1-мавзу. Ўрта асрлар Европа санъати Режа:
“Ўрта аср” тушунчаси ва Ўрта асрлар Европа санъатини даврлаштириш
Ўрта асрлар Европа санъатининг асосий хусусиятлари ва унги таъсир этган омиллар
IV аср охиридан қабилаларнинг буюк кўчиши бошланган. Вандаллар, готлар, хунн ва бошқа қабилалар Рим империяси ерларига киришни бошлаганлар. 476-йили Ғарбий Рим империясининг қўлаши ушбу жараёнларни янада тезлашишига сабаб бўлди. Натижада Галлия ва шимоли-ғарбий Германия худудларида франклар, Испания шимолида вестготлар, шимолий Италияда остготлар ва англосакслар Британияда жойлашди. Оқибатда “Рим фуқароси” тушунчаси остидаги турли миллат вакилларининг жамланмаси тушунила бошланган. Ғарбий Рим империясининг этник жиҳатдан турли миллат вакилларидан ташкил топиши империя қадриятларининг секин асталик билан йўқолишига сабаб бўлди. Рим ҳукмронлиги чуқур илдиз отган ерларда қулдорлик муносабатлари анча чуқур тус олган, мажбурий бўлган романлаштириш маданияти барча соҳаларни эгаллаганлиги ўз таъсирини кўрсатди. Ҳукмрон тил римликлар тили бўлган, яъни лотинча, ҳукмрон ҳуқуқ – рим ҳуқуқлари, ҳукмрон дин – христианлик дини бўлди. Санъатда эса рим орнаментикаси, рим диний биноларининг шакллари ва бошқалар кенг тарқалди.
Кўчманчи халқлар Рим империясининг вайроналарига жойлашар экан, рим ёки римлаштирилган маданият муҳитига мослашишди. Бу муҳитга улар ўзларининг анчайин ибтидоий соддалиги ва қўполлиги билан ажралиб турувчи тартиб-қоидаларини, қарашларини олиб киришди. Бундай варварлаштиришни аввалги маданиятни ташқаридан мажбурий тор мор этишдек тушуниш нотўғри. Бундай қарашлар уйғониш даври ва кейинчалик XVIII аср файласуфлари томонидан қабул қилинган бўлсада, аммо бутун тарихий ҳақиқатни очиб беролмайди.
Рим жамияти ижтимоий ва маданий ҳаётининг парокандаликка юз тутиши Республиканинг охирги йилларида бошланган. Империя даврида эса бу инқироз чуқурлашиб борди. Диний
маданият ва барча анъаналар, фалсафадаги мистик йўналишлар
– буларнинг барчаси асрлар оша антик дунёнинг ижтимоий дунёқарашини сиқиб чиқарди, санъатни ички эркинлик ва мутаносибликдан айирди. Бошқа томондан, парчаланиб кетган ибтидоий жамоа тузуми даражасида турган варварлар ўзлари билан антик цивилизацияни сиқиб чиқариб, ибтидоий халқларнинг дунёқарашини олиб кирдилар. Уларнинг содда мифологик фикрлашга хос жиҳатлари, табиат ҳодисалари ва турмуш тарзи ҳақидаги тасаввурии санъатга кўчади. Жумладан, герман қабилаларида табиат офатларига эътиқод қилиш мавжуд бўлиб, бунинг таъсирида аниқ бўлмаган шаклларга эга одамсимон ҳудолар образлари шаклланган.
Жамоа тузумининг йўқолиб бориши билан христианлик дини қабул қилина бошлади ва одам образи секин аста санъатда пайдо бўлди. Христианлик германлар томонидан ибтидоий мифология руҳи билан уйғун ҳолда қабул қилинди. Бунинг натижасида юнон- рим жамиятидан олинган христианлик қарашлари қабилалар халқларида ўзига хос кўриниш ҳосил қилди. Кўплаб табиат руҳлари
жинларга айланар эди, эвангелия динининг рамзлари қадимги маданиятнинг мўжизавий образлари билан қоришиб кетди. Бадиий ифодага бой ва битмас туганмас ғояларга эга рим элементларини халқ тасаввури билан қоришмаси ҳосил бўлди.
V-VIII асрларда Ғарбий Европа санъати ўзига хос ҳарактерга эга бўлди. Остгот ва лангобардлар Италияда, вестготлар Испанияда, келтлар Ирландияда,
англосаксонлар Британияда, меровинглар Галлия, Скандинав ороли, Дания ва бошқа ҳудудларда санъатнинг жуда қадимги қатлами – маҳаллий бронза даври маданиятига қайтарилишига таъсир кўрсатди. Аммо, Рим цивилизацияси парчаланган сари санъатда маҳаллий анъаналарга кўпроқ эътибор берилган. Бунда нафақат Шарқий Европа кўчманчи халқлари,
Орнамент ҳукмронлиги ва ёрқин ранглар уйғунлигига муҳаббат халқлар кўчиши даврига хос хусусиятдир. Санъат томонидан ишлаб чиқилган композициянинг декоротив-