айланииш.
КЛАЙНФЕЛЬТЕР СИНДРОМИ — гипогонадизм- нинг бир тури. Жинсий хромосомалар нуқсони (ортиқча X- хромосома, мозаика) б-н боғлик бўлган ва бирламчи гипогонадизм, олиго-ҳамда азоспермия, андрогенлар етишмаслиги, гинекома- стия, евнухоидизм ва интеллект пастлиги б-н ифо- даланувчи касаллик. Сабаби номаълум. Беморлар бепушт бўлади.
КЛАММЕР — ясама тишларни оғизда мустаҳкам тутиб туриш учун ишлатиладиган ҳалка; зангла- майдиган металлдан тайёрланади.
КЛАПАН, қопқоқ— ковак органнинг бир кисми; шу орган ички пардасининг бир ёки бир неча бурмаларидан вужудга келади. Бун- дай К.лар диаметри кичик вена ва лимфа томирларида бўлади. Улар суюқлиқнинг тескари оқишига йўл қўймайди. Юракнинг чап бўлмаси б-н чап қоринчаси оралиқ тешиги ўртасида икки тавақали К., ўнг бўлмаси б-н ўнг қоринчаси ўртасида уч тавақали К. бор. Вена ва лимфа томирларида эса чўнтаксимон К.лар жойлашган. Булардан ташқари, ёнбош ичакнинг кўричакка туташган жойида бир жуфт К. бўлиб, воронкаси- мон кўричак томон очилади.
КЛАПАН ЕТИШМОВЧИЛИГИ — юрак клапан- ларининг бирорта нуқсон туфайли ўз фаолиятини тўлиқ бажара олмай қолиши. Атеросклеро- тик К. е. (атеросклероз оқибатида клапанларнинг деформацияга учраши), туғма К. е. (юрак нуксонлари туфайли), ревматик К. е. (ревматик эндокардитда), шикастланишлар оқибатида К. е. ва б. фарқ қилинади.
КЛ ЕТЧАТКА — 1) анатомияда — сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқима; ёғ тўқимаси б-н бирга ички аъзолар таркибида бўлади ва қондомирлар девори бўйлаб жойлаша- ди; 2) биокимёда — қ. Целлюлоза.
КЛИТОР 101
КЛИЗМА — к. Қуқна.
КЛИМАКОФОБИЯ — мияга ўрнашиб қолган қўрқув ҳолати; зинадан чикиб тушишдан қўрқиш. КЛИМАКС — қ. Қлимактерия даври. КЛИМАКТЕРИЯ ДАВРИ, к л и м а к с —жинснй фаолиятнинг сусайиш палласи. Организмнинг генератив функцияси тўхташи б-н кечадиган физиологик давр. Аёлларда ҳам, эркакларда ҳам кузатилади. Эркакларда моякда жинснй гормон- лар ишлаб чикарадиган ҳужайралар сони камая- ди, юрак-томир системасида ўзгаришлар рўй беради. К. д. да аёлларнинг ҳайз кўриши ўзгаради, гипоталамус — гипофиз — тухумдон- ларда функционал ўзгаришлар вужудга келади. Ҳайз қони тўхтаб-тўхтаб келади, баъзан кўп ва узоқ кетиб, бора-бора бутунлай тўхтайди (мено- пауза). Бу давр, одатда 45—50 ёшларда бошла- ниб, 3—5 йил давом этади. Патологик Қ. д. эндок- рин, вегетатив ва руҳий ўзгаришлар б-н кечади. КЛИМАТОПАТОЛОГИК РЕАКЦИЯ, клима топатик реакция — кескин иклим ўзгари- шидан келиб чиқадиган касаллик аломати; иклим ёки фасл ўзгаришига ўта сезувчан кишиларда кузатилади.
КЛ ИМАТОПАТОЛ ОГИЯ — тиббий климатоло- гиянинг бир бўлими; иклим омиллари таъсирига нисбатан организмда рўй берадиган нохуш ўзга- ришларни ўрганади хамда уларнинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади. КЛИМАТОПРОФИЛАКТИКА — иқлим б-н ор- ганизмни чиниқтириш усули; одамларда иқлим омиллари таъсиридан келиб чиқадиган касаллик аломатларини бартараф этишга қаратилган чора- тадбирлар мажмуи.
КЛИМАТОФИЗИОЛОГИЯ — тиббнёт климато- логиясининг бир бўлими. Одам ва ҳайвон орга- низмида янги табиий шароитларга мослашиш жараёнида турли таъсиротларга нисбатан содир бўладиган жавоб реакцняларинн ўрганади. КЛИНИК ТОПОМЕТРИЯ — днагностнканинг бир бўлими. Индивидуал топографик ва анатомик муносабатларни акс эттирувчи ўлчовлар ва масштабни график тасвирлаш усули. Орган ва тўкималардаги патологик ўзгаришларни ҳисобга олади.
КЛИНИКА — тиббиёт олий ўкув юрти, илмий тадқиқот ва шифокорлар малакасини ошириш институтларининг базаси ҳисобланган даволаш- профилактика муассасаси; унда беморларни ётки- зиб даволаш б-н бир қаторда ўқитиш ва илмий тадқиқот ишлари ҳам олиб борилади. КЛИНИЦИСТ — даволаш-профилактика муас- сасаларида беморларни даволаш б-н бирга илмий тадқиқот ишларини ҳам олиб борувчи шифокор. КЛИНОДАКТИЛИЯ — қўл бармокларининг ри- вожланиш нуксони; бунда бармоқлар қинғир- қийшик бўлади.
КЛИНОМАНИЯ — ётишга ружу килиш; ўрин- кўрпа қилиб ётишга арзигулик дарди бўлмаса ҳам, ўзини бетобликка солиб ётавериш.
КЛИТОР — аёлларнинг ташқи жннсий органи; кичик конуссимон, ғовак ғорсимон икки шохли танадан тузилган, қон томирлар ва нервларга бой, терисида нерв охирлари жуда кўп. К. жинсий ҳис қилиш органидир.
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
102
КЛОНУС
КЛОНУС — мускулларнинг беихтиёр бир ма- ромда ва тез-тез қисқариши. Бу бир меъёрда берилган зарба таъсирида содир бўлади. Асосан пирамид йўлларида ўзгариш борлигидан далолат беради.
КЛОСТРИДИОЗ — клостридийлар кўзғатадиган ўткир ва ҳаёт учун хавфли юқумли касалликлар (ботулизм, қоқшол ва б.).
КОАГУЛОЛОГИЯ — гематологиянинг бир бўли- ми; кон ивишининг биокимёси, физиологияси ва патологиясини ўрганади.
КОАГУЛОПАТИЯ — қон ивишининг айниб, ўзга- риб қолишидан иборат касаллик ҳолати. КОАГУЛЯНТЛАР — таркибида майда муаллак зарралар бўлган, суюқлиққа кўшилганда улар- нинг илашиши ва чўкиши (коагуляция) га сабаб бўладиган моддалар. Тиббиётда қон ивишиии иучайтирувчи моддалар сифатида ишлатилади. КОАГУЛЯЦИЯ — коллоид зарралар Броун ҳара- кати туфайли ўзаро тўкнашганда, куч (мас., электр) майдонида аралашганда ёки бирор йўналишда силжиганда бир-бирига илашиши. К. табиий ва оқова сувларни тозалаш, ишлаб чиқариш чиқиндиларидан қимматли маҳсулот- ларни ажратиб олиш, озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга. КОАЦЕРВАЦИЯ — эритмада эриган модда б-н бойиган юкори молекулали бирикмалар томчиси- нинг ҳосил бўлиши. А. И. Опарин Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши ҳақидаги назариясида органик моддаларнинг сувдаги эритмаларидан коацерват томчилар шаклида йирик оқсилсимон моддалар ажралиб чиқишига алоҳида эътибор берган. КОБАЛЬТ — Д. И. Менделеев даврий системаси- нинг VIII группасига мансуб кимёвий элемент; символи Со, атом номери 27, атом оғирлиги 58,9332; тирик организмларнинг доимий таркибий қисми (мас., цианокобаламин таркибига киради) ва энг муҳим микроэлементлардан ҳисобланади. Радиоактив К.— кобальтнинг радиоактив изо- топлари тиббиётда нур б-н даволашда қўлланади. КОДЕИ Н — афюн таркибидаги алкалоид; таъ- сири морфинга яқин. Оғриқ колдирувчи, тинчлан- тирувчи, йўталга қарши восита сифатида кўлла- нади. Йўтал марказига таъсири анча кучли. Узок вакт истеъмол қилинса, наркоманияга олиб келади.
КОДЕИНИЗМ — кодеинга ўрганиб колиш; нар- команиянинг бир тури.
КОДОН, триплет — генетик код бирлиги; ДНК ёки РНК молекуласида кетма-кет жойлашган 3 нуклеогиддан иборат. Гендаги К. тартиби оқсилнинг полипептид занжиридаги шу ген б-н кодланган аминокислоталар ўрнини белгилай- ди (қ. Генетик код).
КОКАИН — кока бутаси баргидан олинадиган алкалоид; маҳаллий оғриқсизлантирувчи модда- лар гуруҳига киради. Нерв охирларининг кўзгалувчанлигини камайтиради ёки бутунлай йўқотади ва нерв толаларидан қўзғалишлар ўтишини тормозлайди.
КОКАИНИЗМ — кокаинга ўрганиб қолиш; нар- команияцинг бир тури.
КОККЛАР — юмалоқ ёки тухумсимон шаклдаги бактериялар. Табиатда якка, жуфт (диплококк-
лар), занжирсимон (стрептококклар), шингилси- мон (стафилококклар) ва б. шаклларда учрайди. К. турли касалликлар (мас., ревматизм, гоно- кокк — сўзак, стрептококк ва стафнлококк — ангина, сепсис каби касалликлар)нинг сабабчисн ҳисобланади.
КОКСАЛГИЯ — чаноқ-сон бўғимининг оғриши. Бу кўпинча яллиғланиш ёки шикастланиш нати- жасида пайдо бўлади.
коксит — чанок-сон бўғимининг яллиғланиши. Асосан йирингли инфекциялар, паратифоз, терла- малар, сил каби касалликлар сабаб бўлади. Уткир ва сурункали кечади. Кўпрок болаларда учрайди. КОКЦИДИОЗ — ҳайвонлар (айниқса парранда ва куёнлар) ва одамда учрайдиган ннвазион касаллик. К.ни кокцидиялар қўзғатади. Одамда энтерит ва гастроэнтеритга хос аломатлар кузати- лади, иситма чиқади.
КОЛИ-ДИСПЕПСИЯ — коли-инфекция гурухи- га кирадиган касаллик. Энтерит, камроқ энтеро- колитга хос белгилар б-н кечади. КОЛИ-ИНДЕКС — ташқи муҳит манбаларннннг ахлат — чиқиндилар б-н қанчалик ифлосланган- лиги даражаси кўрсаткичи. Кўрсаткич I л сув, I кг қаттиқ жисм, I г озиқ-овқат маҳсулотлари ва I г тупроқдаги ичак таёқчалари сонини ҳисоблаш оркали аниқланади.
КОЛИ-ИНФЕКЦИЯ — шартли патоген микроб- лар ёки ичак таёкчаларининг патоген серотипла- ри қўзғатиши мумкин бўлган юқумли касалликлар гуруҳи. Асосан кичик ёшдаги болаларда учраб, умумий заҳарланиш, иситма, қайт қилиш, ич кетиши каби белгилар б-н ўтади. Бунда кўпинча ўт ва сийдик чиқариш йўллари ҳам яллиғланиши мумкин. Қўзғатувчиси немис педиатри Эшерих номи б-н боғлиқ бўлганлиги учун ЕсНепГна СоМ деб аталади.
КОЛИМИЦИН — аминогликозидлар гуруҳига мансуб антибиотик; микробларга карши таъсири кучли ва кенг спектрга эга. Препарат асосан ичиш ва сиртга қўллаш учун мўлжалланган. КОЛИТ—йўғон ичак шиллиқ каватининг ял- лиғланиши. Қасалликка овкатланиш режими ва овкат сифатининг бузилиши (алиментар Қ.), аллергик омиллар (аллергик Қ.), дориларни кўп миқдорда узок вақт қабул килиш, дизентерия микроблари, турли гижжалар сабаб бўлади. Ўткир ва сурункали К. фарк килинадн. Ўткир Қ. тўсатдан бошланиб, корин тутиб-тутиб оғрийди, ич кетади, нажас шиллик, йиринг ва қон аралаш келади. Уткир Қ. ўз вақтида даволанмаса сурункали Қ.га айланади. Сурункали Қ.нинг катарал, ярали, токсик ва б. хиллари бор. КОЛИ-ТИТР — атроф муҳитдаги объетларнинг ахлат б-н канчалик ифлосланганлик кўрсаткичи. Бактериологик текширув натижаларига қараб, уларни махсус жадвалга солиштириш йўли б-н аниқланади.
КОЛЛАГЕН — ҳужайра ташқарисидаги оксил; бириктирувчи тўқиманинг мустаҳкамлиги ва эги- лувчанлигини таъминлайди. Ҳайвонлар оқсили- нинг 25—30 фоизини ташкил этади. Қ. фибробла- стларда синтез қилинади. Қ. биосинтезининг бузилиши б-н боғлиқ бир нечта ирсий ва ташки муҳитга боғлиқ касалликлар учрайди. КОЛЛАГЕНАЗА — табиий коллагенни эрийди- ган, паст молекуляр оғирликка эга пептидларга парчаловчи ягона протеолитик фермент.
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
КОЛЛАГЕНОЗЛАР, коллаген касаллик- лар —бириктирувчитўқима (коллагентолалар) ва томирларнинг системали зарарланиши б-н ке- чадиган касаллик. К- га системали қизил волчан- ка, склеродермия, дерматомиозит, тугунчали пе- риартериит, ревматоидли полиартрит ва ревма- тизм касалликлари киради. К. нинг келиб чикишида организмда иммун системалар мувоза- натининг бузилиши натижасида ҳужайра ва тўқималарга қарши иммун таначалар ҳосил бўлиши асосий роль ўйнайди. Асосан бўғим, тери, юрак, буйрак ва б. органлар зарарланади. КОЛЛАПС — тўсатдан кескин рўй берадиган қон томирлар етишмовчилиги; томирлар тонусининг сусайиши, ҳаракатдаги қон миқдори (массаси)- нинг камайиши, артерия ва веналарда қон босимининг пасайиши, бош мия гипоксияси, организм муҳим ҳаётий функцияларининг издан чиқиши б-н ифодаланади. К нинг келтириб чиқа- радиган сабабларига кўра геморрагик, гипоксе- мик, инфекцион, кардиоген, ортостатик, панкреа- тик, токсик ва б. турлари фарк килинади. КОЛЛАПСОТЕРАПИЯ — ўпка ҳажмини доимий ёки вактинча камайтириш йўли б-н ўпка силини даволаш. К- фтизиатрияда кенг кўлланилади. КОЛЛАПСОХИРУРГИЯ — ўпкада коллапс бўлганда бажариладиган жарроҳлик усуллари: торакопластика, ички ва ташки преврал пневмо- лиз, диафрагма нервларида килинадиган опера- ция.
КОЛЛЕКТИВ ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИ — бир
гуруҳ одамларни бир йўла ҳимоя киладиган техник қурилма ва иншоотлар. коллоид — калқонсимон без паренхимасида бўладиган саргиш тиник масса. Унинг таркибида қалконсимон безнинг йод савдовчи асосий оқси- ли — тиреоглобулин тўпланади. КОЛЛОИДОКЛАЗИЯ — организмда асосан оқсил табиатли коллоидлар мутаносиблигининг бузилиши; коллоид заррачалар дисперслигининг пасайиши ва кейинчалик коллоид чўкмалар ҳосил бўлиши б-н ифодаланади. К., мас., анафилактик шок ва ҳ. к. да кузатилади.
КОЛОНОСКОПИЯ — йўғон ичакнинг ички юза- сини колоноскоп ёрдамида текшириш усули. КОЛОПРОКТЭКТОМИЯ — йўғон ва тўғри ичак- ни бирга қўшиб олиб ташлаш. Йўғон ичакнинг кўп қисми яра бўлганда ҳамда рак хасталигида қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |