1. Агротехник-эксплуатацион чоралар



Download 27,56 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi27,56 Kb.
#193143
  1   2
Bog'liq
fhdfhdh


Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ёмон ҳолати уларнинг шўрланишида ва қисман тупроқнинг ботқоқланишида акс этади. Бу ҳодисалар билан курашиш ирригацион системалардан тўғри фойдаланиш асосий шартларидан бири ҳисобланади. Натижада пахта ва бошка экинлардан юқори ҳосил олиш мумкин бўлади. Бундай районларда гидрогеологик тадқиқотлардан мақсад аниқ керакли чораларни асослаш, шўрланиш ва ботқоқланиш жараёнини олдини олиш ва уларни буткул йўқотишдан иборат.Суғориладиган ерларда бажариладиган мелиоратив чоралар 2 гурухга бўлинади;
1. Агротехник-эксплуатацион чоралар;
2. Гидротехник чоралар.
1. Агротехник чоралар сувдан фойдаланиш режимини ташкил қилишга суғоришни нормалаштиришга, ўсимликларнинг гидромодулини белгилашга каналларни суғориш бўлмаган ойларда ёпиб қўйишга қаратилган. Бу чоралар сизот сувларини ер усти суви хисобига таъминланишини пасайтиради.
2. Гидротехник чоралар сизот сувлари сатхини сунъий равишда дренажжлар қуриб пасайтиришга йўналтирилган. Бу чоралар ернинг шўрланишини олдини олади ва тупроқни шўрини йўқотишга хизмат қилади. Агротехник ва гидротехник чоралар иккаласи бир пайтда комплекс олиб борилиши мумкин.
Суғориладиган ер хўжалигида (ерчиликда-земледелие) табиий гидрогеологик мухитни хисобга олиш суғоришни режалаштириш ва ташкил қилишнинг асосий шартларидан ҳисобланади. Гидрогеологик – мелиоратив районлаштириш умуман худудни агломелиоратив районлаштириш режасини асослаш мелиоратив мақсадларда гидрогеологик тадқиқотларнинг етадиган масалаларидан бири хисобланади.
Агротехник фойдаланувчи ва ташкилий чораларни гидрогеологик асослаш. Чораларнинг бу гурухида биз сизот сувларининг тупроқни шўрланишини йўқотувчи режимини бошқарув усулларини кўриб чиқамиз.
Суғориш режими
Суғоришнинг оптимал режимини асосий мезони суғориладиган майдоннинг сув баланси ҳисобланади. Сизот сувларининг инфилтрацион таъминланишини максимал қисқариш суғориш нормасини камайтириш билан ечилади. Суғориш нормаси тупроқнин актив қатламини суғориш хажмкорлигигача тўйинишга етишмовчи миқдоридан ошмаслиги керак.
Сизот сувларининг сатхи ер устига яқин жойлашганида суғориш нормасини аниқлаш учун А.Н.Костяков қуйидаги тенгламани таклиф қилади:

m = 
Бу ерда; m - суғориш нормаси;
Н1 - Сизот сувларининг чуқурлиги;
Н - намланадиган актив қатламнинг қалинлиги;
Н0 - капилляр қатламнинг максимал баландлиги;
 - сувнинг намликнинг бир суткада буғланиши, транспирация билан;
 - суғоришлар орасидаги давр, суткада;
 - 0,4 дан 0,6 гача ўзгарадиган миқдор.
Одатда суғориш нормаси умумий сув балансинининг тенгламасини мазкур майдон учун ечимидан аниқланади.
Суғориладиган ерларнинг сизот сувларини сув баланси тенгламалари жуда кўп,
Сизот сувлари саёз ётганида сув сатхининг кўтарилиши .грунтнинг капилляр кўтарилишининг максимал баландлиги чегарасида 2,0 м дан, максимуми 1,5 дан ортиши мумкин эмас.
Сизот сувлари анчагина чуқур жойлашганда тупроқпнинг актив қатлами ва капилляр кўтарилишнинг йиғиндисига тенг бўлса суғориш сувлари сизот сувларини таъминламасли керак, амалда (m –n)∆h=0 бўлади. Бу холда сувнинг баланс тенгламаси қуйидагича бўлади:

Бу ерда: Z2 = Z1+ Zn +Zb


Бу ерда Z1 - транспирация;
Zn - тупроқ устидан буғланиш;
Zb - очиқ сув юзасидан буғланиш;
- ер остидан оқиб келиши ва оқиб кетиш миқдори; бу белгиларга сизот сувларининг горизонтал ва вертикал силжиш сарфи ва чуқурликдаги сув ушлагич қатламлардан кўтариладиган ва уларга тушадиган оқимлар қўшилмаси ҳам киради:
P -тупроқ қатламининг тўйинишига етишмайдиган намлик,Бу намликнинг миқдори дала хажмкорлик намлигининг юқори қийматиниг 75 % дан ортиши мумкин эмас,
Суғоришлар орасидаги даврнинг миқдори охирги марта суғорилган сувларнинг сарф бўлиш вақти билан назорат қилинади,
Атмосфера ёғини бўлмаган даврда:



Бу ерда 0-суғоришлар орасидаги вақтнинг охирида сизот сувлари сатхидан юқоридаги грунтнинг хажмий намлиги;
Сизот сувларининг режимини таҳлил қилганида А.Ф.Сляднев пахта далаларининг умумий сув баланси тенгламасидан фойдаланишни тавсия қилади:
Q1– Q2 =(Х–Zх)–(Zу–уn)–(w2-w1)–Z2
Бу ерда Z2- транспирация ва аэрация зонасидаги намликнинг ва сизот сувларининг физик буғланиши:
Zх - атмосфера ёғинларининг тупроқга киришидан олдин йўқолиши;
Zу - суғориш сувларининг суғориши даврида буғланиши.
Баланс қатлами сифатида аэрация зонасининг қалинлиги -h , сизот сувларининг минимал холатидан 1 м пастгача зонаси қабул қилинади,
Баланс даврининг бошидаги -Q1ва охиридаги- Q2 (бешкунлик) намлик захироаси ҳар 10 см интервалда вертикал намлик кесимини (профилини) тузиш йўли билан қуйидаги тенглама бўйича хисобланади:
Q= g1 + g2=0.1Fv+nFh1. м3
Бу ерда Ғ – тажриба майдонининг ўлчами;
v- аэрация зонасининг ҳар 10 см қатламидаги грунтнинг хажмий намлиги;
h1 - сизот сувлари зонасининг қалинлиги (баланс қатламининг пастки чегарасигача);
n- сув ушлагич тоғ жинсининг ғоваклиги;
2. Атмосфера ёғини тажриба участкасида дождемерлар ёрдамида ўлчанади. Тупроқга шимилган ва буғланиб кетган ёғин миқдори ёғин олдиндан ва ундан кейин тузиладиган намликнинг вертикал профиллари тузиш ёрдамида ва сизот сувларининг таъминланиши лизиметрлар билан аниқланади.
Zx = X – (gx – gx,)

бу ерда gx ва gx, - ёғинни аэрация зонасига ва сизот сувлари зонасига шимилиши, м3/ га .


3. Суғориш сувларининг шимилиши водомерлар билан ўлчанади. Суғориш даврида сувнинг буғланган қисми – Zу қуйидаги ча аниқланади:
Z = yn – (gу, - gy,,)
бу ерда gу, ва gy,, - шимилган суғориш сувлари;
Zу – борозда – ариқлардан буғланган сувлар ва ариқлардан суғориш даврида буғланган сувлар миқдори.
4. Ер остидан келган оқим – w1 ва оқиб кетган оқим – w2 булар кўпинча юқорига кўтарилувчи ва пастга тушувчи сувнинг ҳаракатлари натижасида юзага келади. Лизиметрлар ёрдамида аниқланади.
Ер остидан оқиб келадиган ва оқиб кетадиган сувларнинг миқдорини сув балансининг умумий тенгламаси ёрдамида аниқлаш мумкин; масалан икки суғориш орасида, қачонки баланснинг баъзи элементлари «0» га тенг:
Q1-Q2 = w1-w2-Z2 ва
w1-w2 = Q1-Q2+ Z2 ;
w1-w2> 0 бўлганда, ер ости суви оқиб кетади. Сув ва сув – туз балансини анализ усуллари суғоришнинг тўғри режимини асослашга ёрдам беради. Бу суғориш усуллари пахтанинг сувга реал мухтожлиги ва тупроқнинг шўрланиш жараёни махсус дренажж иншоотлари сиз тўхталишига жавоб беради.
Намликнинг буғланиш ва транспирацияга ўртача суткалик сарфи, суғориш нормаси, унинг суғориш вақтлари тупроқнинг актив қатламини тўйинишга етишмайдиган намлигига қараб белгиланади. Суғоришнинг тўғри режимини бошқа хўжалик чоралари билан қўшиб бажариши керак, хусусан юқори агротехника билаСн булар гидрогеологик ва агромелиоратив тадқиқотларни комплекс бажаришни талаб қилади.
Ўзбекистоннинг пастки текисликларининг суғориладиган ерларининг асосий миқдори дарё водийларида жойлашган. Бу ерларда дарё узаклари, тоғлараро эгилмалардан фарқли равишда, сизот сувларини таъминловчи асосий манбаъ ҳисобланадилар. Бу жараён водийларнинг дельта қисмида бу ерларнинг физик-географик ва геологик тузилиш шароитига кўра кескин ривожланган.
Физик-географик нуқтаи назардан бу ерлар суғориш учун фойдаланадиган ички континентал районга киради.
Геологик нуқтаи назаридан бу суғориладиган ерлар тиниқ аллювиал, озерний, эоловий тоғ жинслари кенг тарқалган районларни ташкил қилади. Амударё дельтасида бу жинслар улчамчи ва мел тоғ жинслари устида ётади.
Табиий, холда дарёдан таъминланадиган табиий-тарихий ривож топган ер ости сувларига суғориладиган районларда ирригация тўридан ва суғориладиган майдонларда шимилган сувлар қўшилади. Дарёларнинг дельта қисимларида тоғлараро эгилмалардан фарқли равишда майдон бўйлаб ва чизиқли сизилиш ернинг геологофациал тузилишига нисбатан ўзгарувчан бўлади. Ирригацион каналларнинг туби ва ёнбағри колматация бўлиб қолишига қараб баъзи участкаларда сизилиш тезлиги ўзгарувчан бўлади. Тоғлараро эгилмалардан фарқли равишда водийларнинг дельта ва пасттекислик қисмига ер ости сувларнинг оқиб келиши йўқ даражада бўлади ва ер ости сувларини таъминланиши йўқ даражада бўлади. Геологик тузилишларига кўра ер остидан кўтариладиган сувлар ҳам йўқ даражада бўлади.
Атмосфера ёғинларининг ер ости сувларини таъминлаш даражаси бутун кирим миқдорини 8-10% ни ва йиллик ёғин миқдорини13-15% ни ташкил этади.
Ўзбекистонда дарёларни қуйи паст-текисликларга Зарафшон, Қашқадарё, Амударёнинг Сариқамишолди, қадимги (Хоразм) ва хозирги делталари, Бухоро оазиси киради.
Суғориладиган районларда гидрогеологик жараёнларнинг энг муҳим элементларидан бири сизот сувларининг ер ости оқими хисобланади. Бу оқим суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини кўрсатадиган элементлардан хисобланади. Ер ости оқими умумий ва махаллий бўлади. Айни пайтда ер ости оқими сизот сувларининг балансининг динамикасини йўналишини аниқловчи, суғориладиган ерларда тузларнинг ҳаракатини ва сизот сувларининг режимини расмийланишини белгилайди.
Баъзи районларда умумий ва махаллий ер ости оқимлари турлича бўлади. Масалан, Амударёнинг оролоди делтасида умумий ер ости оқими Амударёнинг делта майдонида сизилиб хосил бўладиган махалий сув оқимидан мингмарта кичик. Мазалий оқим сувлари бу ерларда буғланишга сарф бўлиб туз йиғилишига олиб қолади.
Бу ерда ер ости сувининг умумий оқими йилига бирнеча сантиметрни ташкил этади. Амалда ер ости суаларини оқимсиз деса бўлади. Айни пайтда бу ерда шаклланадиган сизот сувларининг маҳаллий оқими баъзида анча миқдорда бўлиб ерларни яхши мелиоратив холатини сақлаб туришга ёрдам беради, шўрланиш жараёнини тўхтатиб туради.
Тоғлараро эгилмаларда, конус чўкиндиларининг юқори қисмида кичик, қатламли суглинок қопламали галечниклар ер ости суви оқими жуда яхши шароитда кечади. Бу ерларда ер ости оқими сув балансининг сарф қисмида энг белгиловчи элемент хисобланади, умумий оқим махаллий оқимга нисбатан катта миқдорда бўлиб, сув ушлагич қатламнинг сизилиш хусусиятларига боғлик бўлади.
Конус чўкиндиларининг ўрта қисмида сизот сўвлари конус структура-халтасидаги сувлар босими натижасида юқорига сизилиб дренажжланади. Шунинг учун конус чуқиндиларининг бу қисмида буғланиш миқдори катта бўлишига қарамай сизот сувлари оз минералланган бўлиб шўрланишга мойил эмас.
Конус чўкиндиларининг қуйи қисмида пролювиал шлейф кенг ривожланган бўлиб, тоғ жинслари лёс, лёссимон суглинок, супесь ва гиллардан иборат бўлиб ер ости сувлари оқимининг суғориладиган ерларнинг Гидрогеологик жараёнига ва мелиоратив ҳолатини шакланишига таъсири ҳар ҳил бўлади.
Ер ости сувлари унча чуқур бўлмаганда, 4-5 м дан кам бўлганда агар ер ости сувларнинг оқими таъминланган бўлса бу холда махсус мелиоратив чоралар кўришга тўғри келади бошқа холларда яъни пролювиал текислик чуқур овраглар билан кесилган холарда ер ости оқими яхши рўёбга чиқади ва катта майдонда таъминланади. Бундай ерларда суғориш натижасида ботқоқланиш ва шўрланиш ривожланмайди.
Масалан, Тошкент вилоятидаги текисликлар Чирчиқ, Ангрен, Калас дарёлари водийлари билан кесиб ўтилган, бу ерда чуқур ўзаклар ҳам бор. Ер ости оқими чуқурликда ўтади. Ер ости оқимининг кўчи ва жадаллашиши сув ушлагич қатламнинг литологик таркибига геоморфологик ва умумий геоструктура шароитларига боғлиқ. Бу жихатдан қайта қудуқларда, масалан тоғ олади текисликларда умумий ер ости оқимларни структура белгиловчи аҳамиятга эга бўлади. Айни пайтда маҳаллий ер ости оқимига сув ушлагич қатламнинг литологик таркиби, худудининг рельефи ва ерларни ўзлаштириш даражаси белгиловчи аҳамиятга эга бўлади.
Агар ҳудуд бир хил суғорилмаса экин экилмайдиган майдонлари буғланувчи-дренажжж ролини бажаради. Буни номини қуруқ дренажжж, экотадол (экоинтенсивный) дренажжж дейилади. Ерлар кенг кўламда суғориладиган бўлгач экин экилмайдиган майдонлар борган сари камайиб бораяпти, ботқоқликлар шўрланган ерларни интенсив дренажжж билан яхшилашга тўғри келаяпти.

Download 27,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish