Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


Истеъмол ва жамғарма даражаси, млрд., сўм



Download 3,03 Mb.
bet82/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Истеъмол ва жамғарма даражаси, млрд., сўм
(шартли маълумотлар)



Йиллар

Даромад даражаси (Д)

Истеъмол (И)

Жамғарма (Ж)

ИўМ

ЖўМ

ИқМ

ЖқМ

2000

1500

1300

200

0,87

0,13

-

-

2005

1800

1500

300

0,83

0,17

0,67

0,33

2009

2200

1700

500

0,77

0,23

0,50

0,50




1

2

3 (1-2)

4(2:1)

5(3:1)

6(2:1)

7 (3:1)

Жадвал маълумотларидан хулоса чиқариб айтиш мумкинки, биринчидан, аҳоли даромадининг асосий қисми истеъмолга сарфланади, қолган қисми жамғармага ажратилади. Иккинчидан, истеъмол ҳам, жамғариш ҳам даромадлар даражасига бевосита боғлиқ бўлади.


Д

2500
Истеъмол ва 2000
жамғарма С
(минг сўм) 1500
1000 S

500

500 1000 1500 2000 2500
Шахсий даромад (минг сўм)


1-чизма. Шахсий даромад, истеъмол ва жамғарма графиги


Аҳоли даромадининг истеъмолга кетадиган улуши истеъмолга ўртача мойиллик дейилади (ИўМ).
Аҳоли даромадининг жамғармага кетадиган улуши эса жамғармага ўртача мойиллик (ЖўМ) дейилади. Яъни:


ИўМ = х 100 ва ЖўМ = 100

Жадвалда келтирилган ҳар бир даромад даражаси бўйича ИўМ ва ЖўМни ҳисоблаб кўрамизки даромад кўпайиб бориши билан ИўМ тушади, ЖўМ эса ўсади. Ҳақиқатда солиқлар тўлангандан кейин қолган даромад ёхуд истеъмол қилинади ва ёхуд жамғармага кетади. Шу сабабли даромаднинг истеъмол қилинадиган ва жамғармага кетадиган қисмлари даромад ҳар қандай даражасининг бутун миқдорини қамраб олади. қисқаси ИўМ+ЖўМ=1,0 ёки 100% бўлади.


Даромад ўсимининг истеъмол қилинадиган қисми ёки ҳиссаси истеъмолга қўшилган мойиллик дейилади (ИҚМ), ёки
истеъмолдаги ўзгариш
ИҚМ = _________________________________
даромаддаги ўзгариш


Даромад ҳар қандай ўсишнинг жамғармага кетадиган ҳиссаси, жамғармага қўшилган мойиллик дейилади (ЖқМ), яъни ЖқМ = жамғармадаги ўзгариш/даромаддаги ўзгариш.
Масалан, агар 1500 млрд. сўм ни ташкил қилувчи солиқлар тўлангандан кейинги даромад 300 млрд. сўмга кўпайиб 1800 млрд. сўмга етса (7-қатор) даромаднинг шу ўсган қисмининг 2/3 қисми истеъмол қилинади ва 1/3 қисми жамғармага кетади. Бошқача айтганда, ИқМ - 0,666 ни, ЖқМ эса 0,333 ни ташкил қилади. Даромаддаги ҳар қандай ўзгариш учун ИқМ ва ЖқМ йиғиндиси ҳар доим I га тенг бўлиши зарур ёки ИқМ + ЖқМ = I. Бизнинг мисолда 0,666+0,333= I,0
Шахсий даромаддан ташқари истеъмол ва жамғарма ўртасидаги ўзаро боғлиқликка таъсир кўрсатувчи бошқа бир қатор омиллар ҳам мавжуд бўлади. Бу омилларнинг асосийлари қуйидагилар:
- уй хўжаликлари жамғарган бойлик даражаси;
- нархлар даражаси;
- нархлар, даромадлар ва товарлар таклифи ўзгаришининг кутилиши;
- истеъмолчи қарзлари;

  • солиқ ставкалари ўзгариши.

Жамғариш иқтисодиётдаги ялпи сарфларнинг таркибий қисмларидан бири ҳисобланиб, инвестицион характердаги товарларга талаб даражасини белгилаб беради. Инвестициялар жамғаришнинг амалда намоён бўлиш шакли бўлганлиги сабабли дастлаб таҳлилни жамғаришнинг моҳияти, омиллари ва самарадорлигини назарий жиҳатдан асослаш билан бошлаймиз.
Жамғариш деб, миллий даромаднинг бир қисми асосий ва айланма капиталларни, шунингдек, эҳтиёт заҳираларини кўпайтириш учун сарфланишига айтилади.
Амалда жамғариш капитал маблағлар ёки инвестицион сарфлар шаклида юзага чиқиб, у янги асосий капитални ҳосил қилиш, ишлаб турганларини кенгайтириш, реконструкциялаш ва янгилашга қилинадиган харажатларни ифодалайди. “Жамғариш” ва “капитал маблағ” ёки “инвестицион сарфлар” тушунчалари бир хил мазмунга эга эмас. Бир томондан, капитал маблағ ёки инвестицияларнинг чегаралари жамғариш фондига қараганда кенгроқ, чунки реновацияга (яъни эскирган объектларни батамом алмаштиришга) сарфланадиган амортизация фондининг бир қисми ҳам уларнинг манбаи бўлиб хизмат қилади. Иккинчи томондан, “жамғариш” тушунчаси инвестицион сарфлар доирасидан чиқиб кетади, чунки у фақат асосий капиталнинг эмас, балки айланма капиталнинг, шунингдек, эҳтиёт заҳираларининг кенгайишини ҳам англатади.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish