Г.А.Т.Р.
— Гемагглютинацияни тормозлаш реакцияси
Р. Ф. А — Радио-фермент анализи
А. Л. Р — Агглютинация лазис реакцияси
М. А. Р — Микроагглютинация реакцияси
Қ И. М — Кислота-ишкор мувозанати
А. Б
— Антитоксик бирлик
Т. К;. Т. И синдроми — Томирларда коннинг таркоқ ивиш синдроми
Ж- С. С. Т— Жахон сорликни саклаш ташкилоти
С. А. Г — Сурункали актив гепатит
С. П. Г — Сурункали персистирловчи гепатит
Э. Г. А. Р — Эгри гемагглютинация реакцияси
П. Г. А. Р — Пассив гемагглютинация реакцияси
И. Г. П — Иммуноглобулин профилактикаси
У. И. И — Уткир ичак инфекциялари
Г. О. М. К— Гамма-оксимой кислота
X. Б
— Халқаро бирлик
М. Н. С — Марказий нерв системаси
I
боб
Ю КУМ Л И КАСАЛЛИКЛАР ЗДКИДА УМУМИИ МАЪЛУМОТ
Юқумли касалликлар қадим замонларда хам учраган. Чинчечақ улат, вабо ва бошқа хатарли
юқумли касалликлар вақти-вақти билан кенг тарқалиб миллионлаб кишиларнинг ёстирини қуритган,
жамиятга куп талафот етказган. Юқумли касалликларнинг мохияти, уларнинг келиб чиқиш
сабаблари узоқ вақт давомида номаълум булиб келган. Лекин уша замонларнинг донишманд
кишилари бу касалликларнинг бемордан соғлом
одамга юқиш хусусияти бор эканлигига эътибор
кўилганлар. Кейинчалик юкумли касалликлар икки хил булади, деган фикрлар пайдо булди: 1) бир
хил юқумли касалликлар ташқи муҳитда юзага келадиган алохида зарарли модда (миазма)нинг
одам организмига кириши натижасида пайдо булади, чунончи, безгак касаллиги ботқоқликда ҳосил
бўладиган махсус «миазма»нинг организмга кириши натижасида пайдо буладиган дарддир; 2)
иккинчи хил касалликлар эса соглом одамлар беморга яқин юрганида контакт йули билан юқади.
Бундай касалликларни қузгатадиган сабабни «контагиум» ва касалликларнинг узини эса «контагиоз
касалликлар» деб юритиш раем булди.
Урта аернинг машҳур олими ва шифокори ватандошимиз Абу Али ибн Сино (980—1037) ўз
асарларида, хусусан «Ал қонун»да, «Улат, чинчечақ қизамиқ ва бошқа юқумли касалликларни кузга
куринмайдиган жониворлар қузгатса керак» деб гумон цилади. У касалликларнинг беморлардан
соглом кишиларга юкиш масаласига катта эътибор беради.
1478—1553 йилларда яшаган италиялик олим Фракасторо ҳам юцумли касалликларни
кузратувчи омил тирик жонивор эканлиги ҳақида ишонч билан гапириб, бу омил узига хос
специфик табиатга эга деган фикрни олга сурган. Фракасторо юкумли касаллик уч хил йул билан:
1) контакт оркали; 2) бемор фойдаланган турли буюмлар оркали (урин-курпа, кийим-кечак ва
бошка буюмлар ва 3) хаво оркали юкишини таъкидлайди.
Англиялик шифокор Эдуард Женнер (1749—1823 йиллар) одамларни чинчечакдан асрайдиган
хавфеиз ва жуда самарали усулни кашф этди. Э. Женнер сигир чечагини одамларга эмлаш Йули
билан кучли иммунитет хосил килиб, чинчечакка карши яхши натижа берадиган профилактика
усулини ишлаб чинди. Чечакка карши эмлаш усули киска муддатда, деярли ер юзидаги хамма
мамлакатларда кулланила бошлади.
Машҳур француз олими Луи Пастер (1822—1895 йиллар) махсус тадқиқотлар утказиб,
одамларда юцумли касалликлар пайдо булишида микроорганизмларнинг ролини ишонарли
далиллар би-лан исботлаб берди. Л. Пастер микроорганизмларни кучсизланти-риш нули билан
юцумли касалликларга қарши эмлаш учун қул-ланиладиган эм дори, яъни вакцинани олиш усулини
амалда жорий этди. У қутуришга ва куйдиргига қарши эмлаш учун вакцина ишлаб чиқди ва буни
кенг қулланишга тавсия этди. Л. Пас-тернинг қутуришга қарши вакцинаси жуда муҳим аҳамиятга
эга. Шу вакцина туфайли кишилар ҳамма вақт улим билан тугайди-ган қурқинчли қутуриш
касаллигига йулиқмаслик имконига эга булдилар.
Юқумли касалликлар ҳақидаги таълимотнинг ривожланиш та-рихида немис олими Роберт Кох
(1843—1910) алоҳида уринни эгаллайди. Данило Самойлович (1724—1805 йиллар) юқумли
касалликларни тирик жониворлар қузгатишини аниқ тахмин қил-ган. У улат микробини микроскоп
ёрдамида излагани ҳақида та-рихий далиллар бор, Самойлович касалликларнинг контакт нули
билан юқиши устида купроқ текшириш утказди, хусусан у улат билан орриган беморнинг кийим-
кечакларини дезинфекция қилиш усули билан касалликнинг бошқаларга юқиши ва тарқалишига чек
қуйишга ҳаракат қилади.
И. И. Мечников (1845—1916 йиллар) инфекция ва иммунитет ҳақидаги таълимотни асослаб
берди. Ундан ташқари у вабо, қай-талама терлама, захм, йчбурур, сил касалликларининг эпидемио-
логиясини янги далиллар билан бойитди ва ривожлантирди.
Юқумли касалликлар ҳақидаги таълимотни ривожлантиришда С. П. Боткин (1832—1889), А. А.
Остроумовларнинг роли ҳам катта булди. С. П. Боткин 1860 йилларда «катарал сарик касаллиги
юқумли касалликдир», деб таъкидлади. Шунингдек у уша йилларда ич терлама клиникасининг
баъзи бир хусусиятларини ҳар томонлама урганди ва тиббиётда батафсил ёритди.
А. А. Остроумов (1844—1908 йиллар) юқумли касалликларни даволашда, бемор' организмининг
куч-қувватини ошириш ҳал қи-лувчи роль уйнашини алоўида таъкидлайди.
Паразитология ва паразитар касалликлар эпидемиологиясининг ривожланишнда Е. Н.
Павловскийнинг (1884—1956) роли беқиёс-дир. «Табиий учоқли юқумли касалликлар» ҳақидаги
Павловский таълимоти бутун ер юзидаги мутахассис олимлар томонидан эъти-роф этилган.
Академик Қ И. Скрябин (1878—1972 йиллар) турли гижжа-лар, яъни гельминтларни урганиш
соҳасидаги тадқиқотлари билан машҳур булди. Бир қанча гельминтларни бутунлай тугатиш гояси
Қ И. Скрябинга мансубдир.
1920 йилда Тошкентда ташкил топган Туркистон университети таркибидаги табобат
факультетида ишлаган А. И. Крюков (1878— 1952). П. Ф. Боровский (1863—1932), Н. И. Рагоза
(1883—1156) И. А. Касснрский (1898—1971) ва бошқалар Урта Осиёда уша
вақтларда кенг тарқалган турли инфекцион ва паразитар касал-ликларни ҳар томонлама Урганиш ва
уларга қарши чора-тадбир-ларни амалга оширишда катта хизмат қилдилар. Инқилобдан ил-гари,
1897 йилда Тошкентда ҳарбий госпиталида ишлаган П. Ф. Боровский тери лейшманиози, яъни ёмон
жароҳат касаллиги 1$зра-тувчиси лейшманийни топди. Бу лейшманий Боровский номи билан
аталади.
1921 йилда Москва университетини тугатиб, 1922 йилда Бухо-рога ишга келган Л. М. Исаевнинг
Урта Осиё шароитида уша даврларда жуда кенг тарқалган безгакни урганиш ва мутлақо тугатиш
соҳасидаги ишлари алоҳида таҳсинга сазовордир. Л. М. Исаев ташаббуси билан Вухоро вилоятида
ришта касаллиги туга-тилди. Унинг бошчилигида тропик илмий-текшириш институти ташкил
топди. Н. И. Ходукин Узбекистонда вакцина ва зардоб илмий текшириш институтини ташкил этиш
ва бу илмий марказ раўбарлигида Урта Осиёда учрайдиган турли паразитар ва вирус-ли
касалликларни урганиш ҳамда уларга қарши кураш чоралари-ни ишлаб чиқишда жонбозлик
курсатди.
Н. И. Рагоза (1883—1956) Узбекистонда бруқеллёзнинг клини-каси ва диагностикасини ҳар
томонлама урганиб, унинг патогене-тик классификақиясини ишлаб чикди. П. Ф. Самсонов (1892—
1964) Урта Осиёда бруқеллёзнинг эпидемиологиясини ҳар томонлама текширди ва унинг асосий
крнуниятларини аниқлади.
Иккинчи жаҳон урушидан олдинги йиллар Н. И, Рагоза, А. Л. Кақенович ва буларнинг
раҳбарлигидаги мутахассислар уша вақтларда Узбекистонда кенг тарқалган ич терлама (қорин
тифи) ва паратифларни ҳар томонлама ургандилар ва бу касалликлар-нинг клиник хусусиятларини
батафсил ёритдилар.
Ватан урушидан кейинги даврларда И. Қ. Мусабоев раҳбар-лигида бир гуруҳ илмий ходимлар
Узбекистон шароитида қатор юқумли касалликларнинг клиникаси, диагностикам ва давоси
соўасида оригинал илмий тадқиқот ишларни адо этдилар.
XIX асрнинг биринчи ярмида баъзи юқумли касалликларнинг қузгатувчи микроблари маълум
булгач улар ҳакидаги таълимот тез ривожлана бошлади. XIX асрнинг иккинчи ярмида талайгина
касалликларни қузратувчи микроблар кетма-кет кашф этила бошлади. Бунинг натижасида юқумли
касалликлар хақидаги таълимот анча ривожланди ва табобат факультетларида у мустақил фан
қилиб уқитиладиган булди.
Юк_умли касалликлар одамлар ҳаётида муҳим роль уўйнайдй. Шу вақтгача ер юзида маълум
булган ва урганиб чиқилган юқум-ли касалликларнинг сони 1060 дан ортиши ва уларнинг
баъзилари ҳали ҳам вақти-вақти билан эпидемия, ҳаттоки пандемия шаклида кенг тарқалиб туришини
озгина уйлаб курилса, уларнинг кишилар
СОРЛИРИГЭ
ва умуман кишилик жамиятига келтирадиган
зарари қанчалик катта экани яққол гавдаланади. Юқумли касалликлар ҳақидаги таълимот
микробиология, эпидемиология, паразитология, иммунология, экспериментал химиотерапия
ва патологик
анатомия билан чамбарчас боглангандир. Иккинчи томондан,
инфекцион патология ички касалликларнинг ажралмас бир қисми-
дир. Дарҳақиқат вў}ач ички касалликлар ҳақида пухта ва асосли
билимга эга булмасдан туриб, инфекционист була олмайди. Чунки
ҳар бир инфекцион касалликда организмда юз берадиган узга-
ришлар, яъни ички органлардаги патологик узгаришларнинг са-баби
ва моўияти ҳақида фикр юргизиш ва уларни бартараф қилиш
чораларини куриш учун, врач, таббийки, ички касалликлар соҳа-
сида етарли билимга ва тажрибага эга булиши зарур.
Мамлакатимизда баъзи юқумли касалликлар бутунлай туга-
тилди (чинчечақ қайталама терлама, ришта, лейшманиоз) бош-
қалари (тепкили терлама, дифтерия, қизамиқ) анча камайтирил-ди.
Вабо вақти-вақти билан ҳали ҳам учраб туради. Масалан 1990 йилда
Ставрополь улкасида Лбо эпидемияси булиб утди. Собиқ СССР
худудининг айрим ўжойларида (масалан Урал орти, Байкал орти,
К|изилқум, Каспий буйи чуллэри ва бошқа жойларда) тоун, яъни
улатнинг эндемик Учоқлари мавжуд. Ана шу ужж.лар-да кемирувчи
ҳайвонларда улат микроблари борлиги маълум. Кам-дан-кам булса-
да, тоун шу ҳайвондардан одамларга юқади. Масалан, 1990 йил ёз
фаслида Орол денгизи буйларида тоун кала-мушлардан туяга ва
сунгра одамларга юқди, бир неча киши нобуд булди. 1990 йилнинг
кузида Узбекистоннинг Учқудуқ районида тоундан бир одам улди.
Анча нотинчлик юз берди. Иккинчи томондан, ривожланган
мамлакатларда тугатилган баъзи юқумли касалликлар яқин ва Урта
Шарқ, шунингдек шарқи-жанубий Осиё ва Африка мамлакатларида
ҳалигача учраб туради. Хорижий мамлакатлар билан иқтисодий,
маданий ва илмий-техника сохаси-даги алоқалар кенгайиб бораётган
хрзирги шароитда бизда ҳозир учрамайдиган касалликнинг
жаҳоннинг исталган жойидан мамла-катимизга келиб қолиши
эҳтимолдан узоқ эмас. Бу ҳам врачлар-нинг юқумли касалликлар
ҳақидаги билими етарли булишини талаб қилади. Юқумли
касалликлар гарчи патоген бактериялар, вируслар ва бир ўужайрали
содда жониворлар қузратса-да, улар-нинг пайдо булишини фақат
микробнинг организмга кириши нати-жаси деб ҳисоблаб булмайди.
Инфекция авж олиши мураккаб ижтимоий-биологик жараён булиб,
микроб билан макроорганизм-нинг узаро таъсири натижасига
боглиқ. Патоген бактерия кир-ганда одам организмида патологик
узгаришлар, мосланиш ва ҳимояланиш жараёни юз беради. Яъни
инфекцион касаллик ри-зожланади. Патоген микроб организмга
киргандан сунг касаллик ривожланиши шарт эмас. Патоген микрбб
билан одам организми уртасидаги муносабат турлича булиши
мумкин, бу бир томондан микробнинг вирулентлиги ва иккинчи
томондан одам организми-нинг ана шу касалликка мойиллиги ва
реактивлигига борлиқ.
Одам организми патоген микробга дуч келганида баъзан унга ҳеч
қандай таъсир курсатмайди. Масалан, қорамолларнинг улат
касаллигига одам организми реакция бермайди. Бундай ҳолат
организмнинг табиий юктирмаслик хусуснятидир.
Баъзи микроблар одам организмида узоқ вақт зарар келтир-май
яшаши мумкин (сапрофитлар), одам организмининг куч-қув-вати
сусайганда ана шу сапрофит микробларда патогенлик хусу-сияти
пайдо булиб, улар ҳужумга утади. Яъни сапрофитлар патоген
микробларга айланиб қолади. Бундай микроблар шартли патоген
микроблар деб юритилади. Шартли патоген микроблар эндоген
инфекцион касалликларни, бошқача айтганда аутоинфек-қияларни
қузгатади. Шундай қилиб, аутоинфекииялар ёки эндоген инфекцион
касалликлар организмда яшаб турган микроблар таъсири
натижасида пайдо булади.
Юқумли касалликлар бошқа касалликлардан қуйидаги 4 ху-
сусияти билан фарқ қилади:
1.
Юқумли касалликни тирик патоген микроб қузгатади.
2.
Бемор ўз навбатида касаллик манбаи булади ва уни бош-
қаларга юқтириши мумкин.
3.
Бемор қайси юқумли касаллик билан огриб уғса, унинг ор-
ганизмида уЧпа касалликка қарши иммунитет ҳосил булади ва шу
касалликнинг қайтадан юқишига қаршилик курсатади.
4.
Юқумли касалликлар муайян даврлар билан, яъни қиклик
тарзда ривожланади ва сўнади.
Инфекция сузи тор маънода олинганида микроорганизмнинг
макроорганизмга киришини англатади. Инфекцион жараён эса
патоген омил кирган организмда юз берадиган физиологик ва па-
тологик узгаришлар йигиндисидир.
Инфекцион касаллик инфекцион жараённинг энг зуриққан да-
ражасига туғри келади ва организмда юз берадиган ҳар хил
узгаришлар ҳамда белгилар билан намоен булади. Демақ юқумли
касалликнинг ривожланиши учун аввало организмга патоген микроб
кириши керақ Патоген микроб организмга тери, шиллиқ пар-да
(купинч'а улар шилинганда) орқали киради.
Патоген микроб организмга кирганда микроб билан организм-
нинг ;узаро таъсири ҳар хил натижа билан якунлакади: 1) кирган
микроб организмдан ташқарига чиқарилади ёки ҳимоя механизм-лар
таъсирида йуўқ қилинади; 2) патоген микроб организмда қу-лай
шароит топиб, ўрнашиб қолади. Бундай ҳолларда икки тирик
организм 5гр тасида мураккаб муносабатлар бошланади. Макроор-
ганизм ўзининг ҳимоя механизмлари ёрдамида бегона унсур, яъни
микробнинг кўпайишига ва тарқалишига тусиқ буладиган чора-
тадбирларни киради (масалан яллирланиш жараёни). Фагоқитар
элементлар, антителолар сафарбар қилинади. Организмнинг бу
ҳимоя ва мосланиш реакциялари то патоген микроб организмдан
бутунлай йуўолгунча давом этаверади. Бу организмнинг табиий,
наслдан-наслга уЧадиган хусусиятидир.
Патоген микроб ўзини ҳар қандай қарши кучлардан сақлашга
уринади, озгина шароит булса тез кўпая бошлайди, фагоқитларга
Нарши мосланади (капсула ҳосил қилади, агрессин, антифагин,
вирулин каби моддалар ишлаб чиқаради).
Патоген микробларнинг асоснй хусусиятлари уларнинг
вирулентлиги ва токсигенлигидир. Микробнинг организмга
кириши, ку-пайиши ва макроорганизмнинг ҳимоя механизмларини
енгиб, узи-нинг зарарли таъсирини курсата олиши
вирулентлигидир.
Токсин, яъни зарарли модда ишлаб чиқариш қобилияти мик-
робнинг токсигенлигидир. Микробнинг токсини муайян органлар ва
орган системаларига кўпроқ куч билан таъсир утказиш хусусия-тига
эга булади (тропизм). Бу токсинлар кимёвий тузилиши жи-ҳатидан
аксари ферментларга яқин туради. Уз ҳаёт фаолиятида токсинни
таищарига ишлаб чиқарадиган микроблар куп эмас (дифтерия, қоқшол,
ичбуруг, ботулизм бактериялари, стрептококк-лар, стафилококклар,
кукйиринг таёқчаси, инфлуэнқия таёқча-си), уларнинг токсини
экзотоксин
деб
аталади.
Купчилик
микроб-ларда
токсин
ҳужайрасининг ичида пайдо булади ва шу ерда сақланиб, микроб
парчаланганда ажралиб чикдқи — эндотоксин (ич терлама таёқчаси,
вабо вибриони).
Юқорида айтганимиздеқ микроб билан организм уртасидаги
мураккаб муносабат турлича якунланиши мумкин:
1. Микроб макроорганизм ҳимоя воситалари таъсирида халок
булади. 2. Микроб узига қулай шароит топиб, қисман купаяди ва
организмнинг қаршилигига бардош бериб, узоқ вақт тирик сақ-
ланади. Бундай ҳолларда организмнинг кучи микробни йуқ қи-лишга
етарли булмайди. Модомики, организмда микроб булар экан, бас
шу юқумли касалликка хос узгаришлар оз булса-да, юз беради, лекин
улар кам булганлиги сабабли билинмайди, маълум бермайди (латент
инфекция ёки касалликнинг субклиник ёки симп-томсиз формаси); 3.
Патоген микроб организмда тез суръат билан купаяди ва унинг
ҳимоя кучларини енгиб, узининг патоген хусу-сиятини намоён
қилади, касаллик тайинли бир шаклда авж олиб, симптомлари яққол
куринади, яъни касалликнинг манифест шакли ривожланади. Умуман
олганда юқумли касалликнинг авж олиши-да қуйидаги омиллар: 1)
патоген микробнинг миқдори; 2) патоген микробнинг вирулентлиги;
3) одам организмининг реактивлик хусусияти ҳал қилувчи ролни
уйнайди.
Бир хилдаги патоген микроб қузгатган юқумли касаллик мо-
ноинфекция деб аталади. Бир нечта турдаги микроблар таъсири
натижасида пайдо булган касалликни микстинфекция деб юрити-
лади. Юқумли касаллик давом этиб турган маҳалда унга бошқаси
қушилса, буни иккиламчи инфекция дейилади. Иккиламчи
инфекция купинча эндоген ёки аутоинфекция натижасида
бошланади. Организмда шартли патоген Микроблар баъзан
жонланиб давом этиб бораётган бошқа инфекцион касалликка
қушилади.
Аутоинфекция купинча дисбактериоз оқибатида ривожланади.
Бундай аутоинфекция купинча йугон ичакда, бронхларда, упкада,
сийдик йулларида авж олади. Микробнинг организмга кириш ва
унда тарқалиш хусусияти, яъни микробнинг инвазион хусусияти
турлича булади. Инвазион хусусият микробдаги гиалуронидаза ва
муқиназа ферментларига борликдир. Патоген микробнинг маълум
бир туўимага уч булиши, бошқача айтганда, организмга киргач,
бирорта орган ёки системани купроқ зарарланиши—(тропизм)
унинг энг муҳим хусусиятларидан биридир. Масалан, грипп виру-
си нафас йулларидаги эпителий туқимасига, қутуриш вируси бош
миянинг аммон шохи соҳасидаги нерв ҳужайраларига, ичбурур
таёқчаси йугон ичак шиллиқ пардасига уч булади.
Патоген микробнинг антигенлик хусусияти юқумли касаллик-
нинг авж олиб бориши, утиши ва тугашида муҳим роль уйнайди.
Микробнинг антигенлик хусусияти таъсирида бемор организмида
узига хос иммунрлогик реакция юз беради.
Макроорганизмнинг патоген микробга қарши кураш воситалари
икки гуруўга булинади: 1) носпецифик ва 2) специфик воситалар.
Носпецифик воситаларга тери ва унинг бактериоқид хусусияти,
меъда ширасидаги хлорид кислота, организмдаги нормал
микрофлора, ҳаво йулларидаги эпителий ҳужайраларининг хив-
чинлари ва бошқалар киради. Патоген микроб организмга ут-
ганида организм узидаги қаршилик курсатиш ҳимоя воситаларини
сафарбар қилади. Жумладан, микроб кирган жойда яллигланиш
бошланади. Яллигланиш жараёни патоген микробнинг купайиб,
ўзининг тажовузкорлик хусусиятини намоён қилишига ва сунгра
тарқалиб боришига тусқинлик қилади. Организм чиқариш оргак-
лари орқали патоген микробларни ташкарига чиқаради. Шу билан
бирга ҳали етарли урганилмаган боища воситалар ҳам ишга
туширилади. Патоген микроб уз навбатида ана шу шароитга мосла-
ади, уз турини сақлашга ҳаракат қилади, купаяди.
Специфик .воситалар. Организмнинг иммун системаси айнан
мулжалга тегадиган, жуда мураккаб ва нозик ҳимоя воситалари
мажмуасидир. Организм ҳимоя воситалари ёрдамида патоген мик-
робларни парчалайди, токсинларни нейтраллайди, микроблар
кириши натижасида хусусияти узгарган, яъни бузялган/ҳалок бул-
ган ҳужайраларни йуқ қилади, усма ҳужайраларни парчалайди,
уларнинг тез суръат билан купайишига мумкин кўадар йул бер-
майди.
Патоген бактерия ёки вирус кириши натижасида зарарланган
ўужайраларни (масалан, гепатитда вируслар кириши оқибатида
зарарланган гепатоқитларни) иммун система воситалари тахушл-
дан утказади ва касалланиб, хусусияти узгарган, организмга бего-на
булиб қолган ана шу тузилмалар, молекулаларга қарши антителолар
ишлаб чиқаради.
Макроорганизмнинг инфекцион агентга қарши курашида специфик
иммунитетнинг шаклланиши энг муҳим ва баъзан ҳал қи-лувчи ролнн
уйнайди.
Инфекцион жараённинг учинчи омили — ташқи муҳит шароити
микробга ҳам макроорганизмнинг реактивлигига ҳам таъсир ут-казадиган
омилднр. Ташқи муўиткинг микробга таъсири ҳамма вақт салбий
булади, чунки куп физиологиқ кимёвий ва биологик омиллар (ташқи
муҳит ҳарорати, намлиги, ўар хил нурлар, дезинфекцияловчи моддалар,
микробларнинг узаро антогонизми) микроблар фаолиятини сусайтириб
ёки тухтатиб қуяди. хаво ҳароратининг паст, намлигининг юқори
бу\лиши, организмнинг куп юқумли касалликларга, айниқса уткир
респиратор касалликларга чидамини камайтиради. Ниҳоят,
ижтимоий омиллар ҳам каттаги-на аҳамиятга эга. Юк_умли
касалликни
юкдирган
одам
организми-нинг
физиологик
функқиялари, касалликнинг инкубақион давридан бошлаб узгариб
қолади. Организмда микроб ва унинг токсинлари таъсирига қарши
курашиш ва янги шароитга мослашишга қара-тилган мураккаб
узгаришлар юз беради. Ана шу Узгаришлар маълум бир даражага
етгач касалликнинг симптомлари куриниши-да намоён булади
(масалан иситма, интоксикақия ва бошқалар). Баъзи юқумли
касалликларда бемор хаётига хавф турдирадиган ва зудлик билан
жадал даво-чоралари куришни талаб қиладиган асоратлар юз
бериши мумкин. Масалан, инфекцион токсик шоқ -жигар комаси,
уткир буйрак етишмовчилиги (безгақ менингококк инфекцияси,
лептоспирозда), упка шишуви (гриппда), бош мия шишувй (яшин
тезлигида утайиган гепатит, менингитларда) ана шундай асоратлар
жумласидандир.
Шок деб организмга ҳаддан ташқари кучли омнл таъсир кур-
сатиши натижасида юзага келадиган алоҳида ҳолатни, яъни симп-
томокомплексни айтилади. Шокнинг қуйидаги хиллари маълум:
анафилактик шоқ гиповолемик шоқ постгеморрагик шоқ токсико-
инфекцион шоқ Юқумли касалликларда юз берадиган бу шоклар
бошқа сабаблар таъсирида содир буладиган шоклар, масалан,
одамнинг қаттиқ шикастланиши натижасида бошланадиган трав-
матик шокдан моҳият эътибори билан фарқ қилмайди. Шунинг учун
шок ҳолатларида куриладиган даво чоралари ҳам асосан бир хил
булади. Шокнинг клиникдси, давоси хусусан жарроҳликка оид
дарсликларда батафсилроқ тасвирланади.
Юқорида юқумли касаллик уз моҳияти бўйича патоген микроб
билан макроорганизм уртасидаги кураш жараёнидан иборат деб
қайта-қайта таъкидлаб утдиқ Ана шу мураккаб кураш оқибати уч.
хил булади, 1) беморнинг согайиши; 2) касалликнинг сурунка-ли
формата утиши; 3) беморнинг ҳалок булиши.
Юқумли касалликлар купинча беморнинг согайиши билан ту-
галланади. Согайиш ҳам уз мохўияти жихатидан уч хилга ажра-
тилади: а) бактериологик согайиш. Согайишнинг бундай хилида
бемор организмининг касалликка сабаб булган патоген микроб-
лардан бутунлай тозаланиши, яъни халос булиши кузда тутилади; б)
анатомик согайиш. Инфекцион жараён давомида организмда
турлича патоморфологик узгаришлар юз беради (яллирланиш,
дегенератив ва дистрофик узгаришлар). Вақт утиши билан ана шу
анатомик
узгаришлар
компенсатор-регенератор
жараёнлар
натижасида бархам топади, яъни органларнинг зарарланган
қисмлари янги хужайра ва туқималар билан урни тулиб, аслига
келади. Баъзан зарарланган туқималарда ямоқ яъни чандиқ қолиши
мумкин. Анатомик согайиш купинча бактериологик ва клиник
согайишдан кейин бошланади; в) клиник согайиш. Бунда юқумли
касаллик алоыатлари йуқолиб, беморнинг тузалиши кузда тутилади.
Баъзан клиник согайиш бактериологии согайишдан олдин
бошланади. Агар клиник согайишдан сунг бирор органда инфек-
қион учоқ пайдо ОулиО унда патоген микроб узоқ сақланиб' қолса,
(ойлаб, баъзан йиллаб) бундай ҳолатни бактерия тушувчилик
деб айтилади. Баъзи ҳолларда инфекцион касаллик жараёнида юз
берган патологик узгаришлар натижасида умрбод сақланиб қола-
иган фиброз аломатлари аникутанади (Масалан безгакдан кейин-
ги сплено-гепатомегалия). Бемор организмининг иммун қуввати
етарли булмаган ва даволаш чоралари кеч ва нотугри ташкил
қилинган ҳолларда баъзан юқумли касаллик сурункали шаклга
айланиб кетади.
'
Патоген микроб жуда гажовузкор ва бемор организмида шид-дат
билан купаядиган булса-ю, бунинг устига беморнинг иммуно-логик
реактивлиги етарли булмаса, юқумли касаллик беморнинг улимига
сабаб булади.
Do'stlaringiz bilan baham: |