Мультипликатор самараси млрд сўм (шартли маълумотлар)
|
СММ (даромад) даги ўзга-риш
|
Истеъмолдаги ўзгариш (И¤=3/4)
|
Жамғарма-даги ўзгариш
(Ж¤1/4)
|
|
1(2+3)
|
2(1-3)
|
3(1-2)
|
Инвестицияларининг ўзгариши
|
5,0
|
37,5
|
1,25
|
2-цикл
|
3,75
|
2,81
|
0,94
|
3-цикл
|
2,81
|
2,11
|
0,70
|
4-цикл
|
2,11
|
1,58
|
0,58
|
5-цикл
|
1,58
|
1,19
|
0,39
|
қолган циклар
|
4,75
|
3,66
|
1,19
|
Жами
|
20,0
|
15,0
|
5,0
|
Жадвал маълумотлари нвестицияларнинг 5 млрд сўмга ўсиши, СММ ҳажмининг 20 млрд сўмга кўпайишига олиб келишини кўрсатади.
И¤+Ж¤=1 бўлгани учун Ж¤=1-И¤
Шунга мос равишда:
Мультипликатор= = = =4;
Тўлиқ бандлик шароитда ялпи сарфлар СММ ҳажми билан мос келмаслиги мумкин. Бу мос келмаслик рецессион ёки инфляцион фарқда ифодаланади.
Ялпи сарфларнинг СММ ҳажмдан кам бўлган миқдори рецессион фарқ дейилади.
Ялпи сарфларнинг СММ ҳажмдан ортиқча бўлган миқдори инфляцион фарқ дейилади.
11-мавзу. Иқтисодий ўсиш ва миллий бойлик. Иқтисодиётнинг цикллиги ва макроиқтисодий беқарорлик. Ялпи ишчи кучи, унинг бандлиги ва ишсизлик
Режа
1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси, кўринишлари, омиллари ва миллий бойлик..
2. Иқтисодий ўсишнинг даврийлиги. Давр ва унинг фазалари.
3. Иқтисодиётнинг цикллилиги ва макроиқтисодий беқарорлик.
4. Ишсизлик ва унинг турлари. Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари. Оукэн қонуни.
Иқтисодий ўсиш тушунчаси, кўринишлари, омиллари ва миллий бойлик.
Миллий иқтисодиётда иқтисодий ривожланиш қийин аниқланадиган жараён бўлганлиги сабабли, уникг мезонларидан бири бўлган иқтисодий ўсиш кўпроқ таҳлил қилинади.
Иқтисодий ўсиш бевосита ялпи ички маҳсулот миқдорининг мутлақ ва аҳоли жон бошига ҳамда иктисодий ресурс харажатлари бирлиги ҳисобига кўпайиши хам ўсиш сифатининг яжшиланишида ва таркибининг такомиллашувида ифодаланади.
Иқтисодий ўсишни ЯИМ мутлоқ ҳажмининг ортиши оркалм ёки аҳоли жон бошига реал ЯИМ микдорининг ортиши орқали ўлчаш бунинг кандай максадда амалга оширилаётганига боғлиқ бўлади. Одатда бирон-бир мамлакат иқтисодий ўсишини ЯИМ мутлақ ҳажмининг ортиши орқали ўлчаш унинг иқтисодий салоҳиятини баҳолашда, аҳоли жон бошига реал ЯИМ миқдорининг ортишл орқали ўлчаш эса мамлакатдаги турмуш даражасини гақкослашда қўлланилади.
Мамлакатнинг иқтисодий ўсиш суръатини тавсифлайдиган мазкур кўрсаткичлар (реал ЯИМ ва аҳоли жон бошига реал ЯИМнинг ўсиши) миқцорий кўрсаткичлар бўлиб, улар биринчидан, маҳсулот сифатининг ошишини тўлиқ ҳисобга олмайди ва шу сабабли фаровонликнинг ҳақикий ўсишини тўлик тавсифлаб беролмайди; иккинчидан, реал ЯИМ ва аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиши бўш вақтнинг сезиларли кўпайишини акс эттирмайди ва фаровонлик реал даражасининг пасайтириб кўрсатилишига олиб келади; учинчидан, иқтисодий ўсишни микдорий ҳисоблаш бошқа томондан унинг атроф муҳитга ва инсоннинг ҳаётига салбий таъсирини ҳисобга олмайда.
Шунга кўра, иқтисодий ўсишнинг барча тавсифи йиллик ўсиш суръатларининг фоиздаги ўлчовида тўлиқ ўз ифодасини топади:
бу ерда:
ЎС - иқтисодий ўсиш суръати, фоизда;
ЯИМбшисдавр - гаққосланаётган давр (йил)даги реал ЯИМ ҳажми;
ЯИМжорш давР - жорий давр (йил)даги реал ЯИМ ҳажми.
Чизмадан кўринадики, иқтисодий ўсиш натижасида ишлаб чиқарилган ижтимоий мақсулот микдори ортади, бу эса аҳоли турмуш фаровонлигини ошишига олиб келади. Иқтисодиёт мавжуд эҳтиёжларни янада тўлароқ кондириш имконига эга бўлади.
Иқтисодий ўсишнинг аҳамияти тўғрисида гапирилганда унинг даражасини хдм эъгиборда тутиш лозим. Иқтисодий ўсиш суръатларининг аҳамиятлилик даражаси турли мамлакатлар реал ЯИМнинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда фарқланади. Реал ЯИМ хджми нисбатан кичик бўлган мамлакатлар учун 8-10% даражасидаги иқтисодий ўсиш суръати меъёрдаги ҳолат саналиши, реал ЯИМ ҳажми жуда катта бўлган мамлакатлар учун 2-3% даражасидаги иқтисодиД ўсиш суръати эса аҳамиятли кўрсаткич ҳисобланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |