Ижтимоий соха ва ахолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари, жами
5901
54.8
8113
59.1
Шу жумладан:
Таълим
Соғлиқни сақлаш
Маданият ва спорт
Фан
Ижтимоий таъминот
Оилаларга ижтимоий нафақа
3326
1256
126
63
46
1039
30.9
11.7
1.2
0.6
0.4
9.7
4635
1704
160
84
59
1432
33.8
12.4
1.2
0.6
0.4
10.4
3
Иқтисодётга харажатлар
1290
120.0
1573
11.5
4
Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш
829
7.7
725
6.0
5
Давлат хокимияти ва бошқарув органлари, суд органлари харажаталри
273
2.5
352
2.6
6
Фуқороларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
84
0.8
119
0.9
7
Вазирлар махкамасининг захира жамғармаси
41
0.4
54
0.4
8
Бошқа харажатлар
2338
21.7
2692
19.6
2011 йилда инвестицион дастурларни. Бажариш учун давлат бюджети харажатлари 16991.1 миллиард сўмни, 2012 йилга эса 21571.7 миллиард сўм режалаштирилган. 2010 йилда бу харажат 2372 миллиард сўм қилиб белгиланган. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги сув хўжалиги ташкилотлари томонидан истеъмол қилинадиган электроэнергияси тўловлари 2011 йилда 648.8 миллиард сўмни ташкил этган бўлса 2012 йилда бу кўрсаткич 766.9 миллиард сўмни ташкил этди. Молия вазирлиги хузуридаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фондидан мақсадли ажратмалар 2011-2012 йиллар ичида 184.5 миллиард сўмдан 210.0 миллиард сўмга кўпайиши режалаштирилган.
Хосилдорлиги паст ерларда давлат эхтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи фермер хўжаликларини молиявий қўллаб қувватлашга ажратиладиган мақсадли маблағлар шу давр ичида 14 миллиард сўмдан 160.0 миллиард сўмга кўпаяди. Бошқа харажатлар эса 978.8 миллиард сўмдан 1235.1 миллиард сўмга ўсиши белгиланган.
Шу билан бирга уларнинг ҳар бирида, мамлакат ривожланишининг айрим босқичларида молия сиёсатини юритишнинг асосий қуроли бўлган давлат бюджети ўзининг таркиби ва сарфланиш моҳиятига кўра жиддий фарқланади.
Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети мамлакатимизнинг ҳар йили оладиган даромад ва харажатлари ҳисобидан иборатдир. Тўла хўжалик ҳисобига ўтиб, ишлаши натижасида илгари республикамиз бюджетига тушадиган фойданинг катта қисми корхоналар ва бирлашмаларда қолдириладиган ҳамда иш ҳақи ёки рағбатлантириш воситаси сифатида фойдаланадиган бўлади. Бундан ташқари, давлат бюджетининг ижтимоий–маданий ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоялашга сарфланадиган маблағлари кўпайди.
Иқтисодий молиявий аҳолининг ночорлигига тақсимотнинггина эмас, балки ишлаб чиқариш самарадорлигининг пастлиги асосий сабабдир. Чунки, меҳнат унумдорлигининг пастлиги, сарф–харажатларнинг юқорилиги ишлаб чиқариш натижаларининг салмоғига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатади. Моддий бойликлар билан таъминланган капитал маблағларнинг сарфланиши эса тугалланмаган қурилиш объектларини кўпайтириб юборади. Битказилмаган қурилишлар ўз вақтида ишга туширилмай ётиши ҳам бу маблағларни қоплаш учун зарур бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўяди. Натижада давлат бюджетига тушадиган маблағ миқдори камаяди. Бу эса бюджет камомадининг ортиб боришига олиб келади. Молиявий тангликдан чиқиш йўлларидан бири истеъмол моллари оборотини кескин ошириш, истеъмол бозоридаги аҳволни тубдан яхшилашдир.
Бюджет тақчиллигининг олдини олиш билан иқтисодиётни молиявий соғломлаштириш бўйича белгиланган тадбирларни амалга ошириш, етиштирилган хом ашё ва маҳсулотларни шу ернинг ўзида қайта ишлаш, тайёр маҳсулотга айлантириш орқали барҳам бериш мумкин. Давлат бюджети интизомига риоя қилиш иқтисодиётни барқарорлаштиришнинг асосий омилларидандир.
Давлат бюджетининг харажат қисми даромад қисмидан ортиб кетса, бу бюджет камомади дейилади. Бюджетнинг камомади ўзида давлат қарзи деган маънони акс эттиради. Давлат қарзи икки турга бўлинади:
1. Давлатнинг ташқи қарзи;
2. Давлатнинг ички қарзи.
Давлатнинг ташқи қарзи деганда, унинг ташқи давлатларга, ҳар хил молиявий уюшмаларга, хорижий фирмалар ва алоҳида шахсларга қарзи назарда тутилади. Давлатнинг ички қарзи деганда, фирма, кичик корхоналар, жамоа корхоналар ва ўз ҳалқидан олган қарзидир. Бюджет тақчиллиги билан давлат қарзи бир–бирига боғлиқдир. Чунки бюджетни тартибга солиш масаласи ҳар қандай ҳукуматнинг олдида турган марказий масаладир.
Бюджетни тартибга солишнинг уч тамойили мавжуддир:
Биринчи тамойил – давлат бюджети ҳар йили балансланиши лозим.
Яъни давлат бюджетига доимий равишда ташқи ва ички муҳитидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритишдан иборатдир. Бу усул давлатнинг фискал сиёсатининг самарадорлик даражасини пасайишига олиб келади.
Иккинчи тамойил – давлат бюджети ҳар йили эмас, балки иқтисодий цикл даврида баланслаштирилиши керак деган ғояни илгари суради.
Бу тамойилда одатда иқтисодий кризисга қарши кўрашда солиқлар нормаси камайтирилади, ишлаб чиқариш харажатлари эса оширилади, натижада бу бюджет камчилигига олиб келади.
Учинчи тамойил – бюджет эмас, балки иқтисодиётнинг ўзини ички баланслаштирилиши такомиллаштириш, деган фикрни асосий қоида қилиб олади.
Иқтисодиётнинг юксалиш даврида эса давлат солиқ нормаларини кўтаради ва давлат харажатларини камайтиради. Натижада бюджет ижобий сальдога эга бўлади.
Бунда молиянинг асосий вазифаси макроиқтисодий барқарорликни таъминлашдир. Иқтисодий ўсиш бюджетга солиқлар тушумини кўпайтиради, макроиқтисодий барқарорлик эса, уни рағбатлантиради.
Давлат бюджети тақчиллигини бартараф этишнинг асосий йўллари қуйидагилардан иборатдир:
ишлаб чиқаришни кенгайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш воситасида ялпи миллий даромаднинг ўсишига эришиш;
маъмурий–бошқарув, мудофаа ва бошқа турдаги харажатларни камайтириш ҳисобига бюджетнинг харажат қисмидан даромад қисмининг ортиқ бўлишини таъминлаш;
илмий техника ютуқларидан фойдаланиш, илғор технологияларини жорий этиш, ишлаб чиқаришни янги техника билан қуроллантириш ҳисобига миллий даромадни кескин кўпайтириш;
жаҳон бозорига хом ашё чиқариш ўрнига уларни қайта ишлаб, тайёр рақобатдош маҳсулот сифатида чиқариш ҳам мамлакат миллий даромадини кўпайтириш йўлларидан биридир.
Давлат ўз мамлакатининг иқтисодий шароитидан келиб чиққан ҳолда, бюджет сиёсатини ишлаб чиқади. Бундай сиёсат мамлакатнинг маблағ имкониятлари даражасида амалга ошириладиган ишлар мажмуидан иборат бўлган ҳукуматнинг молиявий фаолияти дастури бўлиши лозимлигини, бюджет тақчиллиги устида қатъий назорат ўрнатилишини, уни қоплаш манбаларини кўрсатишни жуда катта иқтисодий самара берадиган иқтисодий дастурларга бюджетдан маблағ ажратишни талаб этади.