Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


Кредит ва унинг турлари. Кредит тизимининг тузилиши



Download 3,03 Mb.
bet103/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

2. Кредит ва унинг турлари. Кредит тизимининг тузилиши.

Кредит деганда вақтинча ўз эгалари қўлида бўш турган пул маблағларини бошқалар томонидан маълум муддатга ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва маълум фоизлар тўлаш эвази билан қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан муносабатларни тушуниш керак.


Кредит субъектлари ҳар хил, буларга корхона, фирма, ташкилот, давлат ва турли тоифадаги аҳоли киради.
Банклардан кредит олиш тамойиллари асосан: кредит маблағининг зарурлигини асослашга қайтариш муддатига риоя қилишга, белгиланган кредит олиш фоизни ўз вақтида қайтаришга ва белгиланган йўналишда фойдаланишдан иборат. Кредит давлатнинг марказий банки томонидан тартиби солинади.
Кредит объекти бўлиб ҳар қандай пул эмас, балки фақат вақтинча бўш турган, эгаси томонидан ишлатилмай ва қарзга берилиши мумкин бўлган пул ҳисобланади.
Кредитнинг манбаи бўлган бўш пулнинг келиб чиқиши қуйидагилардан иборат:

  • аммортизация пули унинг муддати тугагунча маълум қисми ишлатилмай тўпланиб бориши;

  • ишлаб чиқаришни ўстириш учун фойдадан инвестиция пули муҳим ажратиб борилади, лекин бу пул маълум миқдорда йиғилгандан кейингина инвестиция қилиш мумкин;

  • хом ашё, ёқилғи ва материаллар учун олдин сарфланган пул товар сотилиши билан эгасига қайтиб келади, лекин уларни янгидан сотиб олиш шу вақтнинг ўзида юз бермайди;

  • иш ҳақи пулини келиб тушиш ва сарфланиши бир вақтда юз бермайди;

  • давлат бюджетига пул даромадларининг келиб тушиши ва уларнинг сарфланиши бир хил вақтда юз бермайди ва бошқалар.

Ҳозирги замон бозор иқтисодиётида кредитнинг қуйидаги турлари мавжуд:

    1. банк кредити — хўжалик юритувчи субъектларга молия–кредит муассасалари томонидан бериладиган ссуда кўринишидаги кредит.

Банк кредити йўналишларининг, муддатининг ва кредит келишувлари суммасининг чекланмаганлиги билан тижорат кредитининг камчиликларини тўлдиради:

    1. истеъмол кредити — аҳолига тижорат кредити (товарларини ҳақини тўлаш муддатини узайтириш орқали сотиш) ёки банк кредити (истеъмол мақсадлари учун ссуда бериш) шаклида берилади.

3. коммерция кредити — ишлаб чиқаришда ва савдода фаолият юритаётган тадбиркорлар ўзаро бир–бирларига, сотилган товарни ўтказиш кўринишида фойдаланади. Бунда вексель муомала воситаси бўлиб хизмат қилади. Вексель – пулни қарзга олган томонга белгиланган муддатда қатъий тўлаш мажбурияти юклатилган қийматга эга бўлган қарздорлик ҳужжати ҳисобланади.
4. ипотека кредити — узоқ муддатли ссуда кўчмас мулкни (ер, бино, иншоотлар) гаровга олиш орқали берилади.
5. хўжаликлараро пул кредити — хўжалик юритувчи субъектларнинг бир–бирларига акция, облигация, кредит билетлари ва бошқа турдаги қимматбаҳо қоғозлар чиқариш йўли билан амалга ошириладиган кредит.
6. давлат кредити одатда бюджет камомадини молиялаштиришга, уй-жой қурилишига ва инфратузилмаларни ривожланишига берилади. ҳалқаро кредит — ҳалқаро иқтисодий алоқалар доирасида пул (валюта) ёки товар кўринишидаги кредит тарзида амалга оширилади.
Ссуда жуда қўҳна ҳодисадир. Ссуда капитали маълум муддат мобайнида фойдаланилганлиги учун ҳақ фоиз тўлаш шарти билан қарзга берилган пул маблағидир. Бозор шароитида ссуда капиталининг баҳоси, ссуда капиталига бўлган талаб ва таклиф нисбати билан белгиланади. Кредит ссуда капиталининг ҳаракати шакли сифатида хизмат қилади. Ҳозирги замон иқтисодиётида кредитнинг ролини қуйидагиларда кўриш мумкин:

  • кредит ижтимоий ишлаб чиқариш миқёсини кенгайтиришга хизмат қилади;

  • кредит бўш пул маблағларини тезда жалб этиш ва улардан иқтисодиётнинг кўпроқ фойда келтирувчи тармоқларида фойдаланишга ёрдам беради;

  • кредит муомала харажатларидаги нақд пулларни камайтиришни таъминлайди, чунки тўловларнинг салмоқли қисми нақд бўлмаган формада (вексель, чек ва бошқалар)да амалга оширилади.

Кредит тизими деганда – пул ресурсларини таркиб топтирувчи, ўзига жамловчи, маълум муддатда қайтариб бериш ва ҳақ тўлаш шартлари асосида уларни қарзга берувчи муассасаларини мажмуи тушунилади ва унинг уч бўғинини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1. Марказий банк. 2. Банк тизими: тижорат, жамғарма, инвеститция банклари. 3. Махсус кредит муассасалари; суғурта компаниялари нафақа фондлари инвеститцион компаниялар, молия компаниялари ва бошқалар.
Кредит тизимида банкларнинг алоҳида ўрни бор. Ҳозирги бажараётган вазифасига қараб банкларни уч турга бўлиш мумкин: а) марказий банк; б) тижорат банклари; в) махсус банклар.
Марказий банк пул, облигация чиқариш (эмиссия) билан шунингдек мамлакатнинг бутун банк тизимини назорат қилиш билан шуғулланади, давлат пул–кредит сиёсатини амалга оширади, айни вақтда валюта резервларини сақлайди.
Махсус банклар – муайян мижозлар гуруҳига хизмат кўрсатади ёки айрим бошқалар ҳаракатларга ихтисослашади инвеститция, экспорт, импорт. Хусусан инвеститция билан шуғулланувчи банклар иқтисодиётини ҳар хил тармоқларини молиялаштириш ва узоқ муддатли кредитлар бериш билан шуғулланади. Экспорт билан шуғулланувчи банклари эса ташқи савдо билан боғлиқ бўлган операцияларга ихтисослашади.
Тижорат банклари жисмоний ва хусусий шахсларга ҳар хил банк хизматлари кўрсатади, хусусан депозитларни жалб этиш, вексел ҳисоби, кредит бериш, қимматли қоғозларни сотиш ва сотиб олиш.
Банкнинг асосий ҳужжатларидан бири баланс ҳисоботи ҳисобланади. У актив ва пассив қисмдан иборат бўлади. Актив қисми банк эгалик қиладиган касса нақдини (қоғоз пуллар ва тангалар), банк депозитлари (омонатлар), қимматбаҳо қоғозлар, банк томонидан берилган ссудаларини ўз ичига олади.
Банкнинг баланс ҳисоботининг пассив қисмида, банк олдига қўйилган ҳамма талаблар (банк эгалари талабларидан ташқари) ўз аксини топади. Пассив қисмида банк депозитлари муҳим ўрин тутади.
Банклар ўз вазифаларини иккита ўзаро боғланган пассив ва актив операциялари кўринишида амалга оширади.
а) пассив–банк операциялари заҳираларини шакллантириш операциялари бўлиб, бунда депозитлар, яъни мижозларни омонатларини банкга жалб қилиш амалга оширилади;
б) актив–банк операцияларида тўпланган ресурсларни жойлаштириш ва фойдаланиш операциялари амалга оширилади.
Актив операцияларда ссуда операциялари ва қимматбахо қоғозлар билан операциялар муҳим ўринни эгаллайди. Мижозларга ссуда берар эканлар тижорат банклари пул таклифини оширадилар. Пул миқдорини ўсиш ҳажми, ортиқча резервлар миқдорига ва мултипликаторининг ҳажмига боғлиқ. Ортиқча резервлар тижорат банклари томонидан қонунийлаштириб қўйилган мажбурий резервлар ва суммасидан ортиқча қисмидир.
Ссуда операцияларидан ташқари банклар кенг доирада банк хизматларини ҳам кўрсатадилар. Бунда улар олтинни сотиб оладилар, пулни чет эл валютасига алмаштирадилар, акция ва облигациялар сотадилар ва сотиб оладилар, қимматбаҳо қоғозларни жойлаштириб, сақлайдилар, қимматбаҳо нарсаларни сақлайдилар ва бошқалар.
Шу муносабат билан сўнгги вақтларда консалтинг, лизинг, факторинг ва инженеринг хизматларидан кенг фойдаланилмоқдалар.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish