Тиббиёт коюсий луғати



Download 0,94 Mb.
bet9/54
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#23714
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54
Bog'liq
qomusiy

гельминтлар келтириб чиқарадиган касалликлар
ва уларнинг олдини олиш тадбирларини ўргана-
диган фан. Г. паразит чувалчанглар морфология-
си, физиологияси, биокимёси, экологияси ва
ривожланишини ўрганади. ■
ГЕМАНГИОМА, томир невуси—кон то-
мирларидан ривожланган хавфсиз ўсма. Артерия
(артерия томирларидан), вена (вена томирлари-
дан), кавернали (тўсиқлар б-н ажратилган
кенгайган томир бўшлиқларидан), капиллярли
(кил томирлардан ривожланадиган) ва б. Г.лар
фарқ қилинади. '
ГЕМАНГИОСАРКОМА — қон томир девори эле-
г!м^Э|?хпло1)ИВ0Жланадиган хавФли ўсма.
I ЬМАРТРОЗ — бўғим шикастланиши оқибатида
унинг ичига қон куйилиши.
ГЕМАТО-ЭНЦЕФАЛИК БАРЬЕР — қон бн
нерв тўқимаси ўртасидаги гистогематик тўсиқ.
Қондаги моддаларнинг орқа мия суюқлиғн ва
нерв тўқимасига ўтишини идора қилади.
ГЕМАТОГЕН - камқонликда ишлатиладиган
дори; таркибида фибринсизлантирилган ёки ста-
биллаштирилган қорамол қони ёки унинг шаклли
элементлари бўлади. Таъм бериш мақсадида канд
шарбати, шакар, асал, куюқлаштирилган сут ва
хушбўй моддалар қўшиб тайёрланади.
ГЕМАТОҚИСТА — ичида қон бўлган киста, қон-
ли киста. •
ГЕМАТОКРИТ—гематокрит сонини аниқлайди-
ган асбоб. Г. да қон плазмасига нисбатан эритро-
цитларнинг фоиз нисбати белгиланади.
ГЕМАТОКРИТ СОН—қон шаклли элементлари-
нинг қон плазмасига нисбати. Г.с. орқали эритро-
цитларнинг умумий ҳажми, гемоконцентрация
еки гидремияси аниқланади.
ГЕМАТОЛОГ—қон ва қон яратувчи система
касалликлари бўйича мутахассис-шифокор (те-
рапевт); ^шу соҳадаги даволаш-профилактика
ёки илмий-тадқиқот ишлари б-н шуғулланади.


шшш.21уои2.сот ки1иЬхопаз1


55


ГЕМАТОЛОГИЯ — кон, кон яратувчи система, унинг тузилишц ва функциялари, касалликлари ва даволаш усулларини ўрганадиган фан. Орга- низмда кон яратилиши ва унинг бошкарилиши, қон яратиш системаси касалликларининг диагно- стикаси ва даволаш усуллари, шунингдек кон ивишига алокадор масалалар б-н шуғулланади. ГЕМАТОМА — тўкималар, органлар, тана бўшлиқларида кон тўпланиши. Қон томирлар шикастланганда, коннинг ивучанлиги бузилганда ички кон кетиши сабаб бўлади. Бунда кон тўкималарга сингиши ёки бир жойда тўпланиб, тўқималарни четга суриб кўйиши мумкин. Г. тўқималарда яллиғланиш реакциясини ҳосил қилади, уларни кон б-н таъминловчи майда қон томирларини босиб қўяди, натижада оғрик пайдо бўлади.
ГЕМАТОМИЕЛИЯ — орка мияга қон қуйилиши. Асосан жароҳатланиш, шунингдек каттик куча- ниш, ток уриши ёки орқа мия кон томирларининг ёрилиб кетиши сабаб бўлади. Қўл-оёқларнинг фалажланиши б-н ўтади.
ГЕМАТОНЕФРОЗ — буйрак жоми ва косачала- рида қон тўпланиши; гидронефрозда учрайди. Шикастланишдан кейин буйрак тўкимасидан ажралган ва фиброз капсула б-н ўралган пуфакка ҳам Г. дейилади.
ГЕМАТОПИОМЕТРА — бачадон бўшлиғига кон ва йиринг тўпланиши; бачадон ракида, шунингдек бачадон бўйни бекилиб қолганда кузатилади. ГЕМАТОРАХИС— орка мия пардалари орасига кон қуйилиши. Тўсатдан содир бўлади. Орқа миянинг жароҳатланган қисмига караб оёк ёки кўл ва оёқлар бирдан фалаж бўлиб колиб, терида сезги йўқолади, чаноқ органларининг фаолияти бузилади (сийдик тутилиб қолиши, қабзият). ГЕМАТОСАЛЬПИ НҚС — бачадон найига қон тўпланиши (мас. , ҳомиладорлик бачадондан ташқарида, хусусан бачадон найида бўлганда). ГЕМАТОСАРКОМАЛАР — лимфа ва ретикуляр тўқималардан вужудга келадиган хавфли ўсма; лимфогрануломатоз, ретикулосаркома, плазмаци- тома, лимфосаркома, турлари фаркланмаган хавфли лимфомалар киради.
ГЕМАТОФОБИЯ — қондан қўркиш. ГЕМАТОЦЕЛЕ — мояк кин пардаси бўшлиғига ёки ёрғоқ тўқимасига қон қуйилиши. Одатда шикастланиш сабаб бўлади. Қон касалликларида ҳамда мояк ортиғи ўсмасида учрайди. ГЕМАТУРИЯ — сийдикда кон бўлиши, буйрак ва сийдик йўли касалликларида кузатилади. Макро- гематурия (сийдик қизғиш, баъзан гўшт селига ўхшаш бўлади), микрогематурия (микроскоп остида эритроцитлар борлиги аникланади) фарқ қилинади.
ГЕМЕЛЛОЛОГИЯ — тиббиёт ва биология фан- ларининг эгизаклар генетикаси, морфология, физиологияси,' психологияси ва патологиясини ўрганадиган бир бўлими.
ГЕМЕРАЛОПИЯ — к. Шабкўрлик.

ГЕМИАГЕВЗИЯ — тилнинг ўнг ёки чап ярмида бир-иккита тутам ядролари зарарланганда ўша томонда таъм сезишнинг бузилиши. ГЕМИАЛГИЯ — гавданинг ярмида пайдо бўла- диган оғриқ. Инсультда кузатиладиган ярим тананинг фалажи б-н бирга шу томонда оғриқ ҳам бўлиши. Асосан бош мия айрим қисмлари, мас., таламуснинг шикастланиши сабаб бўлади.


ГЕМИМИМИЯ


ГЕМИАНЕСТЕЗИЯ — ярим тананинг оғрик сез- май қолиши. Бунга бош мия тепа ва пешона кисмининг бирга зарарланиши хамда таламус- нинг жароҳатланиши сабаб бўлади. ГЕМИАНОПСИЯ — иккала кўз чакка йш бурун томонидаги ярми кўриш майдонининг йўколиши. Қўриш анализаторининг марказий қисмида пайдо булган ўсма ёки бошка турли касалликлар сабаб бўлади.
ГЕМИАТАКСИЯ — ярим танада ихтиёрий хара- катларга беихтиёрий ҳаракатлар (норавон, ноте- кис, тартибсиз, ножўя ҳаракатлар) кўшилиб кетиши. Юриш, туриш, кўлни бемалол ишлатиш кийин бўлиб қолади. Бемор ўзини тута олмайди ва юрганда гандираклаб кетиб, мувозанати кескин ўзгаради. Бунга бош мия таламик сатҳи ёки мия, мияча ва уларнинг системалараро йўллари жаро- ҳатланиши сабаб бўлади.
ГЕМИАТРОФИЯ — тана бир кисмининг, оёқ-кўл ёки юзнинг ориқлаб, кичрайиши ва заифлашиб қолиши; бу жараён тўкималарда трофика ва моддалар алмашинувининг бузилиши б-н бирга ўтиб, турли сабабларга кўра келиб чикиши мумкин.
ГЕМИБАЛЛ ИЗМ — ярим танада, кўл ёки оёқда ёки иккаласида ҳам «улоктиргандек» беихтиёрий ҳаракатлар пайдо бўлиши. Бунга кўл ва оёқ мускулларининг бир томонлама бирданига каттиқ кискариши сабаб бўлади. Бундай ҳаракат шунча- лик кучли бўладики, ҳатто бемор ўриндиқдан йиқилиб тушиши мумкин. Касаллик кам учраб, бош миянинг пўстлоқ ости ядроларидан бири — Льюис ядроси ёки у б-н боғланган йўллар шикастланганда кузатилади. Жараён карама- қарши тусда ўтади, яъни чап томондаги ядро шикастланса, ўнг қўл ёки оёкда шундай ҳаракат рўй беради.
ГЕМИГИДРОЗ — одам гавдаси бир томонининг кўп терлаши.
ГЕМИГЛОССОПЛ ЕГИЯ — тил ярмининг фа лажланиши; дисфагия, дизартрия ва тилнинг фалаж бўлган томонга осилиб қолиши. Тилнинг ярми озиши, фибрилляр тортилишлар кўриниши- да намоён бўлади. Қасаллик тил ости нерви зарарланганда рўй беради.
ГЕМИКАСТРАЦИЯ — битта моякни олиб таш- лаш ёки унинг фаолиятини тўхтатиш (ахта қилиш).
ГЕМИКЛОНИЯ — чап ёки ўнг кўл ёки оёқдаги айрим мускуллар ёки улар гуруҳининг тартибсиз тез қисқариши натижасида беихтиёрий қимирлаш пайдо бўлиши. Бош мия яримшарларининг маъ- лум бир қисмига ёки бош миянинг бошка сатҳларига қон куйилиши ёки қонсизланиши сабаб бўлади. Г. бир маромда рўй бериб, ҳаракат пайтида кучайиб кетиши мумкин (яна к. Миокло- ния).

ГЕМИКРАНИЯ — бошнинг ярмида пайдо бўла- диган оғрик (яна к. Мигрень). ГЕМИЛАРИНГЭКТОМИЯ — ҳикилдоқнинг яр- мисини кесиб олиб ташлаш. Рак касаллигида кўлланилади.
ГЕМИМЕЛИЯ — ривожланиш нуқсони; қўл ёки оёкнинг ёхуд улар бирор кисмининг бўлмаслиги. ГЕМИМИМИЯ — юз нерви зарарланганда юз-


\тт«.г|уоиг.сот ки(иЬхопаз1


ГЕМИПАРЕЗ




56


нинг бир томонида мимика—имо-ишора ҳаракат- ларининг йўқолиши.
ГЕМИПАРЕЗ — ярим тананинг фалажланиши; асосан кўл-оёқнинг бир томонлама чала фа- лажланиши. Кўпинча бош мия яримшарларининг бирида қон айланишининг бузилиши ёки унинг яллиғланиши сабаб бўлади. Ихтиёрий ҳаракат, сезиш кескин сусаяди, пай рефлекслари фалаж томонда кучайиб, патологик турлари ҳам рўёбга чиқиши мумкин.
ГЕМИПАРЕСТЕЗИЯ — ярим танада сезувчан- ликнинг бузилиши; бу увишиш, карахт бўлиб қолиш кўринишида намоён бўлади. Ярим тана ёки бир томондаги қўл-оёкда сезги ўзгариши ортиб кетса — гемигиперестезия, камайиб кет- са — гемигепестезия, ғайритабиий тус ол- са — гемигиперпатия ёки гемидизе- с т е з и я деб аталади. Г. турли нерв касалликла- рида рўй беради.
ГЕМИПЛЕГИЯ — ярим тананинг тўла фалаж булиб қолиши. Бир томондаги кўл-оёқда ҳаракат йўқолади. Бунга бош мия яримшарларидан айрим қисмлари сатҳининг жароҳатланиши (мас., мар- казий олд пушта, ички капсуланинг тўла шика- стланиши) сабаб бўлади.
ГЕМИСИ НДРОМ — гавданинг ўнг ёки чап ярми- да нерв системаси функцияси бузилишининг умумий белгилари йиғиндиси. Мас. , ўнг томонда сезгининг бузилиши, бош миянинг бир томонида қандайдир ўзгариш борлиги, бирор оғир ка- салликдан бир томонда енгил асорат қолиши, бош мияга кон куйилиши натижасида рўй бёрган чукуР фалажланиш қайтиб, енгил фалажлик белгилари қолиши, яъни ярим танада касаллик- нинг баъзи аломатларини учратиш ва ҳ. к. ГЕМИСПАЗМ — гавданинг ярми ёки унинг қисм- ларидаги мускулларнинг вақти-вакти б-н қисқа- риб тортишиши. Юз мускуллари гемиспазми кўпроқ учрайди. Бунда юзнинг ўнг ёки чап томонидаги мускуллар бирданига кисқариб, кўз, қош, оғиз бурчаги қийшайиб, тортилиб кетиши мумкин. Хуружсимон кўринишда намоён бўлади. ГЕМИТРЕМОР — ўнг ёки чап қўл ва оёқнинг қалтираши; асосан бон! мия пўстлоқ ости ядрола- ридан бирининг шикастланишидан келиб чикади. Кўпроқ қон томир системасида қон айланиши бузилганда, айниқса, сурункали нерв касаллик- ларида кузатилади.
ГЕМЛАР — гемпротеинлар, мас. , цитохромлар, гемоглобин, каталаза ва б.нинг простетик туркуми сифатида қатнашадиган металлопорфинлар.
Г■ таркибидаги темир атоми тўрт пиррол ҳалқала- рининг азот атомларига боғланган бўлади. ГЕМОБИЛ ИЯ — ўт йўлларидан ўт б-н бирга кон чикиб ичакка тушиши. Кўпрок жигар шика- стланганида кузатилади.
ГЕМОБЛАСТОЗ — кон яратувчи ҳужайралар- дан ривожланадиган хавфли ўсмаларнинг умумий номи. Г. га лейкоз
ва гематосаркомалар киради. ГЕМОГЛОБИН, НЬ — умуртқалиларнинг энг му- ҳим нафас оқсили, қоннинг рангли компоненти. Қизил кон ҳужайраларида 34 % ли эритма ҳолида бўлади ва ҳаво кислородини ўпкалардан тўқима- ларга ташиб туради. Г. икки компонентли хромопротеид бўлиб, оқсил қисми глобин, тўрт


полипептид занжирли тетрамер, простатик турку- ми ҳар бири темир атоми тутувчи тўртта гем молекулаларидир. Одам Г.ининг глобин кисми тўрт полипептид занжирдан ташкил топган бўлиб, уларнинг ҳар иккитаси бир хил тузилишга эга ва 0282 формуласи б-н ифодаланади. Бу полипептид занжирга кирадиган аминокислота- лар ўзгариши туфайли Г.нинг турли вариантлари пайдо бўлган. Ҳомила Г. и катта кишилар Г. идан фарқ қилиб, у агуг формуласи б-н ёзилади. Г. нинг мутация туфайли келиб чиққан бир нечта вариантлари барвақт ўлимга сабаб бўлади. Узгарган Г. кислород боглаш хусусиятини иуқотади (ўроксимон ҳужайрали камқонлик талассемия).

ГЕМОГЛОБИ НЕМИЯ — кон плазмасида эркин гемоглобиннинг ҳаддан зиёд кўп бўлиши. Турли қон касалликларида кузатилади. ГЕМОГЛОБИНУРИЯ — сийдикда гемоглобин бўлиши. Бунда сийдик кизил, аммо тиник бўлади. Куииш, заҳарланиш, мос келмайдиган қон қуйиш асорати сифатида ва б. ҳолларда кузатилади. ГЕМОДИАЛИЗ — конни заҳарли моддалардан тозалаш. Бунда артерия қони қон тозаловчи махсус асбоблардан утказилиб, яна организмга қайтарилади. Ўткир ва сурункали буйрак етиш- п2В.^лгидазаҲаРланишлэрда қўлланилади. ГЕМОДИНАМИКА — қон айланиши физиологи- яси бўлими. Гидродинамиканинг физик конунла- Ридан фойдаланган ҳолда қоннинг юрак ва томирлардаги ҳаракатини ҳар томонлама ўргана- Ди.
ГЕМОЛИЗ — эритроцитлар (қизил қон танача- лари)нинг парчаланиб, қон плазмасига гемогло- бин ўтиши. Нормада Г. эритроцитларнинг ҳаётий циклини якунлайди. У одам ва ҳайвонлар орга- низмида узлуксиз равишда бўлиб туради. Патоло- гик Г. гемолитик заҳарлар, совуқ, баъзи дорилар таъсирида (уларга ўта сезгир одамларда) ва б. омиллар оқибатида рўй беради; гемолитик анемияга хос белгилардан бири.
ГЕМОЛИЗИНЛАР — гемолизта сабаб бўлади- ган антителолар.
ГЕМОЛИМФАНГИЭКТАЗИЯ — теридаги кон ва лимфа томирларининг варикоз кенгайиши. ГЕМОМЕТР—қондаги гемоглобин миқдорини аниқлаш учун ишлатиладиган асбоб.


• ЕМОПЕРИТОНЕУМ — қорин бўшлигида қон тўпланиб колиши. Қорин ва б. ички органлар (ичактутгич, жигар, талоқ ва б.), шунингдек уларнинг томирлари зарарланганида кузатилади. ГЕМОПНЕВМОТОРАКС — плевра бўшлиғида кон ва ҳаво тўпланиб қолиши.
ГЕМОРРАГИЯ — қон томир деворининг бутунли гига путур етганда (кесилганида, ёрилганда), ўтказувчанлиги бузилганда қоннинг томир таш- карисига чикиши.


ГЕМОСИ ДЕРИ Н — ҳайвонларнинг таркибида
темир бўлган оқсили; функцияси бўйича ферри- тинга яқин. Г. айниқса қон ҳужайралари бузили- ши б-н боғлик касалликлар, хусусан хавфли камқонликда жигар ва талокда тўпланиб қолади. ГЕМОСПЕРМИЯ — шаҳватда қои бўлиши. Чин (кон шаҳватга уруғ пуфакчаларида, уруғ ти- зимчалари йўлларида қўшилади) ва сохта (кон • шаҳватга аралашмай, кон қуйқалари кўриниши- да бўлади) Г. фарк қилинади.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


57




ГЕМОСТАТИК МОДДАЛАР (гемостатик- л а р ) — қон кетишини тўхтатувчи дорилар (қ. К,он тўхтатувчи моддалар).
ГЕМОТЕРАПИЯ — қон, унинг таркибий қисмла- ри ва улардан тайёрланган препаратлар б-н да- волаш.
ГЕМОТОКСИ НЛАР — эритроцитларни зарар- лаб, уларнинг емирилиши (гематиз)га сабаб бўладиган заҳарли моддалар; микробларнинг токсинлари, ўсимлик ва ҳайвонларнинг заҳарли моддалари ва б.
ГЕМОТОРАКС — плевра бўшлиғида кон йиғили- ши; шикастланиш, баъзан ўпка раки ёки сил ва б. касалликларда ички қон кетиши сабаб бўлади. Унча катта бўлмаган Г. кўкрак оғриғи, йўтал б-н кечади, у зўрайиб борган сари, нафас кисиши, ҳансираш, цианоз (кўкариб кетиш), юрак фаолиятининг издан чиқиши рўй беради. ГЕМОФИЛИЯ — кўп кон окиши б-н кечадиган ирсий касаллик; кон плазмасида қоннинг ивиши учун зарур бўлган VIII ва IX қон ивиш омилларининг етишмаслиги сабаб бўлади. Г. келиб чиқиш сабабларига кўра гемофилия А. ге- мофилия В, ингибиторли Г., қон томирли Г., факторли Г. ва тромбдеворли Г. деб фарқланади. ГЕМОФТАЛЬМ — кўз ичига (асосан шишасимон танага) қон куйилиши. Шикастланиш, қанд касаллиги, токсоплазмоз, сил ва б. сабаб бўлади. Кўзнинг кўриш қобилияти йўколади. ГЕМОХРОМАТОЗ — темир алмашинувининг бу- зилиши, унинг ичакларда кўплаб сўрилиши ҳамда тўқима ва органларда тўпланиши б-н ифодалана- диган касаллик. Жигар циррози, қандли диабет, терининг пигментацияси каби белгилар намоён бўлади; доминант ҳамда рецессив йўл орқали наслдан-наслга ўтади. .
ГЕМОЦИАНИ Н — кислород ташувчи гем проте- ин. У порфирин тутмайди, умуртқасиз ҳайвонлар- да бўлади. Оксидланган шакли кўк тусда.
ГЕН, ирсий о м и л — ирсиятнинг функционал бирлиги; дезоксирибонуклеин кислота (баъзи вирусларда эса рибонуклеин кислота) молекула- сининг бир қисми. Организмнинг барча Г.лари мажмуи унинг генетик конституцияси — гено- типни ташкил этади. Ирсий омилларнинг наслдан- наслга ўтиши 1865 й. Мендель томонидан кашф қилинган бўлиб, 1909 й. В. Иогансен уларни Г. деб атаган. Молекуляр генетика ривожи генетик материалнинг кимёвий табиатини аниқлашга ва Г.ни ДНК (баъзи вирусларда РНК) молекула- сининг ўзига хос нуклеотидлар тўпламидан иборат бир қисми деб тасаввур қилишга олиб келди. Ҳар бир Г. маълум оксил (фермент) ҳосил бўлиши учун зарур ахборотни таъминлайди ва шу йўл б-н организмдаги барча кимёвий реакция- ларни бошқаради. Г. ларнинг ноёб хусусияти улар- нинг ғоятда баркарорлиги (бир канча насллар даво- мида ўзгармаслиги) ва бошқа томондан, уларда ай- рим турғун ўзгаришлар, мутациялар юз беришидир. ГЕНЕАЛОГИК ЖАДВАЛ — бир оила доираси- даги қариндошлик боғларини генетик белгилар б-н график тарзда ифодалаш; асосан ирсий белгиларнинг авлодга ўтиш характерини ўрганиш (мас. , касалликларни аниклаш ва б.)да Г.ж. қўл келади.
ГЕНЕАЛОГИК УСУЛ — маълум ирсий белгилар характерини ўрганадиган усул ёки келажакда шу ирсий белгиларнинг ўрганилаётган оила аъзола-


ГЕНЛАР


рида такрорланишига бериладиган баҳо; қарин- дошлик боғларини аниқлаш ва кариндошлар ўртасида шу ирсий белгиларни кузатиб боришга асосланган.
ГЕНЕАЛОГИЯ, насабнома, шажара — кишиларнинг келиб чиқиши, аждодлари ва қон кариндошлик алоқалари мажмуи. ГЕНЕРАЛИЗАЦИЯ — патологик жараённинг чекланган ўчокдан орган, тўқима ва ҳ. к. бўйлаб бутун организмга кенг тарқалиши; бунда жараён қон (гематоген), лимфа (лимфоген), каиалчалар, бевосита муносабат оркали таркалиб, касаллик кенг авж олиши ва бемор ҳаёти хавф остида колиши мумкин.
ГЕНЕТИК КОД — нуклеин кислоталарнинг моле- кулаларида нуклеотидлар кетма-кетлиги кўрини- шида «ёзилган» ирсий ахборотнинг тирик орга- низмларга хос ягона системаси. Г. к. бирлиги — кодон. Г. к. жараёни ҳужайрада 2 босқичда амалгаошади. 1-си (транскрипция) ядрода кечиб, ДНКнинг тегишли қисмларида информацияли рибонуклеин кислота (иРНҚ) молекулалари син- тезланади. Бунда ДНК нуклеотидлари кетма- кетлиги иРНК нуклеотидлари кетма-кетлигига, комплементар ДНКга «кўчирилади». 2-босқич (трансляция) цитоплазмадаги рибосомаларда кечади: бунда иРНК нуклеотидлари кетма-кетли- ги синтезланадиган оксилдаги аминокислоталар кетма-кетлигига ўтказилади. 64 кодондан 61 таси муайян аминокислоталарни кодлайди, «стоп- кодон» деб аталмиш 3 та кодон эса полипептид занжирининг синтезланиши тугаганлигидан да- рак беради. Бир неча кодонлар бир аминокислота- ни кодлаши мумкин; бундай код айниган код дейилади. Лекин 1 та кодон 2 та ҳар хил аминокислотани кодлай олмайди.
ГЕНЕТИКА — организм ирсияти ва ўзгарувчан- лиги конуниятлари ҳамда уларнинг бошқарили- ши ҳақидаги фан. Ҳозирги замон Г.сига дискрет ирсият қонунларини кашф этган (1865) Г. Мен- дель ва ирсиятнинг хромосома назариясини очган (1910) Т. X. Морган мактаби асос бўлган. Г. атамасини 1906 й. инглиз биологи У. Бэтсон таклиф қилган. Г. бир қанча соҳаларга, шу жумладан текшираётган объектига кўра микро- организмлар, ўсимликлар, ҳайвонлар ва одам Г. сига; қўлланилаётган текшириш усулларига қараб молекуляр Г., биокимёвий Г., цитогенетика , экол огик Г., популя- ц и о н Г.га бўлинади. Г. маълумотлари Тиббиёт учун муҳим аҳамиятга эга.
ГЕНЛАР ГУТАШИНГИ — генларнинг маълум тартибда бир хромосомада жойланиши. Т. Мор- ган ўз шогирдлари б-н (1910—1916) дрозофила пашшасида тажрибалар ўтказиб, туташган ген- ларнинг аллеллари битта бирикиш группасини ҳосил қилиб, биргаликда наслдан-наслга ўтишга мойиллигини изоҳлаб берди. Бирикиш гуруҳлари- нинг сони биологик турлар хромосомаларининг гаплоид тўпламли сонига тенг, мас. , дрозофила- да — 4, одамда — 23 бирикиш гуруҳлари бўлади. ГЕНЛАРНИНГ УЗАРО ТАЪСИРИ — белгининг намоён бўлишини назорат қилишда битта ёки ундан кўп генларнинг иштирок этиши; Г.ў.т. аллель ва аллель бўлмаган генлар ўртасида содир


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


58 ГЕНОДЕРМАТОЗ




булади. Бир жуфт аллель генлар ўртасида ўзаро таъсир доминантлик, юксак доминантлик, чала доминантлик ёки оралиқ ворислик ва кодоми- нантлик кўринишида; аллель бўлмаган генларда эса комплементарлик, эпистаз ва полимерия тарзида кечади.
ГЕНОДЕРМАТОЗ — ирсий тери касалликлари- нинг умумий номи.
ГЕНОТЕРАПИЯ — тиббиёт генетикасининг бир булими; генетик нуқсонларни тўғрилаш йўли б-н ирсий касалликларни даволаш йўриқларини урганади.
ГЕНОТИП — организмнинг генетик (ирсий) кон- ституцияси, унинг барча генлари мажмуи. ГЕПАРИН — одам ва ҳайвонлар организмида семиз ҳужайраларда ҳосил бўладиган модда' кимевий тузилишига кўра мукополисахаридлар гуруҳига киради. У билвосита таъсир қилувчи табиий антикоагулянт бўлиб, протромбиннинг тромбинга, фибриногеннинг фибринга айланиши- га тўсқинлик қилганлиги учун қон ивучанлигини пасайтиради. Тиббиётда Г.нинг натрийли тузи тромблар ҳосил бўлишининг олдини олиш УЧУН ишлатилади. 1



ГЕПАРИ НОИДЛАР—сунъий йўл б-н олинади-
ган ва гепарин хоссасига эга бўлган сульфатлаш-
тирилган полисахаридлар (декстрансульфат, тре-
Оурон ва б.). Антикоагулянтлар сифатида иш-
латилади.
ГЕПАТАЛГИЯ — жигар соҳасида сезиладиган
оғриқ. Ҳар хил жигар касалликлари (гепатит,
цирроз, ўсмалар)да, ўт пуфаги ва ўт йўллари
яллиғланганда жигар ва унинг атрофида пайдо
бўладиган оғриқ.
ГЕПАТАРГИЯ — жигар етишмовчилигидан ке-
либ чиқадиган клиник синдром. Г. ўткир ва
сурункали гепатит, жигар циррози, раки орга-
низмнинг гепатотроп заҳарлар (бензол, фторотан
заҳарли замбуруғлар) ва баъзи бир дори модда-
лари (парацетамол, антибиотиклар, аминазин)
б-н заҳарланиши оқибатида келиб чиқади. Жигар
ҳужайралари некрозга учрайди. Бемор алаҳси-
Раиди, кайт қилади, боши оғрийди, териси
сарғайиб, юрак уриши тезлашади ва б.; бёморнинг
аҳволи оғирлашиб, жигар комаси ривожланиши
мумкин.
ГЕПАТИТ — жигарнинг яллиғланиши. Инфекци- он (мас., вирусли гепатит)
ва ноинфекцион (мас., мишьяк, заҳарли қўзиқоринлар ва турмушда ишлатиладиган баъзи заҳарли таъсирга эга моддалардан заҳарланганда) Г. фарқланади 1. уткир ва сурункали бўлади. Ўткир Г.да жигар фаолияти бузилади, кўпинча кўз оқи ва бадан сарғаяди. Уткир Г. баъзан 2—3 ой чўзилиб, сурункали Г.га айланади. Сурункали Г. жигар циррозига олиб келиши мумкин. ГЕПАТОГРАФИЯ — жигарни рентгенологик тек- шириш усули.


ГЕПАТОЛОГИЯ — гастроэнтерологиянинг бир булими. Жигар ва ўт йўллари касалликларини ўрганади, шунингдек уларни аниқлаш, даволаш олдини олиш усулларини ишлаб чиқади. ’
ГЕПАТОМЕГАЛИЯ — жигарнинг ҳаддан ташқа- ри катталашуви. Жигар касалликларида (жигар


циррози, гепатит, жигар ўсмаси, жигар веналари- да қон айланиши бузилганда) кузатилади ГЕПАТОСПЛЕНОМЕГАЛИЯ — жигар б-н та- лоқнинг катталашуви.
ГЕПАТОСЦИНТИГРАФИЯ — жигар ҳужайра- лиятининг бузилиши сабабли периферик қонда нишонланган бирикмаларни ютиш қобилиятини радионуклид усули б-н текшириш. ГЕПАТОТОҚСЕМИЯ — жигар антитоксик фао- лиятининг бузилиши сабаблипериферик қонда ҳар хил токсик (заҳарли) моддалар бўлиши.
ГЕПА ГОХОЛАНГИТ — жигар ва ўт йўллари- нинг бир вақтда яллиғланиши. Ўт йўлларида ўтнинг димланиб колиши ва ўт йўлларининг сурункали 'яллиғланиши сабаб бўлади. Жигар катталашиб, тери сарғаяди. Касаллик сурункали давом этиб, жигар циррозига айланиши мум- кин.
ГЕПАТОХОЛ ЕЦИСТИТ—жигар ва ўт пуфаги- нинг биргаликда яллиғланиши. Ўткир гепатит, токсико-аллергик сабаблар (симоб, қўрғошин, мишьяк, бензол, антибиотиклар, гормонлар ва силга қарши дорилар), алкоголь, меъда-ичак касалликларидан сўнг келиб чикади. Ўнг қовурға остида оғриқ пайдо бўлиб, тери сарғаяди, кўнгил, айнийди, ич қотади. Қорин дам бўлади, жигар катталашади, бемор озиб кетади. Ўз вактида даволанмаса, жигар циррозига олиб келиши мумкин.
ГЕПАТОЦИТ — жигар паренхимасининг секре тор ҳужайралари. Уларнинг органеллаларга бой, фаол «қорамтир» ва органеллалари кучсиз ри- вожланган, нисбий турғун ҳолатдаги «оқиш» турлари фаркланади.


I ЬИАТОЭНЦЕФАЛОМИЕЛОПАТИЯ — жигар-
нинг бош ва орқа мия б-н бирга зарарланиши.
Оғир кечадиган жигар касалликларида конда
заҳарли моддаларнинг кўпайиб кетиши туфайли
бош ва орқа мия фаолияти бузилади. Бунда
жигарнинг ўткир ва сурункали етишмовчилиги
б-н бирга мияда (эндотоксин моддалар таъсири-
да) шиш ва менингиал белгилар пайдо бўлади.
ГЕРБАЗИ КАСАЛЛИГИ — камқонлик касалли-
гининг бир тури; _бир ёшгача ва ундан кейин ҳам
фақат эмиб ўсаётган болаларда учрайди. Қа-
салликнинг клиник белгилари хавфли камқон-
ликни эслатади, лекин у гастромукопротеин етиш-
маслигига боғлиқ эмас.
ГЕРИАТР — кекса кишиларга тиббий ёрдам
кўрсатадиган мутахассис шифокор (асосан тера-
певт).


ГЕРИАТРИК МОДДАЛАР — турли орган ва
системалар фаолиятини кучайтириб, қариб бора-
ётган организмнинг адаптацион имкониятларини
оширувчи моддалар (ундевит, декамевит ва б.).
ГЕРИАТРИЯ — клиник тиббиётнинг кексаларга
хос касалликларни ўрганадиган, шунингдек улар-
нинг олдини олиш ва даволаш усулларини ишлаб
чиқадиган бўлими.
ГЕРМАФРОДИТ, х у н а с а — ҳар иккала жинс-
га хос иккиламчи жинсий белгиларга эга бўлган
шахс.
ГЕРМАФРОД ИТИЗМ, б и с е к с у а л и з м ,
ҳунасалик — бир организмда ҳам эркак, ҳам аёлга хос жинсий белгилар бўлиши. Чин ва сохта Г. фарқ қилинади. Ч и н Г. да бир шахсда ҳам тухумдон, ҳам мояк бўлади. Жинсий ри- вожланиш нуқсонлари (мас. , мозаицизм) нати-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


59




жасида келиб чиқади. С о х т а Г. да организмда фақат эркаклар ёки факат аёллар безлари бўлади. Аёлларда кўпроқ буйрак усти бези туғма дисфункцияси ва камрок тухумдон ўсмалари натижасида келиб чиқади. Эркакларда факат мояк бўлиб, жинсий органлар интерсексуал типда шаклланади, жинсий хроматин бўлмайди ва ҳ. к. ГЕРНИОЛОГИЯ — чурралар ҳақидаги таъли- мот. Уларнинг келиб чикиши, сабаблари, хиллари, қаерда жойлашганлигини ўрганади ҳамда уларни даволаш ва олдини олиш чораларини кўради. ГЕРОДЕРМИЯ — гипофиз, жинсий безлар фао- лияти сусайганда терининг тиришиб, қуруқшаб қолиши.
ГЕРОДИЕТЕТИКА — диетологиянинг бир бўли- ми; кекса одамларнинг овқатланиш тарзини ўрганади ҳамда уларга мўлжалланган овқатла- ниш кўрсатмаларини ишлаб чиқади. ГЕРОНТОЛОГИЯ — тирик организмлар, жумла- дан одамнингҳам кариш жараёнини ўрганадиган фан; тиббиёт ва биология фанларининг бир бўлими.
ГЕСТАГЕНЛАР, прогестинлар, гестин- л а р — аёлларнинг жинсий гормонлари туркуми, прогестерон ва прогестеронсимон таъсирга эга табиий ва синтетик гормон. Г. ҳайз кўришнинг мунтазамлиги бузилганда, одат бўлиб колган бола ташлашда ва овулцияни тўхтатиш максади- да ичириладиган дорилар таркибида берилади. Ҳайвонлар кўпайишини бошқаришда ҳам ишла- тилади.
ГЕСТОЗ. к. Ҳомиладорлик токсикозлари.
ГЕТЕРОГАМИЯ — жинсий кўпайишнинг бир кўриниши; бунда эркак ва урғочи гаметалар морфологик жиҳатдан бир-биридан сезиларли арқ килади.
ЕТЕРОДОНТИЗМ — тишларнинг функциясига кўра шакли, тузилиши ва ҳажми жиҳатидан фарқланиши; сут эмизувчиларга хос. ГЕТЕРОЗИГОТА — генотипидаги гомологик хро- мосомаларида бирор геннингтурли шакл (аллел)- лари бўлган хужайра ёки организм. ГЕТЕРОМАСТИЯ—1) аёллар сут безининг тўлиқ ривожланмай қолиши; 2) эркаклар кўкрак безининг катталашиши.
ГЕТЕРОМОРФОЗ — бирор аъзо ёки тана бирор қисмининг одатдагидан бошқача ҳолда шаклла- ниши.
ГЕТЕРОПЛАЗИЯ — бирор тўқима ўрнини бош- қа хил тўқима ўсиб эгаллаши. ГЕТЕРОТРАНСПЛАНТАЦИЯ — К. Ксенотранс- плантация.
ГЕТЕРОТРИХОЗ — одамнинг ёши ҳамда жинси- га боғлик бўлмаган ҳолда юз ва баданда тук бўлмаслиги ёки сертук бўлиши. ГЕТЕРОХРОМИЯ — кўз рангдор пардасининг иккала кўзда туғма икки хил бўлиши ёки битта кўз рангдор пардаси айрим кисмларининг турли рангда бўлиши.
ГИАЛИН — тиниқрок, шишасимон оксил модда; кислота ва ишқорлар таъсирига баркарор. Баъзи касалликларда тўкималарда пайдо бўлади. ГИАЛУРОНАТ ҚИСЛОТА — ён тармоқлари бўлмаган мукополисахарид. Турли ҳайвон тўки- маларида ва бўғим суюқликларида бўлади. Эритмаси ўта ёпишқоқлик хусусиятига эга. Г. к. нинг биологик аҳамияти бўғимларни мойлаб туришидир.


ГИГРОМА


ГИАЛУРОНИДАЗА, таркалиш омили - гиалуронат кислотадаги богларни узиб, уни парчалайдиган ферментлар туркуми. Гиалуронат кислота емирилиши натижасида тўқималар ичи- да турли агентлар (микроблар)нинг тарқалиши осонлашади.
ГИБРИД — ҳар хил шаклга эга бўлган ота-она генотипларининг чатишиши натижасида вужудга келган организм (ҳужайра). Г. нинг олиниши асосан гибридологик анализ асосида боради. ГИГАНТИЗМ — ўсиш гормонининг ортиқча иш- лаб чикарилиши натижасида скелет ва б. орган- лар ҳамда тўқималарнинг ёшга номувофик, лекин пропорционал тарзда тез ўсиб кетиши (эркаклар- да 200 см дан, аёлларда 190 см дан баланд бўлиши). Г. га бош шикастланиши, турли касалликлар, руҳий травмалар, гицоталамуснинг яллиғланиши, генетик омиллар^сабаб бўлиши мумкин. Кўпинча ўсмирлик даврида учрайди. ГИГИЕНА — тиббиётнинг атроф муҳитдаги тур- ли омиллар (хаво, тупроқ, иқлим), ишлаб чиқариш фаолиятининг киши соғлиғига таъсири- ни ўрганиб, аҳолининг ҳаёти ва меҳнат шароитла- рига бўлган талабини илмий ҳамда амалий жиҳатдан ишлаб чиқадиган соҳаси. Қуйида- ги Г. соҳалари фарк қилинади: А в и а ц и - о н Г. атроф муҳит омилларининг учувчилар ва инженер-техниклар, шунингдек йўловчилар орга- низмига таъсирини, уларнинг меҳнат шароитини ўрганиб, меҳнат, дам олиш ва овқатланишининг рационал режимини ишлаб чиқади. Болалар ва ўсмирлар Г. си атроф муҳит омилларининг болалар ва ўсмирлар организмига таъсирини, ташқи муҳит б-н алоқасини ўрганади ва гигиеник нормалар, қоидалар ҳамда согломлаштириш тадбирларини ишлаб чикади. Коммунал Г. аҳоли яшайдиган жойларда уй-жой шароити ва атроф-муҳит омилларининг аҳоли соғлигига таъ- сирини ўрганади. Аҳолининг соғлом ва кулай турмуш шароитини таъминлаш учун гигиена нормативларини ва санитария тадбирларини ишлаб чиқади. М е ҳ н а т Г.си мехнат жараёни ва ишлаб чиқариш муҳитининг одам органнзмига таъсирини ўрганади; қулай меҳнат шароитини яратиш, одам соғлиғи ва мехнат кобилиятини юқори даражада таъминлашга қаратилган сани- тария, гигиена ва давлат профилактика норма- тивлари ҳамда тадбирларини ишлаб чикади. Овқатланиш Г.си овкат моддаларининг си- фати ва уларнинг организмга таъсирини ўргана- ди, шунингдек уларни тайёрлаш, саклаш, ишла- тиш бўйича норма ва тавсияномалар ишлаб чикади. Радиацион Г. ионлаштирувчи радиа- циядан ҳимояланиш тадбирларини ўрганади ва ишлаб чиқади. Ҳ а р б и й Г. ташқи муҳит омилларининг ҳарбий хизматчилар соглигига таъсирини, бу омилларнинг салбий таъсирига қарши кураш чораларини топиш, кўшинларнинг хизмат ва турмуш шароитларини илмий жиҳат- дан асосланган санитария нормаларини ишлаб чиқиш каби масалаларни ўрганади.
ГИГРОМА — хавфсиз ўсма. Бўғим атрофида учрайди, ичида сероз-шиллиқ ёки сероз-фибринли суюқлиқ бўлади. Бурсит ёки тендовагинит асора- ти ҳисобланиб, кўл ёки оёқнинг доимо урилиб ёки


\тт«.г|уоиг.сот ки(иЬхопаз1


60




ГИДРАДЕНИТ


босилиб турадиган кисмларида пайдо бўлади. Вақтида даволанмаса, катталашиб, йиринглаши ёки ёрилиб кетиши мумкин.
ГИДРАДЕНИТ—тер безлари, кўпроқ кўлтик ости безларининг йирингли яллиғланиши; терида тугунча пайдо бўлиб, усти қизаради, оғрийди; стафилококклар кўзғатади.
ГИДРАДЕНОМА — тер безларидан ривожлана- диган хавфсиз ўсма. Кўпроқ хотин-қизларда учрайди. Қовокда, бўйинда, кўкрак кафасининг ён ва олд томонида пайдо бўлади. Кичик, баъзан нўхатдек, тухумсимон ёки думалоқ, кизғиш- сарикдан сариқ-кўнғир ранггача, қаттикроқ бўлади, нормал тери дамидан деярли кўтарилмай- ди, сўрилиб кетмайди, хавфли ўсмага ҳам айланмайди.
ГИДРАРТРОЗ — бўғимларда суюқлик йиғили- ши. Кўпинча тизза ва болдир-оёқ панжаси бўгимларида бўлади. Бунда бўгимлар кўриниши ўзгариб, ҳаракат доираси чекланади. ГИДРЕМИЯ — қонда сув миқдорининг кўпа- йиши; бирор сабабга кўра сув-туз алмашинуви- нинг ўзгариши ёки бузилиши натижасида юзага келадиган ҳолат. Компенсатор, патологик ҳамда физиологик Турлари тафовут қилинади. ГИДРОБИОЛОГЙЯ — биологиянинг бир бўли- ми; сувда яшовчи организмлар ва уларнинг бир- бири ҳамда яшаш муҳити б-н ўзаро муносабати, океан, денгиз ва хавзалар биологик сувининг маҳсулдорлиги тўғрисидаги фан.
ГИДРОЗ — тер безлари фаолиятининг бузилиши. ГИДРОКОРТИЗОН — қ. Кортикостероидлар.
ГИДРОЛАЗАЛАР — энзим каталогининг 3-синф ферментлар туркуми; субстратни сув бириктириш б-н парчалайди, гидролизлайди. Г. нинг асосий паст синфлари: протеазалар, карбогидразалар, липазалар ва б. эстеразалар.
ГИДРОМЕТРА-—бачадон бўшлигига суюқлик тўпланиши; бачадон бўйни каналининг битик бўлиши сабаб бўлади.
ГИДРОНЕФРОЗ, буйрак истисқоси
. буйрак касаллиги; бунда буйрак жоми ва косача- лари кенгая бориб, унинг тўқималари юпқалашиб қолади. Буйрак тоши касаллиги, ўсмаеи, сийдик йўлларининг чандиқланиши сабаб бўлади. Белги- лари: белда сим-сим оғриқ бўлиб, у вақти-вақти б-н зўрайиб туради, пайпаслаб кўрилганда буй- рак қўлга уннайди. Микрогематурия, лейкоциту- рия кузатилади. Г.ни аниқлаш учун тасвирий ва констрастли урография қилинади. ГИДРОПНЕВМОТОРАКС — плевра бўшлиғида суюқлиқ, шунингдек ҳаво ёки газ тўпланиши. ГИДРОСПЕРМИЯ — сперма (шаҳват)нинг сув- Дек суюқ бўлиши; одатда бундай спермада сперматозоидлар бўлмайди.
ГИДРОТОРАҚС — яллигланишсиз плевра бўшлиғида суюқлиқ (транссудат) йигилиши. ГИДРОТУБАЦИЯ — бачадон найларига босим остида суюқ дори (натрий хлорид, новокаин, лидаза ва б.) юбориб ўтказувчанлигини текши- риш; диагностика ва даво мақсадида қўлланила- ди.
ГИДРОФТАЛЬМ — кўзда ишлаб чиқариладиган суюқлиқнинг оқиб чиқиш йўли бекилиб, суюқлик йиғилиб қолиши натижасида кўз ичи босими


кўтарилиб, кўз пардалари юпкалашиб, чўзилиб, сувли халтага ўхшаб қолиши. Асосан туғма глаукома сабаб бўлади.
ГИДРОЦЕЛЕ — к. Мояк истисқоси.
ГИДРОЦЕФАЛИЯ — мия қоринчалари ва парда ости бўшлиқларида ортикча орқа мия суюқлиғи тўпланиши; бу калла ичи босими кўтарилганлиги- дан далолат беради.
ГИДРОЦИСТОМА — тер безлари кистаси; тер чиқиш йўллари ёки тер безлари учининг кенга- йиши, кўп терлаш, шунингдек тер ажралишининг издан чикиши окибатида пайдо бўлади. ГИМНАСТИКА, бадантарбия — жисмонан камол топишга, саломатликни мустаҳкамлашга ҳар томонлама ёрдам берадиган махсус жисмоний машқлар системаси. Гигиеник Г., даво Г.си; ишлаб чикариш Г.си ва б. фарқ қилинади. Эрталабки бадантарбия гигиеник Г.нинг кенг тарқалган шаклидир. Даво Г.си турли касаллик- ларни даволашга хизмат қилувчи танланган машқлар комплексидан иборат. Ишчи ва хизмат- чиларнинг соглиги ҳамда меҳнат қобилиятини яхшилаш, меҳнат унумдорлигини ошириш макса- дида иш давомида вакти-вакти б-н ўтказиладиган жисмоний машгулотлар ишлаб чиқариш Г.си ҳисобланади.
ГИНАНДРИЯ, гинандризм —сохта икки жинслилик; бундай организмда фақат аёллик жинсий безлари бўлади.
ГИНАТРЕЗИЯ — аёллар жинсий аъзоларидан бирортасининг битик бўлиши (мас., қизлик пардаси, бачадон бўйни ёки бачадоннинг ёпишиб битиб қолиши).
гингивит — милк шиллиқ пардасининг ял- лиғланиши; меъда-ичак, нафас органлари, юрак- томир, нерв системаси, қон касалликлари, инфек- цион касалликлар, авитаминозлар, оғир металл (симоб, қўрғошин ва б.) тузларидан заҳарланиш сабаб бўлади. Ҳомиладорликда, ҳайз цикли бузилганда, балогатга етиш даврида кўп учрайди. Катарал, ярали, гипергрофик, атрофик Г. фарқ қилинади.
ГИНГИВОСТОМАТИТ — милк шиллиқ қавати б-н оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг бир йўла яллиғланиши.
ГИНЕКОЛОГИЯ — аёл организмининг анато мик физиапогик хусусиятлари, жинсий аъзолар касалликларининг келиб чиқиш сабабларипи ўрганадиган фан. У касалликларни даволаш, олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқади, шу- нингдек ҳомиладорлик ва туғруқ б н боғлиқ масалаларни талқин қилади. Акушсрлик ва Г. ягона фан сифатида ўқитилади. ГИНЕКОМАСТИЯ — эркаклар кўкрак безлари- нинг катталашиши.
ГИНЕКОФИЛИЯ — эркакларнинг ҳар гал бошқа-бошка аёллар б-н жинсий алока килишга уриниши, шаҳвоний хирси.
ГИНЕКОФОБИЯ кўрқув ҳататларидан бири; аёлларга яқинлашиш (жинсий алоқа қилиш)дан кўрқиш.
ГИ ПАЛ ГИЯ — оғриқ сезишнинг пасайиши. Акса- рият орқа миянинг орқа илдизчаси зарарлан- ганда кузатилади.
ГИ ПЕРАЗОТУРИЯ — сийдикда кўп микдорда азот бўлиши; асосан оқсилга бой овқатлар истеъмол қилинганда ва айрим касалликларда кузатилади.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


61




ГИПЕРАЛГЕЗИЯ — оғрик сезишнинг куча- йиши; айрим нерв толалари ёки орқа мия илдиз- лари зарарланганда («чала кесилиб», ортиқча қўзғалганда) кузатилади. Мас., уч тармоқли нервнинг турли сабабларга кўра сезувчанлиги ошиб, қўзғалувчан бўлиб, беморнинг юзида кучли оғриқ хуружларини бериши (қ. Неврал- гия).

ГИПЕРАЛЬДОСТЕРОНИЗМ — қ. Альдостеро- низм.
ГИПЕРАМИЛАЗУРИЯ — сийдикда нормада жу- да оз миқдорда бўладиган амилаза ферментининг кўпайиб кетиши; меъда ости бези касалликларида кузатилади.
ГИПЕРБИЛИРУБИНЕМИЯ — кон зардобида билирубин миқдорининг кўпайиб кетиши. Г. ир- сий, туғма ва орттирилган бўлиши мумкин. Гемолитик ёки гемолитик бўлмаган, қайси орган- га (мас., жигарга) тааллуқлигига кўра бир қанча турлари тафовут этилади.
ГИПЕРВЕНТИЛЯЦИЯ — нафас олишнинг тез лашиши натижасида ўпкага кўп микдорда ҳаво кириши. Чуқур ва тез-тез нафас олиш ҳамда қонда кислороднинг кескин кўпайиши ва карбо- нат ангидриднинг кескин камайиши б-н белгила- нади.
ГИПЕРВИТАМИНОЗ — витаминларни ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш натижасида орга- низмда пайдо бўладиган касаллик ҳолати. Кўпин- ча А гипервитаминоз ва Э гипервитаминоз кузатилади. А гипервитаминознинг ўткир хилида бош оғрийди, кўнгил айнийди, бемор қусади, терисида қизил доғлар пайдо бўла- ди. Сурункали хилида беморнинг териси куруқ, қипиқланувчан, сочи нозик, курук, мўрт бўлиб қолади, милк ва лаб яллиғланиб, тарам-тарам бўлиб ёрилиб кетади. Э гипервитаминоз- д а катталарда қувватсизлик, чанқаш, суякларда оғриқ, коньюктивит кузатилади, болаларда эса бўй яхши ўсмайди ва гавда оғирлигининг ортиши камаяди, иштаҳа йўқолади, тери оқаради, улар озиб кетади.
ГИ ПЕРГЕВЗИЯ — таъм билишнинг кучайиши. Бу касаллик белгисидир. Тил-ҳалқум нерви ёки уч тармоқли нерв айрим илдизчаларининг зарарла- ниши ёки қўзғалувчанлигининг кучайиши сабаб бўлади. '
ГИПЕРГЕДОНИЯ — кайф-сафо ва айш-ишрат, роҳатланиш, ҳузур-ҳаловат ва ҳ. к.га ружу килиш.
ГИПЕРГЕНИЗИЯ — тананинг бирор қисми ёки бирор аъзонинг зўр бериб ўсиб кетиши б-н таъ- рифланадиган ривожланиш нуксонларининг уму- мий номи.
ГИПЕРГИДРОЗ — кўп терлаш.
ГИПЕРГИЯ - организм реактивлигининг суса- йиши (яна қ. Анергия).
ГИПЕРГЛИКЕМИЯ — қонда қанд микдорининг кўпайиши, 120 мг % дан ортиқ бўлиши. Адренал, алиментар, диабетик, транзитор ва б. хил Г. фарк қилинади. Адренал Г. қонда адреналин кў- пайиши, алиментар Г. углеводларга бой озиқ- овқат истеъмол қилиниши, диабетик Г. қандли диабет, транзитор Г. эса қонда адреналин кў- пайиши ёки углеводлар истеъмол қилиниши натижасида, вақтинча кузатиладиган Г. дир. ГИПЕРЕМИЯ — гавда юзасининг бирор жойида қон кўпайиши натижасида қизариб кетиши; мас.,


ГИПЕРНАТРИЕМИЯ


юз ёки яра атрофининг қизариши, дори қаоуд қилингандан сўнг қизариш ва ҳ. к. Бу ҳолат вегетатив нерв системасининг ҳис-ҳаяжонга жа воб реакцияси ҳисобланади.
ГИПЕРИНОЗ — кон ивиш хусусиятининг куча- йиши; қонда фибриноген миқдорининг ортиб кетиши.
ГИ ПЕРИ НСУЛИ НЕМИЯ — қонда инсулин миқ дорининг кўпайиши.
ГИПЕРИНСУЛИНИЗМгиперинсулинемия
натижасида қонда канд микдорининг кескин камайиб кетиши б-н ифодаланадиган касаллик; кўпинча инсулинома сабаб бўлади, ўсма автоном равишда кўп микдорда инсулин ишлаб чикаради ва гипогликемия ҳуружига олиб келади. Биринчи галда м. н. с. фаолиятининг бузилиш белгилари (нейрогликопения синдроми) пайдо бўлади. Ги- погликемик кома окибатида бемор ҳалок бўлиши мумкин ёки унинг м. н. с. да қайта тиклаб бўлмайдиган ўзгаришлар рўй беради. ГИПЕРКАЛЬЦИЕМИК КРИЗ юқори гипер- кальциемия б-н кечадиган гиперпаратиреозда организмнинг кальцийдан заҳарланиши натижа сида қорин, бўғим, мускуллар оғриғи, кўнгил айниши, тўхтовсиз қайт килиш, томир торти- шиши б-н ифодаланувчи ва комага олиб келиши - чин бўлган ҳолат.
ГИПЕРКАЛ ЬЦИЕМИЯ — қонда кальций миқдо рининг кўпайиши,
ГИПЕРКАПНИЯ — қон ва тўқималарда карбо- нат ангидрид миқдори (парциал босими)нинг ортиб кетиши.
ГИПЕРКЕРАТОЗ — одам териси мугуз қавати- нинг ҳаддан ташқари қалинлашуви; узоқ вақт қисилиш, ишқаланиш ва б. сабаб бўлади. ГИПЕРКИНЕЗ — мускулларнинг беихтиёр қисқариши натижасида беихтиёрий ҳаракатлар пайдо бўлиши; мия пўстлоғи остида соҳалар фаолиятининг кучайиши сабаб бўлади. Бунда гавданинг ҳамма кисмлари (қўл, оёқ, юз, тил, бош ва ҳ. к.) шунчалик кучли қимирлаб турадики, ҳатто бемор юргавида гандираклаб, гўё раксга тушаётганга ўхшайди ёки масхара килаётгандек туюлади.
ГИ ПЕРЛ ЕЦИТИНЕМИЯ — қонда лсцитинлар микдорининг кўпайиб кетиши (мас., механик- обтурацион сариқликда).
ГИПЕРЛИПАЗУРИЯ — сийдикда нормада нихо- ятда кам бўладиган липаза микдорининг кўпайиб кетиши; меъда ости бези касаллигида кузатилади, ГИПЕРМЕЛИЯ — ривожланиш нуқсони; туғма ортикча қўл ёки оёқ бўлиши. ГИПЕРМЕНОРЕЯ, меноррагия —ҳайз кўришнинг айниши; бунда ҳайз цикли ўзгармага- ни ҳолда, ҳайз қони ҳаддан ташқари кўп келади. ГИПЕРМИМИЯ — мимика ҳаракати (мас., юз мимикаси)нинг кучайиши, тез-тез ўзгариб тури- ши. Неврозга учраган баъзи беморлар юз мимика- сини жуда кўп ва ўринсиз ўзгартираверганлари- дан бу доимий одаттусига кириб қолиши мумкин. ГИПЕРНАТРИЕМИЯ — қон плазмасида натрий микдорининг ортиб кетиши. Ош тузини кўп истеъмол килишга одатланган кишиларда, альдо- стеронизм, буйрак етишмовчилиги, гипертония касаллигининг баъзи турлари ва ҳ. к.да кузатила- ди.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


62




ГИПЕРОКСЕМИЯ


ГИПЕРОКСЕМИЯ — қонда кислород (унинг парциал босими)нинг кўпайиб кетиши. ГИПЕРОНИХИЯ — тирноқнинг жуда тез ўси- ши.
ГИПЕРОСМИЯ — ҳид сезишнинг ўткирлашуви, касаллик белгиларидан бири. Бунга бурун бўшлиғи шиллик пардасидаги ҳар хил ҳидларни аниқловчи ва «тутиб олувчи» нерв толалари рецептор нуқталарининг ортиқча кўзғалиши са- баб бўлади. .
ГИ ПЕРОСТОЗ — бирор иллат туфайли суяк тўкимасининг ўсиб йўғонлашиб кетиши.
ГИ ПЕРПАРАТИРЕОЗ, Р е к л и н г а у з е н ка- саллиги — қалқонсимон без олди бези адено- маси ёки гиперплазияси оқибатида келиб чиқади- ган эндокрин касаллик. Бунда паратгормоннинг кўп ишлаб чикарилиши кальций ва фосфор алмашинувининг кескин бузилишига сабаб бўла- ди. Натижада фосфор ва кальций бирикмалари суяклардан ювилиб, суяклар юмшаши, қийша- йиши ва синиши, мускуллар заифлашиши, фиб- роз остеит, умуртқалар остеопорози,
нефрокаль- кулёз, гиперкальциемия ва гиперкальциурия, ру- ҳий ўзгаришлар рўй беради.
ГИПЕРПАТИЯ — ҳар қандай оғриқнинг ғайри- табиий тус олиб, зўрайиб кетиши. Бош миянинг таламус сатҳи ёки вегетатив тугунчалари за- рарланганда шу ердаги, ёки у бошқарадиган периферик кисмлардаги оғрик чидаб бўлмайдиган даражада зўрайиб кетади. ГИПЕРПИГМЕНТАЦИЯ — тери ёки шиллиқ қаватларда турлй доғларнинг кўпайиб кетиши. ГИПЕРПЛАЗИЯ — ҳужайраларнинг бўлиниб кўпайишидан ташқари, улар тузилиш элементла- ри сонининг ҳам кўпайиши; Г. ҳужайра ичидаги ультратузилмалар (ядро, ядроча, митохондрия, рибосома, лизосома, эндоплазматик тўр ва ҳ. к.) сонининг ортиши ҳисобига рўй бериши аниқланди. Г. баъзан тўқималарнинг айниб, атипик равишда ўсишга ва ўсма ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.
ГИПЕРПОЛЯРИЗАЦИЯ — кўзғалган тўқима- лар биологик мембранасининг ички ва ташки сатҳидаги потенциаллар фаркининг ортиши. ГИПЕРПРОЛАКТИНЕМИЯ — к. Галакторея. ГИПЕРПРОТЕИНЕМИЯ — конда оксил микдо- рининг ортиб кетиши; асосан системали ка- салликлар (мас., миелома, лейшманиоз, шизофре- ния ва ҳ.к.) да кузатилиб, одатда учрамайдиган ёки ниҳоятда кам учрайдиган баъзи ғайритабиий оқсиллар (мас., криоглобулин, макроглобулин ва б.) пайдо бўлиши б-н ифодаланади. гиперрефлеЧсиясегментар рефлекслар
фаолиятининг кучайиши; сегментар рефлектор аппаратга бош мия пўстлок кавати тормозловчи таъсирининг сусайиши оқибатида юзага келади. Мас., орқа мияси шикастланган кишида оммавий рефлекслар кайд қилинади. Оёк панжасига таъсир этилса, киши иккала оёғини тортиб олади, терлаш, сийдик ажратиш, дефекация рефлекслари кузатилади.
ГИПЕРСТЕНИК ЮРАК — юракнинг конститу- ционал шакли; бунда юракнинг анатомик ўки го- ризонтал ҳолатга ҳамда рентген сояларининг нисбатан кенг бўйлама чизиқ ўлчамларига яқин-


лашиб келади. Бундай ўзгариш гиперстеник турдаги ва диафрагмаси жуда юқори жойлашган шахсларда учрайди.
ГИПЕРТЕНЗИВ МОДДАЛАР — артериал кон босимини оширувчи дорилар; асосан, артериал қон босими пасайиб кетган ҳолларда ишлатилади. ГИПЕРТЕНЗИЯ — аслида қон томирлари, ковак органлар, бўшлиқлар ва ҳ. к. да гидростатик босимнинг ортишини англатувчи умумий тушунча. Сўнгги вақтда бу атама фақат қон томирларида (артериал ёки веноз) босимнинг ортишини ифода- лаш учун ишлатилмоқда, холос (гипертония касаллиги бундан мустасно).
ГИПЕРТЕРМИЯ, организмнинг кизи- ши.исснқ элитиши — организмнинг бирор сабаб (мас., ҳарорати ниҳоятда юқори бўлган ишлаб чикариш корхоналари, ташқи муҳит шароитлари ва ҳ. к.) га кўра қизиб кетиши, ҳароратининг жуда юқори бўлиши. ГИПЕРТИМИЯ — кўтаринки кайфият; ҳаракат- чанлик ҳамда руҳий фаолиятнинг ошиши б-н ифо- даланади.
ГИПЕРТИРЕОЗ — қалконсимон без фаоллиги нинг ортиши туфайли кузатиладиган синдром; қалқонсимон безнинг катталаниши, асосий алма- шинувнинг кучайиши ва тахикардия белгилари б-н кузатилади.
ГИПЕРТИРЕОИДЛАШ — қалқонсимон бсз функцияси сусайган беморга қалқонсимон без гормонлари ортиқча тайинланганда пайдо бўла диган гипертиреоз
ҳолати.
ГИПЕРТОНИК ЭРИТМАЛАР — осмотик босими кон плазмасининг осмотик босимидан юқори бўлган эритмалар. Тиббиётда натрий хлориднинг 3—10 % ли, глюкозанинг 10—40 % ли сувдаги эритмалари ва б.дан фойдаланилади. ГИПЕРТОНИЯ — орган, тўқималар тонуси (та- ранглиги) нинг ошиши; майда артериялар тонуси- нинг ортиши ва уларнинг торайиши натижасида қон босимининг кўтарилиши кўпинча Г. деб аталади. Г. гипертония касаллиги, нефрит ва буйракнинг бошқа касалликлари, аорта атеро- склерози ва шу каби касалликлар белгиси ҳисобланади.
ГИПЕРТОНИЯ КАСАЛЛИГИ — артериал кон босимининг кўтарилиши шаклида намоён бўлади- ган юрак-томир касаллиги; м. н. с. нинг руҳий зарбага учраши ва унинг ўта зўриқиши натижаси- да пайдо бўлади; ирсият ҳам роль ўйнайди. Касалликнинг кечиши кўпроқ бош мия томирлари (бош оғриғи, бош айланиши, тажанглик), юрак, буйрак ва кўз тубининг қай даражада зарарлани- шига боғлиқ. Г. к. миокард инфаркти, юрак фаолиятининг етишмовчилиги, инсульт, нефро- склероз ва б. га олиб келиши мумкин. ГИПЕРТРИХОЗ, сертуклик — юз ва тана- нинг майин мўй ўсадиган жойларини қалин тук қоплаши; ички секреция безлари фаолиятининг бузилиши ва б. таъсиротлар натижасида, баъзан балоғатга етиш ва климактерия даврида кузати- лади.
ГИПЕРТРОФИЯ — бирорта тўқима ёки орган ҳажмининг катталашиши; гиперплазия асосида вужудга келади. Баъзи ҳолларда Г. органнинг зўр бериб ишлашига сабаб бўлса, бошка ҳолларда ҳеч бир функционал заруратсиз вужудга келади. Чин ва сохта Г. фарқ қилинади. Чин Г. орган


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


63




паренхимаси ҳисобига рўй берса, сохта Г. органда оралиқ тўқима вужудга келйшига боғлик. Сох- та Г.да орган функцияси кучаймай, балки сусаяди.
ГИПЕРФАЛАНГИЯ — ривожланиш нуқсони; қўл ёки оёкда бармоқ фалангаларининг тугма кўп бўлиши.
ГИПЕРФУНКЦИЯ — организм системалари ёки бирор орган фаолиятининг кучайиши; Г. физиоло- гик таъсирловчининг таъсирига жавоб реакцияси ёки патологик таъсирловчига нисбатан ҳимоявий мосланиш реакцияси сифатида юзага келади. ГИПЕРХЛОРГИДРИЯ — меъда шираси тарки- бида хлорид кислота миқдорининг кўпайиб кети- ши.
гиперхлоремия — конда (зардоби ва плаз- масида) хлоридлар миқдорининг ортиб кетиши. ГИПЕРХЛОРУРИЯ — сийдик б-н кўп микдорда хлоридлар ажралиши.
ГИПЕРХОЛЕСТЕРИНЕМИЯ — конда хатесте- рин миқдорининг ортикча бўлцши. Г.нинг келиб чикиши сабабларига кўра бир неча тури (мас., оилавий, оилавий эссенциал ва ҳ. к.) тафовут қилинади. Улар кўп учрайдиган юрак-томир системаси касалликлари асосида ётувчи атеро- склероз каби патологик жараёнларни ўрганиш, олдини олиш ва даволашда муҳим ўрин тутади. ГИПЕРЭКСТЕНЗИЯ — оёк ёки кўл айрим бўғимларининг нормадагидан ортиқроқ ёзилиши; мас., оёк мускулларини таъминлайдиган нерв толаларидан бири зарарланганда тизза бўғимида оёк яхши букилмай, оркага караб таранг бўлиб қолади. Айрим ирсий касалликларда ҳам Г. куза- тилади.
ГИПЕСТЕЗИЯ — сезувчанликнинг сусайиши; ҳарорат, оғриқ каби таъсиротларни яхши сезмас- лик.
ГИПНАЛГИЯ — одам кечаси ухлаб ётганида пайдо бўладиган оғрик. Мас., таламус сатҳи жароҳатланганда қўл ёки оёқнинг ёки периферик нерв толаси зарарланганда (узилганда) кўл пан- жасининг кечаси каттик оғриши.
ГИПНОЗ — сунъий ҳосил килинадиган уйқу ҳолати; Г. моҳиятини И. П. Павлов олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимотида илмий асосда тушунтириб берган. Бунда мия пўстлоғининг айрим кисмларигина тормозланади; «сокчи пункт- лар» деб аталадиган кисмлари эса қўзғалувчан- лигини саклагани холда Г. қилинган кишининг кўзғатувчилар б-н алокасини таъминлаб туради. Г.нинг уч босқичи фарқ килинади: биринчи босқичда бемор аъзойи бадани ва қовоқлари оғир тортаётгандай ҳис қилади, лекин атрофида рўй бераётган ҳодисалардан хабардор бўлади. Г. қилувчининг сўзларини аниқ эшитиб туради, унинг айтганини бажо келтиради. Иккинчи бос- кичда мудроқ босади, бемор ҳар бир сўзни эшитади, атрофда нима бўлаётганини сезиб туради, аммо ҳаракат кила олмайди. Тормозла- нишнинг парадоксал деб аталувчи янада чу- курроқ боскичи бошланиши б-н, яъни кучсиз кўзғатувчилар (мас., сўз) кучли кўзғатувчиларга (мас., оғрикка) нисбатан зўррок таъсир этганда, Г. қилинувчи кишини ишонтириш ҳолати ниҳо- ятда кучаяди. Бу ҳолатдан даволаш максадлари- да фойдаланилади.
ГИПНОЗ БИЛАН ДАВОЛАШ, гипнотера- п и я — даво мақсадида гипноздан фойдаланиш.


ГИПОДИНАМИЯ


Неврознинг баъзи хиллари ва б. касалликларда (айниқса улар оғир руҳий кечинмалар ва ўта толиқиш натижасида келиб чиккан бўлса) ёки касаллик яна кайталаниши мумкинлиги (мас., қон босимининг кўтарилиши ва ҳ. к.) дан хавотирла- нилган ҳолларда қўлланилади.
ГИПНОЛЕПСИЯ — вакти-вақти б-н хуруж килиб турадиган уйкучанлик; нарколепсиянинг бир тури.
ГИПНОТЕРАПИЯ — қ. /'ипноз билан даволаш.
ГИПНОФОБИЯ — мияга ўрнашиб колган қўрқув, ваҳима; уйқуда ўлиб колишдан хаво- тирланиб, ухлашдан кўркиш.
ГИ П ОАЛ ЬДОСТЕРО Н ИЗМ — а льдостерон етишмаслиги синдроми; қайт қилиш, дегидрата- ция, тез ўзгариб турадиган иситма, метаболик ацидоз, гиперкалиемия, гипонатриемия, гипото- ния ва сийдикда альдостерон бўлмаслиги б-н ифо- даланади. Фермент етишмовчилиги, альдостеро- мани олиб ташлаш, кўп миқдорда гепарин кўлланиши, қандли диабет ва сурункали буйрак етишмовчилиги натижасида келиб чиқади. ГИПОВИТАМИНОЗ — организмда витаминлар етишмаслиги сабабли келиб чиқадиган касаллик ҳолати.
ГИ ПОГАЛАКТИЯ — эмизикли аёлларда сут бези фаолиятининг сусайиши туфайли сут миқдори- нинг камайиши.
ГИПОГЕВЗИЯ — таъм билишнинг пасайиши. Тилнинг устки каватидаги сезувчан «нуқталар» фаолиятининг айрим сабабларга кўра сусайиши- дан келиб чиқади (яна қ. Гипергевзия). ГИПОГИДРАТАЦИЯ — организмда сув миқДО- рининг камайиши, унинг сувсизланиши. Г.нинг ривожланиш сабаблари ва механизмига кўра бир неча тури тафовут килинади.
ГИПОГИДРОЗ — кам терлаш.
ГИПОГЛИҚЕМИЯ — қонда глюкоза микдори- нинг камайиши.
ГИПОГОНАДИЗМ — жинсий гормонлар етиш- маслиги оқибатида келиб чикадиган ва жинсий органлар ҳамда иккиламчи жинсий белгиларнинг етарли даражада ривожланмаслиги б-н ифодала- нувчи ҳолат. Бирламчи ва иккиламчи Г. фарқ қилинади. Бирламчи Г. касаллик оқибатида жинсий безларнинг бевосита шикастланиши (жинсий дифференцияланишнинг туғма нуқсон- лари, жароҳатланишлар, нурланиш ва б.) нати жасида келиб чиқади. Иккиламчи Г. гипоталамус- гипофиз системаси касалликлари (мас., ўсмалар, | Симондс-Шиена синдроми, Чиари—Фромель синдроми) натижасида гонадотроп гормонлар ёки рилизинг-омиллар секрецияси камайиб кетиши ёки тўхташи оқибатида рўй беради. ГИПОДАКТИЛИЯ — ривожланиш нуқсони; кўл ёки оёк бармоқларининг кам бўлиши.
. ГИПОДИНАМИЯ — умуман -тирик мавжудот- нинг кам ҳаракатчанлиги; кадни тик тутиш, юриш-туриш, жисмоний меҳнат қилишда мус- куллар фаолиятининг камайиши. Г. сабаблари ниҳоятда турлича, мас., кичик хона ёки чегара- ланган жойда бўлиш, ҳаётда касб-кор туфайли кам ҳаракат қилиш, жисмоний меҳнат қилишга одатланмаслик ва б. Г.нинг организм учун салбий


шшш.21уои2.сот ки1иЬхопаз1


64




гиподонтия


таъсири ҳар хил касалликларнинг келиб чиқиши- да намоён бўлади.
ГИПОДОНТИЯ — ривожланиш нуқсони; айрим тиш куртакларининг йўқлиги туфайли тишлар сонининг меъёрдан кам бўлиши. ГИПОКАЛЬЦИЕМИЯ — қон зардобида кальций миқдорининг кам бўлиши; Г. айникса калқонси- мон без олди безининг фаолияти пасайганда ҳаёт учун хавфли турли ўзгаришлар б-н яккол намоён бўлади.
ГИПОКАПНИЯ — конда карбонат ангидриднинг камайиши. Мас., гипервентиляция туфайли юз бериши мумкин. Бунда конда кислород етишмас- лиги каротид синус хеморецепторларини таъ- сирлаб, нафас олишни тезлатади, натижада СО;> альвеоляр ҳаводан ва кондан чикиб кетади. ГИПОКИНЕЗ — ихтиёрий ҳаракатнинг бузили- ши; ҳажми ва тезлигининг чекланиб қачиши. Экстрапирамид система зарарланганда, мас., паркинсонизмяа
кузатилади.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish