Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,03 Mb.
bet95/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

1. Тақсимлаш – бунда молия воситасида жамиятда яратилган ялпи миллий маҳсулот ва унинг асосий қисми бўлмиш миллий даромад хўжалик субъектлари ўртасида тақсимланиб, пул фондларига айлантирилади.
2. Рағбатлантириш – молия ўз воситалари орқали хўжалик субъектларининг иқтисодий фаолликка ундайди. Бунда молия воситалари бўлиб, молия тизимида ишлатиладиган солиқлар, тўловлар, субсидиялар ва субвенциялар ҳисобланади.
3. Ижтимоий ҳимоялаш – бу жамият аъзолари маълум қатламларининг минимал тирикчилик юритишни молиявий жиҳатдан таъминлаш, яъни молиявий кафолатлашдан иборат. Давлат пул фондларини шакллантириш ва ишлатишни назорат қилади, яъни молия тизими ёрдамида давлат турли солиқлар ва даромадларни бюджетга йиғиш, улар ўртасида белгиланган нисбатларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатади. Молия тизими хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий фаолияти, жамият иқтисодий фаолиятининг якунлари хусусида ахборот бериш, аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоялашни маблағ билан таъминлаш вазифаларини ҳам бажаради. Турли харажатлар, фойда, иш ҳақи, солиқлар, қарз тўловлари, суғурта ҳақи, бож тўловлари ва шунга ўхшаш бошқа тўлов ва ажратмалар молиявий воситалар ҳисобланади. Улар асосида молиявий заҳиралар, яъни турли пул фондлари шаклланади. Молиявий заҳиралар марказлашган, яъни умумдавлат ва жамият миқёсида ҳамда корхона, ташкилот, фирма ва жамоа уюшмалари доирасида ҳам бўлиши мумкин. Марказлашган молиявий заҳиралар умумҳалқ эҳтиёжлари учун сарфланса, кичик молиявий заҳиралар ўша хўжаликларнинг эҳтиёжлари ва фаолиятлари учун сарфланади. Марказлашган молиявий заҳиралар макромолия, кичик молия заҳиралар микромолия (чизма 1) деб аталади.




Чизма-1. Молиявий заҳиралар
Ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилмаётган, вақтинча ортиқча бўлган маблағлар молия бозорида сотилади. Молия бозори – валюта бозори, қимматбаҳо қоғозлар бозори, инвестиция бозори ва ссуда капитали бозорини ўз ичига олади. Молия бозори валюта бозорида одатда валюта сотиш ва сотиб олиш операциялари, қимматбаҳо қоғозлар бозорида (акциялар, векселлар, сертификатлар) сотиш ва сотиб олиш операциялари, инвестиция бозорида инвестиция, яъни капиталлар сотиш, сотиб олиш операциялари ва ниҳоят ссуда бозорида асосан ссуда капиталини банклар сотиш ва сотиб олиш операциялари орқали амалга оширилади.
Акциялар қимматбаҳо қоғоз бўлиб, унинг эгасига фойда дивидент келтиради. Акция акция эгасини шу акцияни чиқарган корхона капиталида маълум хиссаси борлигини англатади. Улар оддий ва имтиёзли бўладилар. Оддий акция эгаси оладиган дивидент корхона даромадларига боғлиқ бўлади ва унинг эгаси акционерлик жамиятида овоз бериш ҳуқуқини кафолатлайди.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish