ТИББИЁТ ОЛИЙ БИЛИМГОХЛАРИ УЧУН
УКУВ АДАБИЁТ
В.М МАЖИДОВ
ЮКУМЛИ
КАСАЛЛИКЛАР
1993 йил Тошкент
Тақризчи
—
Узбекистан Республикаси Фанлар академияс эдоикнй
аъзосв, РФ тиббиёт фанлари академиясининг
мухбир аъзоси, профессор И. К- Мусабоев
******
Мажидов В.
МғУ_
Юцумли касалликлар:'—Т.: Ибн Сино номидаги нашр.-матбаа бирлащмаси, 1993. — 472
б. — Тиббиёт олий билим-гоўлари талабалари учун уцув адабиёти).
Мажидов
В. М. Инфекционные болезни.
Мазкур дарслик укув дастурига мувофиқ ёзилган. Китобда Урта Осиёда куп-роқ учраб турадиган юқумли хасталиклар
(ичакнинг
юкумли касалликлари, гепатит, бруцеллез ва шу кабилар) иложи борича кенгроқ ёрнтилган. Шу билан бирга
касалликлар таърифи ва бош'ўа матерналлар оддий ва равон тилда баён қилннган.
Дарслик тиббиёт олий бнлнмгохлари талабаларига мулжалланган.
ББК 55.14я73
м
4|08060000-028_
69
_
93
М 354(04)93
15ВЫ 5—638—00787—3
© В. М. Мажидов, 1993.
СУЗ БОШИ
Узбекистан -республикасида узбек тилига давлат тили макоми берилиши муносабати билан
тиббиёт институтларида уқитишни узбек тилида олиб боришга утилмокда.
Ана шундай шароитда
табобат институтларининг талабаларини узбек тилида ёзилган дарсликлар билан таъминлаш жуда
долзарб масалаларнинг бири булиб колди. Шуни назарда тутиб биз табобат институтларининг
туртинчи ва бешинчи курсларида укитиладиган юкумли касалликлар буйича узбек тилида биринчи
марта дарслик яратишга жазм цилдиқ Ушбу дарслик мавжуд программа асосида ёзилди.
Қачонлардир бизнинг худудимизда учраган ва
кейинчалик тугатилган, аммо Осиё ва Африка
мамлакатларининг баъзиларида хали хам учраб турадиган касалликлар хакида хам кискача маълумот
баён килинди. Бунда охирги йилларда хорижий
мамлакатлар билан иктисодий, илмий, маданий ва
бошқа хилдаги алокалар кундан-кунга ривожланиб бораётгани назарда тутилди. Дархакикат,
кейинги
йилларда Узбекистон фуцаролари чет элларга бори-ши, ажнабииларнинг эса бизнинг диёримизга
келиши тез-тез кайд килинмокда. Шундай экан, чет элларда
учрайдиган касалликлар-нинг
мамлакатимизга утиб колиши ажабланарли булмайди. Шунинг учун врачлар хорижий
мамлакатларда учрайдиган юкумли касалликлар хакида хам бир цадар тушунчага эга булишлари
керақ
Дарсликни ёзишда Урта Осиё шароитида купроқ учрайдиган юкумли касалликлар (масалан,
ичак юқумли касалликлари, гепа-титлар, бруцеллёз ва бошқалар) кенгроқ ёритилди.
Таъриф ва тушунчаларни имкони борича оддий ва равон тилда баён этишга харакат цилинди.
Баъзи лотин атамалари куп йиллар давомида на
фацат табобат ходимларига, балки кенг халқ
оммасига хам урганиш булиб колган. Шуни назарда тутиб баъзи касаллик-ларнинг лотинча ёки
байналминал номи саклаб колинди.
Кулингиздаги китоб узбек тилида яратилган биринчи дарслик булганлигидан унда н.уқсон ва
камчиликлар йуқ дейиш мумкин эмас, албатта. Учраган камчиликлар хакидаги фикр ва мулоҳаза-
ларни миннатдорчилик билан кабул киламиз.
Шартли щщартмалар р$йхати
А.Р
— Агглютинация реакцияси
Э. Г. А. Р — Эгри гемагглютинация реакцияси
Э.Ч.Т — Эритроцитларнинг чукиш тезлиги
А. Ф. У — Антителоларни флюоресцентлаш усули
И. Ф. У — Иммунофермент° усули
Н. Р
— Нейтраллаш реакцияси
У.Ж.Э — Уткир жигар энцефалопатияси
У. Ж- Д- — Уткир жигар дистрофияси
У. Ж. Т — Уткир жигар танглиги
Қ Б. Р — Комплементни бириктириш реакцияси
Қ С. Б. Р — Комлементни секин бириктириш реакцияси