Тиббиёт коюсий луғати



Download 0,94 Mb.
bet14/54
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#23714
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   54
Bog'liq
qomusiy

диплоподия ривожланиш нуксони; оёк
бармокларининг тугма икки баравар кўн бўлиши ДИПЛОХЕЙРИЯ — ривожланиш нуксони; кўл бармокларининг тугма икки баравар кўп бўлиши. ДИПСОМАНИЯ — вакти-вақти б-н спиртли ичимликни кўмсаш; 1—2 кундан то 10-15 кунга- ча давом этади; дилхиралик, паришонлик, ғамгин лик хуруж килади ва бемор спиртли ичимлик ичишни қўмсайди, натижада ўзини тия олмай, йиқилиб қолгунча ичади. Ниҳоят ҳуруж тугаб, киши ўзига келгач ичкиликдан кўнгли қолади, ҳазар қилади ва навбатдаги ҳуруж бошлангунча ичишни тўхтатади. Д. сурункали алкоголизм, тутканок, маниакал-депрессив психоз каби руҳий хасталикларда ва баъзан алоҳида ҳолда учраши мумкин.
ДИСГАММАГЛОБУЛ И НЕМИЯ — туғма ёки орт- тирилган иммун етишмаслиги ҳолати; конда иммунглобулинларнинг бир ёки бир неча синфи камлиги б-н ифодаланади. Д.да гаммаглобу- линларнинг умумий микдори нормал ёки бир оз кам бўлганлиги сабабли уларнинг барча синфла- рини аниқлашга тўгри келади.
ДИСГЕВЗИЯ — таъм билишнинг бузилиши; баъ- зи нарсалар таъмини мутлақо билмаслик ёки яхши била олмаслик. Кўпинча руҳий касалларда кузатилади.
ДИСГЕНИТАЛИЗМ — жинсий органлар ривож- ланиши давридаги бузилишларнинг умумий номи; Д. да бу органлар жуда ҳам катта ёки кичик бўлади.
ДИСГЕРМИНОМА, семинома — тухумдон- ларнинг хавфли ўсмаси; кам учрайди. Кўпинча лимфоген йўл б-н метастаз беради. ДИСГИДРОЗ — тер ажратиб чиқаришнинг бузи


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




лиши; Д. да тер безларининг йўли бекилиб колиб, кўл-оёқ кафтлари, бармоклар орасида ичига тиниқ суюклик йиғилган майда пуфакчалар пайдо бўлади.
ДИСГРАФИЯ — ёзишнинг бузилиши.
ДИСК — суяклар бирлашиб бўғим ҳосил қили- шида бўғим бошчаси б-н бўғим юзаси мос келмаганда уларни мослаштирувчи тоғай плас- тинка.


ДИСКИНЕЗИЯ — мувофиқлашган, бир-бирига мослашган ҳаракатларнинг (жумладан ички органларнинг ҳам) бузилишини ифодаловчи уму- мий ном. Д. да харакатлар мувофиклигининг бузилиши вақтинча рўй бериб, улар айрим бўлимларининг тезлиги умумий ҳаракат жараёни- га мос келмайди. Д.нинг юз берган жойига, ривожланиш механизмига кўра ўт пуфаги, ичак, киприк Д. си ва ҳ.к. турлари фарк килинади. ДИСКЗКТОМИЯ — умуртқалар орасидаги диск- ни олиб ташлаш.
ДИСМЕНОРЕЯ — ҳайз кўриш циклининг бузи- лиши; ҳайз вақтида қаттиқ оғрик сезилиши. ДИСМИМИЯ — юз ифодаси (мимика) ҳара- катларининг бузилиши.
ДИСМНЕЗИЯ — хотира бузилиши. Бунда бирор нарсани ёдда тутиш, эслаш ва б. жараёнлар бузилади. Д. бош миянинг турли хасталикларида, жумладан бош мия томирлари атеросклерозида учрайди.


ДИСПАНСЕР — беморнинг айрим гуруҳларига
мунтазам даволаш-профилактика ёрдами кўрса-
тувчи махсус тиббий муассаса. Уз сохасига оид
беморлар сонини аниклаш, ҳисобга олиш, даво-
лаш, уларни кузатиб бориш, ишхона ва яшаш
жойларининг шароитларини ўрганиш, бундан
ташқари, касалликларга қарши кураш, олдини
олиш чоралари б-н боглик санитария-маориф
масалаларини ишлаб чиқиш, таргиб этиш Д.нинг
муҳим вазифасидир. Сил, тери-таносил, онколо-
гик, психоневрологик, наркаюгик, кардиологик,
врачлик-физкультура, эндемик районларда эса
ўзига хос (мас., буқокка қарши) Д. лар мавжуд.
ДИСПАНСЕР НАЗОРАТИ — диспансер ҳисоби
га олинган беморларни вакти-вақти б-н врач
кўригидан ўтказиш, махсус текширувлар (рентге-
нологик, лаборатория ва ҳ. к.) олиб бориш ва
даволаш ишларинц мунтазам назорат қилиш.
ДИСПАНСЕР УСУЛИ — аҳолига тиббий хизмат
курсатиш усулларидан бири. Аҳолининг муайян
гуруҳлари устидан мунтазам кузатув олиб бориш,
касалликларини аниклаш, даволаш, шунингдек
уларнинг меҳнат ва турмуш шароитдарини
соғломлаштирувчи тадбирларни амалга ошириш-
ни ўз ичига олади.


ДИСПАНСЕРИЗАЦИЯ — даволаш-профилакти- ка муассасалари ишининг муҳим амалий-ташки- лий усули. Аҳолининг муайян гуруҳларига дис- пансер усулида тиббий хизмат кўрсатишга асос- ланади. Д. касалликларнинг олдини олиш ва уларни эрта аниқлаш, ўз вақтида даволаш, зўрайиб кетишига йўл қўймаслик, мумкин қадар беморларни яна меҳнат ва тўлақонли ҳаётга қайтаришга имкон берувчи муҳим тиббий-ижти- моий системадир.
ДИСПЕПСИЯ — овкат ҳазм қилишнинг бузили- ши. Болани нотўғри овкатлантириш натижасида пайдо бўлиб, ич кетиши, қайт қилиш ва умумий аҳволнинг ёмонлашиши б-н кечади. Оддий Д. бо-


ДИСТРОФИЯ 77


лани нотўғри эмизишдан пайдо бўлади. Ток- сик Д. оддий Д. да сув-чой режимига амал қилинмаганда (болага кам суюқлиқ берилганда ва шифокор тавсиялари ҳамда кўрсатмалари бажарилмаганда) келиб чикади. Кўпинча чала туғилган болаларда, дистрофия, рахит, экссуда- тив диатезга учраган, ҳолсизланган ёки турли хил касалликларни бошидан кечирган болаларда пайдо бўлади.
ДИСПЛАЗИЯ — эмбриогенез ва туғилгандан кейинги даврда орган ва тўқималар ривожлани- шининг бузилишини ифодаловчи умумий ном. ДИССИМИЛЯЦИЯ — тирик организмдаги орган ва тўқималар таркибига кирадиган мураккаб органик бирикмаларнинг оддийроқ бирикмаларга парчаланиши.
ДИССИМУЛЯЦИЯ — бирор мақсадни кўзлаб ўзида бор бўлган касалликни ёки унинг айрим белгиларини яшириш ҳолати. Руҳий хасталиклар- да Д. баъзан оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
ДИССОМНИЯ — уйкунинг бузилиши. Д. га уйқусизлик, мудом уйқу босиш, узоқ муддат ухлаш (летаргия уйқуси), ухлаб тиникмаслик, уйкуда безовталаниш ва ҳ. к. киради.
ДИСТАЛ — гавданинг марказидан ёки ўрта чи- зиғидан узокда жойлашган қисми. ДИСТИЛЛАШ — кўп компонентли суюқ ара- лашмаларни кисман буғлатиш ва ҳосил бўлган буғни конденсациялаш йўли б-н уларни таркибан фарқ килувчи фракцияларга ажратиш. Ҳосил бўлган конденсат пастт-рада кайнайдиган компо- нентлар б н, қолдик суюқ аралашма эса юкори т-рада қайнайдиган компонентлар б-н бойийди. Д. кимё, нефтни кайта ишлаш ва фармацевтика саноатида, лаборатория амалиётида кенг қўлла- нилади.
ДИСТИМИЯ — ҳеч қандай сабабсиз кайфият- нинг бузилиши. Д. да бемор қайғули, кўнгли ғаш, серзарда бўлади.
ДИСТОПИЯ — алоҳида ҳужайралар, тўқима бўлаклари ёки бутун бир аъзонинг ўз ўрнида бўлмай, бошқа жойда жойлашиши.
ДИСТОРСИЯ — бўғимларни кўшибтурувчи пай- ларнинг узилиши, чўзилиши, йиртилиши, шикаст- ланиши. Бунда пай ёкй унинг толалари, баъзан пайнинг суякларга бирикадиган қисми узилади, лекин бўғимдаги суяш]арга шикаст етмайди. Кўпинча болдир-оёк панжаси бўғими пайлари чўзилади. Бунда бемор оёғини боса олмайди, бўғимлари шишиб кетади, кон куйилиши мумкин. ДИСТРОФИЯ — тўкималарда моддалар алма- шинувининг бузилиши окибатида келиб чиқади- ган мураккаб патологик жараён. Бунда ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан ўзгарган алмаши- нув маҳсулотлари (оқсиллар, ёғлар, углеводлар, тузлар), сув ҳужайра ва тўқималарда тўпланиб колади. Қон ва лимфа айланишининг бузилиши, гипоксия, инфекция, интоксикация, гормонлар ва ферментлар балансининг бузилиши ва б. Д.га олиб келади. Инфильтрация ёки шимилиш, оксил- лар синтезининг бузилиши, ёғлар ва углеводлар- нинг оқсилларга айланиши ёки оқсиллар ва углеводларнинг ёғларга айланиши Д.нинг ри- вожланишига сабаб бўлади. Генетик омиллар


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


78




ДИСФОНИЯ


таъсирига кўра ҳаётда орттирилган ва ирсий; жараённинг тарқалишига кўра умумий ва ма- ҳаллий Д. фарқ қилинади.
ДИСФОНИЯ — товуш ҳосил бўлишининг бузи- лиши; бунда кўпинча овоз жарангсиз, хириллаб чиқади; ҳиқилдоқдаги ўткир ва сурункали ял- лиғланишлар, шунингдек узоқ вақт баланд овозда гапириш ёки ашула айтиш, мускулларнинг қисман фалажланиши, унда ўсмалар пайдо бўлиши ва ҳ. к. сабаб бўлади.
ДИСФОРИЯ — кайфиятнинг бузилиши. Д. да бемор тажанг, дарғазаб, жиззаки, аламзада, жанжалкаш, вайсақи бўлиб қолади. Д. эпилепсия
хасталиги, бош мия шикастланиши ва б. ҳолларда кузатилади.
ДИСФУНКЦИЯ — организм системалари, орган- лари ёки тўқималари вазифасининг бузилиши. Бу организмнинг турли таъсиротларга мос келмайди- ган жавоб реакцияси кўринишида намоён бўлади. дисцит — умуртқалар орасидаги дискларнинг яллиғланиши. Умуртқалар бир-бири б-н умуртқа- лараро тоғай-дисклар ёрдамида бирикади. Д. камдан-кам учрайди, мас., умуртқалараро тоғайга игна санчилганда унинг асорати сифатида намоён бўлади.
ДИТИЛИН (син.: суксаметоний йодид) — кимё- вий тузилиши жиҳатидан ацетилхолиннинг қўш молекуласини эслатувчи дори модда. Трахеяни интубация қилиш, бронхо- ва эзофагоскопия, цистоскопия ўтказиш, қисқа муддатли жарроҳлик муолажаларини амалга ошириш (мас., қорин деворини тикиш, синган суяк бўлакларини жой- жойига қўйиш ва б.) да қўлланилади.
ДИУРЕЗ — сийдик ҳосил бўлиши ва ажралиши. Буйрак коптокчаларида ҳосил бўлган бирламчи сийдик буйракнинг нозик қилнайчаларидан ўтиб, сийдик сўрғичлари орқали буйрак косачаларига, сўнг буйрак жомига тўпланади. Буйрак жомидаги сийдик, сийдик йўллари орқали қовуққа тушади ва сийдик чиқариш канали орқали ташқарига чиқарилади. Бир кеча-кундузда ажралган сийдик миқдори суткалик диурез дейилади. ДИУРЕТИКЛАР — қ. Сийдик ҳайдовчи дорилар. Д ИФИЛЛ ОБОТРИОЗ — сербар лентасимон гижжалар қўзғатадиган касаллик. Одам шу гижжалар б-н зарарланган балиқни истеъмол қилгандагина Д. юқади. Беморнинг кўнгли айниб, қайт қилади, баъзан қорни ҳам оғрийди ва анчагина ривожланган камқонлик юзага келади. ДИФЛОФОНИЯ — бир вақтнинг ўзида икки хил товуш чиқиши; товуш бойламлари олдинги ва орқа қисмларининг ҳар ҳил маромда тебраниши натижасида ҳосил бўлади.
ДИФТЕРИЯ ,б ў ғ м а — ўткир юқумли касаллик. Ҳаво томчилари орқали ўтадиган махсус мик- роб — Д. тайёқчалари қўзғатади. Томоқ, ҳиқил- доқ, кеқирдак шиллиқ пардаси ва б. органларнинг яллиғланиши, оч сариқ рангли зич парда (караш) қоплаши ҳамда умумий заҳарланиш б-н ўта- ди.
ДИХИРИЯ — ривожланиш нуқсони; қўл панжа- сининг тугма икки баравар кўп бўлиши. ДИХЛОТИАЗИД (син.: гипотиазид, нефрикс ва б.) — кимёвий тузилишига кўра бензотиазидиа- зин унумлари гуруҳига мансуб дори модда;


сийдик ҳайдовчи дори бўлиб, кон босимини тушириш хоссасига ҳам эга. Юрак-томир система- си, жигар ёки буйраклар етишмовчилиги натижа сида келиб чиққан шишларда, шунингдек ги- пертония ва кўксув касалликларида ишлатилади. ДИЭНЦЕФАЛИТ — аксарият оралиқ миянинг зарарланиши б-н ўтадиган энцефалит.
Бунда вегетатив-томир, трофик ва метаболик бузилиш кузатилади, гипоталамик сатҳга тегишли бошқа аломатлар ҳам бўлиши мумкин.
ДОЗА— 1) дори моддаларининг бир марта қабул қилиш учун мўлжлланган аниқ микдори (улуши); 2) нурланиш Д.си — ионловчи нурларнинг 1 г моддага ютилган энергия миқдори; радиацион хавф ифодаси.
ДОЛИХОҚОЛОН — ривожланиш нуқсони; чам- бар ичакнинг тугма жуда узун бўлиши.
ДОЛИХОЦЕФАЛИЯ — бош тузилишининг бир шакли; узун, чўзиқ шаклдаги энсиз бош (калла). ДОМИНАНТА — м. н. с. да вақтинча бўладиган, нисбатан кучли қўзгалиш ўчоги; у организмнинг ташқи ва ички таъсирларга жавобан қандай реакция кўрсатишини вақтинча белгилаб беради. Д.нинг асосий хусусиятлари: 1) юқори кўзгалув- чанлик; 2) қўзғалишнинг тургунлиги; 3) қўзғалишларни ўзига тортиш кобилияти; 4) қўзғалишни узоқ вакт сақлаб туриш. Д. лар- нинг келиб чиқиши экзоген ва эндоген бўлиши мумкин. Экзоген Д. ташқи муҳит омиллари таъсирида, эндоген Д. эса организмнинг ички муҳит омиллари туфайли юзага келади. Озиқла- ниш, ўзини ҳимоя қилиш, жинсий Д. мавжуд. ДОМИНАНТЛИК, устун келиш —жуфт генлар (аллел генлар) нинг ўзаро муносабат шакли; бунда улардан бири — доминант ген бошқа рецессив гендан кўра индивиднинг муайян белгисига кучлироқ таъсир этади.
ДОНОР — бемор (реципиент) га қуйиш учун қонни, кўчириб ўтказиш учун тўқима ёки органни, мас., буйракни берувчи киши.
ДОРИ АЭРОЗОЛЛАРИ — тери ва шиллик пар- дага маҳаллий ёки умумий таъсир этиш учун ингаляция килишга^ (нафас орқали киратйшга) мўлжалланган дори шакли: дйсперс'"муҳйтли қуруқ еки суюк дорилардан иборат.
ДОРИ ЙИҒМАСИ — дори турларидан бири; таркибида қуритиб майдаланган бир неча хил ўсимлик аралашмаси бўлади. Улар аксарият маълум орган ва системалар (меъда, ичак, нафас йўллари ва ҳ. к.) касалликларида ишлати- лади. '
ДОРИ МОДДАЛАРИНИНГ МОС КЕЛМАСЛИГИ — доринииг ўзаро таъсири ту- файли даволаш кучининг камайиши, йўқ бўлиб кетиши ёки аксинча қарама-қарши заҳарли таъсир кўрсатиши; асосан икки ва ундан ортик дори бир вақтда кабул қилинганда (фармаколо- гик мос келмаслик), шунингдек рецепт нотўғри ёзилганда ва дори узоқ вақт сақланганда кузатилади.
ДОРИ МОДДАЛАРИНИНГ РЕФЛЕКТОР ТАЪСИРИ — дори моддалари таъсири натижаси- да юзага келадиган рефлекслар орқали ички аъзолар фаолиятининг ўзгариши.
ДОРИ ШАКЛЛАРИ — дори моддалари ва дори- вор ўсимлик хом ашёларининг ишлатиш учун қулай ва энг мақбул даво эффектига эга бўлган


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




шакллари: суюқ (мас., эритмалар, дамламалар, қайнатмалар), юмшоқ (мас., малҳамлар, паста- лар), қаттиқ (мас., кукунлар, таблеткалар) ва махсус идишлардаги газсимон Д.ш. (мас., аэро- золлар), шунингдек шамлар, инеъкция қилинади- ган Д.ш. бўлади. Д.ш. дорининг қай тартибда истеъмол қилиниши ва таркибига кирувчи модда- ларнинг физик-кимёвий хусусиятлари ҳамда фар- макологик таъсирига боғлиқ.
ДОРИ ҚУТИЧА, аптечка — биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда, шунингдек ўз-ўзига ва ўзаро ёрдам беришда ишлатиладиган дори-дармонлар, боғлов материаллари ҳамда тиббий анжомлар жойлаштирилган қутича. Қандай мақсадда ишла- тилишига қараб, оналар ва болалар Д.қ. си, космонавтлар Д.қ. си, индивидуал Д.қ., шу- нингдек биринчи ёрдам кўрсатиш универсал Д.қ. си ва б. турларга бўлинади.
ДОРИВОР УСИМЛИКЛАР —тиббиётда касал ликларни даволаш ва уларнинг олдини олиш учун ишлатиладиган ўсимликлар — гиёҳлар. Д. ў. таркибида инсон ва ҳайвон организмига турлича таъсир кўрсатадиган шифобахш биологик фаол моддалар бўлиб, улардан дори тайёрланади ёки доривор препаратлар ва доривор моддалар олинади. Ҳозир Ўзбекистонда 100 дан ортиқ ўсимлик илмий тиббиётда шифобахш восита сифатида қўлланилади. Д. ў. тиббиёт амалиётида ишлатилишдан аввал бир қатор махсус текши- рувлардан ўтказилади, уларнинг кимёвий таркиби ўрганилади, ҳайвонларга таъсири синаб кўрила- ди, клиник синовдан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармакология қўмитаси янги дорини тиббиёт амалиётида ишлатишга рухсат этади. Илмий тиббиётда тавсия қилинган Д. ў. нинг аксарияти халқ табобатида ишлатиб келинган ўсимликлардир.
ДОРИЛАР, ДОРИ МОДДАЛАРИ — касаллик- лар ёки патологик ҳолатларни даволаш ва олдини олиш мақсадида ишлатиладиган табиий ёхуд синтез йўли б-н олинадиган кимёвий моддалар; таркибида бир ёки бир нечта дори моддалари бўлиши мумкин. Табиий Д. ни олишда ўсимлик ҳамда ҳайвон органларидан, шунингдек бактерия ва замбуруғлар фаолияти натижасида ҳосил бўладиган моддалардан фойдаланилади. ДОРИЛИ ЭЛЕКТРОФОРЕЗ — қ. Электрофорез.
ДОРИНИ КЎТАРА ОЛМАСЛИК, ҚАБУЛ КИЛА ОЛМАСЛИК — дорининг терапевтик ёки ундан кичик улуши (дозаси) қабул қилинганда юзага келадиган ўта сезгирлик ҳолати; бир қанча реакциялар кўринишида намоён бўлади; бу ҳолат ферментлар фаоллиги (асосан наслий), модда- лар алмашинувининг бузилиши ва аллергик реак- циялар туфайли келиб чиқади.
ДОРИХОНА — аҳолига ва даволаш-профилак- тика муассасаларига дори-дармон берадиган тиббий муассаса. Д. да рецептларга мувофиқ дори тайёрланади, тайёр дорилар, боғлов мате- риаллари, санитария-гигиена воситалари, бе- морларни парвариш қилиш учун зарур буюмлар ва тиббиётга оид б. нарсалар сотилади, шу- нингдек тўсатдан оғриб қолган ёки бахтсиз ҳодисага учраган кишиларга тез тиббий ёрдам кўрсатилади.
ДОРИШУНОСЛИК—қ. Фармация.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish