Тиббиёт коюсий луғати



Download 0,94 Mb.
bet22/54
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#23714
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   54
Bog'liq
qomusiy

кольпотомия — дилок деворини кесиш опе- рацияси.
колэктомия — йўғон ичакнинг бир қисмини ёки бутунлай кесиб олиб ташлаш.
КОМА — м. н. с. функциясининг кескин сусайиши. Бутунлай ҳушдан кетиш, ташқи таъсиротларга жавоб бермаслик ва организмнинг ҳаёт учун муҳим функциялари бошкарилишининг бузилиши б-н ифодаланади. Инсульт, кандли диабет, гепа- тит, уремия, эпилепсия, заҳарланиш ва б. ҳоллар- да кузатилади. Гипотиреоид К.— тиреоид гормон- лар кескин камайиб кетиши оқнбатида пайдо бўлган гипотиреозда кузатиладиган Қ. Қўпроқ кагга ёшдаги кишиларда учрайди ва уйкудан бош кўтара олмаслик, ҳушдан кетиш, гавда ҳарорати ва қон босимининг тушиб кетиши, брадикардия авж олиши б-н ифодаланади. Диабетик К.— кандли диабетда инсулиннинг кескин етишмовчи- лиги оқибатида келиб чикадиган гипергликемия, плазма гиперосмаси ва кетоацидоз натижасида содир бўлган Қ. У гиперлактацидемик, гиперосмо- ляр, гипогликемик ва кетоацидотик комаларга бўлинади. Диабетик гиперлактацидемик Қ.— кандли диабет б-н оғриган беморларда ги- поксия (юрак касалликлари, шок ва б. сабабларга кўра) пайдо бўлиши ёки ортиқча миқдорда бигуанидлар берилиши натижасида қонда сут кислота ошиб кетиши б-н кечадиган Қ. Бирданига пайдо бўлиб, бир неча соатда бемор нобуд бўлиши мумкин. Диабетик гиперосмоляр К., одатда 50 ёш- дан ошган кишиларда, ўз вактида анивданмаган ёки яхши даволанмаган диабетда ёки орга- низмнинг кескин дегидратацияси юз берганда (қусиш, ич кеиши ва б.) ҳосил бўлади. Диабетик гипогликемик К.— кандли диабетни даволашда инсулин ёки сульфаниламидлар микдорини оши- риб юбориш ёки инсулинни адекват дозада юбориб туриб углеводлар берилмаганда ёки инсулинга сезгирлик ошиб кетганда кузатилади- ган К. Диабетик кетоацидотик К.— кандли диа- бетни кеч анивдаш, нотўғри даволаш (инсулинни етарли миқдорда ёки бутунлай бермаслик),


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


104 КОМИССУРОТОМИЯ




операциялар, ҳомиладорлик ва шикастланишлар натижасида келиб чикадиган Қ. Унга орга- низмнинг, биринчи галда м. н. с. нинг кетон таналар б-н заҳарланиши, сувсизланиши ва кетоацидоз сабаб бўлади.
КОМИССУРОТОМИЯ — юрак клапанини берки- тадиган тешик чандикланиб торайиб қолган бўлса, чандиқни ажратиб ёки кесиб, тешикни кенгайтириш. Бу операция юрак порокларида қилинади.
КОМПЕНСАЦИЯ — шикастланган система, ор- ган ва тўқималар фаолиятини маълум жара- ёнлар, ўзгаришлар ва ниҳоят мосланишлар эвазига тўла ёки қисман ўрнини қоплаш, камчи- лигини бартараф этиш.
КОМПЛ ЕКСОНЛАР — кўпгина металлар (каль- ций, магний, темир в б.) нинг катионлари б-н мустаҳкам, сувда эрийдиган комплекс би- рикмалар ҳосил қиладиган органик бирикмалар; фармацевтика саноатида ва лаборатория тадқи- котларида кенг кўлланилади (мас., тетрацинкаль- ций, пентацин, этилендиаминтетрасирка кислота- нииг динатрийли тузи ва б.).
КОМПЛ ЕКСОНОМЕТРИЯ — комплекс бирик- малар (мас., металларнинг комплексонлар б-н би- рикмаси) ҳосил бўлишига асосланган титри- метрик кимёвий анализ методи; биокимёвий ва гигиеник лаборатория текширувларида қўллани- лади.
КОМПЛЕМЕНТ — антиген — антитело комплек- си б-н фаолланиб, ўз навбатида ҳужайра мембра- наларини кайта тнкланмайдиган даражада шика- стлайдиган фаол моддалар ҳосил килувчи зардоб оксиллари системаси. К. табиий иммунитет омил- ларидан бири бўлиб, диагностик иммун реакция- ларда кенг кўлланилади, К.нинг кимёвий тузили- ши ва таъсир механизмига кўра бир неча фракциялари фарқ қилинади. КОМПЛЕМЕНТАРЛИК— кимёвий хусусиятла- ри б-н белгиланадиган тузилмалар (макромолеку- лалар, радикаллар)нинг бир-бирини тўлдиради- ган ўзаро мувофиқлиги; мас., антнген ва антите- ло молекулалари, пурин ва пиримидин асослари- нинг нуклеин кислоталарда мос келиши. КОМПРЕСС — даво максадида кўйиладиган боғлов. Бир неча кават килиб тахланган дока, пахта, коғоз ёки сув ўтказмайдиган материалдан иборат. Ҳўл, куруқ, иссик, совук, мойли ва б. хил К. лар бўлади.
КОМПЬЮТЕР ТОМОГРАФИЯ — объектнинг текшириладиган каватини рентген нурининг ин- гичка тутами б-н сканирлаб, сўнгра бу кават тасвирини ЭҲМ ёрдамида тиклаш. К. т. физика, кимё, радиология ва ЭҲМ усулларига асосланган. Бемор рентген трубкаси ўрнатилган доирага киргизилади ва текшириладиган органга бир неча детекторлар орқали тушган нурлар маълум қатламда учрашади. Электрон оптик ўзгартиргич аппарати оркали нурлар тасвири математика усулида ишланиб, одам органларининг тасвири ракамга айлантирилади ва ЭҲМ га берилади. Бошқа хонада ўтирган шифокор экранда одам органлари турли катламларининг рангли тасвири- ни текширади, лозим топилганда сурати олинади. КОНВЕРГЕНЦИЯ — келиб чикиши жиҳатидан


бир-биридан нисбатан узоқ бўлган организмлар гуруҳининг эволюция 'жараёнида тузилиши ва функциясида ўхшаш белгилар пайдо бўлиши. К. ўхшаш шароитларда яшаш ва бир хил йўналишдаги табиий танланиш натижасидир. КОНДИЛОМА — тери ва шиллнқ пардаларнинг доимий ишкаланадиган кисмларида пайдо бўла- диган сўгалсимон ўсмалар. Сербар К. (захм белгиларидан бири) ва ўткир учли К. фарк килинади. Сербар К. кўпинча жинсий органлар ва орка чиқарув тешиги соҳасида учрайди. Ўткир учли К. нинг туби ингичка бўлади. Дастлаб майда, кизғиш тугунчалар пайдо бўлиб, улар аста-секин катталашади, сўнг бир-бири б-н кўшилиб, худди гулкарамга ўхшаш ўсмага айланади. КОНКРЕМЕНТ — қаттик, асосан, тошга ўхша- ган патологик тузилма. Ковак органларда ёки безларнинг чиқариш йўлида жойлашадн; кўпинча тузларнинг йиғилишидан ҳосил бўлади. Аморф, бактериал, оқсилли К лар, шунингдек буйрак, вена, ўт, сийдик, нажас К.лари фарқ килинади. КОНСИЛИУМ — бемордаги касаллик, текшириш натижалари, даволаш, шунингдек унинг оқнбати- ни аниклаш учун ўтказиладиган турли соҳадаги шифокорлар кенгаши.
КОНСОЛИДАЦИЯ — шикастланган суяк модда- ларининг ўса бошлаб, бир-бирига ёпишиши, жипслашиши. Суякнинг синган бўлаклари жой- жойига тўғри кўбилиб, кимирламайдиган қилиб маҳкамланган бўлса, суякнинг бирламчн битиши кузатилади, яъни у яна ўз аслига келиб, ўлган элементлари сўрилиб кетади ва янги тузилмалар ҳосил бўлади.
КОНТРАКТУРА, чангак, акашак — бўғим ҳаракатининг вактинча ёки бутунлай чекланнши. Бунда мускул протоплазмаси коллоиди хусуси- ятларининг ўзгариши натижасида мускул узок вақт кисқариб котиб қолади. К га кўпинча куйиш, шикастланиш, яллиғланишдан сўнг пайдо бўлган чандиқларнинг тортишиши ёки гипс боғлам кўйилиши туфайли бўғимнинг узоқ вакт кимирла- маслиги ва б. сабаб бўлади.
КОНТРИКАЛ (син.: трасилол) — антифермент, яъни трипсин, калликреин, плазмин каби фер- ментлар фаоллигини сусайтирувчи дори модда; ўткир ва сурункали кайталовчи панкреатитларни даволашда ишлатилади.
КОНТУЗИЯ — лат ейиш, зарба натнжасида ши- кастланиш. Кучли портлаш натижасида рўй берадиган зарба тўлкини таъсирида шнкаетла- ниш, атмосфера босими ва вибрациянинг каекин ўзгаришлари оқибатида келиб чиқадиган патоло- гик ҳолат. к. нинг асосий белгиси эс-ҳушнинг бузилишидир. К. енгил кечганда одам сал карахт бўлиб, қисқа муддатга (бир неча минутга) ҳушини йўкотиши мумкин. Оғир К- да эс-ҳуш тамомила ва узоқ вақтга (соатлаб ва ҳатто суткалаб) йўқолади, аксари юрах ва нафас фаолияти бузилади.
КОНФАБУЛЕЗ — руҳий ўзгариш ҳолати; бунда узундан-узок ёки ҳар хил мазмундаги, баъзан афсонавий ва ёлғон ҳикоялар гўё ҳақиқатда бўлгандек сўзлаб берилади. К- да онг ва хотира кўпол даражада бузилмайди. Психопатологик синдромлардан бирн.
КОНФАБУЛЯЦИЯ — сохта хотира, хотиранинг алданиши; хотирадаги нуксон ёки бўшликнинг уйдирма, ёлғон-яшиқ нарсаларни тўқиб чиқариш


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




ёки ўйлаб топиш б-н тўлдирилиши. Васвасали, фантастик ва б. К. фарк қилинади. Хотира бузилишларига киради.
КОНЪЮГАНТЛАР — конъюгацияда иштирок этадиган икки бактериал ҳужайра. КОНЪЮГАТА — гавданинг айрим қисмларидаги икки анатомик нуқта оралиғидаги масофа. Мас., ўткир ўсик К.си — икки ёнбош суяги олдининг устки ўткир ўсиклари оралиғи. Устки кирра- лар К.си — икки ёнбош суягининг устки киррала- ри оралиғи. Чанок бўшлиғининг чиқиш К.лари; кўндаланг диаметр — куймич суякнинг иккита дўмбоғи оралиғи; тўғри диаметр — симфизнинг пасти б-н думсимон суяк учи оралиғи ва ҳ. к. К. доячилик амалиётида муҳим аҳамиятга эга.
КОНЪЮНКТИВА — қовокларнинг орка юзасини ва кўз соққасининг олдинги кисмини мугуз пардагача коплаб турадиган юпка шиллик парда. Эпителиал қават ва бириктирувчи тўкимадан ташкил топган.
КОНЪЮНКТИВИТ — кўз шиллик пардаси (ко- нъюнктива)нинг яллиғланиши. Асосан инфекция (стрептококк, пневмококк ва б.), кимёвий модда- лар (мас., қовокларни бўяш), чанг, тутун ва б. сабаб бўлади. Қасалликда дастлаб кўзга бирор нарса тушганга ўхшаб кадалаверади. Кейин кўз бир оз қизариб, ковоқларнинг бурун ва чакка томон бирикмаси олдида озгина ок сарик чикинди пайдо бўлади.
КООРДИНАЦИЯ (физиологияда) — орга- низмдаги турли аъзо ва системаларнинг м. н. с. да бўлиб турадиган кўзғалиш ва тормозланиш жараёнларига мувофик равишда бир-бири б-н ке- лишиб, уйғунлашиб ишлаши. Мас., оёқ-кўл бу- килганда букувчи мускулларга импульс юборади- ган нерв ҳужайраларининг кўзғалиши б-н бир вактда ёзувчи мускуллар б-н боғланган ҳужайра- лар тормозланади, натижада оёк-кўлни ёзувчи мускулларнинг бўшашуви осонлашади. КОПРОЛОГИЯ — нажасни текширишга асос- ланган таълимот. К. касалликларни аниқлаш максадида нажасни лабораторияда (макро- ва микроскопик, кимёвий ва бактериологик) текши- риб ўрганади.
КОПРОСТАЗ — нажаснинг йўғон ичакда туриб колиши.
КОПРОФАГИЯ, с к а т о ф а г и я —■ руҳий бе- морларнинг нажас ейишга ружу килиши. КОРДИАМИН (син.: корамин, корвитол, корво- тон, никетамид) — кимёвий тузилишига кўра никотинат кислота диэтиламиди ҳисобланган дори модда; м. н. с. ни стимуллаб, нафас ҳамда томирни ҳаракатлантирувчи марказларни кўзғатади. Қон айланишининг ўткир ва сурункали бузилиши, юкумли касалликлар б-н оғриган беморларда кон томирлари тонусининг пасайиши, нафас олишнинг сусайиши, ўткир коллапс, асфиксия ва б. ҳолат- ларда кўлланилади.
КОРОНАР ЕТИШМОВЧИЛИК — тож (коро- нар) томирлар зарарланиши натижасида юрак- нинг кон б-н таъминланиши бузилиши. Одатда юрак тож томирлари атеросклерозида юзага келади. К. с. нинг ўткир ва сурункали турлари фарк килинади. Уткир К- е. да юрак кон томирлари спазми натижасида тож томирлар ўтказувчанлиги бузилади. Сурункали К- е. тож томирларда кон окимининг аста-секин камайиши


КОРТИКОСТЕРОМА 105


б-н кечади. К. е. юракнинг ишемик касаллигига сабаб бўлади.
КОРОНАРИТ — юрак тож томирларининг ял- лиғланиши.
КОРОНАРОГРАФИЯ — юрак тож томирларига контраст модда юбориб рентгенологик текшириш. КОРОНАРОСКЛЕРОЗ — юракнинг тож томир- лари склерози. Қарилик туфайли вужудга келади- ган таркок артериосклероз кўринишидаги Қ. ва тож томирларнинг тез ҳамда ортиқча даражада торайиши б-н ифодаланадиган, стенозлаштирув- чи Қ. фаркданади.
КОРОНАРОСПАЗМ — артерия девори силлик мускулларининг тоник қисқарнши натижасида юрак тож томирларининг вақтинча торайиши; стенокардия ҳуружи б-н кечади. КОРОНАРОТРОМБОЗ — юрак тож томирлари тромбози. Бунда тож томирлар бўшлиғида тромб ҳосил бўлади.
КОРРЕЛЯЦИЯ — организм айрим ҳужайралари, тўкималари, органлари ва системалари тузилиши ҳамда функциясининг ўзаро боғликлиги. Бу органнзмнинг ривожланиши ва ҳаёт фаолияти жараёнида намоён бўлади.
КОРСЕТ — умуртка поғонаси синганда, касал- ликларида ва шикастланишларида уни кимирлат- май ушлаб турнш учун кўлланиладиган махсус ортопедик мослама. К. гипс, чарм, пластмасса, ичига мато копланган туникадан тайёрланади. Ушлаб турувчи, енгиллик туғдирувчи ва тўғри- ловчи Қ. лар бўладн.
КОРТИЗОЛ — буйрак усти бези пўст каватининг глюкокортикоид гормони (к. Қортикостероид- лар).

КОРТИЗОН — буйрак устн бези пўст каватининг глюкокортикоид гормони — кортизолдан 11-ўрнида битта кетатуркум сақлаши б-н фарк- ланади. Қортизол каби оқсиллардан углеводлар ҳосил бўлишини стимуллайди. Эҳтиёт модда сифатида сакланадиган гликоген микдоринн кўпайтиради, қон кандини оширади. Қ. ацетат ревматик артритни ва терининг аллергнк ка- салликларини даволашда кўлланиладн. Аммо бу хусусиятлари бўйича синтетик маҳсулотлари — преднизон ва триамцинолондан кейинда туради (к. Қортикостероидлар).
КОРТИКОСТЕРОИДЛАР, адренокорти- коидлар — буйрак усти безининг пўст кавати- да адренокортикотроп гормон таъсирнга жавобан синтез қилинадйган гормонларнинг муҳим бир туркуми. Бу без 30 дан ортик Қ. ишлаб чиқарса ҳам, улар орасида энг кучли таъсир кўрсатади- ганлари куйидагилар: кортизон, кортнзол, 11-де- гидрокортикостерон, кортикостерон ва альдосте- рон. Бу К. бир кеча-кундузда 15,0 мг дан 30,0 мг гача тана суюқлиқларига ажралади. К. етишмас- лиги Аддисон касаллигига сабаб бўлади. К. орга- ннзмда минерал моддалар ва углевод алмашину- вини бошкариб туради. Улар икки синфга бўлинади: минерал кортикоидлар (альдостерон, дезоксикортикостерон) ва глюкокортикоиддар (кортизон, гидрокортизон, кортикостерон, 11-де- гидрокортикостерон).
КОРТИКОСТЕРОМА — буйрак усти бези пўст каватидан ривожланадиган гормонал-фаол ўсма;


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


106




КОРТИКОСТЕРОН


бунда жуда кўп миқдорда глюкокортикоид гор- монлар ҳосил бўлади.
КОРТИКОСТЕРОН — қ. Кортикостероидлар.
КОРТИКОТРОПИН, адренокортикотро- пин, а д р е н о к о р т и к о т р о п гормон, АКТГ — гипофиздан ажраладиган полипептид гормон. К. гипофиз олд бўлагида ишланиб чиқадиган гормонларнинг энг кичиги. К. буйрак усти бези пўст қаватининг функциясини ва унда глюкокортикоилар синтезини стимуллайди. КОРТИҚОТРОПИН РИЛИЗИНГ ГОРМОН — қ. Рилизинг гормонлар.
КОРТИҚОЭСТЕРОМА — эркаклар буйрак усти бези пўст қаватидан ривожланадиган гормонал- фаол ўсма; бунда жуда кўп миқдорда аёллар жинсий гормони-эстрогенлар ҳосил бўлади. КОСМЕТИК ШИФОХОНА, врачлик кос- метология шифохонаси — аҳолига кос- метик нуқсонларни йўқотиш ёки уларни даволаш бўйича ёрдам кўрсатадиган амбулатория-поли- клиника муассасаси,
КОСМЕТИКА — одам қиёфасини ҳушрўйланти- риш воситалари ва усуллари ҳақидаги таълимот. Гигиеник, врачлик ва пардоз К- лари фарқ қилинади. Врачлик К. си ташқи нуқсонларни йўқотиш учун косметик воситалардан ташқари физиотерапевтик, жарроҳлик ва б. усуллардан ҳам фойдаланади. П а р д о з К. си ёрдамида нуқсонлар беркитилади ёки юзнинг чиройи очила- ди. Г и г и е н и к К- одамнингтабиий гўзаллигини сақлаб қолиш муолажаларини амалга оширади. КОСМЕТИКА ВОСИТАЛАРИ — шахсий гигие- на, тери касалликлари ва космик нуқсонларнинг олдини олиш, шунингдек одам қиёфасини ҳушрўй- лантиришга мўлжалланган воситалар (крем, лосьон, упа ва б.).
КОСМЕТИКА МУОЛАЖАЛАРИ — косметик ну- қсонларнинг олдини олиш ҳамда уларни даволаш ва шахсий гигиена учун кўлланиладиган муола- жалар (массаж, компресс, ниқоб). КОСМЕТОЛОГИЯ — клиник тиббиёт соҳаси; косметик нуқсонларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш ва даволаш чора-тадбир- ларини ўрганади.
КОСМИК БИОЛОГИЯ — асосан биологик фан- лар комплекси; тирик организмларнинг очиқ космос ва сунъий космик объектлардаги ҳаёт фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини, космик омилларнинг тирик организмга таъсирини, шу- нингдек космик кемаларда, орбиталь ва планетар станцияларда ҳаёт фаолиятини таъминловчи биологик система яратиш масалаларини ўргана- ди. К. б. Ер планетасидан ташқарида учраши мумкин бўлган ҳаёт турларини ўрганиш масала- лари б-н ҳам шуғулланади.
КОФЕИН — чой баргидан олинадиган алкалоид; таъсири бўйича психостимуляторлар гуруҳига мансуб. М. н. с. ва юрак-томир системасига қўзғатувчи таъсир кўрсатади. Қувватни оши- рувчи дори сифатида ва наркотиклардан за- ҳарланганда кўлланади. Тиббиётда кўпроқ кофе- ин натрий бензоат препарати ишлатилади. КОФЕИНИЗМ — кофеин ёки кофеин моддаси бўлган маҳсулотлар (мас., кофе, чой) ни суи- истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган


сурункали заҳарланиш; токсикоманиянинг бир тури.
КОФЕРМЕНТ, к о э н з и м — тор маънода фер- ментнинг кимёвий туркумларни ёки водород ва элементлар туркумларини ташувчи диссоцирлана- диган, паст молекуляр оғирликка эга фаол гуруҳи. Деярли ҳамма К. таркибида фосфат туркуми бўлади. Қ. метаболик функциясига қараб 3 тур- кумга бўлинади: 1) оксидланиш-қайтари-
лиш Қ. лари. Уларга водород ва электрон ташувчи НАД, НАДФ, ФМН, ФАД, убихинон (коэнзим ()), липоат кислота, гем К. (цитохромлар) ва б. кира- ди; 2) туркумларни ташувчи К.лар. Улар турли нуклеотид, Вв витамин, фолат кислота, биотин, тиамин, пантотенат кислота ёки уларнинг унумла- ридан тузилган; 3) изомеризация К. лари тарки- бига В12 витамин киради. К. ферментнинг оқсил бўлаги — апофермент б-н бирикиб, тўла фаол ферментни ташкил этади.
КОХ РЕАКЦИЯСИ — сил б-н оғриган бемор организмида реактивлик ҳолати ўзгаришларининг намоён бўлиши. Бу тирик ёки ўлик сил микобакте- рияларини тери остига юборилганда 24—48 со- атдан сўнг терида шиш пайдо бўлиши ва кейинчалик унинг некрозга учраши б-н таърифла- нади.
КОХ СИНАМАСИ — сил касаллигини аниқлаш мақсадида тери остига туберкулин юбориш.
КОХ ТАЁҚЧАСИ — сил касаллигини кўзғатади- ган таёқча; нурсимон замбуруғлар оиласига мансуб микроб. 1882 йилда немис олнми Р. Кох томонидан аниқланган. Сил касаллиги микобакте- рияларининг одам, ҳайвон ва кисман парранда- ларда бўладиган типи.
КОХЕР СИМПТОМИ— 1) аппендицит
касалли- гининг бошланишида меъда соҳасида оғрик бўлиши. 2) Диффуз токсик буқокда бемор юкорига қараганда юқори қовок ҳаракатидан кўз соққаси ҳаракатининг оркада қолиши натижаси- да қовоқ б-н рангдор парда орасида ок йўл пайдо бўлиши.
КОЭНЗИМ А (қискартирилган шакли СоА ёки СоБН), ацетиллаш коферменти — аде- нозиндифосфат, пантотенат кислота, р- аланин ва цистеаминдан ташкил топган. Цистеаминнинг тиол гуруҳи (— 5Н) СоАнинг биологик фаолияти- ни таъминлайди. СоА нинг метаболик фаол шакли ацетил СоА бўлиб, у юқори энергияли тиоэфир боғига эга. СоА турли конденсация реакциялари- да ацил турқуми донори ролини ўйнайди. КОЭНЗИМ р — к. Убихинон. краниография — калла суягини контраст модда қўлламасдан туриб рентген аппаратида суратга олиш.
КРАНИОДИСПЛАЗИЯ — калла суяги ривожла- ниш нуксонларининг умумий номи. КРАНИОЛОГИЯ — антропологиянинг бир бўли- ми. Одам калла суягининг тузилишидаги инднви- дуал ва гуруҳий ўзгаришларни ўрганади. Одам эволюциясининг турли даврларини тавсифлаш- да К. маълумотларидан фойдаланилади. КРАНИОМЕТРИЯ — тузилишини ўрганиш ло- зим бўлган калла суягини ўлчаш усуллари мажмуи; антропологияда, шунингдек тиббиёт- нинг баъзи соҳалари, мас., суд тиббиётида қўлланилади.
КРАНИОСТЕНОЗ — калла суяги чокларинннг вақтдан илгари битиб қолиши; бунда калла


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


107




суягининг шакли ўзгаради (деформация) ва бундай одамларда доимо қаттиқ бош оғриғи бўлади.
краниотабес — катта ва кичик лиқилдоқлар соҳасида калла ясси суякларининг юмшаб, юқалашиб қолиши; бу ҳодиса сўрғичсимон ўсимта устида ва калла суяги чоклари бўйлаб кузатила- ди. Ўткир кечаётган рахит
белгиси. КРАНИОТОМИЯ — туғилаётган боланинг калла суягини тешиб бурдалаб олиш; бола она қорнида ўлиб қолганда ёки туғиш онанинг ҳаётига хавф солганда қилинадиган операция.
КРАХМАЛ — юқори молекуляр полисахарид, юк- сак ўсимликларнинг асосий эҳтиёж углеводи. К. тахминан 80 % иссиқ сувда шишадиган амилопектин ва 20 % сувда эрийдиган амилоза фракцияларидан тузилган. Одам овқатида жуда муҳим ўринни эгаллайди, овқатда углеводларга бўлган эҳтиёжнинг асосий қисмини қоплайди. Дон ва картошкада кўп миқдорда бўлади. Йод б-н тиниқ кўк ранг ҳосил қилади. 1 г К. тўла парчаланганда 4 ккал энергия беради.
КРЕАТИН — биокимёви муҳим азотли бирикма; аминокислоталардан ҳосил бўлади. К- орга- низмда АТФнинг охирги фосфат туркуми акцента- ри вазифасини бажаради, у АТФ иштирокида креатинкиназа ферменти таъсирида фосфорла- ниб, К. фосфат (фосфоген) ҳосил қилади. К. фосфат эҳтиёж бўлганда АТФ ҳосил қилиб, К. га ўтади. 90 % дан ортиқ К. мускулларда бўлади. Мускуллар дистрофиясида у сийдик б-н ажратилади.
КРЕАТИНЕМИЯ —одатда қонда 4 мг/100 мл гача бўладиган креатин миқдорининг бирор сабабга кўра’ ортиши.
КРЕАТИНИН креатин ангидрид. Креатиндан бир молекула сув ажралишидан ҳосил бўлади. Қон ва тана суюқлиқларида К. миқдори жуда кам, фақат буйрак шикастлаганда унинг миқдори ортади. К. азот алмашинувининг охирги маҳсу- лотларидан бири бўлиб, сийдикнинг доимий таркибий кисмларидан ҳисобланади. КРЕАТИНКИНАЗА, креатинфосфокина- з а, АДФ ва креатин фосфатдан АТФ ҳосил бўлишини ва кайталама реакциясини катализлов- чи фермент. Фақат юрақда ва скелет мускуллари- да бўлади. АТФ ортиқча микдорда бўлган- да К. кимёвий энергияни креатинфосфатнинг энергияга бой фосфат боғида сақлаш имконияти- ни беради. Юрак ва скелет мускуллари ка- салланганда қонда К. миқдори ортиб кетади. Шу туфайли қонда К. бор-йўқлигини текшириш миокард инфарктини барвақт аниқлашда фойда- ли синамадир.
КРЕАТИНУРИЯ — сийдик б-н креатин ажрали- ши. Мускуллардаги дистрофик ўзгаришлар, мас., организмда Е витамин етишмаслиги, миастения, шунингдек ҳомиладорликда кузатилади.
КРЕЗОЛ — фенол гуруҳига мНнсуб кучли дез- инфекцияловчи модда. Кўпчилик микробларга қарши таъсир кўрсатади. Дезинфекцияловчи восита сифатида ишлатилади.
КРЕМАЦИЯ — мурдани махсус ўчокда куйди- риш, кулга айлантириш.
КРЕМНИЙ — Д. И. Менделеев даврий система- сининг IV группасига мансуб кимёвий элемент; символи 81, атом номери 14, атом оғирлиги 28,086; ҳар хил бирикмалар ҳолида тирик организмлар


КСАНТИН


тўқималари таркибига киради; липидлар алмаши- нуви, коллаген, суяк тўқималари ҳосил бўлишига таъсир этади.
КРЕТИНИЗМ — туғма гипотиреознинг энг юқори даражаси. Туғма гипотиреоз ўз вақтида аниқла- ниб, даво қилинмаганида тиреоид гормонларнинг узоқ муддат давомида ва кескин етишмаслиги натижасида жисмоний ҳамда аклий такомилла- ниш жуда орқада қолади. К. жисмоний етишмов- чилик ва оғир гипотиреоз белгиларидан ташқари, ўта ақлий заифлик б-н ифодаланади. Эндемик буқок тарқалмаган жойларда алоҳида шахсларда учрайдиган спорадик К. ҳамда эндемик буқок тарқалган географик зоналарда яшайдиган аҳолида учрайдиган эндемик К. фарқ килииа- ди.
КРИЗ — бемор аҳволининг тўсатдан оғирлашиб қолиши; мавжуд касаллик заминида вужудга келади. К.га руҳий кечинмалар, хафа бўлиш, нерв системасининг чарчаши, меҳнат ва дам олишнинг нотўғри ташкил этилиши, об-ҳавонринг ўзгариши, ёғлиқ ва шўр таомларни суиистеъмол қилиш, меъёридан ортиқ ичиш ва чекиш сабаб бўлади. Гипертоник, гипотоник ва б. хил К. фарқланади. КРИЗИС (касаллик кризиси)—касал- ликнинг кечишида бирдан (одатда соғайиш томонга) юз берадиган ўэгариш; мас., юкумли касалликларда К. ҳароратнинг бирдан нормалла- шиб, ғарқ-ғарк терлаш, дармонсизланиш, уйқучанлик ва ҳ. к. кўринишида намоён бўлади. КРИОХИРУРГИЯ — тўқиманинг маълум жойини музлатиш асосида бажариладиган жарроҳлик усуллари мажмуи. Улар бир неча хил замонавий жарроҳлик аппаратлари ёрдамида амалга ошнри- лади.
КРИПТИТ —орка чиқарув тешиги крипталари- нинг яллиғланиши.
КРИПТОМНЕЗИЯ — хотира бузилиши; бунда бемор аниқ бўлиб ўтган ҳаётий воқеа ва ҳодисаларни китобда ўқиган, кимданднр эшитган, кинода ёки тушида кўрган воқеалар б-н чалкаш- тириб юборади.
КРИПТОРХИЗМ — мояк дистонияси, моякнинг ёрғокдан ташқарида жойлашиши. Ҳомила хромо- сомалари патологияси, она ва ҳомиладаги гормо- нал етишмовчилик, чов канали нуқсонлари ва б. омиллар моякнинг корин пардаси орқасидаги бўшлиқдан тушмай қолишига сабаб бўлади. К. бир томонлама ва икки томонлама, алоҳида касаллик ёки бир қатор эндокрин касалликлар белгиси бўлиши мумкин.
КРИПТОФТАЛЬМ — туғма нуқсон; кўз соккаси, қовоқ ва кўз ёриғининг ривожланмай қолиши. КРОССИНГОВЕР — жуфт хромосомаларнинг ўз қисмларини ўзаро алмаштириши, бунинг натижа- сида хромосомаларда тўпланган генлар қайта тақсимланади (рекомбинацияланади). Ҳужайра- ларнинг бўлиниш жараёнида кузатилади. К.— ирсий ўзгарувчанлик механизмларидан бири. Экспериментал генетикада хромосомаларнинг ге- нетик карталарини тузишда фойдаланилади. КСАНТИН — 2,6-диоксипурин. Пурин парчала- ниши жараёнида ҳосил бўладиган дастлабки маҳсулот. У кейинчалик сийдик кислотага оксид- ланади.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


108 КСАНТИНУРИЯ




КСАНТИНУРИЯ — ксантиноксидаза ферменти- нинг етишмаслиги ва пурин алмашинувининг бузилиши туфайли келиб чиқадиган ирсий ка- саллик; сийдикда қон (гематурия) ва белда оғриқ бўлиши, шунингдек кон плазмаси ва сийдикда ксантин миқдорининг ортиб кетиши б-н кечади. КСАНТОМА — тери ёки бошқа тўқималарда ёғ алмашинувининг бузилишида ҳосил бўладиган патологик тузилма (майда тошма); таркибида холестерин ва триглицеридлар бўлган фагоцитлар тўпламидан ташкил топади. Келиб чиқиши, ташқи кўриниши, шаклларига кўра Қ.нинг бир неча тури фарк килинади. Аксарият кўз қовоқларида учрайди.
КСА НТОМАТОЗ — ёғ алмашинувининг бузили- ши натижасида тери ёки бошқа орган ва тўқималарда холестерин ёки триглицерид тўпла- ниши б-н давом этадиган патологик ҳолат. Одатда бунда ксантома ва ксантелазмалар ҳосил бўлади. Қ.нинг келиб чиқиш механизми ва жойлашишига кўра бир неча тури фарқ қилинади. КСАНТОПСИЯ — ташқи муҳитнинг бутун бор- лиғини кўзга сариқ рангда кўриниши. Пикринат кислота, сантонин, амилнитрит б-н заҳарланиш белгиси; сариқ касаллиги ва б. патологик ҳолат- ларда ҳам кузатилиши мумкин. КСАНТОХРОМИЯ—тўқима ёки суюқлиқнинг одатдагига нисбатан ғайритабиий рангда бўлиши. КСАНТОЭРИТРОДЕРМИЯ — терида холесте- рин ва липидлар йиғилиб қолиши сабабли унинг қизғиш-сарғимтир рангга бўялиши. КСЕНОБИОТИКЛАР — организмга ташқаридан кирган ёт кимёвий бирикмалар.
КСЕНОЛАЛ ИЯ — нутқнинг бузилиши; бунда товушлар тузилиши ўзгариб, натижада у худди чет эл сўзига ўхшаб қолади. Экстрапирамид система зарарланганда кузатилади. КСЕНОПЛАСТИКА — пластик операцияларда ҳайвонларнинг тўкималари ва органларидан фойдаланиш.
КСЕНОТРАНСПЛАНТАЦИЯ, гетеротран- сплантация — ҳайвондан одамга еки ҳайвон- дан бошқа биологик турга тўқима ва органларни кўчириб ўтказиш.
КСЕРОДЕРМИЯ — ихтиознинг енгил хили; асо- сан тирсак, тизза ва думба соҳаси терисининг қуриши ва қасмоқ пайдо бўлиши б-н кечади. КСЕРОЗ — ёғ безлари фаолиятининг бузилиши натижасида терининг ҳаддан зиёд қуруқшаб қолиши.
КСЕРОСТОМИЯ — сўлак безларининг гипосек- рецияси (сўлакнинг кам ажралиши) туфайли оғиз қуриши.
КСЕРОФТАЛЬМИЯ — кўз шиллиқ ва мугуз пардаларининг қуриб колиши. Шу пардалар озиқланишининг бузилишидан келиб чиқади. Трахома ва б. кўз касалликлари, айрим авитами- нозлар, айниқса А витамин етишмаслиги, баъзан кимёвий моддалардан куйиш сабаб бўлиши мумкин.
КСИЛНТ—ширин таъмли, сувда яхши эрийди- ган, беш атомли алифатик спирт. Тиббиётда қандли диабет ва ўта семизликда қанд-шакар ўрнида ишлатилади.
КУ-ИСИТМА — одам ва хайвонларда учрайди-


ган ўткир юқумли касаллик; риккетсиялар қўзғатади. Одамга ҳайвонлардан юқади. Ка- салликда ҳарорат кўтарилиши, дармонсизлик, уйқусизлик, бўғимлар ва мускулларда оғриқ пайдо бўлиши каби белгилар намоён бўлади. КУВЕЗ — маълум хароратли, ҳавоси намланган ва кислородга бой камера; чала ёки нимжон туғилган чакалоқларнинг тана ҳароратини бир маромда сақлаш учун қўлланилади. К.нинг очиқ (грелка-каравот) ва ёпиқ (тиббий инкубатор) хиллари бор. К. да чакалоқни 7—10 кундан ортиқ ётқизиб бўлмайди.
КУГЕЛЬБЕРГ — ВЕЛАНДЕР КАСАЛЛИГИ,
псевдомиопатик мускул атрофия- с и — орқа миянинг олдинги толалари мотоней- ронлари шикастланиши туфайли келиб чиқади- ган, секин ривожланадиган, сурункали кечадиган оилавий-ирсий касаллик. Болалар ва ўсмирларда кузатилади. Дастлаб оёк, қўл мускулларининг фибрилляр тебраниши ва атрофияси сифатида намоён бўлиб, кейинчалик бутун оёк ва қўл мус- куллари бўйлаб тарқалади; баъзан сон ва елка мускулларининг сохта гипертрофияси кузатилади. КУЙДИРИШ — зарарланган ёки шикастланган, жароҳатланган тўқималарни даволаш максадида кимёвий воситалар, электр токи, нур (радиоактив, лазер ва б.) б-н куйдириш. Бунда махсус асбоблардан фойдаланилади.
КУЙДИРУВЧИ МОДДАЛАР — тери, шиллиқ парда ва б. тўқималарга маҳаллий куйдирувчи таъсир этадиган моддалар; ҳар хил кислота- ларнинг кучли концентрацияси ва айрим оғир металл преператлари (симоб, кумуш ва б.). куйиш — юкори т-ра, кимёвий моддалар, электр токи ва радиоактив нурлар таъсирида тўқималарнинг шикастланиши. Шунга кўра тер- мик К., кимёвий моддалар ва нурлар таъсири- да К. фарқ қилинади. Турмуш ва ишлаб чиқаришда термик К- кўп учрайди. Тўқима- ларнинг шикастланишига караб К. 4 даражага бўлинади: I даражали К. да тери қизариб, бир оз шишади, 4—5 кундан сўнг тузала бошлайдн. II даражали К-да Қизарган тери юзасида тиниқ, сарғиш суюқлиқ б-н тўла пу- факчалар пайдо бўлади, улар ёрилганда терининг юза қавати очилиб, безиллаб туради. Ярага инфекцня тушмаса, 10—15 кунда чандиқсиз тузалади. III даражали К. да терининг ҳамма қавати ўлади (тери усти қорайиб қолади). IV даражали К. да тери ва тери ости тўкималари (пай, мускуллар ва ҳатто суяклар) куйиб, кўмирга айланади. Улик тўкималар бир неча ҳафтадан кейин ириб тушади. К. жуда секин тузалади, кўпинча куйган жойда чуқур чандиқлар пайдо бўлади.
КУКУН, порошок — қуруқ, майда, сочилувчан каттик дори шакли. К.лар оддий (бир хил доривор моддадан иборат) ва мураккаб (таркибида бир нечта доривор модда бор) бўлади. Улар ичилади, сиртдан ишлатилади, эритма ҳолида организмга юбориш, яраларни ювиш, компресс қилиш, шу- нингдек пуркаш учун қўлланилади.
КУЛРАНГ МОДДА — м.н.с.нинг бир қисмн; асосан нейронлар танасидан ташкил топади. Бош мия пўстлоғи, орқа миянинг ички кнсми ана шу К- м. дан нборат. Бу модда бош миянинг энг мураккаб кисмидир.
кульдоскопия — кичик чаноқ органлари ва


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


109




кисман қорин бўшлиғини оптик асбоб ёрдамида кўздан кечириш; кичик гинекологик операция. КУМУЛЯЦИЯ — дори моддалар организмга так- рор-такрор киритилганда ёки ичилганда тўпла- ниб, кучлирок таъсир этиши; материал ва функционал К. фарк килинади. Материал Қ.га барбитуратлар, юрак гликозидлари, функцио- нал К.га эса этил спирти сабаб бўлади.
КУМУШ — Д. И. Менделеев даврий системаси- нинг I группасига мансуб кимёвий элемент; символи Ад., атом номери 47, атом оғирлиги 107,868; ок пластик металл. Қ. препаратлари, мас. Қ. нитрат бактерицид хоссага эга.
КУРАК СУЯГИ — кўкрак кафасининг орқа томо- нида жойлашган ялпок, учбурчак шаклдаги суяк. К. с. нинг умуртқа поғонасига қараган медиал чеккаси, кўлтикка караган латерал чеккаси ва юқори калта кирраси бўлиб, латерал бурчаги йўғонлашиб, бўгим юзаси оркали елка суяги б-н бўғим ҳосил килиб бирлашади. К. с. ўмров суяги б-н бирга елка камари суягини ташкил этади.
КУРАРЕ— з!гусЬпоз (охЛега номли асосан тро- пикларда ўсадиган ўсимликлар эксграктини қуюлтириб олинадиган кучли заҳар. Таркибида курарин алкалоидлари бор. Қонга тушса, нерв фалажланади. Тибўиётда ундан олинган тоза алкалоид — тубокурарин мускулларни бўшашти- рувчи препарат сифатида ишлатилади. КУРАРЕСИМОН МОДДАЛАР (миорелак сантлар) — ҳаракатлантирувчи нервлардан скелет мускулларига қўзғалиш ўтишини тўхтатиб қўядиган моддалар; қиска (5—10 мин.), ўртача (20—40 мин.) ва узок муддат (бир неча соат) таъсир этувчи К- м. фарқ килинади. Препаратла- ри жарроҳликда, хусусан шикастбандлик ва майибликда ингаляцион наркоз моддалари б-н бирга мускулларни бўшаштириш мақсадида иш- латилади.
КУРОРТ — табиий шифобахш воситалар (мине- рал булоклар, балчиқлар, кулай иқлим ва б.) га эга ва шу воситаларни даволаш-профилактика мақсадида кўллаш учун зарур шароитлари бўлган жой. Табиий даво воситаларининг ха- рактерига кўра бальнеологик, балчик б-н даво- лайдиган ва иклимий К. лар бўлади. Кўп К.ларда бир неча хил даво омиллари (балчикли, бальнео- логик, бальнеоиқлимий, иқлимий-бальнеологик- балчикли) бор. Бальнеологик К.да асосий даво омили ванна, душ, бассейнда чўмилиш, сувини ичиш (гидрокарбонатли, хлоридли, натрий сульфатли, кальцийли, магнийли ва б. сув манбалари), шунингдек ингаляция, ювиш, ҳукна (клизма), чайиш ва б. кўринишида кўлланилади- ган минерал сувлар ҳисобланади. Балчик б-н да- волайдиган К.да суви шўр ва лиманларнинг ил балчиғи, сарпопея балчиғи (суви чучук кўллар- нинг ил балчиғи), торфли балчик (чучук ва минераллашган), шунингдек (камрок) гидро- термал ва тепаликдаги вулқонлар ўрнидаги балчиклар ишлатилади. Иқлимий Кда иклим омилларининг шифобахш хусусиятлари: курорт- нинг географик жойлашиши, рельефи, ўсимликла- ри ва денгиз сатҳидан баландлиги б-н боғлик бўлган воситалардан фойдаланилади. КУРОРТОЛОГИЯ — клиник тиббиётнинг бир со- ҳаси; табиий шифобахш омиллар (иклим, бальне- ологик ва б.), уларнинг организмга таъсирини


КЎЗ


ҳамда улардан даволаш-профилактика мақсадла- рида фойдаланиш усулларини ишлаб чиқади ва ўрганади.
КУТИКУЛА — баъзи эпителий ҳужайралари юзасидаги зич кобик. Шу ҳужайралар ишлаб чикарган моддалардан иборат бўлади. Муҳофаза ва таянч вазифасини бажаради.
КУЧАЛА — заҳарли дарахт. Уруғи таркибида алкалоидлар (стрихнин, бруцин), логанин глико- зиди ва б. моддалар бор. Препаратлари м. н. с.ни кўзғатувчи восита сифатида ҳамда ичак атонияси, моддалар алмашинуви бузилиши, кўзнинг баъзи касалликларини даволаш учун ва иштаха очувчи дори тарикасида ишлатилади.
КУЧАНИК —-туғрук чоғида бачадон кисқариши б-н бир вақтда корин девори мускуллари ҳамда диафрагманинг кискариши. К. туғрукнинг иккин- чи, яъни ҳомиланинг туғилиш даврига хос. КУЭИЗМ ўз-ўзини ишонтириш
усули; бунда бемор маълум бир сўзни, мас., «менинг аҳволим кундан-кунга яхшиланмокда» деган иборани такрорлайверади. Невроз, баъзи ички органлар ҳасталикларида К. яхши наф бериши мумкин. КЮРИ, С — радиоактивликнинг ўлчов бирлиги. У ҳар секундда 3,7 - Ю10 миқдор атом ядроси емирилишига эга бўлган радиоактив модда микдорига тенг, деб ҳисобланади. К. катта бирлик бўлганлигидан биологик тажрибада ва тиббиётда бу бирликнинг мингдан бирига тенг милли К- (мС) ва миллиондан бирига тенг микро К. (мкС) кўпроқ кўлланади.
КЮРИТЕРАПИЯ — радиоактив радийни кўллаб нур б-н даволаш.
КУЗ — кўрув органи. Шар шаклида бўлиб, кўз косасида жойлашган. Кўз соккаси мускуллар, юмшоқ пардалар ва кўз косасининг суяклари б-н чегараланган, олдинги томондан К-ни қовок- лар тўснб туради. Юқори ва пасткн ковоқ- ларнинг К.га караган юзасини ва Қ.нинг оксил пардасини юпқа шиллиқ парда — конъюктива бирлаштириб ва бекитиб турадн. К. косаси юқори- чекка қиррасининг оркасида кўз ёши безлари жойлашган. Уларда ишланиб чиқадиган кўз ёши шиллик парда юзасини ва мугуз пардани доим ҳўллаб, куриб колишдан сақлайди. К.нинг ҳара- катчан ташки мускуллари К. соққасини ҳаракатга келтиради. Кўз соккасининг олдинги кисмида му- гуз парда, сўнг кўз гавҳари, сувсимон суюқлик ва шишасимон тана, шунингдек киприксимон тана, рангдор ва тўр парда бор. К-нинг олдинги очик томонида оксил парда мугуз пардага ўтади. Оқсил парда тагидаги томирли парданинг олдин- ги бўлимидан рангдор парда ҳосил бўлади. Бу парданинг тешиги корачик деб аталади. Рангдор пардага орка томондан гавҳар якинлашиб тура- ди. Рангдор пардадан оркарокдаги киприксимон тана мускуллари кискариб ва ёйилиб гавҳар бойламини бўшатиб ва тортиб гавҳарни янада ка- вариқ килиб, унйнг нур синдириш кучини (реф- ракция) оширади ва Кни турли масофада турган буюмларни равшан кўришга мослаштиради. ҚЎЗ ГАВҲАРИ — кўз оптик системасининг асо- сий кисми. Рангдор парда оркасида шишасимон тана олдида жойлашган икки томони кабарик тиниқ танача — линза.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


110 КЎЗ





Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish