Тиббиёт коюсий луғати



Download 0,94 Mb.
bet8/54
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#23714
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   54
Bog'liq
qomusiy

волкович симптоми — чаноқ халқасининг
икки томони синганда беморнинг оёқларини
тиззадан букиб ва икки томонга кериб, чалқанча
ётишга мажбур бўлиши.
ВОЛКОВИЧ ТАХТАКАЧИ — оёқ суяклари син-
ганда уларни қимирлатмай ушлаб туришда
кўлланиладиган тахтакач (шина); у устига
гипсли бинт қўйилган юпқа картондан иборат
бўлиб, ишлатиш олдидан тайёрланади.
ВОЛОШИНОВ ТАХТАКАЧИ — елка суяги син-
ганда тананинг ўрта қисмидан ташқи томонга
йўналган ва синган суякларни қимирлатмай
ушлао турадиган тахтакач (шина). Бутахтакачга
кўл танага нисбатан тўғри бурчак остида маҳ-
камланади.
ВОЛЧАНКА - қ. Тери сили.
ВОЛЮМИНОМЕТР—одам танаси ҳажмини аниқлаш учун кўлланиладиган асбоб. Одамдан сиқиб чиқарилган сув ҳажмини ўлчашга асослан-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




ган. В. ванна ва у б-н туташган, даражаларга бўлинган шиша найчадан ёки сиқиб чиқарилган сувни ўлчанадиган тарозидан иборат.
ВРАЧ — қ. Шифокор.

ВУЛЬВА — аёлларнинг ташқи жинсий аъзолари; бунга қов, катта ва кичик жинсий лаблар, клитор, қин даҳлизи ва Бартолин бези киради. ВУЛЬВИТ — аёллар ташки жинсий аъзолари- нинг яллиғланиши; одатда қин яллиғланиши б-н бирга кечади.
ВУЛ ЬВОВАГИ НИТ—аёллар ташқи жинсий аъзолари ва қиннинг яллиғланиши. В. ни турли микроблар (кўпинча стафилококк, стрептококк, ичак таёқчаси, трихомондалар, баъзан дифтерия таёқчаси, гонококк) ва замбуруғлар қўзғатади.


ГАЛЛЮЦИНАЦИЯ 51


Шахсий гигиена қоидаларининг бузилиши, вульва териси ва қин шиллиқ пардасининг шикастлани- ши, организмнинг ҳимоя функциясини сусайтира- диган турли сурункали касалликлар (мас., тон- зиллит, пиелонефрит)
ва моддалар алмашинуви- нинг бузилиши б-н боғлик бўлган касалликлар (семириш, қандли диабет) ҳам сабаб бўлиши мумкин. В. да қиндан кўп чиқинди ажрала бошлайди, вульва соҳаси қичишиб, оғрийди, юрганда оғриқ зўраяди, ташқи жинсий аъзолар териси, баъзан сон ва думбанинг ички юзаси қизаради.


г


ГАВДА ТЕМПЕРАТУРАСИ — организмнинг ис- сиқлик ҳолатини ифодалайдиган бирлик. Соғлом одамда ҳарорати қўлтиқдан ўлчанганда 36,5° — 36,9° бўлади. Гавда сиртидаги т-ра ички органлар т-расидан анча паст, мас., жигар ҳарорати 37,8°— 38° га тенг бўлади. Бу рақамлар кун мобайнида 0,5—0, 7° га ўзгариб туради.
ГАВДА ТУЗИЛИШИ — одам органларининг ту- зилиши, шакли, ҳажми ва б. хусусиятларининг мажмуи. Гавда ҳужайралар, тўқималар, орган- лар, органлар системаси ва суюқ таркибий қисмлардан тузилган бир бутун мураккаб система бўлиб, унинг бутунлигини нерв ва суюқликлар (қон) системаси бошқариб туради. Гавда оқсил моддаларининг мураккаб бирикмасидан иборат бўлиб, ўзини ўраб олган ташқи муҳитга мослаш- ган ҳолда яшайди.
ГАЗАНДА, чаёнўт — кўп йиллик ўт ўсимлик. Барги таркибида С, Вг ва К витаминлар, каротин, пантотенат кислота, ошловчи ва б. моддалар бор. Препаратлари қон тўхтатувчи восита сифатида, авитаминозларни, сурункали яраларни даво- лашда қўлланилади.
ГАЗЛИ ГАНГРЕНА, газли флегмона — анаэроб (кислородсиз) шароитда ривожланади- ган клостридий микроблари қўзгатадиган ўткир инфекцион касаллик. Бунда газли пуфакчалар пайдо бўлади, зарарланган тўқималар шишиб, ирийди (некроз). Беморнинг умумий аҳволи оғирлашади.
ГАЛАЗОЛИН (син. : ксилометгазолин) — кимё- вий тузилиши ва таъсири бўйича нафтизинга яқин дори модда; ринит, ларингит, синусит, Гаймор бўшлиғининг яллиғланиши каби касалликларда ишлатилади.
ГАЛАКТОЗА — моносахарид альдогексоза; ҳайвонларда сут қанди — лактоза ва нерв тўқи- масида цереброзид ва ганглиозидлар таркибига киради.
ГАЛАКТОЗАМИН — аминоканд, галактоза уну-


мй; табиатда хондроитин сульфат шаклида одам шиллиқ моддалари таркибига кирадиган муко- идларни ҳосил килади.
ГАЛАКТОРЕЯ, гиперпролактинемия, Чиари-Фромель синдроми — ҳомила- дорликка боғлиқ бўлмаган ҳолда сут безидан ўз-ўзидан сут ажралиб туриши ва ҳайз кўрмаслик б-н ифодаланадиган патологик ҳолат. Қонда гонадотропинлар ва эстрогенлар камайиб, про- лактин кўпаяди. Қасалликка гипофиз ўсмалари, Иценко—Кушинг касаллиги, гипофиз аденомаси ва б. сабаб бўлади.
ГАЛАКТОСТАЗ — эмизикли аёлнинг сут безида сут туриб колиши; сут йўли мускул толалари тонусининг бузилиши, шунингдек сут таркибининг ўзгариши сабаб бўлади,
ГАЛАНТАМИН (син. : галантамин гидрохлорид, ницалин) — холинэстераза ферменти фжшлигини пасайтириб, ацетилхолинни парчаланишдан сақ лайдиган ва холинорецепторларнинг ацетилхо- линга сезгирлигини оширадиган дори модда. Суяк мускулларининг камқувватлиги (миастения), мус- куллар дистрофияси, невритга алокадор ҳаракат ва сезги бузилишлари, психоген импотенция, полиомиелит асоратлари каби ҳолатларда ишла- тилади.
ГАЛЕН ПРЕПАРАТЛАРИ — ўсимлик ёки ҳайвон хом ашёсини ишлаш ва ундан таъсир этувчи моддаларини ажратиб олиш йўли б-н тай- ёрланадиган дори-дармонлар. Г. п.га тинктура- лар, экстрактлар, шарбатлар, хушбўй сувлар, мойлар, спиртлар, совунлар ва б. киради. ГАЛЛЮЦИНАЦИЯ — айни вактда йўк нарса- ларни бордек идрок қилиш; идрок этишнинг алданиши. Г. нерв системаси касалликлари ёки гипноз вақтида рўй беради. Одатда бир неча турга, мас., кўриш (одам, нарса, ҳашаротларни кўриш), эшитиш (товуш, шовкинни эшитиш), ҳид билиш, таъм билиш ва тери сезгиси Г.ларига бўлинади. Ҳар хил касалликларда Г.нинг бирор


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


52




ГАЛЬВАНИЗАЦИЯ


тури кўпрок учрайди. Мас., кўриш Г.си кўпинча инфекцион касалликлар ва турли заҳарланишлар оқибатида юз берувчи руҳий хасталикларда кузатилса, эшитиш Г.си шизофрениянинг баъзи турлари ва нерв системасининг спиртли ичимлик- лардан заҳарланиши натижасида юзага келади. Г. қарилик руҳий касалликларида ҳам содир бўлади.
ГАЛЬВАНИЗАЦИЯ — электротерапия усули; ку- чи ва кучланиши паст бўлган ўзгармас ток б-н даволаш. Периферик нерв системаси ка- салликлари (радикулит, плексит, неврит)
ҳамда жароҳатдан, ревматизмдан, моддалар алмашину- ви бузилишидан юзага келган артрит касалликла- рини даволашда қўлланилади. ГАЛЬВАНОДИАТЕРМИЯ — электр б-н даво лаш усули; бунда гальванизация б-н диатермия бирга таъсир эттирилади.
ГАЛЬВАНОИНДУКТОТЕРАПИЯ — электр б н даволаш усули; бунда бемор организмига гальва- низациядан ташқари юқори частотали ўзгарувчан магнит майдони (индуктотермия) таъсир эттири- лади. Шунда тўқималарда мураккаб жараёнлар руи бериб, гуморал моддалар ҳосил бўлади. Г. б-н даволаганда терида қон томирлар кенгайиб, қон айланиши яхшиланади. ’
ГАЛЬВАНОТЕРАПИЯ — бўғим, мускул, нерв- ларнинг функционал ва органик касалликларини даволашда доимий (гальваник) электр токини қўллаш.
ГАМАКСОФОБИЯ — қ. Амаксофобия. ГАМАРТОМА — аъзо ва тўқималарнинг эмбрио- нал ривожланиши бузилишидан вужудга келади- ган ўсмасимон тузилма; мезенхимал, фиброз ва хондроматоз Г. фарқ қилинади. ГАМАРТОФОБИЯ — мияни чулғаб олган қўрқув ҳолати; ножўя хатти-ҳаракат ёки ҳиёнат қилиб кўйишдан қўрқиш.
ГАМБРИНИЗМ— алкоголизмнинг бир тури; пи- во ичишга ружу қилиш. ’
ГАМЕТА етилган эркак (сперматозоидлар, спермалар) ва урғочи (туҳум ёки тухумҳужайра- лар) жинсий ҳужайралар; бир-бири б-н қўшил- ганда янги организмнинг ривожланишини ва ирсий белгиларнинг наслдан-наслга ўтишини таъминлайди.
ГАМЕТОГЕНЕЗ — жинсий ҳужайралар — гаме- таларнинг ҳосил бўлиш ва етилиш жараёни. Эркак гаметалар (сперматозоидлар, спермий- лар) Г.и сперматогенез деб, урғочи гамета- лар (тухумҳужайралар) Г.и эса о о г е н е з деб аталади.
ГАМЕТОЦИТ — эркак ва дифференциялашма- ган жинсий ҳужайраларнинг умумий номи; ке- йинчалик булардан мейоз жараёнида етилган жинсий ҳужайралар, яъни гаметалар ҳосил бўлади.
ГАММА-АМИНОМОЙ ҚИСЛОТА —мия тўқи масининг табиий метаболити; тормозловчи им- пульсларни ўтказишда қатнашади. Унинг препа- ратлари (аминолон, фенибут ва б.) дори моддалар (ноотроплар) сифатида ишлатилади. ГАММА-ГЛОБУЛИНЛАР — қон плазмасидаги иммуноглобулинлар фракцияси; таркибида бакте- риялар ва вирусларга қарши антителолар бор.


Юқумли касалликлар (қизамиқ, полиомиелит, гепатит) нинг олдини олиш ва даволаш мақсади- да қўлланилади. .
ГАММА-НУРЛАР — нур энергияси квантлари (фотонлар)нинг бир тури; тўғри чизиқ бўйича ёруғлик тезлигида (300 000 км/сек.) таркалади. Электр зарядига эга эмас. Атом ядроларининг энергия ҳолати ўзгарганда ёки зарралар анниги- ляциясида пайдо бўлади; фаол биологик таъсир этади.
ГАММА-ТЕРАПИЯ (кюри-терапия) — гамма-нурлар таъсирида даволаш; нур б-н даво- лашнинг бир тури.
ГАММА-ЭНЦЕФАЛОГРАФИЯ — гамма-нурлар ёрдамида радиоактив модданинг бош мияда топографик тарқалиш ҳолатини махсус асбоб- ускуналар (сканнер, гамма-топограф) воситасида текшириш усули. Бош мия касалликларини аниқлашда қўлланилади.
ГАММЕЛ ЭРИТЕМАСИ — баданнинг турли қис- Лшда учрайдиган параонкологик дерматоз; тез тарқалади.
ГАНГЛИЙ — вегетатив нерв системасининг пери- ферик қисми ёки бош мия устунидаги нервлар тўпламига кирадиган ҳужайралар тугуни. Ундан асосан сезувчи нерв толалари бошланади. Г.да нерв учлари ва қон томирлар ҳам бўлади ГАНГЛ ИОБЛ ОҚАТОР МОДДАЛАР (гангли- облокаторлар) — вегетатив нервларнинг (симпа- тик ва парасимпатик) еанглийл
арида қўзғалиш ўтишини тўхтатиб (блоклаб) қўядиган дорилар; гипертония, меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасини даволашда ишлатилади (мас. , бензо- гексоний, димекатин, пахикарпин, пирилен ва б.). ГАНГЛИОЗИДЛАР — асосан миянинг кулранг моддасида, буқоқ безида, шунингдек эритроцит, лейкоцит, буйрак, буйрак усти бези ва б. аъзата- рида учрайдиган гликолипид.
ГАНГЛИОНАР МОДДАЛАР—вегетатив ганг- лийлардан импульс ўтишини осонлаштирувчи ёки пасайтирувчи моддалар. Уларга вегетатив ганг- лийларни стимулловчи ёки блокада қилувчи моддалар киради.
ГАНГЛИОНЁВРОМА, ганглиома, ганг- лионар неврома, ганглиоцитома — бириктирувчи тўқима, периферик нерв толаси ва ганглиоз ҳужайралардан иборат хавфсиз ўсма; секин ўсади. Кўпинча, аёлларда якка тугунча кўринишида кузатилади, бош ва орқа мияда учрайди.
ГАНГЛИОНИТ—нерв ҳужайралари тугуни ва вегетатив ганглийнинт яллиғланиши; Г.га кўпроқ грипп, ўпка яллиғланиши, умуртқа касалликлари, қандли диабет ва б. сабаб бўлади. ГАНГЛИОРАДИҚУЛИТ нерв тугунидан бош- ланадиган нерв толаси ва илдизчасининг бирга- ликда яллиғланиши. Бунда оғриқ нерв толаси етиб борган мускуллар ва бўғимларнинг ўзгари- ши ҳамда жароҳатланишига олиб келади. ГАНГРЕНА, қорасон — тана, орган ёки тўқи- ма бир қисмининг ириши, некрознинг бир тури. Тўқиманинг эзилиши, соруқ уриши ёки куйиши, радиоактив нурлар, кислота ва ишқорлар, микроб- ларнинг токсинлари таъсирида тўқиманинг ўли- ши ва б. сабаб бўлади. Клиник кечиши бўйича - бирлкмчи, иккиламчи, қуруқ, ҳўл ва газли Г, фарқ ■ қилинади.
ГАНЗЕР СИНДРОМИ қаттиқ ҳаяжонланиш


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


53




ёки ҳафачилик, ташвишлардан сўнг одамнинг паришонхотир бўлиб қолиши; саволларга пойма- пой жавоб бериши. Бемор сўзлар маъносига эътибор бермай, бетўхтов гапиравериши ҳам мумкин.
ГАПЛОИД — ҳужайра ёки организмнинг гапло- ид (ёлғиз) сонли хромосомага эга бўлиши; жинсий ҳужайралар, баъзи замбуруғлар, сувўт- лар, баъзан юксак ўсимликлар Г.лидир.
ГАПТЕН — антигенлик хусусиятига тўла эга бўлмаган модда; биополимер молекулалари фраг- менти ёки сунъий синтез килинган кимёвий бирикма.
ГАПТОГЛОБИН — кислота табиатли аг-плазма гликопротеини. Специфик тарзда плазма оксиге- моглобинига бирикиб, буйракдан фильтрланмай- диган юксак молекуляр комплекс ҳосил килади. Г. гемоглобинга қарши табиий, олдиндан тайёр антитело деб фараз килинади.
ГАРРИСОНСИНАМАСИ — сийдикдаги билиру- бинни аниқлаш усули. Бу усул Фуше реактиви (бир ярим моль темир (Ш)-хлорид ва трихлор- сирка кислота)нинг сувдаги эритмаси б-н билиру- биннинг биливердинга оксидланиши натижасида кўк ёки яшил ранг пайдо бўлишига асосланган. ГАССЕР КАСАЛЛИГИ — қизил қон таначала- рининг парчаланиши, қон пластинкаларининг камайиши ва ўткир буйрак етишмовчилиги б-н ке- чадиган хасталик.
ГАСТРАЛГИЯ — қорин оғриғи. Органик ўзга- ришлар бўлмай туриб, қоринда қаттиқ оғриқ пайдо бўлиши. Асосан меъда касаллигида кузати- лади.
ГАСТРИН — таркибида 16 аминокислота қол- диғи бўлган гормон. Меъданинг кириш кисмида шиллик пардада ҳосил бўлади. Қонда Г. бўлиши меъда шиллик пардасининг тебраниб, гидрохло- рид кислота ишланиб чиқиши ва ажралишини, меъда ости безида овкат ҳазм қилувчи фер- ментларнинг ўн икки бармок ичакка чиқарилиши- ни кучайтиради.
ГАСТРИТ — меъда шиллиқ пардасининг ял- лиғланиши. Нотўғри овқатланиш, алкоголь, нико- тин таъсири, овқатдан заҳарланиш ва б. сабаб бўлади. Ўткир ва сурункали кечади. Ўткир Г.да кўнгил айниши, қусиш, тўш остида кучли оғриқ туриши, гавда ҳароратининг кўтарилиши, оғиздан ёқимсиз ҳид келиши кузатилади. Меъдага кислота ёки ишқор тушиши натижасида шиллик парда- нинг емирилишидан ўткир Г.нинг коррозив хили пайдо бўлади. Меъда шиллиқ пардаси баъзан йиринглаб, ўткир Г.нинг флегмонали хили ву- жудга келади. Сурункали Г. да иштаҳа йўқоли- ши, кекириш, кўнгил айниши, корин дам бўлиши, ич қотиши ёки кетиши белгилари пайдо бўлади. Овқат ҳазм килиш бузилиб, тўш ости оғриб туради.
ГАСТРОБИОПСИЯ — тирик тўқималарни гисто- логик текшириш учун меъда шиллиқ пардасидан гастроскоп ёки биопсион зонд ёрдамида кесма олиш.
ГАСТРОГРАФИЯ — меъданинг турли функция- лари (механик, секретор, эвакуатор ва б. фаоли- ятлари)ни график кайд килиш усулларининг умумий номи.
ГАСТРОДУОДЕНИТ — меъда ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ пардасининг яллиғланиши. Г. кўпин- ча гастрит,
меъда яраси, панкреатит каби ка-


ГАСТРОЭНТЕРИТ


салликлар б-н оғриган, шунингдек ҳар хил турдаги гижжалари (лямблия, аскарида ва б.) бор кишиларда учрайди. Ўткир ва сурунка- ли Г. фарқланади. Ўткир Г.да беморнинг кўнгли айнийди, қусади, ичи кетади, тўш соҳасида оғриқ бўлади. Сурункали Г.да меъда яраси ёки холе- цистит каби касалликларнинг белгилари кузатила- ди.
ГАСТРОДУОДЕНОСТОМИЯ — меъда б-н ўн ик-
ки бармок ичак орасида тешик очиш. Меъда б-н ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида улар орасидаги табиий йўл бекилиб қолганда қўллани- лади.
ГАСТРОЛОГИЯ — меъда касалликларини аниқ- лаш, даволаш ва олдини олиш усулларини ўрганадиган фан. Энтерологиянинг бир бўлими. ГАСТРОПТОЗ — меъданинг кенгайиб, ўз ўрни- дан пастга осилиб тушиши. Қорин девори тонуси- нинг пасайиши (кўп туккан аёлларда, озиб кетган кишиларда), диафрагманинг баъзи касалликла- ри, ўпка эмфиземаси, экссудатив плеврит сабаб бўлади. Г.да беморнинг иштаҳаси йўколиб, тўш остида оғриқ пайдо бўлади, қорин мускуллари бўшашиб, пастки кисми осилиб кетади, меъдада сув борлиги сезилади.
ГАСТРОРРАГИЯ — меъда томирлари девори- нинг ёрилиши натижасида унинг бўшлиғига қон окиши. Қўпинча меъда яраси, раки, геморрагик гастритда кузатилади.
ГАСТРОСҚАНИРЛАШ — меъдани радионуклид ёрдамида текшириш усули.
ГАСТРОСКОП — меъда бўшлиғи ва деворлари- ни кўздан кечириш, шунингдек турли муолажалар (биопсия ва б.)ни килиш учун ишлатиладиган тиббий эндоскоп. Г. оптик ва ёритиш системалари бўлган найчадан иборат.
ГАСТРОСҚОПИЯ — меъда бўшлиғи ва шиллик пардасини оғиз ва кизилўнгач оркали кири- тилган гастроскоп ёрдамида кўздан кечириш. Г. ёрдамида меъда шиллик пардасининг ранги, унда эрозия, яра ёки ўсмалар бор-йўқлиги аниқланади.
ГАСТРОСПАЗМ — меъда силлик мускуллари нинг қисқариши натижасида ҳаракат фаолияти нинг бузилиши. Г.да меъдада кучли оғрик пайдо бўлиб, бир неча соат давом этади. У бел, ковук ва орқага тарқалади. Бемор безовталаниб қусади, корни дам бўлади, кўнгли айнийди. ГАСТРОСТОМИЯ — меъдада сунъий тешик очиш. Қизилўнгач касалликлари (рак, куйиш ва б.)да овқат ўтмай колганда киндик устидан меъданинг олдинги деворини очиб, сунъий овқат йўли ҳосил қилиш.
ГАСТРОТОМИЯ — меъда деворини очиш ёки кесиш. Меъдадаги ёт жисмлар (нина, тугма, чуваланиб қолган ип ва б.)ни олишда ҳамда яра ёки меъда шиллиқ пардаси ёрилганда қонаётган томирларни (Меллори Вейс синдромида), кичик полипларни кесиб олиб, ўрнини тикишда қўллани- лади.
ГАСТРОЭНТЕРИТ меъда ва ингичка ичак шиллиқ каватининг яллиғланиши. Организмни заҳарлаб, умумий юкумли касалликни вужудга келтирадиган микробларнинг овқат б-н меъда- ичакка кириб кўпайиши сабаб бўлади.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


54 ГАСТРОЭНТЕРОҚОЛИТ




ГАСТРОЭНТЕРОКОЛИТ — меъда ва ичак (ху-
сусан, ингичка ва йўғон ичак)нинг ўткир яллиғла-
ниши.
ГАСТРОЭНТЕРОЛОГ—меъда-ичак, жигар, ўт
пуфаги, ўт йўллари, меъда ости бези ва ҳазм
системасининг касалликларини аниқлаш, даво-
лаш ва олдини олиш б-н шугулланувчи мута-
хассис шифокор. 1

ГАСТРОЭНТЕРОЛОГИЯ — ички касалликлар
булими; ҳазм органларининг тузилиши ва функ-
цияларини, шу органларда учрайдиган касаллик-
лар сабаблари ва ривожланиш механизмларини
Урганади ҳамда уларни аниқлаш, даволаш ва
5^иш усулларини ишлаб чиқади.
ГАСТРОЭНТЕРОСТОМИЯ — меъда б-н ингичка
ичак уртасида сунъий тешик очиш. Меъдани
резекция қилгандан сўнг амалга оширилади.
ГАСТРУЛА — кўп ҳужайрали ҳайвонлар эмбрио-
ни ривожида бластуладан кейинги босқич. Бу
даврда эмбрион чукур морфо-генетик ўзгариш-
ларга учраб, уч қаватга — ички (эндодерма)
урта (мезодерма), ташқи (эктодерма)га эга
булади. Бу қаватлардан тўкима ва органларнинг
куртак ҳужайралари вужудга келади.
ГАСТРУЛЯЦИЯ — кўп ҳужайрали ҳайвонлар
эмбрионал ривожланишининг илк жараёни. Бун-
да бир қаватли эмбрион (бластула) дан умуртқа-
сизларда икки каватли эмбрион (гаструла) ҳосил
булади. Г.дан кейин кўп умуртқали ҳайвонларда
ГДгтВоаГт«мРипН <мезодеРма) ҳосил бўлади.
■ А1/1 Рс)ҚГОМИЯ — меъдани бутунлай кесиб
олиб ташлаш. Рак, меъда ости бези аденомаси
меъда еки ўн икки бармок ичакда яра пайдо
°Улаа1ига олиб келган ҳолларда қилинади.
ГАУДЕК СИМПТОМИ — рентген нурлари ёрда-
мида текширилаётган ўн икки бармоқ ичакка
юборилган контраст модданинг жуда тез ёки
аксинча секин чиқиши; ўн икки бармок ичак яра
касаллигининг белгиси.
ГЕБЕФРЕНИЯ — шизофрениянинг бир тури- ак-
сари успиринлик даврида юзага келиб, васваса
галлюцинацйя, қўзғалувчанлик, ножўя хатти-
ҳаракат, бемаъни хазил, юқори кайфият нутқ-
нинг узуқ-юлуқ бўлиши б-н ифодаланади
Оқибатда шахсда тузатиб бўлмайдиган жиддий
узгаришлар юз беради.
ГЕБОИД — гебефренияга ўхшаш ҳолат. Табиа-
тан тубанликка юз тутиш; бундай кишилар
уғрилик, бузуқлик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик
даидилик каби иллатлар ва ҳар хил жиноятлар
килишга мойил бўлади. Г. шизофрения ҳамда
психопатиянинг баъзи турларида кузатилади.
ГЕКСАДАКТИЛИЯ — ривожланиш нуқсони-
Кўл ёки оёқда олтита бармоқ бўлиши. ’
ГЕКСЕНАЛ (син.: натрий гексабарбитал) —
ухлатувчи ва наркоз пайдо қилувчи хоссага эга
препарат; қисқа муддатли жарроҳлик муолажа-
ларида нафас йўлларидан бошқа йўллар орқали
бериладиган (ноингаляцион) наркоз воситаси
сифатида ишлатилади.
ГЕЛИОПРОФИЛАКТИКА - профилактика мақ-
садида қуёш нуридан фойдаланиш.
ГЕЛИОТЕРАПИЯ — даволаш максадида куёш
нуридан фойдаланиш


ГЕЛЛЕР СИНАМАСИ — сийдикдаги оксилни
аниқлаш усули. СийДикка концентрланган нитрат
кислота қуйилганда иккита суюклиқ (сийдик ва
нитрат кислота) чегарасида лойқа оқ қават ҳосил
бўлишига асосланган.
ГЕЛЬМИ НТЛАР, гижжалар — одам ва
ҳаивонларда гижжа касалликлари — гельминтоз-
ларни қўзғатадиган чувалчанглар. Г. га ясси
чувалчанглар, кўпгина юмалоқ чувалчанглар,
тукли чувалчанглар, ҳалкали чувалчанглар ва
б. киради.
ГЕЛЬМИ НТОЗ — одам, ҳайвон ва ўсимликларда
учрайдиган инвазион касаллик. Гельминтлар
қўзғатади. Гижжа турига караб ҳар хил органлар
(ўпка, жигар, ўт пуфаги, сийдик йўллари,
ичаклар) нинг яллиғланиши ва ҳатто, яраланиши-
га сабаб бўлади. Гельминтлар синфига кўра
нематодозлар, цестодозлар, трематодозлар ва
акантоцефалёзлар фарқ қилинади. Нематодоз-
лардан аскаридоз, анкилостомидоз, трихинеллёз,
ришта, трихоцефалёз; трематодозлардан — опис-
торхоз, фасциолёз; цестодозлардан — дифилло-
ботриоз, гименолепидоз, тениидоз, эхинококкоз
каби касалликлар одамларда кўпроқ учрайди.
Г.да аксарият беморларда ҳарорат кўтарилади,
кувват камаяди, бош оғрийди, корин ҳам оғриб’
тез-тез қон ва шиллиқ аралаш ич кетади.
ГЕЛЬМИНТОЛОГИЯ — паразитология бўлими;

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish