Xi—xiii асрларда Англияда сиёсий марказлашишнинг бошланиши Генрих II плантагенетнинг реформалари



Download 195 Kb.
bet1/5
Sana01.06.2022
Hajmi195 Kb.
#625990
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1480328007 66279


XI—XV асрларда Англия
Режа:



  1. XIXIII асрларда Англияда сиёсий марказлашишнинг бошланиши

  2. Генрих II Плантагенетнинг реформалари

  3. Англия парламентининг вужудга келиши

  4. УОТ тайлер қузғолони

XI—XIII АСРЛАРДА АНГЛИЯДА СИЁСИЙ МАРКАЗЛАШИШНИНГ БОШЛАНИШИ
Нормандия истилоси ва Вильгельм Истилочининг идора қилиши.
XI асрдаги ўрта асрлар Англияси тарихидаги энг йирик воқеа Нормандия герцоги Вильгельм бошлиқ француз-норманд феодаллари томонидан Англияни истило қилиниши бўлди. Бу-истило учун Вильгельм Истилочи деган лақаб олди1. 1066 йил14 октябрда Вильгельм Ла-Манш бўғозидан сузиб ўтиб, қарийб 15 минг кишилик катта рицарлар қўшини билан Англия территориясига бостириб кирди. Вильгельм қўшинида фақат норманд-ларгина эмас, балки Францияга қарашли бошқа вилоятларнинг ер-мулк ва крепостнойлар изловчи рицарлари ҳам бор эди. Виль-гельмга рўбару чиққан инглиз короли Гарольд нормандларнинг ҳужумини тўхтата олмади. Бир қисми рицарлардан, бошқа бир қисми деҳқонларнинг пиёда лашкарларидан иборат бўлган инг-лиз-сакс қўшинлари Гастингс шаҳри ёнидаги жангда батамом мағлубиятга учради. Гарольд ўлдирилди. Шундан кейин Виль­гельм айланма йўл билан Лондонга қараб борди, сўнг Дувр, Кентербери ва Саутворк шаҳарларини босиб олди. Уиинг қўшин­лари Лондондан юқорироқда Темза дарёсини кечиб ўтди. Лон­дон шимолдан кесилиб қолди ва у таслим бўлиши лозим эди.
Вильгельм Лондонга кирди, у 'бу ерда 1066 йил 25 декабрда Вильгельм I (инглизча Вильям I) номи остида Англия короли деб эълон қилинди. Тож кийиш маҳалида у «король Эдуарднипг асл қонунларига» риоя қиламан деб қасамёд қилди, шу билан у король Эдуардпинг қонуний вориси эканлигини таъкидламоқч,! бўлди. Янги королни тан олмаган одамларнинг ерлари мусодара қилиниб, ўзлари Англнядан қувғип қилинадилар, деб қўрқитил-ди. Бироқ, нормандлар ҳукмронлигига қарши Англиянинг шимо-лида чиққан икки қўзголон (1068 ва 1071 йилларда) аёвсизлик билан бостирилгандан ксйингина Вильгельм I нинг ҳокимияти узил-кесил мустаҳкамланди. Бутгача гуллаб-яшиаган Йорк во-днйси иормаидлар томонидан вайроп қилинди ва узоқ вақтгача харобазорга айланди. Фақат маҳаллий инглиз-сакс феодаллари-гипа эмас, балки қўзғолонда қатнашган деҳқонлар ҳам жазо-ландилар^ чунки улар ажнабийларнинг ҳукмронлик қилишини истамасдилар. Мамлакат Нормандия услубида қурилган кўп сонли «квадрат» қасрларга тўлиб кетди. Лондоннинг ўзида, Тем­за дарёси бўйидаги қадимги Рим деворларининг харобаларига яқин жойда Тауэр номли (латинча «минора» сўзидан) мудҳиш король қасри қурилиб, у қаср ҳозиргача сақланиб қолган.
Мамлакатнинг истило қилиниши ва қўзғолонларнинг бости-рилиши натижасида эски инглиз-сакс феодалларининг катта бир қисми ўзиницг ер-мулкларидан маҳрум қилиниб, уларнинг ўрни-ни янги француз-норманд келгиндилари эгаллади. Инглиз чер-ковининг епископлари ҳам батамом алмаштирилди. Аввалги инглиз-сакс епископларининг ўрнини француз епископлари эгал­лади. Жуда кўп миқдордаги ерларни — деярли барча ўрмонзор-ларни ва экин экиладиган ерларнинг қарийб еттидан бир қисми-ни Вильгельм ўзига олди. Шуниси қизиқки, Вильгельм янги баронларга ер тақсимлаб берар экан, баронларга қарашли ер-мулкларнинг бир жойда тўпланмаслигига ҳаракат қилди. Энг катта баронларнинг ўнлаб ва юзлаб ер-мулклари бор эди-ю, лекин бу ер-мулклар одатда кўп гр'афликларга тарқалиб кетган эди.
Феодаллар синфи шахсий составининг ўзгариши Англия учун икки ёқлама аҳамиятга эга эди. Биринчидан, ерга эгалик қилувчи янги феодаллар королдан миннатдор бўлишлари керак эди ва, шундай қилиб, уларнинг королга вассаллик муносабатлари бу вақтда қуруқликдагига қараганда мустаҳкамроқ. бўлиши ло-зим эди. Феодаллар ўзларйнинг ер-мулклари учун, король тала-бига қўра, ҳарбий хизмат ўташлари ва бундан ташқари, айниқса феодалларни (рельеф) мерос қилиб қолдириш пайтида бож та-риқасида юқори солиқлар тўлашлари керак эди. Вильгельм фақат ўз вассалларидангина эмас, балки вассалларининг вас-салларидан (ўз феодалларига эгалик қилувчи рицарлардан, баронлардан) ҳам королга қасамёд этишни талаб қиларди. Нормандлар истилоси натижасида Англияда ҳарбий-феодал сис-темаси ана шу тариқа қаттиқ марказлашган бир туе олди.
Оролга янги ер эгалари келишининг_ иккинчи оқибати — фео­дал-крепостнойлик муносабатларинингянада ривожланиши ва кучайиши бўлди. Юридик жиҳатдан ҳар хил деҳқонлари бўлган говак инглиз-сакс манори (феодал ер-мулки) янги хўжайинлар даврида континентал (француз) ер-мулки намунасида хийла бир хил феодал-крепостнойлик қиёфасига эга бўлди. Буни кўрсатиш учун шугина мисол кифоядирки, илгариги вақтда деҳқонлар лордга бирор формада оброк тўлар ёки жилла бўлмаганда, баршчинада оз-моз иш қилиб берардилар, янги лордлар эса уларни вилланлар, яъни ер-мулкни тасарруф этувчи крепостной-лар категориясига киргизиб қўярдилар. Шундай қилиб, илгариги маҳалда эркин бўлган кўп деҳқонлар эндиликда шахеий эркин-ликдан маҳрум бўлдилар. Ҳатто орадан кўп аерлар ўтгандан кейин ҳам инглиз деҳқонларининг Вильгельм Истилочи замони «нормандлар қуллиги» замони эди, деб эсга олишлари ва Анг­лияда крепостной ҳуқуқини ёлғиз Вильгельм ва унинг баронлари жорий қилдилар, дейишлари бежиз эмас.
«Даҳшатли суд китоби». Вильгельм Истилочи томонидан Англия аҳолисининг рўйхатга олиниши (1086 й.) XI аердагиғоят катта тадбир эди. Англияда ҳеч қачон кўрилмаган -бу тадбирга аҳоли қ'ўрқинч билан қаради. Рўйхатга олиш натижасида тузил-ган варақалар халқ орасида «Даҳшатли суд китоби» деб аталди* Король хазинаси ер эгалигининг ҳажми тўғрисида энди аниқ маълумотларга эга экан, аҳоли рўйхати ҳукуматга «Дания пули» деб аталган эски ер солиғини кўпайтирилган миқёсда ундириш имконини берди. Янги норманд-француз лордларининг инглиз қишлрғидаги крепостной аҳволни расмийлаштиришга интилиши ана шу рўйхатда равшан акс этди. 1086 йилги рўйхатда деҳқон­лар турли номлар остида гавдаландилар: озод кишилар (кела-жакда улар фригольдерлар ёки ерни эркин тасарруф қилувчилар деб аталдилар), сокменлар, вилланлар, бордарилар, коттарилар1, шунинтдек, кўпгина миқдорда қуллар ҳам учрайди. Аммо вил­ланлар рўйхатда тез-тез учраб турадилар. XI—XII аерлар шароитида крепостной табақа хусусиятларига эга бўлган деҳ-қонларнинг бу категорияси (феодал ер-мулки территориясида баршчина ўтайдиган ва шу территорияга биркитиб қўйилган) инглиз қишлоғининг феодал-крепостнойлик қиёфасини ҳаммадан кўра очиқроқ характерлаб беради. Аммо Англиянинг шимоли-шарқий қисмида, ҳатто 1086 йилги рўйхатда ҳам, деҳқонларнинг салкам ярми «эркин кишилар», қисман сокменлар ҳолатида қолаверди.
Королликдаги тинчликнинг мустаҳкамланиши. Вильгельм ва унинг теварагидаги француз-норманд феодаллари ўрнатган идо-ра тартиби маҳаллий аҳоли учун, хусусан, халқ оммаси учун жуда қаттиқ ва оғир бўлди. Қелгинди французлар маҳаллий инглиз-сакслар билан тўқнашиб қолгундай бўлсалар, король ҳа-миша «ўз» кишиларини — французларни ҳимоя қилар эди. Но-маълум одам французни ўлдириб қўйса, бутун бир қишлоқ ва ҳаттоки бутун бир округ («сотня») кўплашиб жавобгар бўлар эди. Аммо шу Вильгельмнинг ўзи мамлакатда короллик осойиш-талигини таъминлади. Унинг даврида данияликларнинг босқин-чилик юришларига узил-кесил хотима берилди. Феодаллар ўз-аро урушларни тўхтатдилар. Янги норманд баронлари жуда катта ер-мулкларга эга бўлсалар ҳам, лекин бу мулклар турли графликларда тарқоқ ҳолда эди. Баронларнинг ҳеч бири ўз бойлиги жиҳатидан королга тенглаша олмасди. Королга қараш-ли мулклар айрим вассалларнинг, ҳаттоки энг йирик вассал-ларнинг мулкларига қараганда ўнлаб марта устунлик қи­ларди.
Инглиз савдогарлари король ҳокимиятининг кучайишидан тез орада фойда кўрадиган бўлдилар. Мамлакатда савдо-сотиқ жон-лана бошлади. Вильгельмнинг қуруқлик билан алоқаси ҳам бун-га ёрдам берди. Инглиз савдогарларига Нормандия (Вильгельм ҳамон норманд герцоги бўлиб ҳисобланарди) ва Фландрия (янги инглиз королеваси ана шу ерлик эди) билан савдо-сотиқ қилиш имконияти берилди. Фландрияга кўп миқдорда жун-товар таши-ла бошлади. Жун келажакда бутун инглиз халқ хўжалигини ривожлантиришда муҳим роль ўйнади.
Вильгельм Истилочининг ворислари. Вильгельм I Истило-чининг ўғиллари король ҳокимиятининг мустаҳкамлашни да-вом эттирдилар. Вильгельм I нинг кенжа ўғли Генрих I (110Э— 1135) нинг короллик даври бу жиҳатдан айниқса муҳим эди. Генрих I даврида короллик суди кучайиб, у мутахассис-судья-лари бўлган ва мунтазам равишда иш олиб борувчи суд палата-сига айланди. Король судьялари вақт-вақти билан мамлакат бўйлаб сафарга чиқиб, айрим графликларда суд ишларини олиб борардилар (шунинг учун улар сайёр судьялар деб аталарди). Суд палатаси король курсиси суди деган ном олган эди. Генрих I даврида молия бошқармаси ҳам ташкил топди. Олий молия па- чи янги феодаллар королдан миннатдор бўлишлари керак эди ва, шундай қилиб, уларнинг королга вассаллик муносабатлари бу вақтда қуруқликдагига қараганда мустаҳкамроқ. бўлиши ло-зим эди. Феодаллар ўзларйнинг ер-мулклари учун, король тала-бига қўра, ҳарбий хизмат ўташлари ва бундан ташқари, айниқса феодалларни (рельеф) мерос қилиб қолдириш пайтида бож та-риқасида юқори солиқлар тўлашлари керак эди. Вильгельм фақат ўз вассалларидангина эмас, балки вассалларининг вас-салларидан (ўз феодалларига эгалик қилувчи рицарлардан, баронлардан) ҳам королга қасамёд этишни талаб қиларди. Нормандлар истилоси натижасида Англияда ҳарбий-феодал сис-темаси ана шу тариқа қаттиқ марказлашган бир туе олди.
Оролга янги ер эгалари келишининг_ иккинчи оқибати — фео­дал-крепостнойлик муносабатларинингянада ривожланиши ва кучайиши бўлди. Юридик жиҳатдан ҳар хил деҳқонлари бўлган говак инглиз-сакс манори (феодал ер-мулки) янги хўжайинлар даврида континентал (француз) ер-мулки намунасида хийла бир хил феодал-крепостнойлик қиёфасига эга бўлди. Буни кўрсатиш учун шугина мисол кифоядирки, илгариги вақтда деҳқонлар лордга бирор формада оброк тўлар ёки жилла бўлмаганда, баршчинада оз-моз иш қилиб берардилар, янги лордлар эса уларни вилланлар, яъни ер-мулкни тасарруф этувчи крепостной-лар категориясига киргизиб қўярдилар. Шундай қилиб, илгариги маҳалда эркин бўлган кўп деҳқонлар эндиликда шахеий эркин-ликдан маҳрум бўлдилар. Ҳатто орадан кўп аерлар ўтгандан кейин ҳам инглиз деҳқонларининг Вильгельм Истилочи замони «нормандлар қуллиги» замони эди, деб эсга олишлари ва Анг­лияда крепостной ҳуқуқини ёлғиз Вильгельм ва унинг баронлари жорий қилдилар, дейишлари бежиз эмас.
«Даҳшатли суд китоби». Вильгельм Истилочи томонидан Англия аҳолисининг рўйхатга олиниши (1086 й.) XI аердагиғоят катта тадбир эди. Англияда ҳеч қачон кўрилмаган -бу тадбирга аҳоли қ'ўрқинч билан қаради. Рўйхатга олиш натижасида тузил-ган варақалар халқ орасида «Даҳшатли суд китоби» деб аталди* Король хазинаси ер эгалигининг ҳажми тўғрисида энди аниқ маълумотларга эга экан, аҳоли рўйхати ҳукуматга «Дания пули» деб аталган эски ер солиғини кўпайтирилган миқёсда ундириш имконини берди. Янги норманд-француз лордларининг инглиз қишлрғидаги крепостной аҳволни расмийлаштиришга интилиши ана шу рўйхатда равшан акс этди. 1086 йилги рўйхатда деҳқон­лар турли номлар остида гавдаландилар: озод кишилар (кела-жакда улар фригольдерлар ёки ерни эркин тасарруф қилувчилар деб аталдилар), сокменлар, вилланлар, бордарилар, коттарилар1, шунинтдек, кўпгина миқдорда қуллар ҳам учрайди. Аммо вил­ланлар рўйхатда тез-тез учраб турадилар. XI—XII аерлар шароитида крепостной табақа хусусиятларига эга бўлган деҳ-қонларнинг бу категорияси (феодал ер-мулки территориясида баршчина ўтайдиган ва шу территорияга биркитиб қўйилган) инглиз қишлоғининг феодал-крепостнойлик қиёфасини ҳаммадан кўра очиқроқ характерлаб беради. Аммо Англиянинг шимоли-шарқий қисмида, ҳатто 1086 йилги рўйхатда ҳам, деҳқонларнинг салкам ярми «эркин кишилар», қисман сокменлар ҳолатида қолаверди.
Королликдаги тинчликнинг мустаҳкамланиши. Вильгельм ва унинг теварагидаги француз-норманд феодаллари ўрнатган идо-ра тартиби маҳаллий аҳоли учун, хусусан, халқ оммаси учун жуда қаттиқ ва оғир бўлди. Қелгинди французлар маҳаллий инглиз-сакслар билан тўқнашиб қолгундай бўлсалар, король ҳа-миша «ўз» кишиларини — французларни ҳимоя қилар эди. Но-маълум одам французни ўлдириб қўйса, бутун бир қишлоқ ва ҳаттоки бутун бир округ («сотня») кўплашиб жавобгар бўлар эди. Аммо шу Вильгельмнинг ўзи мамлакатда короллик осойиш-талигини таъминлади. Унинг даврида данияликларнинг босқин-чилик юришларига узил-кесил хотима берилди. Феодаллар ўз-аро урушларни тўхтатдилар. Янги норманд баронлари жуда катта ер-мулкларга эга бўлсалар ҳам, лекин бу мулклар турли графликларда тарқоқ ҳолда эди. Баронларнинг ҳеч бири ўз бойлиги жиҳатидан королга тенглаша олмасди. Королга қараш-ли мулклар айрим вассалларнинг, ҳаттоки энг йирик вассал-ларнинг мулкларига қараганда ўнлаб марта устунлик қи­ларди.
Инглиз савдогарлари король ҳокимиятининг кучайишидан тез орада фойда кўрадиган бўлдилар. Мамлакатда савдо-сотиқ жон-лана бошлади. Вильгельмнинг қуруқлик билан алоқаси ҳам бун-га ёрдам берди. Инглиз савдогарларига Нормандия (Вильгельм ҳамон норманд герцоги бўлиб ҳисобланарди) ва Фландрия (янги инглиз королеваси ана шу ерлик эди) билан савдо-сотиқ қилиш имконияти берилди. Фландрияга кўп миқдорда жун-товар таши-ла бошлади. Жун келажакда бутун инглиз халқ хўжалигини ривожлантиришда муҳим роль ўйнади.
Вильгельм Истилочининг ворислари. Вильгельм I Истило-чининг ўғиллари король ҳокимиятининг мустаҳкамлашни да-вом эттирдилар. Вильгельм I нинг кенжа ўғли Генрих I (110Э— 1135) нинг короллик даври бу жиҳатдан айниқса муҳим эди. Генрих I даврида короллик суди кучайиб, у мутахассис-судья-лари бўлган ва мунтазам равишда иш олиб борувчи суд палата-сига айланди. Король судьялари вақт-вақти билан мамлакат бўйлаб сафарга чиқиб, айрим графликларда суд ишларини олиб борардилар (шунинг учун улар сайёр судьялар деб аталарди). Суд палатаси король курсиси суди деган ном олган эди. Генрих I даврида молия бошқармаси ҳам ташкил топди. Олий молия палатаси шахмат тахта палатаси деб аталарди, чунки бунда устига катакли мовут ёпилган (шахмат тахтасини эслатадиган) стол турарди. Бу столларда пул саналарди1.
Эркак зурриёти қолдирмаган Генрих I вафотидан сўнг, Анг-лияда узоқ давом этган ўзаро урушлар бошлаиди. Тахт Генрих I нинг жияни Стефан Блуасский (унинг отаси Франциядаги Блуа графи бўлган эди) қўлига ўтди. Аммо Генрих I нинг қизи Ма­тильда ҳам тахт даъвогари бўлиб чиқди. Матильда дастлаб гер-ман императори Генрих V нинг хотини эди,кейин эса (иккинчи никоҳ билан) Франциядаги Анжу графи Жофруа Плантагенетга эрга чиққан эди. Стефан билан Матильда ўртасидаги кураш қарийб 20 йил давом қилди. Инглиз феодаллари ўзаро урушнинг боришида икки лагерга 'бўлиндилар ва марказий ҳокнмиятнинг заифлигидан фойдаланиб, ўз талончиликлари билан мамлакатни хонавайрон қилдилар. Англияда батамом анархия ҳукмронлик қилди. Мамлакат ичкарисида савдо-сотиқ ишлари камайди. Савдогарлар сафарга чиққан пайтларида доимо рицарлар то­монидан таланди. 1154 йилга келибгина ўзаро урушлар тўх-тади. Тахт Матильданинг ўғли — Генрих II Плантагенет қўлига ўтди.

Download 195 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish