Тиббиёт коюсий луғати



Download 0,94 Mb.
bet1/54
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#23714
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
qomusiy



ТИББИЁТ
коюсий
ЛУҒАТИ


ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ


Б°ш муҳаррир ЁЛҚИН ТУРАҚУЛОВ
Бош муҳаррир
ўринбосари — НУСРАТ АБДУЛЛАЕВ


Аъзолар: НОСИР АҲМЕДОВ, КОМИЛЖОН ЗУФАРОВ, КАРИМ ЙЎЛДОШЕВ, ШАВКАТ КАРИМОВ, ОЙДИН КАРИМОВА, НАРИМОН МУРОДХУЖАЕВ, УКТАМ ОРИПОВ АБДУМАННОН РАҲИМЖОНОВ, ЭРКИН КОСИМОВ


ҚОМУСЛАР БОШ ТАҲРИРИЯТИ
ТОШКЕНТ


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


ИБ № 099




Ушбу Тиббиёт қомусий луғати ўзбек тилида биринчи марта нашр этилмокда. У 7000 дан ортик тёфминни ўз ичига олади. Унда тиббиёт амалиётида кўп ишлатиладиган тушунчалар билан бир каторда унга боғлик соҳалар: умумий биология, физиология, биокимё, генетика, вирусология, бактериология, нммунология, молекуляр биология ва ҳ. к. га оид терминлар, шунингдек Узбекистонда ўсадиган доривор ўсимликлар, улардан олинадиган ҳамда сунъий дори-дармонлар ҳакида ҳаМ маълумотлар берилган.
Луғатда амалда кенг кўлланиб келинаётган баъзи атамалар (масалан, группа — гуруҳ, нерв — асаб, орган — аъзо, форма — шакл ва б.) нинг иккала шакли ҳам берилди.
Луғатни тайёрлашда «Советская энциклопедия» нашриётида чоп этилган 3 жилдли «Энциклопеди- ческий словарь медицинских терминов» (Москва, 1982—84) китобидан ҳам фойдаланилди.
Маколаларни ёзишда республикамизда тиббиётнинг айрим соҳаларида кўп йиллик тажрибага эга бўлган йирик мутахассислар фаол иШтирок этишди.
Уқувчиларга кулайлик туғдириш максадида китоб охирида кискача ўзбекча-русча тиббий луғат илова килинди.
Луғат шифокорлар, тиббиётнинг турли соҳаларида илмий иш олиб бораётганлар, тиббиёт институтларининг талабалари ва шу соҳага қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Китобхонларнинг мазкур луғат тўгрисидаги фикр ва мулоҳазаларини таҳририят мамнуният билан қабул қилади.


41000000000
Т 1994
358
18ВК 5-89 890-066-7 © ҚОМУСЛАР БОШ ТАҲРИРИЯТИ, 1994


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


Соҳалар бўйича муаллиф ва масъул муҳаррирлар




Акушерлик ва гинекология — Қодирова А. А., Жабборова Ю. Қ.
Биокимё, биофизика, молекуляр биология, эндокринология — Тўракулов Е. X., Каримова О. А. Биология, тиббиёт генетикаси — Ҳамидов Ж. Ҳ., Нишонбоев Қ.
Гематология — Олтибоев У. А.
Гистология, цитология, эмбриология — Зуфаров К. А.
Дермато-венерология — |Мираҳмедов У. М.|
ТраВМаТаЛ0ГИЯ’ °Ртопедия ~ Орипов У- 0., Аъзамхўжаев С. М„ Раҳмонов Р„ Ҳамраев Ш. Ш. Микробиология, вирусология, эпидемиология, юқумли касалликлар — Хўжаев Ш. X.
Неврология — Раҳимжонов А. Р., Додахонова Г. X.
Нормал анатомия — Аҳмедов Н. Қ.
Нормал физиология, патологик физиология, иммунология — Абдуллаев Н. Ҳ„ Азимов И. Ғ„ Қар| мов Ҳ. Я„ Садриддинов Б. С.
Оториноларингология — Миразизов Қ. Ж.
Офтальмология — Ҳамидова М. Ҳ.
Патологик анатомия — Олимов В. О., Фозилов К„ Хонхўжаев X.
Педиатрия — Мирзамуҳамедов М. А„ Қодиров Б. А.
Психиатрия — Олимов X. О., Халилов М„ Ғуломов Ж.
Радиология, рентгенология, онкология — Муродхўжаев Н. Қ„ Махсумов Ж. Н.
Санитария, гигиена, соглиқни сақлашни ташкил этиш — Маъзумов Б. Ҳ„ Отабоев ЦГ Т. Стоматология — Маҳкамов Э. У.


Терапия — Қосимов Э. Й„ Зохидова М. 3„ Мажидова 3. О., Мақмудов И. А„ Нуриддинов Б. Урология — Бекназаров Ж.
Фармакология, фармакогнозия, фармация —Холматов Ҳ. Х„ Зокиров У. Б„ Назиров 3. Н. Физиотерапия — Иўлдошев К. Й.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




ЛУҒАТДАН ФОЙДАЛАНИШ . .
Луғатда атамалар алифбо тартибида жойлаштирилиб, янги сатрдан қора ҳарфда терилган. Асосий атамадан сўнг унинг озми-кўпми кўлланиладиган иккинчи номи берилган; мас., Инкубацион давр, я ш и р и н д а в р , л а т е н т д а в р ва ҳ. к. Атама номи матнда такрорланганида бош ҳарфлар билан кўрсатилади (мас., «Анатомия» А., «Вирус» В., «Боткин касаллиги» Б. к. ва б.) ,
УқувЧи диккатини изоҳда келтирилган муҳим атамага қаратиш лозим топилган бўлса, у ётик ҳарфлар (курсив)
да берилди.


Асосий қисқартмалар


ат.— атмосфера
атм — нормал атмосфера
б-н — билан
ва б.— ва бошка(лар)
ва ш. к.— ва шунинг каби
(лар)
ва ҳ. к.— ва ҳоказо (лар)
г — грамм
г % — грамм-фоиз
гц — герц
й.— йил
кал — калория
кг — килограмм
км — километр
л — литр
мас.— масалан
мг — миллиграмм


мг % — миллиграмм-фоиз
мин.— минут
мкв — микровольт
мкг — микрограмм
мкл — микролитр
мкм — микрометр
мл — миллилитр
мм — миллиметр
м.м. — молекуляр масса
м. н.с.— марказий нерв систе- маси
н. м — нанометр сек.— секунд син.— синоним см — сантиметр т-ра — температура к,— қаралсин


Шартли белгилар
X— ангстрем а — альфа (5— бета у — гамма б — дельта ц — микрон г — рентген б — ўнг изомер 1 — чап изомер о — орто т — мета р — пара


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


А


АБАЗИЯ, астазия-абазия — беморнинг мутлако юра олмай, ҳатто тик тура олмай колиши; унинг оёклари фалаж бўлмасада, муво- занатни саклай ва умуман ўзини эплай олмайди. У ўрнидан тик туриши ва кадам кўйиши биланок оёклари ишламай йикилиб тушиши мумкин. Касаллик бош мия пешона кисмининг шикастла- ниши ва истерияда кузатилади.
АБДОМИНАЛ — қоринга оид; юкоридан кўкрак кафаси ва пастдан чанок бўшлиғи б-н чегара- ланган соҳа.
АБДУКТОР — к. Абдукция.

АБДУКЦИЯ — кўл-оёқни танадан узоклашти- риш, ён томонга узатиш, чўзиш. Бу ҳаракатда катнашган мускуллар абдуктор. мускуллар деб аталади.
АБЕРРАЦИЯ — нормал ҳолатдан, одатдаги кўринишдан, тузилишдан бошкачарок бўлиш, ўзгачалик. Бир неча хил А. фарк килинади: к ў з А. си — кўз оптик системасининг норасолиги туфайли буюмлар тасвирининг кўз тўр пардасига аник тушмаслиги; ж и н с и й А.— жинсий майл- нинг айниши, бузукчилик килиш; х р о м о с о - м а А. си — хромосома зарарланганда тузилиши ўзгариб, генетик материалга нуксон етиши. АБЕТАЛИ ПОПРОТЕИНЕМИЯ — қонда бета- липопротеинларнинг ниҳоятда камлиги ёки мут- лақо бўлмаслиги; аутосом-рецессив йўл б-н насл- дан-наслга ўтувчи ирсий касаллик; кўпинча оилавий тарзда учрайди. Еғларнинг сўрилиши ва ташилишининг бузилиши, тўйинмаган юкори ёғ кислоталар етишмаслиги, холестерин ҳамда фос- фатидлар микдорининг камайиб кетиши, аканто- цитлар пайдо бўлиши, кўз тўр пардасининг айниши, мувозанатнинг бузилиши б-н ифодала- нади.
АБИОТРОФИЯ — тўқима ва ҳужайраларнинг, жумладан бош мия нерв ҳужайралари (тўқимала- ри) нинг турли сабабларга кўра вақтдан олдин ўсиш, кўпайиш ва ривожланишдан тўхтаб, аста- секин бужмайиб колиши.
АБЛАСТИКА — хавфли ўсмани унга келадиган лимфа йўллари ва томирлари б-н бирга жарроҳ- лик усулида олиб ташлаш, унинг қайталамасли- ги ва бошқа жойда пайдо бўлмаслиги учун қилинади.
АБЛЕФАРИЯ — кўздаги ирсий туғма нуқсон. Боланинг ковоқсиз ва кўз тирқишисиз туғилиши; кўпинча кўз соққаси ҳам яхши ривожланмаган бўлади, жуда кам учрайди.
АБОРТ, бола ташлаш, бола олди- р и ш — одамда ҳомиладорликнинг 28- ҳафтаси- гача, яъни ҳомила ҳали ҳаётга лаёқатсиз даврида


унинг тушиши. Ғайриихтиёрий А. (бола ташлаш) жинсий аъзоларнинг чала ривожланиши натижа- сида, она ёки ҳомиланинг баъзи касалликларида рўй бериши мумкин. Райриихтиёрий А. кетма-кет бир неча марта кайтарилса, одат бўлиб колган бола тушиши дейилади. Сунъий тиббий А. ҳоми- ладорликнинг 12- ҳафтасига кадар ҳомиладор аёлнинг хоҳиши ёки тиббий кўрсатмаларга кўра (бундан кечрок муддатларда ҳам) қилинади. Тиббий муассасадан ташкари килинган А. (жи- ноий А.) кўпинча оғир асоратларга олиб келади. АБОРТИВ — тез ўтиш, авж олмаслик; мас., касалликнинг авж олмасдан, енгил-елпи ўтиши, касалликнинг авж олишини тўхтатиб кўядиган, уни тез кайтарадиган даво.
АБРАЗИЯ — бирор орган бўшлиғидаги массани унинг ички девори б-н бирга кириб олиб ташлаш. АБРАХИОЦЕФАЛ-ИЯ — ривожланиш нуқсони; боланинг кўлсиз ва бошсиз туғилиши.
АБСАНС кисқа муддат ҳушдан кетиб, ўзни билмай колиш, эснинг кирар-чиқар бўлиб туриши. Асосан тутқаноқ касаллигида кузатилади. Бош мия ҳужайраларининг бузилиши б-н кечадиган турли хасталиклар (атеросклероз, ўсмалар ва ҳ. к.) да ҳам учраши мумкин. А. тез-тез (бир кеча кундузда 50—60 марта, баъзан бундан ҳам кўп) тутиши мумкин. А. да бемор 3—4 секунд ҳушдан кетади, аммо бу ҳолат бир зумда ўтиб кетгани учун у йиқилиб тушмайди, фақат бажараётган иши ёки гапираётган гапи «узилиб» колади ва ҳ. к. А. ўтиб кетгандан сўнг бемор уни эслай олмайди, аммо бир оз бўшашиб, ҳолсизланиб қолгани учунгина бу ҳолатни пайқаб колишлари мумкин. А. да ҳаракат талвасалари (мускул тортиши) кузатилмайди. Вақт ўтиши б-н ка- салликнинг тури ва кечишига қараб, А. ҳолати бутунлай йўқолиб кетади ёки жиддий талваса- ларга айланади.
АБСЕНТИЗМ — сурункали алкоголизмнинг бир хили, эрмон арағига ўрганиб қолиш. А. кечиши, кўриниши жиҳатдан алкоголизмдан деярли фарқ қилмайди.
АБСОРБЦИЯ, ютиш.сўриш — ютувчи жисм (абсорбент) нинг бутун ҳажмига ташқи муҳитдан бирор модданинг сўрилиши. Г а з А. си — суюк- лик ёки каттик жисмнинг газни ютиши; т о - в у ш А. с и — товушнинг ютилиши; ёруғлик А. с и — модда ичидан ўтаётганда ёруғлик тезлиги- нинг пасайиши.
АБСТИ НЕНЦИЯ, ҳуморилик — наркотик моддаларга ўрганиб қолган кишини ундан тий- илганида пайдо бўладиган ҳолат. А. га хос аломатлар ҳар хил: морфий ва унга ўхшаш


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


6




АБСТРАКЦИЯ


наркотик моддаларга бўлган А. асосан тушкун- ликка тушиш, кайфиятнинг айниши (депрессия ҳолати), ички қўрқув, уйқусизлик б-н кечса, спиртли ичимликларга бўлган А. да эса титраш, тиришиш ва б. кузатилади. Баъзан титраш зўрайиб, талваса тутиши, кейинчалик «ок алаҳлаш» холати вужудга келиши мумкин.
АБСТРАКЦИЯ — фикр қилишнинг бир тури; нарса ва ҳодисаларнинг асл моҳиятини тушуниб олиш учун уларни хаёлан ажратиб, мушоҳада қилиш, умумлаштириш.
АБСЦЕСС — тўқималар ёки органлар (мия, ўпка, жигар, ичаклар оралиғи ва б.) нинг чегараланган жойида юка пиоген парда ичида йиринг йиғилиши. А. бир беморнинг бир неча органларида ҳам бўлиши мумкин. АБСЦЕССОГРАФИЯ — абсцесс бўшлиғига кон- траст модда юбориб, уни рентгенологик текшириш усули.
АБСЦЕССОТОМИЯ — абсцессни кесиб очиш операцияси.
АБУЛИЯ — кишининг ҳафсаласиз бўлиб колиши, фаолиятга рағбат йўқолиши (иродасизлик); руҳий касалликларга хос ҳолат.
АВИАЦИЯ ТИББИЕТИ — авиация хизматига лаёқатли мутахассислар (учувчилар, бортинже- нерлар, бортпроводниклар ва ҳ. к.) ни тиббиёт нуқтаи назаридан танлаш, учиш вақтида экипаж аъзолари ва йўловчиларнинг ҳаёти учун қулай шароитлар яратиш, одам организмига баланд, тез ва тунда учишлар таъсирини ўрганиш каби масалалар б-н шуғулланадиган тиббиёт соҳаси. Учувчиларни тиббий кўрикдан, турли синов машқ- лардан ўтказиш, бахтсиз ҳодисалар юз берганда тиббий ёрдам кўрсатиш, учувчиларни психологик томондан чиниқтириш ва б. ҳам А. т. нинг вазифасига киради.
АВИДИН — гликопротеид; парранда тухуми оқсилида кўп бўлади; организмда биотин витами- ни б-н биологик фаол бўлмаган комплекс бирикма ҳосил қилиш хусусиятига эга; организмда А. нинг кўпайиб кетиши биотин миқдорининг камайишига олиб келади.
АВИРУЛЕНТЛИК — касаллик қўзғатувчи мик- роорганизмлар (микроблар, вируслар) баъзи турларининг ташқи ва ички муҳит ҳамда дори- дармонлар таъсирида касаллик қўзғатиш хусуси- ятини йўқотиши, яъни авирулент бўлиб қолиши.
АВИТАМИ НОЗ — организмда витаминлар етиш- маслиги натижасида келиб чиқадиган касаллик. Амалда чин А. дан кўра гиповитаминоз
кўпроқ учрайди.
АВЛОД — 1) биологияда — келиб чиқиши жиҳатидан бир-бирига жуда яқин турларни бирлаштирувчи таксономик бирлик. А. ларга кирувчи турлар сони ҳар хил, баъзиларда ўнлаб, юзлаб, ҳатто минглаб турлар бўлади. Кўп турларни бирлаштирувчи А. лар кенжа А. ларга бўлинади; ўхшаш А. лар оилаларга бирлашади. Фанда организмларни қўш ном (тур ва авлод номи) б-н аташ қабул қилинган; 2) умумий аждодга бир хилда хеш бўлган мавжудот гуруҳи. Мас., одамзодда ота-оналар, болалар, набиралар уч кетма-кет А. ни ташкил этади.


АВСТРАЛИЯ АНТИГЕНИ—зардобли гепатит вақтида одам қонидатопилган, ўзига хос анти- генли хусусиятга эга бўлган вирусга ўхшаш заррачалар. Гепатитларни аниқлашда диагностик аҳамиятга эга.
АВТОАНАЛИЗАТОР — биокимёвий ва морфоло- гик тадқиқотларнинг айрим турлари (каталитик жараёнлар тезлиги, ферментлар фаоллиги, микро- зарралар сони, катта-кичиклигини аниқлаш ва б.) ни автоматлаштириш учун қўлланиладиган асбоб.
АВТОКЛАВ (буғли стерилизатор) — жарроҳлик асбоблари, боғлов материаллари, лаборатория идишла^и ва микробсизлантириладиган буюмлар- ни стериллаш учун ишлатиладиган аппарат.
АВТОМАКС — оркада кўтариб юриладиган кўл аппарати; бинолар ва бошка йирик объектларни суюқлиқни сиқилган ҳаво б-н пуркаб дезинфекция ва дезинсекция қилиш учун қўлланилади. АВТОМАТИЗМ—ҳужайра, тўқима ёки орган- нинг ташқи таъсиротларсиз, ўзида пайдо бўлган импульслар таъсирида қўзғалиш хусусияти (мас., юрак, ичак қисқариши). Бунга айрим шаро- итларда ҳужайралардаги моддалар алмашинуви- нинг ўзгариши сабаб бўлади.
АВТОНОМ НЕРВ СИСТЕМАСИ — қ. Вегетатив нерв системаси.

АГАЛАКТИЯ — сутсизлик, кўкракда сут бўлмас- лиги.
АГАММАГЛОБУЛИНЕМИЯ — иммуноглобу- линлар биосинтезининг Х-хромосомага алоқадор ирсий нуқсони; бунда тегишли иммуноглобу- линлар синтези тўхтайди ёки кескин сусаяди, натижада организмнинг ҳимоя механизми ўзга- ради.
АГАР — қизил сув ўтларнинг ҳужайралари пўстида ҳосил бўладиган икки нордон полисаха- рид аралашмаси. Иссик сувда эрийди, сови- тилганда қотади. Микробиологияда (ҳужайра ва микроорганизмларни ундиришда), озик-овкат, қандолат, дори тайёрлаш саноатларида ва б. со- ҳаларда ишлатилади.
АГАСТРИЯ — ривожланиш нуқсони; қорин дево- рининг устки қисми ва корин бўшлиғининг юқори ярмидаги органлар бўлмаслиги. АГГЛЮТИНАЦИЯ — турли зарралар; бактерия- лар, эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоцитлар, сирт-фаол зарралар ва б. турли ҳужайраларнинг антигенлар ёки антителолар б-н ёпишиб, чўкиш ҳодисаси. А. реакцияси қон группасини ва юқумли касалликларни қўзғатадиган микробларни аниқ- лашда қўлланилади.
АГГЛЮТИНОГЕНЛАР — агглютинация реакци- ястпя иштирок этадиган антигенлар.
АГГЛЮТИНОСКОП — агглютинация реакция- сини кузатиб, унинг натижасини аниқ белгилаш учун ишлатиладиган асбоб.
АГГРАВДЦИЯ — беморнинг ўз хасталигини атайлаб бўрттириб кўрсатиши. Турли ташвиш- лардан келиб чиққан руҳий сўнишларда кузати- лади. Чуқур ўрганилган касаллик тарихи ва ўтказилган клиник текширишларга асосла- ниб А. ҳолатини аниқлаш мумкин.
АГЕВЗИЯ — таъм, маза сезмаслик. Маза сезиш нервларининг марказий ўтказиш йўллари бузили- шидан ва тилдаги таъм сезиш нервларининг алажланишидан келиб чиқади.
ГЕНЕЗИЯ — қ. Аплазия.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




АГИПНОГНОЗИЯ — одам ўзининг ухлаганини билмаслиги; ухлаб турса ҳам ухлаганим йўқ деб туравериши.
АГИРИЯ — ривожланиш нуқсони; бош мия катта ярим шарлари пўстлоғида баъзи пушталар бўлмаслиги.
АГИТОФАЗИЯ —тез-тез,одам англаб ололмайди- ган даражада бидирлаб гапириш; баъзи руҳий касалликларга хос белги.
АГЛИКОГЕНОЗ — организмда гликон синтезини таъминловчи уридиндифосфат-глюкозо-гликоген- трансфераза (гликогенсинтетаза) ферменти бўлмаслиги окибатида пайдо бўладиган ирсий касаллик. Бу бир оиланингбир неча фарзандлари- да учраши мумкин. Касалликда баъзан аклий ожизлик ва б. қатор ўзгаришлар кузатилиши мумкин. А. да жигарда гликогенсинтетаза ва гликоген мутлақо бўлмаса ҳам бошка ферментлар фаоллиги сақланио қолади.
АГЛИКОН — гликозидлар молекуласининг қанд- сиз қолдиғи; кўпинча барча бирикмаларнинг биологик фаоллик табиатини белгилайди. АГЛОССИЯ — ривожланиш нуқсони; боланинг тилсиз бўлиб туғилиши. Кўпинча юздаги бошқа нуқсонлар б-н бирга учрайди.
АГНАТИЯ — ривожланиш нуқсони; боланинг жағсиз бўлиб туғилиши.
АГНОЗИЯ — фаҳмлаш, тушуниш қобилиятини бўлмаслиги; бунда бемор сезги органлари б-н нар- саларни идрок қилолмайди. Бош мия катта ярим шарлари пўстлоғининг айрим қисмлари зарарлан- ганида кузатилади. Кўриш, эшитиш, сезги-так- тил А. си ва б. мавжуд. Кўриш А. сида бемор сўзларни ўқий олмайди, рақамларни танимайди. Эшитиш А. си (руҳий карлик) да таниш товушлар (паровоз гудоги, кўнғироқ жаранги, сув шовуллаши ва ҳ. к.) ни бемор аниқлай олмайди, шунингдек айтилган сўзларнинг маъносига тушу- ниб етмайди. Сезги-тактил А.сида бемор ўзи ушлаб турган нарсасининг нима эканлигини айтиб беролмайди ва ҳ. к.
АГОНАДИЗМ — жинсий безларнинг йўқлиги. АГОНИСТЛАР — одам организмида ишлаб чи- қариладиган биоген моддаларга (мас., медиатор- лар, гормонлар) физик-кимёвий жиҳатдан яқин бўлган моддалар. А. ҳужайра рецепторларига таъсир қилиб, биоген моддаларга хос бўлган ўзгаришларни юзага келтиради. Гормонлар, ме- диаторларнинг синтетик аналоглари, адреномиме- тиклар, холиномиметиклар ва б. А. га киради. АГОНИЯ — ўлим талвасаси; клиник ўлимдан аввалги терминал ҳолат.
АГОРАФОБИЯ, кенофобия — қўрқув ҳола- ти; бунда бемор шаҳар кўчалари ва очик майдонлардан ёлғиз ўтишга қўрқади. Агар унинг ёнида бирор киши, ҳатто ёш бола бўлса ҳам қўрқув тезда ўтиб кетади.
АГРАММАТИЗМ — асабий-руҳий касалликлар- да жумлалар грамматик тузилишини бузиб гапириш, пойма-пой сўзлаш. Бош миянинг зарар- ланиши ёки касалликлари сабаб бўлиши мум- кин.
АГРАНУЛОЦИТЛАР — цитоплазмасида махсус доначалар сақламайдиган оқ қон таначалари (лейкоцитлар). А. лимфоцитлар ва моноцитларга бўлинади. Соғлом одам қонида лимфоцитлар оқ қон таначаларининг 20—35 % ини, моноцитлар


АДГЕЗИЯ


эса 6—8 % ини ташкил қилади (яна қ. Моноцит. Лимфоцит).
АГРАНУЛОЦИТОЗ — томирларда айланиб юр ган қонда донадор лейкоцитлар — нейтрофил гранулоцитларнинг кескин камайиши ёки бу- тунлай йўқолиши; иситма, стоматит, ангина, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг некрози, қон кетиши, сепсисга сабаб бўлади. А. кўмикнинг токсик зарарланиши ва б. қон касалликларида куза- тилади.
АГРАФИЯ — ёзиш қобилиятининг бузилиши; бунда бармокларнинг нормал ҳаракати сакланга- ни ҳолда бемор жумлаларни тўғри ёза олмайди. Бош мия чап ярим шаридаги тепа-чакка кисми- нинг зарарланиши окибатида рўй беради. АГРЕГАЦИЯ — бир ёки ҳар хил турдаги дисперс ва коллоид система заррачаларининг молекуляр ҳамда молекулалараро физик кучлар ёрдамида бир-бирига бирлашиб йириклашиши — агрегат- лар ҳосил бўлиши. Бу ҳодисани қоннинг ивишида яққол кўриш мумкин. Кўпчилик клиник текши- ришларда, мас., эритроцитларнинг чўкиш тезли- гини ўлчашда А. миқдорий жиҳатдан ҳисобга олинади.
АГРЕССИВЛИК — руҳий ҳолат; бунда бемор бирор кимсага ёки атрофидаги кишиларга ҳамла қилиш ва шикаст етказиш пайида бўлади. АГРЕССИНЛАР — патоген микроорганизмлар ишлаб чиқарадиган ва уларнинг макроорга- низмЛарга кириши, тез кўпайиши ва зарарли таъсир кўрсатишини таъминлайдиган модда- лар.
АГРИПНИЯ — қ. Уйқусизлик. ■
АГРОМАНИЯ — табиат қўйнида танҳо яшаш пайида бўлиш.
АДАКТИЛИЯ — ривожланиш нуқсони; боланинг кўл бармокларисиз туғилиши. АДАМАНТИНОМА (адамантома)—тиш- нинг эмаль қавати ҳужайраларига ўхшаш эпите- лийдан тузилган хавфсиз ўсма; жағ суяги ичида жойлашади, атрофидаги юмшоқ тўқималарга ҳам ўсиб кириши мумкин.
АДАМАНТОМА — қ. Адамантинома. АДАПТАГЕНЛАР — организмнинг оғир шаро- итларга мослашувини кучайтирадиган моддалар (женьшень илдизи, лимонник меваси, аралия тиндирмаси ва б.). Улар м.н.с. ва эндокрин безлари фаолиятини ошириб, моддалар алмаши- нувини яхшилайди.
АДАПТАЦИЯ — 1) тирик организмнинг ўзгариб турадиган ташқи муҳит шароитлари, яшаш муҳитига ўрганиб, мосланиши, муҳитни ўзлашти- риб олиши; жумладан акклиматизация — иқлим- га мосланиш ҳам А. дир; 2) турли рецепторлар- нинг таъсиротга ўрганиб, сезувчанлигининг па- сайиши; мас., кўзнинг ҳар хил даражадаги ёруғлик, ранг-тусларга, қулоқнинг турли ба- ландликдаги товуш таъсиротларига ўрганиб, мосланиши (кўз ва қулоқ А. си). АДВЕНТИЦИАЛ ПАРДА — қон ва лимфа то- мирлари, шунингдек баъзи найсимон органлар- нинг ташқи пардаси.
АДГЕЗИЯ — сероз пардаларнинг (мас., ўпка, қорин, мия, юракдаги) яллиғланиш натижасида ёпишиб қолиши.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


8


АДДИСОН


АДДИСОН КАСАЛЛИГИ, бронза касал-
лиги.гипокортицизм
— буйрак усти бези
пўст қаватининг сурункади етишмовчилиги, эн-
докрин касаллик; асосан безлар сили оқибатида
кетиб чиқади. А. к. кортикостероидлар секреция-
сининг камайиб кетиши хамда АҚТГ ва МСГ
кўпайиши натижасида пайдо бўлади. Касаллик-
нинг энг муҳим белгилари: кучсизлик, озиш, тери
ва шиллиқ пардалар гиперпигментацияси қон
босимининг пасайиб кетиши, дегидратация
кунгил аиниши, қабзият ёки ич кетиши, руҳий
тушкунлик. д
АДДИСОНИЗМ —буйрак усти бези шикастлан-
маган ҳолда аддисон касаллигининг белгилари
пайдо булиши.
АДДИСОНИҚ КРИЗ —буйрак усти бези пўст
қаватининг ўткир етишмовчилиги. Бу синдром
буйрак усти бези пўст қавати фаолиятининг
кескин сусаииб кетиши ёки бутунлай тўхташи
натижасида келиб чиқади. Бунга Аддисон ка-
саллигининг оғирлашиши, буйрак усти безига қон
қуиилиши ёки унинг тромбози, сепсис, зотилжам
огир операциялар, жароҳатланишлар сабаб бўлй-
ши мумкин. Синдромнинг характерли клиник
белгилари: кўнгил айниши, қайт қилиш, қоринда
оғриқ паидо бўлиши, мускуллар заифланиши
гавда ҳароратининг кўтарилиши, қон босимининг
жуда пасаииб кетиши, совуқ тер чиқиши, руҳий
узгаришлар. Беморни ҳолатидан чиқариш
учун кортикостероидлар қўлланилади, сув-элект-
надиТуглеводлаР ва оксил алмашинуви ростла-
АДДУҚЦИЯ — қўл-оёкни танага яқинлашти-
риш. Ьу ҳаракатда қатнашган мускуллар а д -
дуктор мускуллар деб аталади.
АДЕНИЛАТЦИКЛАЗА — аденозинтрофосфат
кислота (АТФ) нинг пирофосфат ажратиб, цик-
лик аденозинмонофосфатга айланишини тезла-
тадиган мембранага боғлиқ фермент — Фос-
фатаза. ^
АДЕНИН, 6-аминопурин — пурин асослари-
дан бири. Нуклетоидлар таркибида бир қатор
коферментлар ташкил қилишда қатнашади, нук-
леин кислоталар таркибига киради.
АДЕНИТ — организмдаги безлар ва лимфа ту-
гунларининг яллиғланиши, аксари қўшма сўзлар
мас" 1 идраденит, лимфаденит.
АДЕНОВИРУСЛАР — нафас йўлларидаги без
(аденоид) тўқималарида яшаб, нафас йўллари
катори, конъюнктивит, гастроэнтерокапит, зо-
тилжам каби касалликларни қўзғатувчи ви-
руслар. Уларнинг одаМда касаллик қўзғатувчи
дан ортиқ тури маьлум.
АДЕНОВИРУСЛИ КЕРАТОКОНЬЮНҚТИ-

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish