Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


-мавзу. Давлатнинг пул-кредит тизими. Банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги роли



Download 3,03 Mb.
bet100/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

13-мавзу. Давлатнинг пул-кредит тизими. Банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги роли.
Режа

1. Пул муомаласи. Пулга бўлган талаб ва пул таклифи.
2. Кредит ва унинг турлари. Кредит тизимининг тузилиши.
3. Банкларнинг иқтисодий мазмуни, банк тизими.

4. Пул-кредит (монетар) сиёсатни олиб бориш тамойиллари ва воситалари.




1. Пул муомаласи. Пул бўлган талаб ва пул таклифи
Бозор иқтисодиётининг тизими ва унинг таркибий қисмини асосий воситаси пул ҳисобланади.
Хўжаликда пулнинг доимо ҳаракатда бўлиши, пул ўз вазифаларини узлуксиз бажариб туриши пул муомаласи дейилади. Пул муомаласи барқарорлигига пул муомаласи қонуни асосида эришилади. Товар муомаласини таъминлаш учун зарур бўлган пул миқдори қуйидагиларга боғлиқ:
— муайян даврда сотилиши лозим бўлган товарлар баҳосининг суммасига;
— пул бирлигини айланиш тезлигига боғлиқ, чунки айни бир пул бирлиги суммасининг кўпроқ ёки озроқ миқдори айирбошлашга хизмат қилиши мумкин;
— пул тўлов воситаси сифатида фойдаланиш даражасига боғлиқ, чунки кўпгина сотиладиган товарлар насияга сотилади ва бошқа вақтда уларнинг қиймати тўланади. Шунга яраша муомаладаги пул бирликлари миқдори камаяди.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда муомала учун зарур бўлган пул миқдорини қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин:

Пм =


Пм – муайян даврда муомала учун зарур бўлган пул бирлигининг миқдори.
Тб – сотилиши лозим бўлган товарлар баҳосининг суммаси.
Хк – сотиш давридан бошқа вақтда тўланадиган товарлар баҳосининг суммаси.
Хт – ҳақини тўлаш муддати келган товарлар баҳосининг суммаси.
Кт – бир–бирини қоплайдиган товарлар суммаси.
От – пул обороти тезлиги.
Биз биламизки, пул товар бўлиб, у талаб ва таклиф таъсирига берилади. Пул таклифи муомалага чиқарилган маълум турдаги пул миқдоридир. У талабдан ортиқ ёки кам бўлиши мумкин, кам бўлганда тўлов кризиси юзага келади. Демак, пул таклифи унинг муомалага чиққан миқдори билан ўлчанади, бу миқдор эса унинг айланма тезлигига қараб ҳар хил бўлади.
Пулга талаб хўжалик айланмаси учун зарур бўлган пулга эҳтиёждир. Уни шаклланишининг икки асосий сабаби бор:
Биринчидан пулнинг муомала воситаси вазифасидан келиб чиқади. Инсонларга ҳар доим товар ва хизматларни сотиб олиш учун, корхоналарга эса хом ашё, ёқилғи энергияни сотиб олишга, иш ҳақи тўлаш учун зарур бўлади. Булар учун зарур бўлган пул миқдори номинал ЯММ ҳажми билан белгиланади. Муомаладаги товар ва хизматларнинг пул қиймати қанчалик катта бўлса, уларни сотиб олиш учун шунчалик кўп пул керак бўлади. Пулга талаб билан ЯММ ўртасида тўғри пропорционал боғлиқлик мавжуд;
Иккинчидан пулнинг жамғариш воситаси вазифасидан келиб чиқади. Инсонлар ўзларининг пулларини ҳар хил шаклларда (акциялар, облигациялар, қимматбаҳо товарлар ҳолатида) ушлаб турадилар. Ишлаб чиқариш жараёнини ўсиши пулга бўлган талабини оширади. Пулга бўлган талабни ўсиши ундан фойдаланиш учун тўланадиган фоиз даражаларига ҳам боғлиқ бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда пул, пул массаси ва унинг агрегатлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтиш лозим. Бозор иқтисодиётига ўтган мамлакатларда пулнинг хар хил гуруҳлари қўлланилади. Улар пул агрегатлари дейилади ва муомаладаги пул массасининг муқобил ўлчовлари бўлиб хизмат қилади.
Ҳозирда қуйидаги пул агрегатлари фарқланади.
М 0 –пул агрегати пулнинг актив қисми бўлиб, нақд пул маблағлари сифатида хўжалик айланмаларида хизмат кўрсатади. (улар банкнот, тангалар бўлиб банк тизимидан ташқари муомалада бўлади)
Пул маблағларининг пассив қисми нақд пулсиз холида харакатда бўлади.
М1жорий счетлардаги маблағлар: талаб қонунигачан ахоли пул депозитлари (пул жамғармаси) корхоналарининг жорий хисоб рақамларидаги пуллар.
М 2 – тезкор хисоб рақамидаги пуллар. Бу аҳолининг корхоналарнинг ва маҳаллий бюджетнинг тезкор пул қўйилмалари.
М 3—давлат ва банкларнинг .қимматли қоғозлари ташкил этади.
Пул агрегатлари ичида ўзининг йўқотилиши М 0 М 1 агрегатлари ташкил этиб улар молиявий амалиётда тор маънода «ҳақиқий пуллар » хисобланади.
М 2, М 3 пул агрегатлари одатда кенг маънордаги пул деб юритилади.
Ривожланган бозор иқтисодиёти шароитида нақд пуллар М0 умумий пул массасининг 5-10 фоизини ташкил этади.
Моҳиятига кўра, пул давлат, банклар, жамғарма муассасаларини қарз мажбуриятлари ҳисобланади. Унга бозорда товар ва хизматлар сотиб олишлиги мумкинлиги туфайли улар қийматга эгадирлар. Бинобарин пул қадри деганда, пулнинг товар ва хизматларни харид этиш, чет эл валюталарига алмаша олиш қобилияти тушунилади. Пул бозори пул таклифи ва унга бўлган талабни, мувозанат ставкасини (чизма-1) бир–бирига қўшади.


S1
S S2
ортиқча
кам
0 D
150 200 250 400



Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish