28-Амалий машғулот: Пойдеворларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш
Алоҳида пойдеворларнинг ҳисоби икки қисмдан ташкил топади:
а) заминни ҳисоблаш орқали пойдеворнинг тарҳдаги ўлчамлари аниқланади;
б) пойдеворни мустаҳкамликка ҳисоблаш йўли билан унинг алоҳида қисмлари ўлчами белгиланади ва арматура миқдори аниқланади.
Пойдевор арматурасининг минимал рухсат этилган фоизи эгилувчан элементлардаги каби бўлади.
Пойдевор остки сиртининг зарурий юзаси қуйидаги формуладан топилади:
Aф=Nser(Rгр – т Hф), (1)
бу ерда Rrp – грунтнинг меъёрий қаршилиги; т = 20 кН/м3 – пойдевор ашёси ва унинг поғонасидаги грунтнинг ўртача ҳажм оғирлиги; Hф – пойдевор баландлиги; Nser–пойдевор остки сиртига таъсир этувчи меъёрий юк.
Пойдеворнинг минимал фойдали баландлиги ho бетоннинг босим остидаги мустаҳкамлик шартидан топилади. Бунда босим пирамидаси устундан бошланиб, у билан 45° бурчак ташкил қилади (5,а–расм):
Ho=–hkbk/4+1/2[N/(Rbt+Pгр)]1/2, (2)
бу ерда Rbt – бетоннинг чўзилишдаги ҳисобий қаршилиги; N – пойдеворнинг остки сиртига таъсир этувчи ҳисобий зўриқиш бўлиб, бу зўриқиш юк майдончаси чегарасида том, ораёпмалар, устунлар оғирлигидан ҳосил бўлади ва биринчи қават устуни орқали пойдеворга узатилади; Ргр – пойдевор остки кучланиши, грунтга берилидаган ҳисобий босим Р = N/A. Пойдеворнинг тўлиқ баландлиги Нф=hо+а, бу ерда a – ҳимоя қатлами.Пойдеворнинг эзилиб синишига мустаҳкамлиги қуйидаги шартдан текширилади. Бунда эзилиб синиш ён томонлари 45о бурчак остида қийшайган пирамида текислиги бўйича содир бўлади деб қабул қилинади.
F Rbtumho, (3)
бунда F– эзиб синдирувчи куч; um = 2(/hc+bc+2ho) – остки ва устки пирамида периметрларининг пойдевор ишчи баландлиги hо оралиғида ўртача арифметик қиймати.Пойдеворнинг бир қисми грунтнинг реактив босими остида пойдевор массивига маҳкамланган консол каби ишлайди. Шу схемага мувофиқ пойдевор устун ва ҳар бир поғонанинг қирраларидаги кесимда ҳисобланади (79–расм, I–I; II–II кесимлар).Пойдеворнинг остки поғонаси консолини кўндаланг арматурасиз лойиҳалаш мумкин, яъни у учун QII 0,6Rbtbho1, шарт бажарилиши лозим. Бунда ho1–остки поғонанинг ишчи баландлиги. Кўндаланг кучнинг минимал қиймати II–II кесим учун қуйидаги формуладан аниқланади (5–расм):
QII = 0,5р(а – a1)b. (4)
Тақкослаш мақсадида пойдеворнинг тўлиқ баландлигини конструктив равишда ҳам топилади: Нф=hз+5+hдн, бу ерда hз+5=hст стакан чуқурлиги, см; hдн – пойдевор туби қалинлиги, 25 см олинади. Икки хил йўл билан аниқланган Нф дан қайси бири катта бўлса, ҳисоблаш учун ўшаниси қабул қилинади.Пойдевор пастки поғонасининг ишловчи (фойдали) баландлиги қуйидаги формуладан аниқланади:
H01=0,5P/Rbt[A–hk–2(Hф–a)]. (5)
У ҳолда пастки поғонанинг тўлиқ баландлиги h1=h01+a > 30 см бўлади. Қолган поғоналар босим пирамидасидан топилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |