Вестгот вотивли тожи. Толедо яқинидаги Гварразарехазинасидан топилган. 7-аср Париж, Клюни музейи.
.
Хилдерик мақбарасидан топилган тилла арилар
1653-йилда Турн мақбарасидан топилган, Хилдерик тасвири тушурилган
узук
Полихром услуби герман қабилаларининг санъатида VII асргача ҳукмрон бўлди.
VI асрнинг биринчи ярмида асоси полихром услубига боғлиқ бўлмаган абстракт ҳайвонсимон орнаментли услуб пайдо бўлди ва Қора денгиз бўйи, Ғарбий Сибир, Алтай ва Хитойнинг баъзи ҳудудлари халқларининг санъатида услублаштирилган ҳайвонсимон образлари билан бойитилган ҳолда шимолий Рим провинцияларида кенг тарқалади (Рейн ва шимолий Дунай бўйлаб). Абстракт ҳайвонсимон орнаментикада ҳайвон кўриниши бутунлай таниб бўлмас даражада ўзгарди: ҳайвоннинг алоҳида қисмлари – бош, қиёфа, бўйин, оёқ, танаси мустақил орнаментал мотив, шартли тизимга айланди. Баъзи ҳолларда кўзлар, жағ ва лаблар ҳам ажратилган. Улардан чексиз мураккаблаштирилган, тасмасимон ўрамалар орқали уйғунлаштирилган ва бутунлай ўзгача йиғилмалар ташкил қилинган. Ижодкорларнинг ҳайратомуз компазицион маҳорати буюмларга исталган шакллар орқали безак бериш имконини яратган. (масалан, Шеффел-Доундан топилган белбоғ безаги, Лондон, Британия музейи)
Белбоғ безаги (пряжка). Рим провинцияси санъати. IV-V асрлар
Ирландия қўлёзмаларининг гиламсимон бетлари.
Готлар белбоғи безагининг қисми. V аср боши.
Эрмитажи тўпламидан
Бир бошли гелдлар белбоғи безаги, Қрим. V аср иккинчи ярми.
Давлат Эрмитажи тўпламидан
Келтлар китоби. Бош ҳарфи.
Келтлар Ирландиясида ва англосаксонлар Британиясида VIII асрга келиб, ўрама орнамент билан тор алоқада бўлган услублаштирилган ҳайвонсимон шаклларнинг маълум кўринишини қайта олиб кириш тенденцияси кузатилади. Бундай тенденсияни миниатюра ёдгорликларида кузатиш мумкин. Викинглар услуби номини олган, Скандинав яриморолида ва Данияда (10-11 аа.) тарқалган абстракт ҳайвонсимон орнаментларнинг охирги босқичида ҳайвон фигураси, одатда, илон ўраб олган шер тасвири муҳим ўрин эгаллаган бўлиб, унинг аъзолари, думи, баъзан хатто танаси ҳам орнаментал нақшга айлантирилган (мисол учун, Даниянинг Елиингидаги катта тош плитаси, Лондондаги руна тоши ва х.к.). Бу айниқса ирланд анъаналари билан уйғунлашган скандинав санъатига хос ҳарактерли бўлиб, орнаментал тизим VII-IX асрларда бутун Европага тарқалди. Кейинчалик сюжет ҳарактерили тасвирий мотивлар билан сиқиб чиқарилган бу тизим ўзининг ўрта асрлар бадиий маданиятига таъсирини сақлаб қолди.
Крозе жезли. Ирландия, 9-аср охиридан V асргача. Лондон. Британия музейи.
Do'stlaringiz bilan baham: |