Истеъмолчилик сарфлари – бу аҳоли жорий даромадларининг тирикчилик неъматлари ва хизматлар учун ишлатиладиган қисми.
Жамғарма – истеъмол сарфларидан кейин турли мажбурий тўловлар чегириб ташлангандан кейин қолган даромаднинг бир қисми.
Жамғарма – бу уй хўжаликлари ихтиёридаги жорий даромадлари бир қисмининг фоизли даромад олиш ва келажакдаги истеъмолини қондириш мақсадида тўпланиб (жамғарилиб) боришидир.
нархлар, даромадлар ва товарлар таклифи ўзгариши кутилиши
истеъмолчи қарзлари миқдори
солиқлар даражаси
Жамғарма истеъмол мақсадида ишлатилмайдиган даромаддир. Жамғарма функцияси даромадлар билан жамғарманинг узвий боғлиқлигини кўрсатади. Уй хўжаликларида шахсий даромадлар миқдорида турли хил солиқларни тўлагандан сўнг ўз ихтиёридаги даромад қолади. Буни биз миллий даромаднинг бир қисми ҳам деб атаймиз.
Унинг ҳажми уй хўжаликлари даромадидан истеъмолчилик сарфларини айириб ташлаш йўли билан аниқланади.
Даромад фондида истеъмолчилик сарфлари улуши қанчалик юқори бўлса жамғарма ҳажми шунчалик кам бўлади. Жамғарманинг ўсиши эса иқтисодий маънода маблағларнинг истеъмол буюмлари харид қилишдан инвестицион товарларга йўналтирилишини билдиради.
Шу сабабли даромадда истеъмолчилик сарфлари ва жамғарма нисбатининг ўзгариши бир қатор, баъзан қарама-қарши оқибатларга олиб келиши мумкин.
Биринчидан, даромадларнинг қандайдир қисмини жамғармага қўйиш оқибатида у товарларда бўлган талабда ўз аксини топмайди. Маҳсулотнинг ҳар қандай ҳажмини ишлаб чиқаришдан олинган даромад тўлиқ сарфлангандагина жами талабни таъминлаш учун етарли бўлади. Демак жамғарма даромадлар - харажатлар оқимида номутаносиблик бўлишига олиб келади.
Жамғарма даромадлардан маблағларни олиб қўйишни билдириб истеъмолчилик сарфлари барча ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиб олиш учун етарли бўлмай қолишини билдиради. Агар аҳоли ўз даромадининг қандайдир, қисмини жамғарса, ўзининг хусусий талабини вужудга келтирмайди. Бунинг натижаси сотилмай қолган товарларнинг кўпайиши, ишлаб чиқаришнинг қисқариши, ишсизлик ва даромадларнинг пасайиши бўлиши мумкин.
Бошқа томондан жамғарма талабнинг етишмаслигига олиб келмаслиги ҳам мумкин, чунки жамғарилган маблағлар тадбиркорлар томонидан инвестицион мақсадларда ишлатилади. Бу истеъмолчилик сарфларининг ҳар қандай етишмаслигини қоплайди ва жамғарма келтириб чиқарадиган истеъмолдаги ҳар қандай етишмасликни тўлдиради. Учинчидан, корхоналар ҳам ўзининг барча маҳсулотини истеъмолчиларга сотишни кўзда тутмайди, балки унинг бир қисмидан ишлаб чиқариш воситалари шаклида фойдаланиши мумкин. Шундай қилиб, агар тадбиркорлар аҳолининг жамғармаларига тенг миқдордаги маблағларни инвестицияларга қўйишни кўзда тутса, ишлаб чиқариш даражаси доимий бўлиб қолади.
Истеъмол ва жамғарма даражасини аниқлаб берувчи асосий омил миллий даромад ҳисобланади. Лекин миллий даромад таркибида тўғри солиқлар ҳам мавжуд бўлади. Шу сабабли солиқлар тўлангандан кейин аҳоли қўлида қоладиган даромад истеъмолчилик сарфлари ва шахсий жамғарма йиғиндисига тенг бўлади. Истеъмол ва шахсий жамғарманинг даражаси бевосита солиқлар тўлангандан кейинги қолган даромад билан аниқланади. Демак бу даромад истеъмолнинг ҳам, жамғарманинг ҳам умумий омили ҳисобланади. Чунки жамғарма даромаднинг истеъмол қилинмайдиган қисми ҳисобланса, солиқлар тўлангандан кейинги даромад шахсий жамғармани аниқлаб берадиган асосий омил бўлиб чиқади. Ҳар йилги ҳақиқий истеъмол миқдори ва солиқлар тўлангандан кейинги даромад ўртасидаги фарқ шу йилдаги жамғарма миқдорини аниқлайди.
Қараб чиқилган омил таъсирида истеъмол ва жамғарма даражасининг ўзгаришини қуйидаги жадвалда тушунтирамиз. Таҳлил учун шартли маълумотлардан фойдаланамиз.