S – бу пулнинг таклифини акс эттиради ва вертикал шаклга эга бўлади, чунки пул – кредит ва молиявий муассасалар бирор миқдорда пул ҳажми яратган деб олинади ва у номинал фоиз ставка миқдорига боғлиқ бўлади. D – эса пулга бўлган талабни акс эттиради.
Бу тўғрисида К.Р. Макконел ва С.Л.Брю пул бу пул қилади. Инглиз иқтисодий луғатида пул актив бўлиб ҳамма ерда алмашув воситаси хисобланади.
Ўз вақтида Россиялик машхур иқтисодчи М.И Туган-Барановский пулнинг предмет вазифаси (унинг асосий вазифаси) пул предметини қилишдир.
Пул бу ўзида ижтимоий махсус қийматни (қоғоз пул белгилари, метал тангалар, хисобдаги ёзувлар) маълум бир вазифани иқтисодиётда маълум бир фойдаланиш вазифаларини бажаради.
Пулнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат.
Муомалада пулнинг вазифаси-пулга ишлаб чиқариш субъектлари билан истеъмолчи субъектлар ўртасида товар-пул муомаласини амалга оширишда фойдаланилади. Муомалага чиқарилган пуллар бирликлари қонунинй кучга эга бўлиб уни муомала жараёнида қабул қилиниши қонуний кучга эга.
Қиймат ўлчов воситаси –пул товарларни ишлаб чиқаришга сарф қилинган харажатларни миқдорини, товарлар қийматини, ахолига кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар, олинган қарзларни, турли комунал тўловлари бажариш вазифасини бажаради.
Тўлов воситаси сифатида пул товарларнинг турли аҳолига кўрсатиладиган хизматларнинг қийматини ўлчашга хизмат қилади. Миллий иқтисодиётда миллий сўм билан олиб борилса, жаҳон иқтисодиётида валютани алмашув курси асосида амалга оширилади.
Жамғарма воситаси-пулнинг жамғариш воситаси шаклида инсонларни ўзларининг пулларини ҳар хил шаклларда (акциялар, облигациялар, қиммат баҳо товарлар, банкларга қўйилган ёки нақд пул сифатида) сақлайдилар.
Пулнинг хозирги замон шакли предмет сифатида қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: уни майдалаганда қийматини ўзгармасилиги, пул товарини ихчамлиги, пул товари қийматини ўзгармаслиги, пул товари қийматини чидамлиги, пул қийматини бирилигини ўзгармаслиги пул предметини тайёрлов таннарҳини арзонлиги, пул товар предметини муомолага зарур бўлган миқдорда чиқарилиши ва пул товар қийматини муқобил бўлишига жавоб бериши зарур.
Немис археологи Авгус Бек 1838 йилда ўзининг ихтиро назариясида пулнинг келиб чиқиши қадимий қонунчиларнинг ижодий фикрлари асосида келиб чиққан деб ҳисоблайди.
Инглис файласуфи ва иқтисодчи Джон Локк (1690-1691) йилларда келишув назариясини яратди. Бу назарияга асосан пул инсонлар ўртасида ўзаро келишувида айрим нарсалар пул вазифасини бажарган деб хисоблайди.
Немис иқтисодчиси Г. Кнапп. 1905 йилда ўзининг хартал назариясини яратди. Бу назарияга асосан хуқуқий қурилма томнидан пулни маҳсулот деб қабул қилиниши натижасида у қонуний тўлов воситаси сифатида унга талаб муомола воситаси қуллари сифатида ва уни қиймат ўлчови қилган деб хисоблайди.
Француз олими Ж.Бодэн XVI асрда қиймат назариясини яратган. Пулнинг қиймати унинг миқдори билан ўлчанади деб хисоблаган. Бу назарияга асосланган холда товар қийматини ўсишини турли даврларда Ш.Л.Монтескье, Дж.Милль, Д.Рикардо. И.Фишер, А. Маршаллар кўриб чиққан ва нихоят пулнинг номинал назарияси асосида пулнинг қиймати давлат томонидан белгиланади деб хисоблаганлар. Бу назария тарафдорлари ХХ асрда Г.Кнапп, Дж.М.Кейнс ва П.Самуэльсон хисобланади.
Товар назарияси. Бу назарияга асосан пулнинг қиймати талаб ва таклифни бир-бирига таъсири (инглис иқтисодчиси Дж.Стюарт томонидан XVII асрда бу назария ХХ асргачан хукмронлик холатида бўлган, Россиялик иқтисодчи В.Я.Железнов эса бу назария доирасида пул товари уни ишлаб чиқариш харажатлари билан боғлиқлигини ва металл пулларга бўлган талаб қоғоз пулларга нисбатан устун аҳамятга эга деб хисоблаган.
Меҳнат назарияси бу назарияга асосан пулнинг қиймати уни ишлаб чиқариш учун кетган ижтимоий зарурий меҳнат билан яъни ишлаб чиқариш ҳаражатлари билан белгиланади деб хисоблаган.
Пулга бўлган талаб тўланадиган фоизга олинадиган дароматга ва пул бирлигининг доиравий айланмаси боғлиқ ва у қуйидаги
Пм =пул массаси
Пб =пул баҳоси
РД =реал даромад
Пм =пулнинг айланмаси харакати
Пулнинг пул бозидаги таклифи эса банкларнинг захира ва даромадларига боғлиқ ва қуйидаги формула орқали ифодаланади.
ПТ – пул таклифи
Бз – захираси;
Бм – банкнинг мажбурий захираси.
Пулга бўлган талабни (кейнсанганча) моделида талаб эгри чизиғи (Пм) пул массаси миллий даромад ўсганда унинг айланиш (Пм) пул массаси миллий даромад ўсганда унинг айланиш тезлиги қисқаради ва пулга бўлган талаб эгри чизиғи чизма-1 юқорига кўтарилади.