Менингитнинг тарқоқ хилида даво қилиш.
Дааони бе морга
анитбиотиклар, хусусан пенқиллин буюришдан бошланади. Бир
кунда 2000.000 Бир/кг ҳисобидан пенқиллин
мускуллар орасига
юбориб турилади. 3 ёшгача булган болалар-га пенқиллин 300.000
Бир/кг ҳисобидан буюрилади. Беморнинг аҳволи жуда огир булса,
пениқиллин дозаси оширилиб, 1 000 000 Ед/кг гача етказилади.
Пениқиллин гематоэнқефалик тусикўдан жуда к;ийинлик
билан
утади, яъни қондан бош мияга кам утади. Шу
сабабдан менингитда
пениқиллин катга дозаларда буюрилади.
Бензилпениқиллиннинг натрийли тузини венага юбориш ҳам
мумкин. (Бир кеча-кундузда 200.0000—1200.0000 бирлик дозада
томчилаш нули билан венага қуйилади). Пениқиллиннинг катта
дозаси мускул орасига юборилганда, уни орқа мия каналига юбориш
зарурияти йуқолади.
Даволаш жараёнида пениқиллин дозасини камайтириш мумкин
эмас, акс ҳолда менингит аломатлари дарров зураяди. Пениқиллин
билан даволаш ҳарорат тушиб, менингиал
симптом-лар йукрлгунча
давом эттирилади. Даво бошланганидан 5—б кун утгач бемор
эндолюмбал пункқия қилиб курилади. Агар ликвор-да плеоқитоз
камайиб, 1 м даги ҳужайралар сони 100 дан кам ва улар асосан
лимфоцитлардан иборат булса даволаш натижа берган булади. Демақ
пениқиллин юборишни тухтатиш мумкин.
Агар бемор организми пениқиллинга нисбатан сезувчан булса у
ҳолда тетрақиклин ёки левомиқетин ишлатилади. Тетрақиклин
мускуллар орасига кунига 25 мт/кг ҳисобидан, левомиқетин эса
кунига 80—100 мг/кг ҳисобидаи тайинланади.
Левомиқетин сукқинат парентерал йул билан юборилганида яхши
натижа олинади (беморга аввал 1—2,5 г
микдоридаги препарат
венадан юборилади, кейин ҳар 8 соатда ўша дозада мускуллар
орасига юбориб турилади). Даво курси 7 кун.
Узоқ вакд таъсир қиладиган сульфаниламидлар ҳам ишлатилади.
Сульфамонометоксин даво бошланишида бир кунда 2 марта 2 г дан
берилади, кейинги кунларда кунига бир марта 2 г дан бериб
борилади. Даво курси 5—10 кун.
Даволаш даврида баъзан бемор қайт қилади, стоматит бел-гилари
пайдо булиши мумкин.
Патогенетик даво усуллари. Булар асосан интоксикақия
(инфекцион токсик шок юз бермаслигига) ва
бош мия шиши пайдо
булмаслигига қаратилган усуллардир. Шу мақсад-да организмга
етарли миқдорда глюкоза зритмаси, физиологик эритма,
плазма
юбориб турилади, қон қуйилади. Бу хилдаги де-зинтоксикақион даво
1—2 кун давом этади.
Шу билан бир қаторда дегидратақион даво усуллари
ҳам
қулланилади. Мускуллар орасига 20% ли магний сульфат зритмаси,
натрий хлорид, кальқий хлоридларнинг гипертоник эркт-малари,
сийдик ҳайдайдиган дорилар (гипотиозид, новурит) тайинланади.
287
15% ли маннитол эритмзсини (1 кг тана огирлигига 3 г ҳи-
собидан) 30% ли мочевина эритмаси (1 кг 1 г ҳисобидан) билан
бирга ишлатилса яхши натижа олинади. Аммо буйрак касал-
ланганида ва геморрагик аломатлари куринганда мочевина иш-
латиш мумкин эмас. Устерхауз-Фридрихсен синдроми юз берган-да
(яъни менингококк сепсисининг ута уткир хилида) венага
физнологик эритма, 5%
глюкоза эритмаси, тегишли дозада но-
радреналин, мезотон, адреналин, кордиамин, гидрокортизон (100 —
200 мг), 5% ли аскорбинат эритмаси юборилади. Бу дорилар-ни
қанчадан ва қанча вақт юбориш кераклиги даволаш жара-ёнида қон
босими ва пешоб қай даражада аслига келаётганига қараб
аниқланади.
Бемор коллапс ҳолатидан чиқарилгач мускуллари орасига ҳар
4—6 соатда кортикостериоидлар юбориб турилади. Катта доза-ларда
аскорбинат кислота, 200—800 мл миқдорида 4% ли натрий
бикарбонат юбориш тавсия этилади.
Талваса тутиши, беморнинг ҳар хил ножуя ҳаракат қилиши
хатарли булганлиги учун мускуллар орасига -кунига 3—4
марта
литик аралашма (промедол, аминазин, димедрол ёки пипольфен)
юбориб турилади. Талваса тутиши қайтарилса, беморга хлорал-
гидратдан клизма қилинади ва люминал ичирилади. Мускуллар
орасига седуксен юборилса (бир кунда 50—100 мг)
яхши натижа
олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: