Тиббиёт коюсий луғати



Download 0,94 Mb.
bet6/54
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#23714
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
qomusiy

эга. ' , ,
БИЛИРУБИНЕМИЯ — кон зардобида билиру- бин микдорининг кўпайиши.
БИЛ ИРУБИ НУРИЯ — сийдикда билирубин бўлиши; қон зардобида глюкуронлашган билиру- бин микдори кўпайиб кетганида кузатилади. БИЛОБЭКТОМИЯ — ўпканинг икки бўлагини ке- сиб олиб ташлаш.
БИНГ СИНАМАСИ (Бинг тести) — кулоқнинг товуш ўтказиш ва кабул килиш кисмларининг касалликларини аниклаш ва бир-биридан ажра- тиш учун кўлланиладиган усул.
БИНОКУЛЯР КУРИШ - иккала кўзнинг бара- вар кўриши. Кўзларнинг бу муҳим фаолияти иккала кўз соккасининг бир сатҳда тўғри, симметрик жойлашиши, уни ҳаракатлантирувчи ташки мускулларнинг ўзаро келишиб ишлаши ва кўз нур синдириш хусусиятининг етарли даража- да ривожланганлиги туфайли амалга ошади. Бунда тўр парда ва мия пўстлоғидаги кўриш марказининг нормал ҳолати ҳам аҳамиятга эга. БИНТ — тиббиётда ишлатиладиган боғламларни маҳкамлаш, профилактика ва даволаш максади- да кўлланиладиган материал. Эластик, резина, матодан тўқилган, коғоздан ясалган, пахтали, крахмалли, гипсли ва ҳ. к. Б. бўлади. Тузилишига қараб тўрли, найчасимон, лентасимон Б. фаркла- нади. Тиббиётда стерилланган ва стерилланма- ган Б. ишлатилади. Энг кенг тарқалгани дока Б. БИОГЕН АМИНЛАР — аминотуркумга эга бўлган биологик ва фармакологик муҳим би- рикмалар синфи. Усимликлар ва ҳайвонларда кенг таркалган, Б.а. қаторига этаноламинлар (холин, ацетилхолин, мускарин), полиметиленди- аминлар (путрекцин ва кадаверин), халкали аминокислоталар маҳсулотлари (гистамин, кате холаминлар, триптамин, серотонин ва б.) киради. Б.а. турли биологик таъсирга эга, баъзилари заҳарли. '
БИОГЕНЕЗ — барча тирик мавжудотлар факат тирик мавжудотлардан пайдо бўлади, деб таъ- кидловчи эмпирик умумлашма. 19- асрнинг ўрта- сида Б. организмлар (курт, пашша ва б.) ўз-ўзи- дан пайдо бўлади деб даъво килувчи ғайриилмий тасаввурларга карама-карши кўйилган. БИОГЕОЦЕНОЗ — ер юзасининг жонли (биоце- ноз) ва жонсиз (атмосферанинг ерга туташ қавати, куёш энергияси, тупрок ва б.) компо- нентлардан таркиб топган ҳамда улар орасида ўзаро динамик таъсир (модда ва энергия алмаши- нуви) содир бўлиб турадиган кисми. Бу тушунча- ни рус олими В. И. Сукачев таклиф қилган (1940). БИОКИМЕ, биохимия — ҳайвонлар ва ўсим- ликлардан тортиб то бактерия ва вирусларгача бўлган тирик табиатнинг ҳамма кўринишлари кимёвий таркиби ва уларда кечадиган кимёвий жараёнларнинг молекуляр асосини ўрганадиган


фан. Б. ўтган асрнйнг 80- йилларида органик кимё ва физиология айрим соҳаларининг ри- вожланиши, айникса овқат ҳазм бўлиши ва моддалар алмашинуви, углевод, ёғлар, оқсил моддаларнинг тузилиши, ачиш ва нафас жара- ёнлари кимёсини ўрганиш соҳаларидаги ютуқлар туфайли дунёга келди. Ҳозир Б. ҳужайранинг барча компонентларини, моддалар алмашинуви (метаболизм)да ҳар бир молекуланинг охирги маҳсулот ҳосил бўлгунча ўтадиган йўлларини, турли таъсиротлар, касалликларда метаболизм- нинг бузилиш механизмларини деярли тўда ўрганишга муваффак бўлган. Бу фан айрим соҳаларининг ривожланиши алоҳида фанларнинг. Шаклланишига асос бўлди. Энзимология фер- ментлар ҳакидаги, витаминология — витаминлар ҳакидаги, эндокринология — гормонлар ҳакидаги фан шулар жумласидандир. Оқсил ва нуклеин кислоталарни ҳар томонлама тадкик килиш асосида 20- аср ўрталарида дунёга келган комп- лекс фан — молекуляр биология ҳам Б. маҳсули- дир. Б. нинг айрим шохобчалари: тиббиёт Б. си ёки клиник Б., микроблар Б. си, ҳайвонлар Б. си, ўсимликлар Б. си, техник Б., эволюцион Б. ва б. БИОЛОГИК АЭРОЗОЛЛАР — заррачалари ти- рик микроорганизмлар ёки токсинларни тутган аэрозоллар.
БИОЛОГИК КИБЕРНЕТИКА — кибернетика- нинг бир бўлими, биологик системаларда ахбо- ротларни бошқариш ва кайта ишлаш конуниятла- рини ўрганади.
БИОЛОГИК МЕМБРАНА — липид, гликатипид, оқсил ва гликопротеинлардан ташкил топган, ҳужайрани чегаралаб турувчи (ҳужайра мембра- наси) ёки уни айрим катакчаларга бўлиб турувчи структура. Ҳужайра мембранасидан ташқари унинг фганеллалари: ядро, митохондрия, лизосо- ма,
Гольжи аппарати, плазматик тўр ҳам мембра- на б-н ўралган еки ундан тузилган. Улар- нинг ҳаммаси Б.м. ни ташкил қилиб, икки қатлам липид ва орасида оксил қават ўрнашган умумий тузилма шаклига эга. Б. м. нинг калинлиги 60— 10(Л га тенг. Б.м' оркали моддаларнинг актив ва пассив транспорти ўтади, биологик фаол бирикмаларни танилиб, танланиб муомала қили- нади. Митохондрияларнинг ички мембранасида фосфорловчи оксидланиш, эндоплазматик тўр,
, Гольжи аппаратида, лизосомаларда турли синте- тик оксидланиш, гидролитик парчаланиш жара ёнлари бажарилади.
БИОЛОГИК СОАТ — тирик организм (ҳайвон ва ! одам)нинг вактни мўлжаллай олиш қобилияти;
| ҳужаралардаги катъий даврий физик-кимёвий ва ! физиблогик жараёнлар биологик ритмларга асос- . ланган.
БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАР — организм- > даги биологик жараёнларга таъсир этиб, орган ва системалар фаолиятини ўзгартирувчи моддалар. Уларга одам, ҳайвон, ўсимлик тўкималаридаги моддалар (ферментлар, гормонлар, витаминлар,
I биоген аминлар, простагландинлар ва б.) ёки синтез қилинган кимёвий бирикмалар (фенотиа- , зин, пиразол, нитрофуран унумлари, сульфанила- мид препаратлар ва б.) киради. Тиббиёт амалиё- тида турли касалликлар ва патологик ҳолатлар- нинг олдини олиш ёки даволашда ишлатилади. БИОЛОГИК ФАОЛ НУҚТА — одамнинг тана юзасидаги нукталар. Б.ф.н. юкори электрик


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




потенциал, юқори тери ҳароратига ва оғриқни ўта сезиш хусусиятига эга. Б.ф.н. да кислороднинг ютилиши ўта фаол, моддалар алмашинуви жадал бўлади. Ҳозир одамда 700 га яқин Б.ф.н. лар маълум. Булардан рефлексотерапияда фойдала- нилади. Бу нуқталар игналар, қуйдириш массажи ёрдамида қўзғатилади. Ҳозирги вақтда электро- стимуляторлар яхши натижа беряпти. БИОЛОГИЯ—тирик табиат, ўлиб битган ва ҳозир яшаётган тирик мавжудотнинг турли-ту- манлиги, тузилиши, функцияси, келиб чиқиши, тарқалиши, тараққиёти, уларнинг ўзаро ва атроф-муҳит б-н муносабатларини ўрганади. «Б» термини фанга француз олими Ж. Б. Ла- марк ва немис ботаниги Г. Р. Тревиранус томонидан киритилган (1801 й.). Б. нинг асосий бўлимлари ҳайвонлар ҳакидаги фан — зоология ва ўсимликлар олами ҳақидаги фан — ботаника- Дир; бу фан соҳаларининг ўзи ҳам кичик тармоқларга: цитология ,вирусология, парази- тология, микробиология ва ҳ.к. ларга бўлинади. Б.нинг бошқа фанлар б-н узвий боғланиши натижасида физиология, биокимё, биофизика ва молекуляр биология фанлари вужудга келди. Юқумли касаллик қўзғатувчи бактериялар, ви- руслар, замбуруғлар ва ҳайвонлар Б.сини ўрга- ниш кўплаб юқумли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш чораларини ишлаб чиқишга имкон берди.
БИОНИКА — биология ва кибернетиканинг бир йўналиши. Янги асбоблар, механизмлар, система- лар яратиш максадида организмнинг тузилиши ва ҳаёт фаолияти хусусиятларини ўрганади. Б.да ҳисоблаш техникасини такомиллаштириш, янги датчиклар, сезгир системалар яратиш ва б. мақ- садларда инсон ҳамда жониворларнинг нерв системасини, ҳиссиёт органларини ва уларнинг навигация, ориентация ва локализация прин- ципларини ўрганиш муҳим йўналишлардир. БИОПОЛ ИМЕРЛАР — юқори молекулали та- биий бирикмалар: оқсиллар, нуклеин кислоталар, полисахаридлар. Тирик организмнинг тузилиш асоси бўлиб, ҳаёт фаолияти жараёнида ҳал қилувчи роль ўйнайди.
БИОПРЕПАРАТЛАР — касалликларнинг олди- ни олиш ва даволаш мақсадида қўлланиладиган биологик (ҳайвон ва ўсимликлардан олинадиган, шунингдек микроорганизмларнинг ҳаёт фаолияти чатижасида ҳосил бўладиган) препаратлар (ли- даза, кортикотропин, корглюкон ва б,). БИОПСИЯ — касалликни аниклаш мақсадида тирик одамнинг тўқима ёки бирор органидан бир қисмини кесиб^ олиб, микроскопда текшириш. Асосан хавфли ўсмаларни аниклашда қўлланила- ди. Илмий тадқикот ишлари олиб боришда ҳам. Б. дан
фойдаланилади. Кенг маънода олганда, тўқима, бирор органни қисман ёки ҳаммасини олиб ташлаш операцияси ҳам Б ҳисобланади (даволаш Б.си). БИОСОЦИОЛОГИЯ — ижтимоий 'ҳаётнинг асо- сий тараққиёт принципларини органик дунёнинг эволюция қонунлари асосида тушунтириб, ижти- моии омиллар аҳамиятини инкор қиладиган назарий қарашлар системаси.
БИОСФЕРА — фаол ҳаёт соҳаси; атмосферанинг куйи қисми, гидросфера ва литосферанинг устки қисмини ўз ичига олади. Б.да тирик организмлар (тирик модда) ва уларнинг яшаш муҳити узвий боғланган бўлиб, яхлит динамик системани ҳосил


БИРИНЧИ 35


килади ва бир-бирига таъсир этиб туради. «Б» термини фанга 1875 йилда киритилган. БИОТИН, Н в и т а м и н — сувда эрийдиган ол- тингугурт тутувчи витамин; организмда бир қатор биосинтезларда кофермент сифатида катнашади. Карбоксилловчи фермент таркибига киради. Б. ту- хум сариғи, ачитки ва гулкарамда жуда кўп бўлади. Ҳайвонлар ва одам организмида Б.ни ичак микрофлораси ҳосил қилади. Б.етишмаганда асосан тери зарарланади, камқонлик келиб чиқади.
БИОТРАНСФОРМАЦИЯ — дори моддалари- нинг организмда кимёвий ўзгариши; бунда кўпчи- лик дори моддалари ўз фаоллигини кисман ёки бутунлай йўкотади.
БИОФАРМАЦИЯ — фармациянинг бир бўлими; дори турларининг физик-кимёвий хоссалари, хусусиятлари ва дори тайёрлаш технологиясининг доривор моддаларнинг биологик фаоллигига кўрсатадиган таъсирини ўрганади.
БИОФИЗИКА — биологик системалар физикаси- ни ўрганадиган фан. Биокимёга ўхшаш у ҳам кенг микёсда назарий, экспериментал ва амалий ишлар олиб боради. Б.ни уч катта соҳага бўлиш мумкин: молекуляр ва ҳужайра Б.си, мембрана- ларнинг хоссаларц биоэлектр ҳодисалари ва биополимерларнинг конформацион ўзгаришлари б-н шуғулланади; радиацион Б., нур таъсирида ҳажайрада ва макромолекулаларда кузатилади- ган ҳодисаларни ўрганади; тиббиёт Б.си, физик жараёнларнинг орган ва тўқималарнинг функцио- нал фаолиятидаги моҳиятини, физик агентлар- нинг тирик организмларга таъсир этиш меха- низмини, шунингдек Б.нинг диагностика ва даво- лашда, тиббиёт технологиясида кўлланишини ўрганади.
БИОФИЛЬТРЛАР — чиқинди сувларни тозалаш учўн куриладиган иншоотлар. Б. фильтрловчи материаллар (шлак, майда шагал, керамзит ва б.) б-н тўлатилади. Фильтрловчи материаллар қаватидан сизиб ўтувчи чикинди сувлар улар юзасида биологик пардалар ҳосил қилади. Бундай пардалар асосан микроблар, моғорлар, оксидлов- чи органик ва анорганик моддалардан ташкил топади. ■
БИОЭЛЕМЕНТЛАР — тирик организмлар тар-. кибига кирадиган кимёвий элементлар. Табиатда учрайдиган 90 элементдан факат 40 таси тирик организмда учрайди, улардан олтитаси; С, О, Н, N. 5, Р биргаликда унинг 90 фоизини ташкил қилади.
БИР ИГНАСИ — умуртқалар орасидан киргизиб орқа мия каналидаги суюқлиққа тегишли маълу- мотлар олиш учун қўлланиладиган игна. Узунли- ги 10—12 см, ичида олинадиган суюқлиқни назорат қилиб турадиган ва ортикча суюқлик чиқишига йўл қўймайдиган ингичка найзасимон қопқокчаси — мандрени бор.
БИРИНЧИ ТИББИЙ ЕРДАМ — табиий бахтсиз ҳодисалар (зилзила, сув тошкини ва б.) юз берганда шикастланган еки тўсатдан касал бўлиб колган кишилар ҳаётини сақлаб қолиш учун тиббиёт ходими етиб келгунча ёки уларни даво- лаш муассасаларига олиб боргунча зудлик б-н кўрсатиладиган оддий ёрдам. Б.т.ё. ўз-ўзига ёки


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


36




БИТ


бошқаларга кўрсатилишй мумкин. Бу ташқи шикастловчи омиллар (мас., электр токи ва б. ) таъсирини дарҳол бартараф этиш, яқин атрофда- ги касалхона ёки поликлиникага олиб боришдан иборат.
БИТ — одам ва сут эмизувчи ҳайвонларда учрай- диган кон сўрувчи паразит. Қанотсиз, оғиз аппарати санчиб-сўрувчи; узунлиги 4—4,5 мм. Одамда бош бити, кийим бити ва қов бити учрайди. Б. тошмали терлама, кайталама терлама ва б. касалликларни тарқатади.
БИТЛАШ , педикулёз —одамларнинг бйтлаб кетиши; санитария-гигиена шароитлари- нинг ёмонлиги ва б. битлашга сабаб бўлади. Бош, ков ва б. соҳалар битлаши мумкин.
БИТОВ— аёл жинсий йўлларининг берк бўлиши, битиб қатиши. Кўпинча туғма бўлади. Қиз бола ёшяигида юкумли касаллик (скарлатина, дифте- рия, қизамиқ, терлама ва б.) б-н оғриши оқибатида ҳам Б. бўлиши мумкин. БНФУРКАЦИЯ — баъзи органлар ёки кон то- мирларнинг айри сингари иккига бўлиниши. Мас., аортанннг ўнг ва чап умумий ёнбош артериясига бўлнвиши, кекирдакнинг иккита бронхга айрил- ган жойи, умумий уйку артериясининг ички ва ташки уйку артериясига ажралган жойи ва ҳ.к.
БИЧНШ, кастрация
— ахта қилиш; турли усул- лар б-н жинсий безлар (мояк, тухумқон) ишини бутунлай тўхтатиш. Б. жарроҳлик усуллари б-н ёкн гормонлар ёрдамида, нурлантириш б-н ба- жариладн.
БЛАИТ КОРСЕТИ — жуда энли (сербар) бел- боғ; уМуртқа поғонасини маҳкам ушлаб туриш, унга тушадиган оғирликни камайтириш ва кийшайган умуртқа поғонасини тортиб чўзиб тўғрилаш учун ишлатилади. Б.к. умуртқа поғона- си чап ёки ўнг томонга кийшайиб колганида, тегишли даво наф бермаганда ва жарроҳлик усули б-н даволаш учун беморнинг ҳали ёши етмагаи ҳолларда қўлланилади,
БЛАСТОГЕНЕЗ—кўп хужайрали ҳайвонлар- нинг жинссиз кўпайишида организмнинг соматик ҳужэйралардан ривожланиши.
БЛАСТОДЕРМА— ҳужайралар тўплами. Тирик бластула (ланцетникда ва амфибийларда) дево- ри. Ривожланишнинг 6ластула даврида эмбрион тухумнинг нотўлиқ бўлиниши натижасида ҳосил бўлади.
БЛАСТОМА — қ. Усма.
БЛАСТОМЕР — эмбрионал ҳужайралар. Қўп ҳужайрали ҳайвонлар тухумининг бўлинишидан вужудга келади. Б. ўсмайди ва навбатдаги бўлинишдан сўнг (бластула ҳосил бўлишига кадар) 2 баравар кичраяди.
БЛАСТОМИКОЗ — ҳайвонлар териси ва ички органларида учрайдиган ачиткисимон паразит замбуруғлар — бластомицетлар кўзғатадиган отир юкумли касаллик. Б. нинг айрим турлари одамларда ҳам учрайди. Бунда бемор терисида қизил доғ пайдо бўлиб, пуфакчага айланади. Сўкгра у йиринг бойлаб яра ҳосил қилади. Қўзғатувчи қонга ўтиб ҳамма органларнинг яллиғланиши ва кичик-кичик йирингли бўшлиқ- лар пайдо бўлишига олиб келади. Ҳарорат


кўтарилиб, бемор совқотади, вакти-вакти б-н тер- лайди ва ҳ.к.
БЛАСТОМИЦЕТЛАР — К. Бластомикоз.
БЛАСТОЦЕЛЬ — бластула ичидаги бўшлик. БЛАСТОЦИСТА, ҳомила пуфакчаси — сут эми- зувчи ҳайвонлар ва одам эмбриони тараққиёти- нинг бир босқичи. Тухумнинг бўлинишидан ҳосил бўлади. Ҳомила тухум йўлидаёк ўзига суюқлиқ сўриши туфайли ҳомила пуфакчаси (бластоциста)- га айланади. Б. ташқи деворидан трофобласт ҳосил бўлади.
БЛАСТУЛА — тухумҳужайра бўлиниш даври нинг охирги босқичи. Бу даврда тухумнинг бластомерларга бўлиниши бутунлай тугалланади. - БЛЕННОРЕЯ — кўз шиллик пардасининг ўткир йирингли яллиғланиши; юқумли касаллик. Асо- сан, гонококклар кўзғатади. Б.да қовоқ, кўз шиллик пардаси шишади, териси кизаради, кўздан йиринг окади. Чақалоқлар, болалар ва катталар Б.си фарқ қилинади.
БЛЕФАРИТ — қовоқлар киприкли киррасининг яллиғланиши; кўпинча узок давом этади,- Қам- қонлик, авитаминозлар, меъда-ичак касалликла- ри, сифатли овкатланмаслик, астигматизм, ги- перметропия, вақтида кўзойнак такмаслик, шу- нингдек нокулай ташқи шароит омиллари: чанг, шамол ва б. сабаб бўлади. Б.да дастлаб ковоқляр қирраси бир оз кизариб, қичишади, кейинчалик кўпрок кизариб шишади. Қиприклар илдизи атрофида йиринг пайдо бўлиб, яраланади, кип- риклар тушиб кетавериб, бора-бора бутунлай қолмайди.
БЛЕФАРОПЛАСТИКА — ковоқлар ва қисмла ридаги нуқсон ёки чандиқларни йўкотиш мақса- дида ўтказиладиган пластик операция. Ағдари- либ, ичига буралиб қолган қовокни тўғрилашда, ковоқ бутунлай ёки кисман бўлмаганда ҳам шу операциядан фойдаланилади.
БЛЕФАРОПЛЕГИЯ - қовоқлар фалажи. Юқори қовоқни қўтарувчи мускуллар б-н қовоқ- лар доира мускулларининг бирга фалажланиши ва уларни таъминловчи нерв толаларининг ял- лиғланиши сабаб бўлади. Б.да кўз очилиб юмилмай колиши натижасида мугуз парда қақраб, лойқаланиши мумкин.
БЛЕФАРОСПАЗМ — кўз қовоқлари доира мус- кулларининг қисқариб, кўзнинг юмулиб колиши. Кўз мугуз, рангдор ва шиллиқ пардаларининг ўткир яллиғланиши, кўзнинг шикастланиши, баъзан травматик невроз сабаб бўлади. БЛЕФАРОФИМОЗ — кўз ёриғи чакка томони- нинг янги тери кавати б-н бекилиши натижасида унинг торайиши. Бундай ҳолат туғма бўлади. БЛЕФАРОХАЛАЗИС — юқори қовок терисининг бўшашиб, осилиб туриши. Айникса чакка томони кўпрок салқиб, ковоқнинг кирраси устидан халтага ўхшаб осилиб туради..
БЛОКАДА — мускул ёки нерв тўқимаси оркали қўзғалишни вақтинча ёки бутунлай ўтказмаслик. Бир қатор касалликларни даволаш ва оғриқни тўхтатиш учун новокаин эритмаси юбориб, нерв системаси элементларига таъсир этиш усули. Уч тармоқли нерв толалари зарарланганда, умуртқа поғонасининг нерв толалари чиқадиган ва умуман оғрик бор жойлардаги огриқни йўқотиш.
БОАС СИМПТОМИ—1) меъда ва ўн икки бармок ичак яраси касалликлари б-н оғриган беморлар пайпаслаб текширилганда кўкрак қафа-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




сининг орка қисмида ва бел соҳасида оғрик нуқталари пайдо бўлиши. Немис врачи Боас аниклаган; 2) меъда ўсмасида меъдада сут кислота миқдорининг кўпайиши; 3) холециститда ўнг қовурға атрофидаги тери сезувчанлигининг кучайиши.
БОГДАНОВ АСБОБИ — оёк ва кўл суяклари синганида, чаноқ-сон бўғимидаги пластик опера- циядан сўнг, бўғимлардаги ҳаракатни даволаш жараёнида керакли даражада бошкариб туриш учун ва гавданинг кўп кисми куйганда кўлда чандиқлар ҳосил бўлишининг олдини олиш учун ишлатиладиган асбоб. Бу асбоб оёқ ва кўл учун алоҳида-алоҳида ясалган.
БОДОМ — мевали дарахт. Уруғи таркибида мой, витаминлар (асосан Вь В2) ва б. моддалар, аччик Б. уруғида амигдалин гликозиди бор. Мойи ич юмшатиш, баъзи дориларни эритиш ва суртмалар тайёрлаш учун ишлатилади. Чу- чук Б. уруғи эмульсияси ва аччик Б. суви оғрик қолдириш, тинчлантириш хусусиятига эга ва шу мақсадда кўлланилади.
БОЗУЛБАНГ, лагохилус —кўп йиллик ўт ўсимлик. Ер устки қисми ишлатилади. Таркибида лагохилин, стахидрин бирикмалари, флавоно- идлар, каротин, С ва К витаминлар, ошловчи ва б. моддалар бор. Препаратлари бачадондан, бурундан, ўпкадан ва яралардан қон кетишини тўхтатиш, шунингдек бавосир, гемофилия, ги- пертония ва б. касалликларни даволашда кўлла- нилади.
БОЙЛАМ — суякларни бир-бирига бириктириб ёки жигар, талок, бачадон каби органларни ушлаб турадиган пишиқ бириктирувчи тўқима толалари тутами. Бўғимларда яхши ривожланган. Б. букилувчан, чўзилувчан, таранглашувчан бўлади. Суякларни бириктириб турган Б. лар органлар номи б-н ёки жойлашган ўрнига қараб аталади. Мас., ўмров суяги оралиғидаги Б., билак суягининг ёнлама бойлами, қов усти бойлами, ҳиқилдоқнинг узуксимон-қалқонсимон бўғимида жойлашган товуш бойлами, жигар- меъда бойлами, жигар-ўн икки бармоқ ичак бойлами, бачадоннинг кенг бойлами ва ҳ.к. Баъзи Б.лар, мас., чанок-сон бўғимидаги Б. гав- дани тик тутиб туришга ёрдам беради.
БОКС — юкумли касаллик б-н оғриган беморлар- ни бошқа касаллардан ажратиб алоҳида ётқизиш учун касалхоналар ва клиникаларда ажратилган махсус бино, бўлим ёки хона. Касалхоналар- да Б. дан асосан юқумли касалликлар таркалиши- нинг олдини олиш мақсадида фойдаланилади (яна. к. Изолятор).

БОЛА ТАШЛАШ — к. Аборт.
БОЛА ЎРНИ — қ. Плацента.
БОЛАЛАР БОҒЧАСИ — мактабгача ёшдаги бо- лаларни тарбияловчи муассаса. Одатдаги Б.б.

  1. 7 ёшли болаларга мўлжалланган. Б.б.-халк маорифи ёки бошка муассаса ва ташкилотларга қарашли бўлади.

БОЛАЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ — асосан бола- лар орасида учрайдиган ёки болалик даврида ўзига хос ўтадиган бир гуруҳ касалликлар. Чақалоклик даврида кузатиладиган ирсий ва туғма касалликлар, эмизиклик давридаги ҳазм органлари ва нафас системаси касаликлари, ясли ва мактабгача тарбия ёшидаги болаларда учрай- диган юкумли касалликлар (қизамиқ, сувчечак,


БОРМОШИНА 37


кўкйўтал, тепки, кизилча ва б.), шунингдек диатезлар (экссудатив диатез), силнинг илк хиллари, бурун-ҳалқум касалликлари (аденоид), мактаб ёшидаги болаларда пайдо бўладиган буйрак, жигар, юрак-томир системаси касаллик- лари, ревматизм, силнинг локал хиллари ва ҳ. к. БОЛАЛАР КОНСУЛЬТАЦИЯСИ — бола туғил- гандан то уч ёшга тўлганига қадар профилактика- даволаш ёрдамини кўрсатувчи тиббий му- ассаса. Б.к. болалар поликлиникаси б-н бирга ҳам бўлиб, бундай ҳолларда болалар шифокори уни 15 ёшгача кузатиб туради. Б.к.нинг асосий вазифаси ва мақсади болани соғлом тарбиялашда оилага ёрдам бериш, касалликларнинг олдини олиш, болалар ўлимига қарши бутун чора- тадбирларни кўллаб, кураш олиб боришдан иборат.
БОЛАЛАР МУАССАСАСИ — 14 ёшгача бўлган болаларни тарбиялаш ва даволашга мўлжаллан- ган даволаш-профилактика ва ўкув-тарбия му- ассасаларининг умумий номи. Соғлиқни сақлаш, маориф ва б. идора ҳамда ташкилотларга қараш- ли бўлади.
БОЛАЛАР УЙИ — етим, қаровсиз болалар, шу- нингдек ёлғиз оналар болалари учун давлат бокув-тарбия муассасаси. Махсус болалар уйла- ри-санаторийларда м.н.с., эшитув, нутк ва ҳ.к. органларида нуксони бўлган болалар боқилади, даволанади ва тарбияланади.
БОЛАЛАР ЯСЛИСИ — 3 ёшгача бўлган бола- ларни боқиш ва тарбиялаш учун мўлжалланган муассаса. Ҳозирги вақтда болалар боғчаси б-н бир ерда ташкил қилинади. Халк маорифи ёки бошқа бирор ташкилотга, мас., завод, фабрика, жамоат ва давлат хўжаликларига (моддий- молиявий томондан) карашли бўлади.
БОЛДИР — оёкнинг тизза б-н панжаси ўртаси даги қисм. Юқоридан тақим ўртасидан ўтган горизонтал чизиқ б-н, пастдан баадир-оёк кафти бўғими б-н чегараланган. Б. скелети катта ва кичик болдир суякларидан иборат. Сунклар бойламлар б-н бирлашган, мускуллар, кон томир ва нервлар парда ва тери б-н қопланган. Б; оёқнинг бошқа қисмлари б-н бирга гавдани кўтариб туришда, юришда қатнашади. БОЛДИРЕВ НОНУШТАСИ — синов нонуштаси. 100 мл зайтун мойи ва 2 г олеин кислота ёки факат 150 мл зайтун мойидан иборат. Асосан меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятини текшириш учун қўлланилади.
БОЛЬТ СИМПТОМИ — бачадон бўйнига қўл теккизиб кўрилганда унинг безиллаб оғриши; бачадон ортиқларининг яллиғланйш белгиси. БОНИФИКАЦИЯ (эпидемиологияда) — ҳар хил касалликларни кўзғатадиган ҳаша- ротлар (мас., безгак паразити — чивинлар) тўпланадиган ва кўпайиб ривожланадиган, асли- да хўжалик аҳамиятига эга бўлмаган манбалар (ботқоклик, сув ҳавзалари, камишзорлар ва б.) ни йўқотиш ҳамда ободонлаштириш чора- тадбирлари мажмуи.
БОННЕР УСУЛИ — бачадон бўйнини кўл бар- моғи б-н кериш; туғруқ чоғида бачадон бўйни очилишини тезлатиш мақсадида қўлланилади.
' БОРМОШИНА — тишнинг қаттиқ тўқималарини


№№№.21уои2.сот ки1иЬхопа51


38 БОТКИН




эговлайдиган, кесувчи асбобларни айланма ҳара- катга келтирадиган аппарат. Оёк б-н, электр токи ёрдамида ишлайдиган ва турбинадан ҳаракат оладиган турлари бор. .
БОТКИН КАСАЛЛИГИ — қ. Вирусли гепатит.
БОТУЛИЗМ — ботулинус номли таёқча спораси б-н ифлосланган овқатлар истеъмол қилиш натижасида қаттиқ заҳарланиш. Уткир юқумли касаллик. Бутун ер юзида учрайди. Б. да м.н.с. зарарланиб, беморнинг тинкаси қурийди, боши айланади, кўз олди живирлайди, ичак фаолияти бузилади, кўнгли айниб, қайт қилади, қорни ўқтин-ўқтин оғрийди, оғзи қурийди, ташна бўла- ди, овқат ўтиши қийинлашади, нафас олиш бузилади. Кўз, тил, юмшоқ танглай, юз, меъда ва ичак мускуллари фалажланиши мумкин.
БОШ, КАЛЛА — одам гавдасининг юқори қисми; пастки жағнинг остки чети ва кўтарилувчи тармоғи, сўрғичсимон ўсиқ учи, энса суягининг кўндаланг жойлашган ғадир-будир ва ташқи дўмбоғи б-н бўйин соҳасидан ажралган.
БОШ АЙЛАНИШИ — гавданинг фазода ҳара- катланаётгандек ёки фазодаги нарсаларнинг гавда атрофида айланаётгандек бўлиб туюлиши. Муайян (мас., баланд) шароитда соғлом одамда ҳам рўй бериши мумкин. Ички қулоқ, нерв системаси ва б. аъзолар шикастланиши оқибатида касаллик сифатида авж олади.
БОШ МИЯ — м.н.с. нинг калла бўшлиғида жойлашган қисми. Мия устуни, мияча ва ярим- шарлардан иборат. Б.м. организмдаги ҳамма органларни бирлаштириб, уларнинг бир маромда келишиб ишлашини таъминлайди. Организмни ташқи муҳитнинг ўзгарувчан шароитига мослаб туради. Б.м. ихтиёрий ҳаракатлар, мувозанат, сезиш, кўриш, эшитиш, ҳид билиш, сўзлаш, фикрлаш, нутқни тушуниш, хотирлаш, мураккаб ҳаракатларни бажариш, ҳис-туйғуларни бошқа- ришни ташкил этибгина қолмай, айни вактда уларни доимо, узлуксиз идора қилиб ҳам туради. БОШ МИЯ ЯРИМШАРЛАРИ — охирги миянинг кенгайган қисми; қадоқсимон тана ёрдамида бирлашган иккита яримшар. Унинг ҳар бири пешона, тепа, чакка, энса қисмларига бўлинади. Яримшарлар пўстлоғи кулранг моддадан, пўстлоқ ости эса оқ моддадан тузилган. Пўстлоқ устида эгат ва пушталар бўлади. Ўнг Б.м.я. тананинг чап ярмини, чап Б.м.я. эса ўнг ярмини идора этади. БОШ МИЯ К.ОРИНЧАЛАРИ — бош миядаги ўзаро туташган бўшлиқлар; 4 та бўлиб, катта яримшарларда жойлашган 2 та ён қоринчалар, пўстлоқ ости ядролари ўртасида жойлашган 3- қоринча ва мия устунининг орқа томонида ромб чуқурлигида жойлашган 4- қоринчадан иборат. БОШ МИЯНИНГ КУПЧИШИ —бош мия ҳаж мининг анча катталашиши; калла ичи босимининг ошиши ва нерв марказлари фаолиятининг бузили- ши б-н ўтади. Сув-туз алмашинувининг бузилиши ва б. сабаб бўлади.
БОШ ОҒРИҒИ, цефалгия —калла суяги гумбази соҳасидаги оғриқ; турли касалликлар- нинг энг кўп учрайдиган белгиларидан бири. Мия пардалари ва томирлари, калла суягининг юзада- ги тўқималарида жойлашган оғриқ рецепторлари- га таъсир этиши натижасида рўй беради.


БОШ КОРОНҒИЛИК, ҳомиладорлик токсикози —бўйида бўлиш муносабати б-н аёл организмида рўй берган ўзгаришлар ифодаси: аччиқ, нордон, шўр нарсаларни кўнгил тусаши, кўнгил айниши, кусиш, сўлак оқиши, пиёздоғ ҳидини ёқтирмаслик, гап кўтара олмаслик, тез толиқиш, бош айланиши, уйкучанлик, кайфият- нинг ўзгариб туриши ва б.
БОҒЛОВ — боғлов материалларини гавдада маҳ- кам тутиб туриш, кўл-оёқ ёки тананинг бирор кисмини қимирламайдиган қилиб кўйиш ва босиб туриш учун қўлланиладиган воситалар. Маҳ- камловчи, босувчи, тахтакачловчи, қотирувчи (гипс), шина Б. ва б. хил Б. бўлади. Б. нинг бинт- ли, елимли ва пластирли хили кўп ишлатилади. Б. нинг бир неча тури бор: бутсимон Б., Гиппократ боғлови, бошоқсимон Б., Т ҳарфисимон Б., спиральсимон Б., Дельбе боғлови ва б.
БОҒЛОВ МАТЕРИАЛЛАРИ — турли хил боғловлар тайёрлашда ва боғлашда ишлатилади- ган материаллар. Б.м. сифатида гигроскопик пахта ва дока, шунингдек тўрсимон дока қўллани- лади. Докадан салфетка, бинт, тампон тайёрлана- ди. Ярага бевосита боғланадиган Б.м. стериллан- ган ҳолда бўлиши лозим. Стерилланган боғлов жароҳатни ифлосланишдан сақлайди ва жаро- ҳатдан чиқадиган қон, йирингни яхши шимади. БРАДИКАРДИЯ — юракнинг секин (1 минутда 60 марта дан кам) уриши. Соғлом кишиларда ҳам кузатилади. Турли касалликлар оқибатида рўй беради.
БРАДИКИНЕЗИЯ — умумий ҳаракатнинг ка- майиши; баъзи касалликларнинг аломатларидан бири. Пўстлок ости ядролари ва уларнинг йўлларидан иборат стриопаллидар системага қарашли соҳалар шикастланганда (мас., паркин- сонизмда) кузатилади. Бунда экстрапирамид система шикастланади, беморнинг ҳаракатлари секинлашади, камаяди ва у гўё «қотиб» қолгандек юради.
БРАДИЛАЛИЯ — нутқнинг узуқ-юлуклиги; бе- мор бир сўзни айтгач, анчадан кейин иккинчисини айтади, суз ва жумлалар бир-бирига қовушмайди, баъзан у бир сўзни ҳадеб қайтараверади. Бош миянинг оқиш шари ва кора моддаси шикастлани- ши натижасида келиб чиқади.
БРАДИЛЕКСИЯ — ўкиш қобилиятининг секин- лашиши; ҳар бир сўзни ҳижжалаб, тўхтаб-тўхтаб, чўзиб ўқиш. Бемор бир жумлани ўқиб тугатгуни- ча унда акс эттирилган фикр йўқолади, лекин талаффуз қилинаётган сўзлар маъноси жиҳатдан тўғри ва мувофиқлашган бўлади. БРАДИПЕПСИЯ — меъда-ичак шираларинииг кам ишлаб чиқарилиши, ажралиши ва ҳ.к. жараёнларнинг бузилиши туфайли овқат ҳазми- нинг сусайиши. ■
БРАДИПНОЭ — нафас олишнинг секинлашиши (минутига 12 ва ундан ҳам кам бўлиши); кўпинча турли сабабларга кўра нафас марказининг қўз- ғалувчанлик хусусияти сусайганда кузатилади БРАДИПРАКСИЯ — бирор ҳаракат ёки ишни жуда секин қилиш; мас., тугма қадаш, овқатла- ниш, чайнаб-ютиш, ювиниш каби амалий ҳара- катларни тез ва соз бажара олмай қолиш. БРАДИСФИГМИЯ — томир уриши — пульснинг у ёки бу сабабларга кўра (мас., юрак пороклари, вегетатив нерв системаси фаолиятининг туғма, ирсий бузилиши ва ҳ.к.) сусайиши.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




БРАДИФАГИЯ — ютишнинг қийинлашуви; тил- ҳалқум нерви ва адашган нервнинг бир томонла- ма ҳаракатланиш толаси яллиғланганда ва истерияда кузатилади.
БРАДИФАЗИЯ — нутқ бузилишларининг уму- мий номи.
БРАДИФРАЗИЯ — нутк бузилиши. Тафаккур- нинг сусайиши натижасида нутқнинг секинлашиб колиши, мас., депрессияда кузатилади. БРАДИФРЕНИЯ — барча руҳий жараёнлар (фикрлаш, нутк, ҳис-ҳаяжон)нинг секин кечиши. БРАУН СИМПТОМИ—1) ич терлама (қорин тифи)да, ичак тешилганда, фонендоскоп б-н қоринни эшитиб кўраётган пайтда кўричак соҳа- сига босилса, кисирлаш (крепитация) белгиси пайдо бўлиши; 2) қорин деворининг кўпрок оғрик сезиладиган жойдаги тери белгиланади ва бемор соғлом ёнбошига ёткизилгандан 15—30 мин. ўтгач, белгиланган жойдан оғрик 2,5—5 см силжиса ёки кучайса, бу аппендицит
борлигини билдиради.
БРАХИАЛ ГИЯ — елкада пайдо бўладиган оғрик. Аксарият умуртқа поғонасидаги ҳар хил дистро- фик ўзгаришлар сабаб бўлади. Оғрик кўпинча бўйин ва елкада бошланиб, кўлнинг олд ёки орка томонига тарқалади ва бармокларгача зиркираб, увишиб оғрийди, натижада қўлни юқорига ва оркага кўтариб бўлмайди.
БРАХИГНАТИЯ — ривожланиш нуксони; бунда пастки жағ яхши ривожланмай, кичик бўлиб колади.
БРАХИДАКТИЛИЯ — ривожланиш нуксони; кўл ёки оёқ бармоқларининг туғма калта бў- лиши.
БРАХИМОРФИЯ — гавда тузилишининг бир кўриниши; бунда тана кенг, қўл ва оёклар калта бўлади.
БРАХИСКЕЛИЯ — ривожланиш нуқсони; оёқнинг туғма калта бўлиши. БРАХИСПОНДИЛИЯ — умуртқа поғонасининг ривожланиш нуксони; бунда умуртка танаси калта бўлиши.
БРАХИФАЛАНГИЯ — ривожланиш нуксони; бармок фалангаларининг туғма калта бўлиши. БРАХИХЕЙЛИЯ — ривожланиш нуксони; бунда юқори лабнинг ўрта кисми тишни ёпа олмайдиган даражада юқорига тортилган бўлади. БРАХИЦЕФАЛИЯ — одам боши шаклининг ўз- гача бўлиши; бунда бошнинг кўндаланг диамет- ри анчагина катта бўлади.
БРИККЕР ОПЕРАЦИЯСИ — қовукни бутунлай олиб ташлаб, унинг ўрнига ёнбош ичакнинг алоҳида ажратиб олинган қисмидан қовук килиб, унга сийдик йўлларини улаш ва кориннинг олдинги деворига тешик очиб, шу ёнбош ичакнинг охирги кисмини чиқариб, тикиб кўйиш. БРИКНЕР СИМПТОМИ — тўсатдан қаттиқ то- вуш эшитилганда одатдагича кўзни юмиш ре- акциясининг йўколиши; юз мускулларининг фа- лажланиши ва нервининг зарарланиши сабаб бўлади.
БРИЛЛ КАСАЛЛИГИ — тошмали терлама ка- саллигининг орадан бир неча йил ўтгандан кейин яна кайтарилиши. Бунда дастлабки клиник белгилар намоён бўлса ҳам, касаллик енгилрок кечади.
БРИЛЛИАНТ ЯШИЛИ, кўк д о р и —анти- септик таъсирга эга бўлган дори; тибоиёт амалиё-


БРОНХИТ 39


тида спиртдаги 1 % ли эритмаси ишлатилади. Терини куйдирмаганлиги учун ёш болалар териси, шиллиқ пардалари касалланганда, шунингдек кўз операциясидан олдин суртилади.
БРИССО — МАРИ СИНДРОМИ — оғиз бурчаги ва лабнинг бир томонга хуружли кийшайиб, тилнинг ҳам шу томонга тортилиб кетиши. Аксари истерияда кузатилади.
БРОДИ АБСЦЕССИ — узун найсимон суяклар- нинг уч қисмидаги чегараси аниқ абсцесс. Остеомиелит касаллигида учрайди. Асосан стафи- лококк микроби қўзғатади, бунда йиринг фақат бир жойда бўлади. Кўпинча катта болдир суяги хасталанади. Инглиз жарроҳи Броди тасвирлаб берган.
БРОМИДЛАР — таркибида бром бўлган ва орга- низмга тинчлантирувчи таъсир кўрсатадиган дорилар; натрий бромид, калий бромид ва б. БРОМИДРОЗ — кўланса ҳидли тер чиқиши. Одатда тер таркибида ёғ кислоталари ва аммиак бирикмаларининг микдори ошганида кузатилади. БРОМИДРОФОБИЯ — мияга ўрнашиб қолган қўркув ҳолати; бунда одам кўпчилик олдида ўзидан кўланса ҳид чиқади деб гумонсирайвера- ди.
БРОМИЗМ — бром тузларини узок вакт қабул килиш туфайли заҳарланиш.
БРОМОДЕРМА — терига майда тошмалар тоши- ши; асосан таркибида бром бўлган дориларни узок вақт истеъмол килинганда ёки шу дориларни организм қабул қилолмай колганида кузатилади. БРОНХАДЕНИТ — бронхлар, трахея атрофида- ги ҳамда кўкс оралиғининг орка ва олдида жойлашган лимфа безларининг яллиғланиши. Кўпинча сил, зотилжам, кўкйўтал, қизамиқ, бронхопневмонияда учрайди.
БРОНХИАЛ АСТМА — бронхлар қискарувчан- лигининг бузилиши натижасида нафас кисиши ва бўғилиш хуружлари б-н ўтадиган аллергик касаллик. Юкумли аллергенлар кўзғатадиган юкумли-аллергик Б.а., юкумсиз аллергенлар кел- тириб чикарадиган Б.а. ҳамда ишлаб чиқариш шароитида одамга аллергенлар таъсир этиши оқибатида келиб чикадиган касбга оид Б.а. фаркланади.
БРОНХИОЛАЛАР — бронхларнинг ўпкадаги охирги энг майда чегара тармоғи. Ҳар бир чегара бронх иккита нафас бронхиоласини беради. Бу бронхиола торайиб, нафас найчасига, у эса кенгайиб, нафас пуфакчалари ва ўпка альвеола- ларига айланади. Б. узум шингилига ўхшаш жойлашган бўлиб, ўпкада ҳаво алмашинишида фаол қатнашади.
БРОНХИОЛИТ, капилляр бронхит — майда бронхлар деворининг яллиғланиши. Вирус ёки бактериялар кўзғатади; бир ёшгача бўлган болаларда учрайди. Грипп вируслари қўзғатади- ган гриппли Б., майда бронхлар шиллик каватининг катарал яллиғланиши б-н ифодалана- диган катарал Б., бронхлар тешигича грануля- цион тўқима ўсиб кириши б-н кечадиган о б л и - терацияловчи Б. ваб. фарқ қилинади. БРОНХИТ — бронхларнинг яллиғланиши; муста- кил касаллик ва турли касалликларнинг икки- ламчи белгиси сифатида учрайди. Г е м о р р а -


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


БРОНХЛАР




40


Гик Б. бронхлар шиллиқ қаватига қон қуйилиши ва экссудатда эритроцитлар сонининг ошиши б-н ифодаланади. Йирингли Б. узок давом этувчи сассиқ балғам ажралиши б-н кеча- ди. Ў т к и р Б. бронхларнинг микроб ёки заҳарли модда таъсирида ўткир яллиғланишидан пайдо бўлади. Сурункали Б. ўткир бронхит узок чўзилганда ёки кетма-кет кайталаганда рўй беради.
БРОНХЛАР — кекирдакнинг ўнг ва чап тар- моққа бўлинган кисми; ҳаво ўтадиган найсимон тармоғи. Ўнг Б. калтарок ва кенгрок, деярли вертикал йўналган. Чап Б. торроқ ва узунрок бўлиб, кекирдакдан бурчак ҳосил қилиб бошлана- ди. Б. бронхиолаларгача тармоқланиб бориб, бир бутун бронхиал «дарахт» ни ташкил этади. Б. тоғай ҳалқалардан тузилган, улар оралиғини фиброз парда тўлдириб туради. Б. ўпка ичида тармоқланиб, ингичкалаша боради, энг охирги майда Б. учи пуфакчалар б-н тугайди, БРОНХОГРАФИЯ — бронхлар бўшлиғига мах- сус контраст моддалар (йодолипол, лимидол, пропилйодон) юбориб, уларнинг рентгенологик тасвирини олиш. Бу усул б-н бронхларнинг ўтказувчанлик ва ҳаракат хусусиятини аниқлаш мумкин.
БРОНХОДИЛАТАТОРЛАР — қ. Бронхолитиклар.
БРОНХОКИМОГРАФИЯ — бронхларга конт- раст модда юбориб, уларни рентгенокимография килиш. Бронх касалликларини аниқлашда кўлла- нилади.
БРОНХОКОНСТРИКТОРЛАР — бронхлар мус- кулини қисқартирадиган (спазм) моддалар гиста- мин, брадикинин ва б.).
БРОНХОЛИТ — бронх тешигида пайдо бўлади- ган тошлар. Сил касаллигида лимфа тугунлари- нинг оҳакланишидан ҳосил бўлади. БРОНХОЛИТИАЗ — бронхолитларнинг пайдо бўлиши б-н кечадиган бронх ва ўпка касаллиги. БРОНХОЛИТИКЛАР (бронходилатор- л а р ) — бронх силлиқ мускулларини бўшаштира- диган дорилар; асосан бронхларнинг торайиши б-н кечадиган касалликларда (бронхиал астма ва б.) бронхларни кенгайтирувчи дори сифатида ишлатилади (мас., адреналин, изадрин, атропин сульфат ва б.).
БРОНХОЛОГИЯ — пульмонологиянинг бир бўлими. Бронх касалликларини ўрганади. Уларни аниклаш, олдини олиш ва даволаш усулларини ишлаб чиқади.
БРОНХОМИКОЗ — паразит замбуруғлар қўзғатадиган бронх касалликлари. БРОНХОПНЕВМОНИЯ — ўпканинг бир ёки бир неча бўлагидаги ингичка, майда бронхларнинг яллигланиши, яна к. Зотилжам.
БРОНХОРЕЯ — йўталганда кўп миқдорда кўпик- ли тупук ажралиши; кўпинча бронх безларидан шиллиқ кўп ажралганда кузатилади. -
БРОНХОСКОП — трахея ва бронхларнинг ички деворини визуал (куз б-н кўриб) текшириш учун ишлатиладиган тиббий эндоскоп. Б. нинг қаттиқ металлдан тайёрланган ва эгилувчан эластик турлари мавжуд. '
БРОНХОСКОПИЯ — трахея ва бронхларнинг


пастки қисмларини бронхоскоп ёрдамида бевоси- та кўриб текшириш усули. Б.да бронхоскопни оғиздан томоқ оркали бронхларга киргизиб, нафас йўллари текширилади, шунингдек бронх- лардан ёт жисмлар, полиплар ва бронхиал суюқлиқ олиб ташланади, биопсия килинади, турли дори моддалари юборилади. БРОНХОСПАЗМ — бронх девори мускуллари- нинг қискариши натижасида майда бронхлар ва бронхиолалар тешигининг торайиши. БРОНХОСПИРОГРАФ — ўнг ва чап ўпкадаги газ алмашинувини алоҳида текшириш учун кўлланиладиган асбоб; иккита спирограф ва бронхоскопдан иборат.
БРОНХОСПИРОГРАФИЯ — ўпкадаги газлар алмашинувини текшириш усули. Бунда бронхос- пирограф ёрдамида ҳар битта ўпкадаги кўрсат- кичлар алоҳида кайд қилинади. БРОНХОСТЕНОЗ — бронх деворидаги патоло- гик ўзгаришлар ёки бронх тешигига ёт жисмлар- нинг тушиши оқибатида бронх тешигининг тора- йиши.
БРОНХОТЕТАНИЯ — бронхиал мускулларнинг узок вакт спастик кисқариши; болаларда спазмо- филия огир кечганда кузатилади. БРОНХОТОМИЯ — бронх йўлини очиш. Диагноз қўйиш ёки даволаш максадида килинади. БРОНХОЭЗОФАГОСКОП — қизилўнгач, трахея ва бронхларни визуал текшириш, шунингдек даво ва диагностика муолажаларини ўтказишда ишла- тиладиган тиббий асбоб.
БРОНХОЭКТАЗ — бронхларнинг кенгайиши ва ўзгариши б-н кечадиган касаллик. Б.да бронхлар- да балғам тўпланиб, бронхлар девори ва ўпка тўқимаси яллиғланади. Бир неча тури фарқлана ди. Атрофик Б. кенгайган бронх деворининг атрофияга учраши б-н кечади. Тугма Б. она корнида ёки бола ҳаётининг биринчи кунларида пайдо бўлади. Орттирилган Б. гринп, брон- хит, зотилжам, кизамиқ, кўкйўталдан кейин рўй беради. Қурук Б. ўзида шиллик ёки йиринг сақламай, йўтал ёки баъзан кон туфлаш б-н кеча- ди.
БРУКСИЗМ — ухлаб ётганда тишни ғижирла- тиш. Одатда кўпинча ёш болаларда кузатилиб, гижжа касаллигининг белгиларидан бири бўлиши ■ мумкин. .
БРУКСОМАНИЯ — уйгоқликда дам-бадам тиш ни ғижирлатишга ўрганиб қолиш.
БРУНС СИНДРОМИ — бош ҳолатини ўзгарти- рилганда бўйин ва энса соҳаси ҳамда бошда қаттиқ оғриқ пайдо бўлиб, айни вақтда бош айланиши ва кайт килиб юбориш. Бемор бошини кўллари б-н маҳкам ушлаб туришга мажбур бўлади, чунки бош ҳолати ўзгариши биланоқ оғриқ зўраяди. Баъзи ҳолларда мувозанат бузи- либ, ҳатто бемор ҳушини йўқотади. Бу синдром кўпинча бош миянинг IV коринчасида ўсма пайдо бўлганда ёки мия кўпчишида кузатилади. БРУСНИКА — доим яшил бута. Барги ва ёш новдаларида арбутин гликозиди, ошловчи ва б. моддалар бор. Препаратлари сийдик ҳайдовчи ва унинг йўлларини дезинфекция килувчи восита ( сифатида, шунингдек бод ва подагра касалликла- рида ишлатилади.
БРУЦЕЛЛЕЗ — бактериал зоонозлар гуруҳига кирадиган юқумли касаллик. Одам ва ҳайвонлар- да учрайди. Бруцелла микроорганизми кўзғатади.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




Касаллик одамга шу дардга чалинган ҳайвонлар, айниқса қўй, эчки, сигир, от, туя, чўчкалардан, улар сутини пиширмай ичгайда ва гўштини чала қовтоиб истеъмол қилинганда юқади. Белгила- ри: бемор тез-тез совуқ қотади, ҳарорати кўтари- лади, терлайди, оёқ-қўл, айниқса бармоқ бўғим- лари яллиғланиб, оғрийди. Ўткир ва сурункали кечади. Қайталаниши (рецидив бериши) мумкин. БУБОН — яллиғланган лимфа тугунларининг катталашуви («без келиши»), Таносил (мас., захм) ва бошқа баъзи юқумли касалликлар (мас., ўлат) да кузатилади.
БУЖ — жарроҳлик асбоби; чандиқланиб торайиб колган найсимон органлар (қизилўнгач, сийдик йўли, ташқи эшитув йўли ва б.) ни кенгайтириш ва текшириш учун ишлатилади. Б. металл, пластмассадан ясалган ва эластик, юмшоқ, йўғон ва ингичка бўлиб, ҳар бир бемор учун махсус йўғонликдаги Б. танлаб олинади.
БУЙО СИНДРОМИ - перикардит, эндокардит
ва ўткир бўғим ревматизми белгиларининг бирга- ликда кечиши.
БУЙРАҚ — қорин бўшлиғининг орқасида, I — II бел умуртқаларининг икки ёнида жойлашган, ловия шаклидаги, тўқ қизил рангли жуфт орган. Ундаги 2 млн. га яқин майда қилнайча (нефрон)- ларда қон плазмаси фильтраланади ва сийдик ҳосил бўлади. Ҳар бир Б. нинг оғирлиги 140— 150 г, бўйи 10—12 см, эни 5,5—6 см, қалинлиги 3 см ча. Б. ни^ фиброз парда, ёғ капсуласи ва бириктирувчи тўқимадан иборат фасциялар ўраб, ушлаб туради. Б. пўст ва мағиз қаватдан иборат. Унинг қабариқ (ташқи) ва ботиқ (ички) юзаси бор. Ботиқ юзадан Б. артериялари кириб, Б. вена- лари, лимфа томирлари ва сийдик йўли чиқади. Бу юзага Б. жоми такалиб туради. Б. устида буйрак усти бези жойлашган. Б. организмдаги моддалар алмашинувининг охирги маҳсулотлари, ортиқча тузлар, сув, ёт ва заҳарли бирикмаларни чиқариб ташлайди. Қон таркибини тартибга солади ва организм ички муҳитининг доимийлиги- ни таъминлайди.
^УЙРАК АГЕНЕЗИЯСИ — буйракнинг туғма бўлмаслиги. Иккала буйрак бўлмаса, ҳомила деярли ўлик тугилади. Фақат битта буйрак бўлганда, у катталашган бўлади. Бу ҳол киши соғлиғига таъсир қилмаслиги ҳам мумкин, фақат буйрак касалланишига йўл қўймаслик зарур. БУЙРАҚ АПЛАЗИЯСИ — буйрак ўлчамлари- нинг жуда ҳам кичик бўлиши. Б. а. да кўпинча сийдик ажралмайди. Агар бел қаттиқ оғриса, аплазияга учраган буйрак олиб ташланади. БУЙРАК ГИПОПЛАЗИЯСИ — буйракнинг нор- мага нисбатан кичик бўлиши. Б. г. да сийдик ажралишига путур етмайди; бунда баъзан бел соҳаси оғрийди, қон босими ошади.
БУЙРАК ДИСТОПИЯСИ — буйракнинг ўз ўрни- да эмас, балки қоринпарданинг ёнбош соҳасида, чаноқ бўшлиғида, ҳатто кўкрак қафасида бўли- ши. Буйрак қаерда жойлашган бўлса, ўша соҳа вақти-вақти б-н симиллаб оғриб туради, гидро- нефроз ривожланади ва шу касалликка хос белгилар вужудга келади. Б. д. ни тасбирий ва сиёсий урография ҳамда ангиография қилиб аниқланади.
БУЙРАК ЕТИШМОВЧИЛ ИГИ — буйракнинг
барча хусусиятлари, жумладан организмнинг ички муҳит турғунлигини сақлаш ва қонни азот


БУЙРАК 41


қолдиқларидан тозалаш фаолиятининг бузилиши. Уткир ва сурункали Б. е. фарқ қилинади. Ўткир Б. е. да буйрак функциясининг бузилиши тўсатдан рўй беради, бунда сийдик кам ажралади, оғир ҳолларда эса бутунлай ажралмай қолади, конда сийдикчил (мочевина) микдори кўпаяди; тери ости, корин ва кўкрак қафасида суюқлиқ тўпланади (сувдан семириш). Сурункали Б. е. асосан буйрак ва сийдик йўлининг сурункали кечадиган касалликлари оқибати бўлиб, буйрак тўқимасининг бужмайиши (нефросклероз) б-н ту гайди. Беморнинг териси куруқшаб яллиғланади. Салга шикастланаверади. Чанқаш, қусиш, бош оғриғи, ич кетиши, корин дам бўлиши, ҳиқичоқ тутиши ва б. аломатлар пайдо бўлади. Қонда сийдикчил миқдори тобора орта бориб, уремия бошланади.
БУЙРАК ЖОМИ — буйрак косачаларидан туш ган сийдикнинг тўпланиш жойи. Кўпинча учбур- чаксимон, овалсимон, шарсимон, тўртбурчакси- мон бўлади. Б. ж. нинг пастки қисми воронкаси- мон т< , айиб, сийдик йўлига ўтади.
БУЙРАК ЖОМИНИ КАТЕТЕРЛАШ — катетер ловчи цистоскоп (қ. Цистоскопия)
б-н сийдик йўлининг тешиги орқали унга катетер қўйиш ва уни буйрак жомига етказиш. Диагноз кўйиш ва даволаш мақсадида кўлланилади.
БУЙРАК КАРБУНКУЛИ — буйрак томирларига тромбоз ёки бактериялар тушиб тиқилиб қолиши натижасида пайдо бўладиган ўткир йирингли пиелонефрит; бунда буйракнинг пўст ва мағиз каватида бир ёки бир нечта йирингли яллиғланиш ўчоклари юзага келиб, улар бир-бири б-н кўши- либ кетади ва буйрак тўқимасининг ҳийлагина қисмини эгаллайди.
БУЙРАК КИСТАСИ — буйрак паренхимасидаги юмалоқ бўшлиқ; у одатда ирсий, туғма ёки орттирилган касалликлар оқибатида вужудга келиб, сероз ва геморрагик суюклик б-н тўла бўлади.
БУЙРАК МАРКАЗИ — ўткир ва сурункали буй- рак етишмовчилиги бор касалларни даволаш муассасаси.
БУЙРАК ТОШИ КАСАЛЛИГИ, нефроли т и а з — сийдик органларида, аксарият буйракда туз моддалари — урат, оксалат, фосфат тошлари ҳосил бўлиши б-н боғлик касаллик. Болаларда кўп учрайди. Қасаллик моддалар алмашинуви- нинг бузилиши, айирув органларининг инфекцион ва б. касалликлари оқибатида юзага келади. Тошлар силжиб, сийдик йўлига ўтиб қолганда оғриқ хуружи (буйрак санчиғи) рўй беради, бунда бемор безовталанади, санчиқ қориннинг олд томонига, чов, қов соҳасига, оралиққа, жинсий органларга тарқалади; ҳарорат кўтарила- ди, кўнгил айниши, қайт қилиш ҳоллари кузати- лади, сийдик қизғиш тус олади.
БУЙРАК УСТИ БЕЗИ ГОРМОНЛАРИ — буйрак усти бези пўст қаватининг учта зонасида ишла- ниб, қонга чиқариладиган кортикостериоидлар (гликокортикоид — кортизол, минералкортикоид — альдостерон), жинсий стероидлар—адреностерон. БУЙРАК УСТИ БЕЗИ ПУСТ ҚАВАТИНИНГ ЎТҚИР ЕТИШМОВЧИЛИГИ — кортикосте- роидлар секрецияси кескин камайиб кетиши


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


42




БУҚИШ


натижасида келиб чиққан ва бемор ҳаёти учун жуда хавфли ҳолат. Касаллик бирданига пайдо бўлиб, кўпинча биринчи куниёқ коллапс
ва кома натижасида ўлимга олиб бориши мумкин. Касалликка буйрак усти бези пўст қаватининг некрози, унга қон қуйилиши, травматик операция- лар, адреналэктомия ва б. сабаб бўлади. БУКИШ — бўғимнинг фронтал ўқи атрофидаги ҳаракати вақтида бўғимларни ҳосил қилувчи кучлар ва ҳаракат қисмларининг бир-бирига нисбатан бурчакларининг камайишига олиб кела- диган ҳолат. Б. мускуллар ёрдамида амалга оширилиб, бош ва орқа мия рефлекслари бошқа- риб туради.
БУКРИЛИК, букирлик —кўкрак қафаси- нинг орқага қараб ўсиб ва умуртқа поғонасининг ён томонга қийшайиб шакли ўзгариши. Умуртқа погонасининг турли касалликлари, шикастлани- ши, кўпинча сил сабаб бўлади. Келиб чиқишига қараб: рахит букрилиги, қовурға букриси, юрак букриси, ёйсимон Б. ва қарилик букрилиги фарк қилинади.
БУЛ КАСАЛЛИГИ — чақалоқлар сепсисининг бир хили; унда бадан сарғайиб, тери, шиллиқ пардалар ва ички органларга қон қуйилади. БУЛИМИЯ — овқатга ружу қилиш, тўйганликни ҳис этмаслик, «молдек овқат ейиш». Меъёрдан ортиқ овқат истеъмол қииш (полифагия) б-н бир- га кечади. Б. да кўпинча қорин соҳасида оғриқ ва қусиш ҳататлари кузатилади. Б. м.н.с. нинг органик касалликлари ҳамда руҳий хасталиклар- да учрайди.
БУЛЛЁЗ — теридан кўтарилган, пуфакчали, пу- факчадан иборат деган маънони ифодалайдиган атама. '
БУЛЬБИТ — ўн икки бармоқ ичак пиёзчасининг яллиғланиши; дуоденитнинг бир тури.
БУЛ ЬБОТОМИЯ — нейрохирургик операция. Узунчоқ миянинг ўтказувчи йўлларини очиш. Асосан паркинсонизм, хорея, атетоз касалликла- рида қўлланилади.
БУМКЕ СИМПТОМИ — шизофренияда кўз корачиқларининг оғриқ ва руҳий таъсиротларга жавоб (реакция) бермаслиги. Немис невропато- логи ва психиатри О. Е. Бумке таърифлаб берган. БУРГА — одам, сут эмизувчи ҳайвонлар ва қушларда қон сўрувчи текинхўр ҳашарот (экто- паразит). Оғиз аппарати санчиб-сўрувчи, қанот- сиз, орка оёқлари сакровчи. Узунлиги 1 — 6 мм. Кўпчилиги инфекцион касалликлар (мас., ўлат)ни тарқатади.
БУРИШТИРУВЧИ ДОРИЛАР — шикастланган тери шиллиқ пардаларининг юзасига текканда ёки ярага суртилганда тўқима оқсилининг сувини тортиб олиб, буриштириб қўядиган дорилар; бунда тўқима сатҳида зич ҳимоя пардаси ҳосил бўлиб, ташқи таъсирдан сақлайди. Шу туфай- ли Б. д. ни маҳаллий яллиғланишга қарши, кучсиз оғриқ қолдирувчи ва қон оқишини тўхтатувчи восита сифатида ишлатилади, мас., таннин, танальбин ва б.
БУРСИТ—бўғим шиллиқ халтачасининг ўткир ёки сурункали яллиғланиши; халтачада суюқлиқ (экссудат) тўпланиши б-н кечади. Бунга ўткир ёки сурункали яллиғланишлар (томоқ оғриғи,


тумов, сўзак, сил, оқсим касаллиги, ревматизм), ҳар хил шикастланйшлар (лат ейиш, шилиниш, чақаланиш ва б.) сабаб бўлади. Бўгим шишади ва билқиллаб туради, ҳаракати чекланади. Кўпинча тирсак ва тизза бўғимида учрайди. БУРСЭКТОМИЯ — яллигланган бўғим халтача- сини кесиб олиб ташлаш. Бўғим халтачасининг қаери яллигланишидан қатъи назар, бўғимнинг ёнбош томонидан ёйсимон шаклда кесилади. Тери, тери ости ёғ тўқимаси кесилгандан сўнг, бўғимни очмасдан туриб, халтачанинг атрофидаги тўқима- ларини кесмасдан ажратилади, сўнгра халтача кесиб олиб ташланади.
БУРУН ВА УНИНГ ЁНДОШ БУШЛИҚЛАРИ —
юқори нафас йўлларининг бошланғич қисми; ташқи бурун, бурун бўшлиғи ва буруннинг ёндош бўшлиқларига бўлиниб, ёндош бўшлиқлар бурун бўшлигига тор тешиклар орқали очилади. Ташқи бурун суяк-тоғай скелетидан тузилган, у эги- лувчан. Бурун бўшлиги юпқа тўсиқ б-н икки бўлакка ажралган бўлиб, катаклар орқали ташқи муҳит б-н, х о а н а орқали эса бурун-ҳалқум б-н туташади. Бурун бўшлиғи деворини ҳилпил- ловчи эпителийли шиллиқ парда қоплаб олган. Унинг туклари бир маромда тебраниб туради. Бурун бўшлиғини иккига (ўнг ва чапга) бўлиб турган тўсиқнинг орка кисми суяк тўқима, олд қисми тоғайдан иборат бўлиб, бурун бўшлиғининг ички деворини ҳосил қилади. Буруннинг ёндош бўшликлари 4 жуфт — юқори жағ, пешона, асосий ва ғалвирсимон бўшлиқ. Б. ва унинг ё. б. нафас олиш, муҳофаза, ҳид билиш ва резонанс функцияларини бажаради.
БУРУН ТУСИҒИНИНГ ҚИЙШАЙИШИ — асо сан тўсиқнинг олдинги тоғайдан иборат қисми- нинг туғма ёки орттирилган қийшайиши. Бунда бурундан нафас олиш қийинлашади ва ҳид билиш бузилади.
БУРУН ҚОНАШИ — бурун бўшлигидан қон келиши. Б.қ. га буруннинг лат ейиши ёки шиллиқ пардасининг зарарланиши (тирналиш, шилиниш, бурунни ковлаш), организмнинг умумий, асосан, юқумли касалликлари (мас., грипп), юрак, буй- рак, жигар, қон яратувчи органлар касалликлари, кон босими ортиб кетиши, баъзан атмосфера босими, ҳаво т-раси ва намлиги ўзгариши сабаб бўлади; шиллиқ пардага узоқ вақт кимёвий моддалар таъсир этганда, шунингдек жазирама иссиқда ҳам Б.қ. мумкин.
БУРУН-ҲАЛҚУМ, димоғ — ҳулқумнинг юқориги қисми; унинг бир учи хоаналар
ёрдамида бурун бўшлиғига, иккинчи учи ҳалқумнинг оғиз қисмига туташади.
БУТАДИОН (син.: фенилбутазон) — ностероид тузилишга эга бўлган пиразолон унумлари гуру- ҳига мансуб дори модда; ўткир ревматизм, ўткир ва сурункали ревматоид полиартрит, юқумли полиартрит, Бехтерев касаллиги, подагра ва б. касалликларда яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ҳамда ҳарорат туширувчи дори сифатида ишлатилади. Чет элда чиқариладиган реопирин, пирабутол таркибида ҳам ‘Б. бор. БУТИРОМЕТРИЯ — сут таркибидаги ёғ миқдо- рини аниқлаш усули. Бунда сутга сульфат кислота қуйиб центрифугаланади; бу жараён махсус асбоб — бутирометр ёрдамида бажарила- ди.
БУФТАЛЬМ — кўз соккасининг кўз косасидан


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




бўртиб чиқиши; кўзнинг кучли йирингли яллиғла- ниши, унда ўсма пайдо бўлиши ва б. сабаб бўлади.
БУҚОҚ — калконсимон безнинг патологик (I дан V даражагача) катталашуви. Де Кервен буқоғи — қ. Тиреоидит.
Диффуз токсик буқоқ (Базедов касаллиги, Грейвс касаллиги, Парри касаллиги) — бир текис каталашган қалқонсимон безда тиреоид гормонлар ортиқча ишлаб чиқарилиши б-н боғлиқ касаллик. Келиб чикишида ирсий мойиллик, иммун системадаги ўзгаришлар, рухий изтироб, турли вируслар катта ўрин тутади. Қалқонсимон без функцияси кучайи- ши (тиреотоксикоз) натижасида мускуллар заифлашиб, бемор серзарда, йиғлоки бўлиб қолади, озиб кетади, кўзи чақчаяди (экзофтальм, офтальмопатия), кўп терлайди, оёқ-қўли, баъзан бутун танаси титрайди, юраги тез уради (тахи- кардия), уйқуси бузилади, кучсиз иситма чикади, тез чарчайди ва ишга яроқсиз бўлиб қолади. Касалликнинг оғир хили баъзи сабабларга кўра тиреотоксик кризга олиб бориши мумкин. Бунда асосий система ва органлар фаолияти кескин бузилади, тиреотоксик кома юз беради. К ў п тугунли токсик букок кўпинча бир неча йил давомида кўп тугунли эутиреоид буқок б-н оғриб келаётган 50—60 яшар аёлларда учрайди. Касаллик белгилари диффуз токсик буқоқ клиникасига ўхшаш, аммо бунда офтальмо- патия ва претибиал микседема бўлмайди. Р и - дель буқоғи — к. Тиреоидит (сурункали фиброзли тиреоидит). Хашимото буқоғи —қ. Тиреоидит (Аутоиммунли ти- реоидит). Эндемик буқок —маълум жуғрофий чекланган жойларда (мас., Ўзбеки- стоннинг Фарғона водийсида) учрайдиган буқоқ. Касалликда калқонсимон без прогрессив тарзда катталашади. Унга озик-овқатлар, ер ва сувдв йод етишмаслиги (нормадаги 200—220 мкг ўрнига 20—80 мкг), ижтимоий-иқтисодий шароитларнинг ёмонлиги ва нотўғри овқатланиш сабаб бўлади. БЦЖ, Кальметт ва Герен бацилласи (1921 йилда шу вакцинани таклиф этган француз олимлари номларининг бош ҳарфларидан) — силга карши вакцина. Кучсизлантирилган сил микобактерия- ларидан тайёрланади.
БЬЕРК ИГНАСИ — юракни пункция килиш учун ишлатиладиган игна. Унинг ёрдамида юрак бўшликларидаги босим ўлчанади.
БЮГЕЛЬ — 1) олинадиган ясама тишлар тай- ёрлашда ишлатиладиган махсус бурама б-н сикиб қўйиладиган асбоб; 2) кўп тиш тушиб кетган, лекин таянч тишлар соғлом қолган ҳолларда кўйиладиган ясама тиш; бунда асос пластинка ўрнида металл ёйдан фойдаланилади.
БЮРГЕР ҚАСАЛЛИГИ — асосан веналар тром- бофлебити, тромбангиитларидан кейин кўпинча бош мия веналари ҳам пўстлоқ қисмидаги майда кон томирларнинг торайиши, уларнинг бир- бирига жипсланиши (ёпишиб умумлашиб кети- ши) туфайли қон айланишининг бузилиши б-н на- моён бўладиган касаллик.
БЯНЬ-ТЕРАПИЯ (Хитой шифокори Бянь-Цио номи б-н боғлиқ) — касалликларни аниқлаш ва уларни даволаш системаси. Асосан ўнг ва чап кўлдаги пульсни алоҳида-алоҳида ўрганишга, уқалаш (массаж) ва игна б-н даволаш (аку- пунктура)га асосланган.
БЎЗНОЧ — кўп йиллик ўт ўсимлик. Гуллари


БЎЯШ 43


таркибида флавоноидлар, витамин, ошловчи ва б. моддалар бор. Препаратлари ўт ҳайдовчи восита сифатида, гулидан тайёрланган суртма кўз касалликларида ишлатилади.
БУЙИДА БЎЛИШ, ҳомиладорлик —аёл организмида ой сайин (Хар 28 кунда) етиладиган тухумҳужайранинг эркак жинсий ҳужайраси (сперматозоид) б-н кўшилиши, уруғланиш. БЎЙИДА БЎЛИШДАН САҚЛАЙДИГАН ВОСИТАЛАР (контрацептив восита- л а р — тухумхужайрани уруғланишдан сақлаш учун қўлланадиган сунъий воситалар. Б. б. с. в. нинг механик (эркаклар кондоми, қинга ёки бачадон бўйнига кийгизиладиган қалпоқчалар), кимёвий (махсус пасталар, шариклар, таблетка- лар), биологик (турли гормонал дорилар) усўлла- ри мавжуд.
БЎЙ И Н — бош б-н тана ўртасидаги кисм; юкори- дан пастки жағ суягининг пастки кирраси, сўрғичсимон ўсик учи, энса суягининг дўмбоғи ва кўндаланг жойлашган ғадир-будури б-н, пастдан эса тўш суяги дастасининг қирраси, ўмров суяги ва курак суягининг елка ўсиғидан VII буйин умурткасининг орка ўткир ўсиғига тортилган чизик б-н чегараланади. Бўйин сўрғичсимон ўсикдан пастга — курак суягининг елка ўсиғига ўтказилган чизик орқали олдинги ва орка соҳаларга ажратилади.
БЎЙМОДАРОН — кўп йиллик ўт ўсимлик. Ер устки қисми ишлатилади. Таркибида эфир мойи, хамазулен, С ва К витаминлар, каротин, аччиқ, ошловчи ва б. моддалар бор. Препаратлари кон тўхтатувчи (бачадон, ичакдан кон кетганда, бурун, милк ва яралар конаганда), иштаҳа очувчи ва сийдик ҳайдовчи восита сифатида, меъда-ичак касаллиги (меъда яраси, гастрит) ва б. касалликларда қўлланилади.
БЎРИГУЛ — кўп йиллик заҳарли ўт ўсимлик. Ер устки қисми, илдизпоя ва илдизи ишлатилади. Таркибида алкалоидлар, стероид, сапонинлар ва б. моддалар бор. Препаратлари (девинкан, винка- пан ва винкатон) кон босимини пасайтиришда ва мия қон томирлари спазмида кўлланилади. БЎРТИҚ, дўмбок, ўсиқ, ғудда —тўқи- ма ёки аъзонинг баланд кўтарилган қисми, дўм- боғи.
БЎРТМАЧА — анатомия ва эмбриологияда м.н.с. ҳамда суякларда учрайдиган кичик тузилма. Патологик анатомия нуқтаи назаридан эт битувчи тўқиманинг тугунчалар шаклидаги тўплами. Улар сил, мохов ва ич терлама касалликларида учрайди. Б. лар бир-бири б-н қўшилиб, катта сатҳнинг жароҳатланишига олиб келади. Айрим холларда ярага хам айланиб кетиши мумкин. Б. кўпроқ тери силида ва захмнинг учинчи даврида учрайди.
БЎШЛИҚ — атрофи мускул, орган, парда, чарви ва б. б-н ўралган бўш соҳа. Мас., калла бўшлиғи, кўкрак ва корин бўшлиғи, чанок бўшлиғи, ноғора бўшлиғи ва ҳ. к.
БЎЯШ — аъзолар ва тўкималар структураларини бир-биридан фарк килиш учун уларни бўёқлар б-н ишлаб ранг бериш. Гистологияда ишқорий, кислотали ва нейтрал бўёқлар қўлланилади. Ишқорий бўёқлар (гематоксилин, тионин, метил


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


44


БЎҒИЛ ИШ


яшили) ҳужайра ва тўкималарнинг кислота табиатли структураларини бўяйди. Кислотали бўёклар (эозин, эритрозин, кислотали фуксин) ишкор табиатли структураларни бўяйди. БЎҒИЛИШ — кон ва тўкималарда кислород танқислиги ҳамда карбонат ангидрид газининг кўпайиб кетиши оқибатида юзага келадиган ҳолат, яна қ. Асфиксия.

БУҒИМ — суякларнинг пайлар, бойламлар ёрда- мида ҳаракатчан тарзда қўшилиши. Б. ҳосил қилишда иштирок этадиган суякларнинг бир- бирига мос Б. юзалари (бир суяк учи юмалок бўлса, иккинчи суяк шунга яраша ботиқ) бўлади. Б. лар шакли турлича. Елка бўғими шарсимон бўлганидан турлича ҳаракат (букиш, ёзиш, айланма ва б.) килади. Тирсак ва тизза Б.лари ғалтаксимон бўлгани сабабли факат букилиб- ёзилиш ҳаракати мавжуд ва ҳ. к. Тузилиши бир


хил бўлиб, биргаликда ҳаракат қилувчи ик- ки Б. (мас., чок Б. лари) уйғунлашган Б. деб аталади.
БУҒИМ БЛОКАДАСИ — бўғимларнинг шика- стланиши натижасида менисклар (кемирчаклар) - нинг қисилиши сабабли кучли оғрик пайдо бўлиши ва бўғим ҳаракатининг чекланиб колиши. Кўпинча тизза бўғими (организмнинг асосий оғирлиги шу бўғимга тушганлигидан) зарарлана- ди.
БУҒМА, круп — ҳиқилдоқ ва трахея (кекир- дак)нинг яллиғланиши натижасида нафас олиш- нинг кийинлашуви, хириллаб йўталиш ва овоз бўғилиб қолиши. Чин ва сохта Б. бўлади. Чин Б. аксари 1—4 яшар болаларда учрайди. Ҳикилдок яллиғланиб, парда б-н копланиши ва мускуллар қисқариши натижасида бола бўғилиб қолиши мумкин. Сохта Б. грипп, қизамик, қизилча, юкори нафас йўлларининг яллиғланиши ва б. касаллик- ларда кузатилади.


в


ВАБО — қадимдан маълум бўлган ўткир юқумли ва ўта хавфли ичак касаллиги. В. вибриони келтириб чиқаради. Касаллик бемор (вибрион ташувчи)дан сув, овкат, ифлос кўл оркали юкади. Касалликда бемор тўсатдан кўп кайт қилиши ва ич кетиши натижасида организм сувсизланади. Кўп суюқлик йўқотиши окибатида тери буришиб, . қуриб қолади. Оёк-кўл тиришиши, товуш бўғилиб қолиши, нафас кисиши мумкин. Бемор ҳолсизла- ниб, қаттиқ ташна бўлади. В. карантин касаллик ҳисобланади.
ВАГИНИЗМ, эрзадалик — чаноктуби ва кин даҳлизи мускулларининг тортишиб қискариши. В. жинсий алоқага, гинекологик текширишга ҳалал беради.
ВАГИНИТ — қ. Кольпит.

ВАГИНОФИКСАЦИЯ, вагинопексия— бачадон тушганда ёки ўз ўрнидан силжиганда қўлланиладиган гинекологик операция; бунда бачадон корин деворига тикиб кўйилади. ВАГОТОНИЯ — адашган нерв фаолиятининг ошиб кетиши. Бунда вагус рефлекслари, яъни қон босими, юрак уриши, томир уриши, нафас олиш сусайиб кетади. Бемор ланж, беҳол бўлиб колиши мумкин. Бу ҳолатнинг акси, яъни вагус фаолияти нормаллашиб, симпатик нерв системаси устунроқ келса, симпатикотоник рефлекслар кучаяди. ВАГУС-ПНЕВМОНИЯ — адашган (сайёр) нерв- нинг шикастланиши натижасида ўпка вентиля- циясининг бузилишидан келиб чиқадиган пневмо- ния (зотилжам) касаллиги.
ВАЗИЯТ, ҳолат, аҳвол—1) гавданинг фазодаги ҳолати ва гавда кисмларининг ўзаро мутаносибликда жойлашиши; баъзи касаллик- ларда В.нинг характерли ўзгариши кузатилади:


мас., қорин қаттик оғриганда бемор ёнбошлаб ётиб, оёкларини йиғиб олади; бели оғриганда эса энгашиб қолади ва ҳ. к. 2) касаллик жараёнининг кечиши — оғир, ўртача, қониқарли ва б. ВАЗНСИЗЛИК — танага гравитацион (торти- шув) кучларнинг таъсир этмаслиги ёки уларнинг инерцион кучлар б-н тенглашиш ҳолати. Космос- га учиш пайтида В. киши организмига махсус кўзғатувчи сифатида таъсир этади. ВАЗОВАЗОСТОМИЯ — томирларни бир-бирига улаб, улар орасида тешик очиш — анастомоз қўйиш. Бу пластик операция уруғ йўли бе- килганда уни тиклаш учун ҳам кўлланилади. ВАЗОГРАФИЯ — к. Ангиография.
ВАЗОДИЛАТАТОР — томир кенгайтирувчи до- рилар ва махсус асбоблар.
ВАЗОДИЛАТИН — ингичка ичак шиллик парда- сидан олинган биоген амин группасига мансуб комплекс модда. Таркибида гистамин бор. Қон томирларини кенгайтиради.
ВАЗОКАРДИОГРАММА — юрак томирларига контраст модда юбориб, рентгенологик усул б-н тасвирини олиш.
ВАЗОКОНСТРИКТИН — кон зардобидан олин ган, биоген амин группасига мансуб модда; қон томирларини торайтириш хусусиятига эга. ВАЗОКОНСТИРИКТОР — кон томирларини то- райтирувчи омил.
ВАЗОКОНСТРИКЦИЯ — КОН томирини сиқиш, торайтириш.
ВАЗОЛИГАТУРА — 1) кон ва лимфа томирини ип б-н боғлаш; 2) уруғ йўлини боғлаш операцияси (мас., простатэктомияда).
ВАЗОМОТОР, мотор-ҳаракатл анти ■ -р у в ч и — кон томирларини торайтирувчи ёки


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




кенгайтирувчи ҳаракатлар. Вегетатив нерв систе- маси фаолияти туфайли юзага чиқади. ВАЗОПРЕССИН, а н т и д и у р е т и к гормон (АДГ) — гипоталамуснинг супраоптик нерв ядро- ларида синтезланиб, гипофизнинг орқа бўлагига ташиладиган нейрогипофизиал пептид гормон. 9 та аминокислотадан тузилган. В. буйракка бевосита антидиуретик таъсир қилади, периферик томирларни қисқартириб, юрак уришини С( кинлаштиради, қон босимини оширади. Сийдик- ажралишини камайтиради. В. ҳосил бўлишининг бузилиши қандсиз диабет касаллигига сабаб бўлади.
ВАЗОПУНКТУРА — дори ёки контраст модда юбориш мақсадида томирни ёки уруғ йўлини пункция қилиш (тешиш).
ВАЗОРЕЗЕКЦИЯ — уруғ йўлини кесиш. Эркак- ларда уруғдон касаллигида қўлланилади (яна. қ. Вазэктомия).

ВАЗОТОМИЯ — уруғ йўли томирини очиш. ВАЗОФИКСАТОР — томирни ушлаб турувчи ас- боб.
ВАЗОЭПИДИДИМОСТОМИЯ — уруғ йўли б-н мояк ортиғи — эпидидимус томирини бир-бирига улаб, уруғ ўтиши учун янги йўл очиш. Эркакларда уруғ йўли бекилиб қолганда қўлланилади. ВАЗЭКТОМИЯ — уруғ йўлини кесиб олиб таш- лаш (яна. қ. Вазореэекция).
ВАКУОЛ — ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари ци- топлазмасидаги пуфакчалар. Турли кимёвий тар- кибга эга бўлган суюқлиқ б-н тўла бўлади. ВАКЦИНА — вирулентлиги (шикастлаш кучи) камайтирилган тирик ёки ўлдирилган патоген микрорганизмлардан (шунингдек микроб ҳужай- расининг антиген хусусиятига эга айрим компо- нентлардан) ва уларнинг ҳаёт фаатияти натижа- сида ҳосил бўладиган моддалардан тайёрланади- ган препарат. Даволаш ва касалликларнинг олдини олиш мақсадида ишлатилади.
ВАКЦИ НАЦИЯ, вакциналаш — одам ёки ҳайвон организмига вакциналар юбориб юқумли касалликка қарши фаол иммунитет ҳосил қилиш усули. Вакциналар организмга бир неча хил йўл б-н (мускул ораснға, тери ости ёки устига, оғиз бўшлиғига, нафас йўлларига) юборилади. ВАКЦИНОПРОФИЛАКТИКА — вакцинация ёр- дамида юкумли касалликларнинг олдини олиш. ВАКЦИНОТЕРАПИЯ — иммунитетни йучайти- риш ёки организмнинг қўзғатувчи (микроорга- низм)га нисбатан сезувчанлигини камайтириш (гипосенсибилизация) мақсадида беморларга вакцина, анатоксин ёки кўзғатувчиларнинг айрим антигенларини юбориб юкумли касалликларни даволаш усули.
ВАЛЕРИАНА — кўп йиллик ўт ўсимлик. Илдизи ва илдизпояси ишлатилади. Таркибида эфир мойи, валерианатлар, изовалерианат кислота, алкалоидлар, ошловчи ва б. моддалар бор. Препаратлари уйкусизликда, асаб, юрак фаатия- ти бузилганда, невроз ва б. касалликларда тинчлантирувчи восита сифатида қўлланилади. В. ўсимлигидан олинадиган моддалар валокор- мид, валоседан ва корвалол препаратлари тарки- бига ҳам кўшилади.
ВАЛИДОЛ — ментолнинг 25—30 % ли эритмаси; м.н.с. ни тинчлантирувчи ва юрак кон томирлари- ни кенгайтирувчи хоссага эга бўлиб, юрак сиқилиши (стенокардия) ҳуружини бартараф


ВАННАЛАР 45


этишда, невроз ва истерияларда, шунингдек денгиз ва ҳаво касалликларида қусишга қарши восита сифатида ишлатилади.
ВАЛЬВУЛИТ — юрак қопқоқларини ҳосил килувчи тўқималарнинг яллиғланиши.
ВАЛ ЬВУЛ ОГРАФИЯ — юрак копкоклари ва мускуллари ҳаракатини тўхтовсиз ультратовуш ёрдамида аниқлаш усули.
ВАЛЬВУЛОПЛАСТИКА — юрак бўлмачаси б-н қоринчаси орасидаги тешикни бекитиб очадиган қопқоқ шикастланганда, унда қилинадиган плас- тик операция.
ВАЛЬВУЛОТОМИЯ — юрак копқоғида яллиғла- ниш натижасида чандиқли ўзгаришлар рўй берганда, ўша чандикни кесиш. Юрак пороклари- да кўлланилади.
ВАЛЬТЕР-БОМАНН СИ НДРОМИ — жигар фиброз қаватининг остига кўп миқдорда қон ёки ўт (сафро) йиғилиши натижасида пастки ковак венанинг сиқилишидан юзага келадиган нафас ва кон айланишининг бузилиши.
ВАН-ГУК ОПЕРАЦИЯСИ — сийдик йўлининг маълум бир қисми битиб қолиб, ундан сийдик ўтмай қолганда иккинчи томондаги сийдик йўлига улаб қўйиш ва шу йўл б-н сийдик чиқишини таъминлаш.
ВАНКОМИЦИН — айрим микробларга кучли таъсир этадиган антибиотик. Пенициллин ва цефалоспоринга барқарор бўлган (стрептококк ва стафилококк қўзғатган) инфекцияларда кўл ке- лади. В., асосан, венага юборилади.
ВАННАЛАР — гигиена ва даволаш-профилакти- ка муолажалари. Гигиеник ва даво ванналари 'фарқ килинади. Гигиеник ванналар тозаланиш максадида кабул қилинади. Даво ваннала- р и , одатда мустақил даво усули бўлмай, балки беморни умумий комплекс даволашнинг таркибий қисмидир. Даво В. сувнинг таркибига караб, чучук сувли, дорили (чучук сувга дори кўшила- ди), минерал сувли (таркибида шифобахш мине- рал моддалар ва газ-карбонат ангидрид, азот, водород сульфид ва б. бўлган табиий ёки сунъий тайерланган сувли) турларга бўлинади. У м у - мий, маҳаллий ва ўтириб қабул қилинадиган В. бор. Умумий В. да сувга бутун бадан кўмилиб туради; бош, бўйин, юрак соҳаси очик колади. Маҳаллий В. да кўпинча, кўл ва оёқ, шунингдек ўтириб кабул килинади- ган В. да бадан сувга киндикка қадар кўмилиб туради. Т-расига кўра даво В. совуқ (20°), салқин (20—33°), гавда т-расига яқин (34—36°), илиқ (37—38°) ва иссиқ (40—42°) сувли бўлади. Чучук сувли ваннадан кўпинча илик, ва гавда т-расига яқин, салқин ва иссик сувли хиллари қўлланилади. Контрастли В. да бемор биргал салқин ёки совук сувли ваннага, биргал илиқ сувли ваннага тушади. Сувнинг т-раси аста- секин ошириб бориладиган В. да (Вальньский ваннасида) сув ҳарорати 37—38° дан 40—42° га- ча кўтарилади, ваннадан сўнг беморни иссиқ килиб ўраб-чирмалади; бу муолажа нафас, юрак- томир системасига яхши таъсир кўрсатади. Д о р и л и В. чучук сувга игнабаргли дарахт (хвой) экстракти, горчица, скипидар ва б. қўшиб тайёрланади. Курортларда табиий минерал сув-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


46 ВАННЕР




ли В. дан фойдаланилади; шифохоналарда ҳам сунъий тайёрланган минерал сувли В. ишлатила- ди. '
ВАННЕР БЕЛГИСИ — эшитиш органлари ка- салланмагани ҳолда калла суяклари оркали товуш ўтказишнинг бузилиши; бош миянинг органик ўзгаришлари сабаб бўлади. Бош айлани- ши, оғриши, кўнгил айниши ва кусиш ҳоллари кузатилади.
ВАНЦЕТТИ СИМПТОМИ — беланги
касаллиги- да сколиоз пайдо бўлишига карамай, чанок суякларининг доимо горизонтал чизикка тўрри келавериши.
ВАРИКОЦЕЛЕ — уруғ тизимчаси веналарининг кенгайиши. Асосан уруғ тизимчасининг чап томони касалланади. Ёрғок соҳаси вакти-вакти б-н оғриб туради. Мояк устида чувалчангсимон кўкимтир тузилмалар пайдо бўлиб, у юрганда, югурганда кўзга яккол ташланади. ВАРИОЛОИД — чин (кора) чечакка карши чала эмланган кишиларда шу касалликнинг енгил ўтадиган хили; бунда иккиламчи иситма бўлмай- ди, озгина тошма тошсада, пуфакчага айланмай- ди.
ВАРЛАМОВ СИМПТОМИ — ўнг кўлтик ости соҳасида, XII қовурға чегарасига кўл б-н урганда қориннинг ўнг ёнбош томонида оғрик пайдо бўлиши; аппендицит белгиси.
ВАСКУЛЕЗ — орган ёки тўкимада майда кон томирларнинг одатдагидан кўра кўпроқ бўлиши. ВАСКУЛИТ—қон томири деворининг яллиғла- ниши. Юкумли ва юқумли-аллергик касалликлар (ревматизм, сепсис, тепкили терлама ва б.) да кузатилади.
ВАСКУЛЯРИЗАЦИЯ — организм орган ва тўки- маларининг қон б-н таъминланиши. ВАССЕРМАН РЕАКЦИЯСИ — захмни аниқлаш учун қўлланиладиган серологик реакция. Немис олими А. Вассерман таклиф этган (1906 й. А. Ней- ссер б-н ҳамкорликда).
ВАССЕРМАН СИМПТОМИ — сон нерви зарар- ланиши учун характерли симптом. Қорни б-н ёт- ган беморнинг оёғини аста-секин бирин-кетин тўғри килиб кўтарилади. Оғриқ соннинг олд томонида пайдо бўлади. Баъзан оғриқ нафақат жароҳат томонда, балки соғ томонда ҳам сезили- ши мумкин.
ВЕГЕНЕР ГРАНУЛ ЕМАТОЗИ — коллагеноз- ларга яқин касаллик, келиб чиқиши номаълум. Токсик-аллергик сабаблар бўлиши мумкин. Де- структив пролифератив васкулит, тугунчали пери- артериит ва гранулематозга хос ўзгаришлар, юқори нафас йўллари, баъзан ўпка, кизилўнгач, ҳалкум (ютқин) шиллик каватида некроз ва чандикланиш кузатилади. Қўпроқ 20—50 ёшда учрайди.
ВЕГЕТАРИАНЛИК — умумий овқатланиш сис- темаси. Гўшт маҳсулотларини бутунлай истеъ- мол килмаслик ёки ҳаддан ташқари чеклаб ҳаёт кечириш. В. қадимдан маълум. В. тиббиётда баъзи бир ички касалликларни даволашда яхши натижа беради.
ВЕГЕТАТИВ НЕРВ СИСТЕМАСИ, автоном нерв системаси — нервсистемасинингички органлар, жинсий безлар, қон ва бошка суюклиқ-


лар (мас., лимфа), томир ҳамда кисман айрим мускуллар фаолиятини таъминлаб ва бошқариб турувчи бўлими. Симпатик ва парасимпатик кисмлардан ташкил топган. В. н. с. асосан чоддалар алмашинуви ва у б-н чамбарчас боғланган барча фаолиятларни (кон айланиши, нафас, овкат ҳазм килиш, иштаҳа, кон босими, жинсий безлар ишини) ва хаёт учун муҳим бошка жараёнларни бошқаради.
ВЕГЕТАТРОП МОДДАЛАР — холинергик ва адренерг-ик синапслардан импульслар ўтишини кучайтирувчи ёки тормозловчи моддалар. Уларга холиномиметиклар ва холиноблокатордар, адре- номиметиклар ва адреноблокаторлар/ёимпатоли- тиклар кириб, тиббиёт амалиётида турли ка- салликларни даволашда қўллашкпади. ВЕЗИКУЛА — ичи суюқлик тўла пуфакча. Фагоцит ва секретор ҳужайр^лар цитоплазмасида бўлади.
ВЕЗИҚУЛИТ — эркаклар уруғ пуфакчаларининг яллиғланиши (сперматоцистит). Уруғ пуфакчала- рига касаллик кўзғатувчи микроблар кириши, пуфакчадан суюқлиқ чиқишининг узок вақт бузилиши ва чанок веналарида қон димланиши сабаб бўлади. Асосан, сўзак ёки сийдик-таносил аъзолари силининг асорати ҳисобланади. ВЕЗИКУЛОГРАФИЯ — уруғ пуфакчаларига контраст модда юбориб рентгенологик усул б-н текшириш. В. икки йўл б-н амалга оширилади: 1) сийдик чикариш канали орқали уруғ отувчи каналча катетерланади ва контраст модда юбори- лади; 2) уруғ пуфакчалари операция йўли б-н очилади ёки пункция қилинади ва контраст модда юборилади.
ВЕЗИКУЛЭКТОМИЯ — уруғ пуфакчаларини олиб ташлаш. Уруғ пуфакчалари силида ёки унда ўсма пайдо бўлганида қўлланилади.
ВЕЙЕРС СИНДРОМИ — туғма синдром; бунда жимжилоқ тарафдан панжа кафт суякларига бирикиб битиб қолади, пастки жағ кемтиги, марказий курак тишлар шаклининг бузилиши ва б. кузатилади; кўпинча юқори лаб ва танглайда кемтик, буйрак ва талок ривожланишида ўзга- ришлар бўлади.
ВЕЙЛЛ СИМПТОМИ — бўшлиқда сув борлиги- ни билдирадиган белги. Бунда беморни тик турғизилганда ўпка бўшлиғидаги тимпаник пер- кутор товуш заиф паст товушга алмашади. ВЕЙСМАН СИМПТОМИ («такрорлаш кучи») — мувозанатни бошкариш фаолияти бузилган бе- морнинг шифокор кўрсатган ҳаракатларни кўзини юмиб туриб, соғ оёғи б-н такрорлай олмаслиги. Бунга миячадаги ўзгаришлар сабаб бўлади. ВЕКТОРКАРДИОГРАФИЯ — юрак фаолиятини график кайд қилиш ва векторкардиограмма анализи ёрдамида текшириш усули. В. ёрдамида юрак инфаркти, юрак қоринча ва бўлмачалари- нинг гипертрофияси, миокарддаги ўзгаришлар ҳақида қўшимча маълумотлар олинади. ВЕКТОРКАРДИОСКОПИЯ — юрак фаолиятини текшириш усули. Электронур найчаси экранида ёзиб олинган векторкардиограммани баҳолашга асосланган.
ВЕНА СИНУСИ — юракдаги вена эгатларининг орка бўлимида жойлашган қон томир; юракнинг ўнг бўлмасига куйилади. В. с. калла бўшлиғида вена қонининг бемалол оқишини таъминлайди. В. с. га юракнинг катта, ўрта ва кичик веналари,


шшш.21уоиг.сот ки(иЬхопаз1


47




чап коринчанинг орқа венаси, чап бўлманинг ўнг венаси куйилади.
ВЕНА ТУРИ — вена томирларининг ўзаро қўши- лишидан ҳосил бўлган тўр. Кўпрок ковак орган- лар атрофида жойлашган бўлиб, коннинг нормал оқишида аҳамияти бор. Асосий венадан қон оқиши қийинлашганда В. т. ёрдам беради.
ВЕНА чигали — вена қон томирларининг ўза- ро қўшилиши (анастомози) туфайли вужудга келадиган чигал. Кўпинча ковак органлар ва орка мия атрофида бўлади. В. ч. коннинг доим нормал оқишини таъминлашдан ташкари, органларни ташқи муҳит таъсиридан саклаб (амортизатор), уларнинг вазифаларини нормал бажаришига имкон беради.
ВЕНАЛАР — карбонат ангидрид б-н тўйинган конни органлар ва тўқималардан юракка олиб келувчи томирлар. Капиллярлар йиғилиб венула- га, венулалар йиғилиб венага ўтиб, охири юракка куйилади. Одамда юқори ковак В., пастки ковак В. ва дарвоза В. бўлади. В. юза (тери остида) ва чукур (артериялар б-н бирга) жойла- шади. Кўпчилик В. даги копқок (клапан)лар юракка келаётган қоннинг тескари оқишига (айниқса қўл-оёқда) йўл кўйилмайди. В. да қон- нинг юришида мускулларнинг қисқариши, кўкрак қафасидаги манфий босим ва юракнинг кисқариб- кенгайиши катта аҳамиятга эга. ВЕНАЛАРНИНГ ВАРИКОЗ КЕНГАЙИШИ — турли катталикдаги юза ёки чукур ётган вена- ларнинг тугун-тугун бўлиб, нотекис кенгайиши. Касалликка венада қон оқишига тўсқинлик қилувчи омиллар пайдо бўлиши ва вена ичидаги копқоқ (клапан)лар фаолиятининг бузилиши сабаб бўлади. Кўпинча оёқнинг юза веналари, қизилўнгачнинг шиллик пардаси тагидаги вена- лар (жигар циррозида), тўғри ичак веналари (бавосир), уруғ тизимчаси атрофидаги веналар (варикоцеле) кенгаяди.
ВЕНЕРИК КАСАЛЛИКЛАР, таносил ка- салликлари — жинсий йўл б-н юкадиган захм, сўзак,
юмшоқ шанкр, чов лимфогранулема- този ва гранулёманинг умумий номи. В. к. жинсий алоқадан бошка йўллар (идиш-товок, кийим- кечак, ўпишиб кўришиш) оркали камдан-кам юқади. ;
ВЕНЕРОЛОГИЯ — клиник тиббиёт соҳаси; тано- сил касалликларининг юзага келиш ва таркалиш сабаблари (шу жумладан ижтимоий сабаблари), диагностикаси ва клиник кечишини ўрганади, уларнинг олдини олиш ва даволашнинг самарали усулларини ишлаб чиқади.
ВЕНЕРОФОБИЯ — мияни чулғаб олган қўркув ҳолати; таносил касалликлари юкиб колишидан кўрқиш.
ВЕНОЗ БОСИМ, веноз қон босими — вена кон томиридаги кондан шу веналар деворига тушадиган босим; баландлиги веналар калибрига, деворларининг тонусига, қон оқимининг ҳажм тезлигига боглик.
ВЕНОПУНКЦИЯ — тери орқали венага игна киритиш. Қон олиш ёки қон, дори эритмалари, кон ўрнини босувчи суюкликларни вена томирига юборишда кўлланилади.
ВЕНОТОМИЯ — вена кон томирини кесиб очиш. Даволаш ва диагноз қўйиш мақсадида қилинади. ВЕНТРИКУЛИТ бош мия қоринчаларининг яллиғланиши. Бу жараён асосан қоринчаларнинг


ВЕСТИБУЛОПАТИЯ



эпендима ҳужайралари б-н қопланган деворлари- да рўй беради. Касалликда қаттик бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши, кусиш каби ҳолатлар кузатилади.
ВЕНТРИКУЛОГРАФИЯ — бош мия коринчала- ридан маълумот олиш учун унга ҳаво юбориб туриб рентган нурлари орқали суратга олиш. Бош мияда ва коринчаларида ҳар хил ўсмалар пайдо бўлганда диагноз кўйишда кўшимча маълумот беради.
ВЕНТРИКУЛОПУНКЦИЯ — текшириш ёки да- волаш максадида вентрикулография килишдан аввал кўпинча коринчадан махсус игна орқали суюқлик олиш.
ВЕНТРИКУЛОСКОПИЯ — бош мия қоринчала- рини текшириш усули; бунда улар бўшлиғи махсус асбоб — вентрикулоскоп ёрдамида текширилади.
ВЕНТРИКУЛОТОМИЯ — бош мия қоринчала- рини очиш; нейрохирургик беморларда бош мия қоринчаларидан ёт нарсалар, қон, ўсма ва суюқликларни олиш максадида килинади. ВЕНУЛАЛАР — қон томирлар системаси микро- циркуляр қисмининг бир бўлаги. Энг майда веналар, посткапиллярлардан бошланади. В. қўшилишидан веналар
вужудга келади. ВЕРАПАМИЛ (син: изоптин, финоптин) — кимё- вий тузилишига кўра фенилалкиламинларнинг мураккаблаштирилган варианти; кальций антаго- нистларидан бўлиб, юрак ҳужайралари ичига кальций ионлари киришини тормозлайди. Юрак қон томирлари ва б. томирларни кенгайтириш хоссасига эга бўлиб, юрак сикиш хуружларинин!- олдини олиш ва юрак аритмияларини бартараф этиш учун ишлатилади.
ВЕРБИГЕРАЦИЯ — алжирамок, бир хил ва бир- бирига ўхшаш мазмунсиз сўзларни бир маромда, бетўхтов қайтаравериш. В. онг бузилиши б-н ке- чувчи руҳий касалликларда кузатилади. ВЕРМЕЛ УСУЛИ — дорили электрофорез ёки гальванизация килиш усули. Бунда битта элек- трод кураклар орасига, қолган иккитаси (бошка қутбдан) болдирларнинг орқа юзасига қўйилади. ВЕРНЕЙЛ СИМПТОМИ — чаноқ суяклари син- ганда ёнбош суякларининг қирраси секнн-аста кисилса, синган жойда оғрик пайдо бўлиши. Биринчи марта француз жарроҳи Вернейл аниқ- лаган белги.
ВЕРТГЕЙМ ОПЕРАЦИЯСИ — бачадон бўйни ракида бачадонни ортиғи, чаноқдаги ёғ тўқимала- ри, лимфа тугунлари б-н бирга олиб ташлаш. ВЕРТИГОФОБИЯ — мияни чулғаб олган қўркув ҳолати; бош айланиши ва мувозанатни йўқотиш- дан қўрқиш.
ВЕСТИБУЛИТ — кин даҳлизи шиллиқ кавати- нинг яллигланиши; бунда сийдик чикариш кана- лининг ташқи тешиги Бартолин бези ҳамда сийдик йўли атрофи қизариб, шишади. ВЕСТИБУЛОМЕТРИЯ — вестибулятор аппарат- нинг функционал ҳолатини текшириш; диагности- ка ва касбга танлаш мақсадида қўлланилади. ВЕСТИБУЛОПАТИЯ — вестибуляр аппарат, яъни мувозанат саклаш аъзоси фаолиятининг бузилиши; бунда бош айланади, кўнгил айниши, қусиш, мувозанатнинг бузилиши ва б. кузатилади.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


48 ВЕСТИБУЛОРЕЦЕПТОРЛАР




ВЕСТИБУЛОРЕЦЕПТОРЛАР — фазода тана ўз ҳолатини ўзгартирганда ва бош тез ҳаракат қилганда таъсирланадиган рецепторлар; одамда ички қулоқ ноғора парда лабиринтининг туксимон ҳужайраларидан иборат.
ВЕСТИБУЛЯР АППАРАТ — гавданинг фазода- ги вазияти ўзгаришини ҳамда ҳаракат йўналиши (тезланиш, титраш)ни сезадиган аъзо. Мувозанат сақловчи анализаторнинг периферик рецептори; ички қулоқнинг бир қисми.
ВЕСТИБУЛЯР НЕЙРОНИТ — даҳлиз ганглийси (ички эшитув йўлида жойлашган сезувчан ганг- лий)нинг яллиғланиши; бунда ўқтин-ўқтин бош айланади, вегетатив ўзгаришлар рўй беради, мувозанат кескин бузилади, кўнгил айнийди, эшитиш ўзгармагани ҳолда кўз соққаси беихтиёр бир маромда ҳаракат килади.
ВЕСТФАЛ СИМПТОМИ — беморнинг тиззаси- дан пастроқдаги тўртбошли мускул пайига болғача б-н урилганда оёқнинг тиззадан юқорига кўтарилмай, тўғриланмай қолиши, яъни тизза рефлекси бўлмаслиги. Бу рефлексни биринчи бор Вестфал ва Эрб аниқлашган эди.
ВЕТРОГОН МОДДАЛАР — овқат ҳазм қилиш йўлида йиғилиб қолган газни ҳайдовчи моддалар (укроп суви, анис, тмин дамламаси ва б.). ВИБРИОНЛАР — спора ҳосил килмайдиган вер- гулсимон микроорганизмлар туркуми. Ҳужайра ■қутбларининг бирида қилчаси бўлиши б-н ифода- ланади. Одатда суюқ озиқли муҳит юзасида яшайди. Табиатда бир неча тури бор. Улар орасида касаллик қўзғатадиган фақат вабо вибриони (Эль-Тор вибриони) дир. ВИБРОКАРДИОГРАММА — юракнинг қисқа- риши туфайли юзага келадиган кўкрак қафаси- нинг паст частотали тебранишларини акс этти- рувчи эгри чизиқ; махсус асбоб — виброкарди- ограф ёрдамида ёзиб олинади. ВИБРОКАРДИОГРАФИЯ — юрак фаолиятини текшириш усули. Виброкардиограммани ёзиб олиш ва тахлил қилишга асосланган. ВИБРОМАССАЖ — махсус аппаратлар ёрдами- да тананинг айрим қисмлари ёки рефлекс нуқта- ларини тебранма уқалаш усули б-н даволаш. ВИБРОТЕРАПИЯ — махсус аппаратлар б-н ҳосил килинадиган вибрация (титраш) ёрдамида периферик нерв системаси касалликлари, асептик яллиғланиш жараёнлари ва б.ни (асосан, вибро- массаж қилиш йўли б-н) даволаш усули. Қон айланиши, моддалар алмашинувини яхшилайди, нейротрофик функцияларни кучайтиради. ’
ВИВАРИЙ—лабораторияларда тажриба ўтка- зишда^ қўлланиладиган ҳайвонларни боқиш (кўпайтириш) учун мўлжалланган бино. ВИВИСЕКЦИЯ — бирор орган функциясини ўрганиш мақсадида тирик ҳайвон организми устида ўтказиладиган операция.
ВИВИФИКАЦИЯ — жароҳат четини кесиб олиб ташлаб янгилаш, жонлантириш ёки ярага икки- ламчи ишлов бериш.
ВИДАЛ РЕАКЦИЯСИ — ич терлама ва сальмо- неллёз касалликларини аниқлаш учун ўгказила- диган реакция. Француз врачи Видал таклиф этган; Агглютинация реакциясига асосланган. Беморнинг қон зардоби 1:200 нисбатда суюлти-


рилганда агглютинация рўй берса, В. р. мусбат ҳисобланади. '
ВИКАСОЛ — қ витаминнинг синтетик ўринбоса- ри. Қонда протромбин миқдори камайиши б-н боғлиқ бўлган турли хил қон кетишлари атдини олиш ва тўхтатиш учун ишлатилади. ВИЛЕНКИН СИМПТОМИ — бел -думғаза ради- кулитига хос белги. Беморнинг думба мускуллари ўртасига болғача б-н урилганда мускул қисқара- ди ва оғриқ сезилади. Бу оғриқ касалланган оёқ томон тарқалади ва шу оёқда оғрик пайдо бўлади. ВИЛЕНСКИЙ ТАХТАКАЧИ — кичик ёшдаги болаларда сон суягининг туғма чиқишини функ- ционал йўл б-н даволашда қўлланиладиган тахтакач (шина). В. т. бўғимлардаги ҳаракатни чекламайди, лекин бола оёғини икки томонга очилган ҳолатда саклаб, бир-бирига яқинлашти ришга тўсқинлик килади. Тахтакач ёрдамида бола оёғида тура атади, юриши ҳам мумкин. В. т. даражали сурилма. темирнай тиргакдан иборат.
ВИЛЬСОН — БРОК ЭРИТРОДЕРМИЯСИ _-
дерматоз; келиб чикиш сабаби номаълум. Балан териси қизариб яллиғланади, унинг куп кисми қипиқланиб, тангасимон пўст ташлайди ВИНЕР БОҒЛОВИ лента шаклилаги юпқа темирдан ва уни кераклм даражада сикалшан бурама винтдан иборат боғлов (жгут). Ксш кетишини вактинча тўхтатиш мақсадида юмшок тўқималарни сиқиш учун ишлатилаш ВИНТЕР СИМПТОМЙ- экссудатив перикар- дитда қорин юқори кисмининг нафас олиш ҳаракатида қатнашмаслиги,
ВИРЗУНГ ДУОДЕНОСТОМИЯСИ меьда ости безининг катта йўли (Вирзунг йўли) б-н Сн икки бармок ичак деворини кўшиб тикиб, улар орасида янги тешик очиш. Меъда ости" без йўлининг ўн икки бармоқ ичакка очиладшап қисми чандиқланиб ёки ўеча \сиб бекилиб қатганда қилинади.
ВИРЗУНОГРАФИЯ — меъда ости безининг чи- қарув йўлларига контраст моддалар юбориб, уларни рентган нурлари ёрдамида текшириш. ВИРИЛИЗАЦИЯ, маскулинизация — ан дрогенлар таъсирида аёлларда эркакларга хос белгилар пайдо бўлиши.
ВИРИЛИЗМ, маскулинизм — баъзи эндок рин касалликлар ва ўсмалар натижасида аёллар- Да учрайдиган ҳамда вирилизация б-н ифодала- надиган бир гуруҳ синдромларнинг умумий номи. ВИРУЛЕНТЛИК — одамга ҳамда ҳайвонлар- ’ нинг маълум турларига нисбатан микроорга- низмларнинг патогенлик даражаси; юқумлилиги, организмга кира олмаслиги, заҳарлилиги каби хусусиятлари б-н белгиланади. ВИРУЛИЦИДЛАР—вируслар фаол иятини
тўхтариб, ҳатто уларни парчалаб, қириб юборади- ган моддалар (мас. , таркибида галоген бўлган ва пероксид бирикмалар).

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish