Тиббиёт коюсий луғати



Download 0,94 Mb.
bet12/54
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#23714
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   54
Bog'liq
qomusiy

ГОНОДАЛ ГОРМОНЛАР — қ. Жинсий без еор- монлари.
ГОНОКОКК — жуфт патоген бактерия, спора ҳосил килмайди, ҳаракатсиз. Сийдик-таносил йўллари шиллиқ қаватининг яллиғланиш ка саллиги — сўзакни кўзғатади. Кўзда эса бленно- рея касаллигини келтириб чикаради. ГОНОКОККЕМИЯ — ,қонда гонококклар бўли- ши.
ГОНОПИЕМИЯ — конга гонококклар тушиши окибатида юзага келадиган сепсис; бунда микроб- лар инфекция ўчоғидан қон орқали атрофдаги барча орган ва тўкималарга таркалиб метастаз беради.
ГОНОЦИТЛАР — бирламчи жинсий ҳужайра- лар; одам ва умуртқали ҳайвонлар эмбрионида махсус ҳужайралар — гонобластлардан ривож- ланади. Дастлаб Г. муртак калпокчасининг краниал зонасида пайдобўлади; кейинчалик улар сариқлик халтачасининг энтодермасида кўпайиб, мезенхима орқали жинсий органларга ўтади. ГОРМОНАЛ ПРЕПАРАТЛАР — таркибида гор- монлар ёки уларнинг синтетик аналоглари бўлган дорилар; организмда тегишли табиий гормонлар етишмай қолганда ишлатилади.
ГОРМОНЛАР — ички секреция безлари ишлаб чиқарадиган биологик фаол моддалар. Орга- низмда моддалар алмашинувини ва ҳаётий функ- цияларни идора килади. Г. махсус безларда ёки


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




ҳужайраларда синтезланиб, кон оркали бутун организмга тарқалади ва бошқа тўқималарга ўзига хос таъсир кўрсатади. Г. кам миқдорда ишлаб чикарилади, уларнинг қон ва тўқимадаги концентрацияси паст, лекин таъсири кучли. Г. нерв системаси б-н бирга ҳужайралараро ахборотни узатиш функциясини бажаради. Кимё- вий табиатига караб Г. уч туркумга бўлинади:

  1. Стероид Г., холестерин унумлари, улар қатори- га жинсий без Г. и ва буйрак усти бези Г. и киради.

  2. Полипептид ва оқсил Г., уларга инсулин, паратгормон, гипофиз ва гипоталамус Г. и ҳамда нейропептидлар киради. 3. Аминокислота — тиро- зин унумлари, уларга калқонсимон без Г. и: тироксин, трийодтиронин, буйрак усти бези мағиз қавати Г. и.— катехоламинлар (адреналин, норадреналин) киради. Г. организмда тўхтовсиз ишлаб чиқарилади, алмашинади, ўз таъсирини кўрсатади, парчаланади, ташқарига чиқарилади. Г. етишмаслиги ёки ортиқча ишлаб чикарилиши моддалар алмашинувида чукур ўзгаришларга ва турли касалликлар (қандли диабет, Базедов касаллиги ва б.) га сабаб бўлади. Г. нинг кон ва сийдикдаги микдорини аниқлаш касалликларга диагноз кўйиш, организмнинг физиологик ҳолати- ни белгилашда муҳим аҳамиятга эга. Г. биокимё- вий ва айникса радиоиммунологик метод б-н тек- ширилади.

ГОРМОНЛАР БИЛАН ДАВОЛАШ, г о р м о н о-
терапия — даволаш усули; бирор ички секреция бези ишламай колганда тегишли гормонлар ўрнини тўлдириш (мас., қандли диабетда беморга инсулин бериш), гормонал баланс издан чикканда уни тиклаш, организмда иммунитет реакциясини сусайтириш (кортикостероидлар), сийдик ҳайдаш ҳамда кўпгина ички, тери ва б. касалликларда кўлланилади.
ГОСПИТАЛ ИЗАЦИЯ — даволаш учун беморни шифохонага ётқизиш. Режали, такрорий, шоши- линч ва б. Г. тафовут қилинади. Режали Г.— амбулатория-поликлиника шифокори томонидан шифохона б-н келишилган ҳолда амалга ошири- лади. Такрорий Г. да олдин (шу йилнинг ўзида) шифохонада даволанган беморни касаллиги ту- файли яна Г. қилинади. Шошилинч Г. да бемор тез тиббий ёрдам шифокори томонидан шифохо- нага ётқизилади.
ГОССИПОЛ — чигитдан олинган ароматик три- терпен. Овқат б-н одам органнзмига кирганда, унда тўпланиб, жигар, меъда-ичак йўли ва кон яратиш органларига зарар етказиши мумкин. ГРАНУЛАЛАР — думалоқ, цилиндрсимон ёки нотўғри шаклдаги донадор каттиқ дори. Порошок ҳолида, баъзан сувда эритиб ичилади. ГРАНУЛЕМА — ёш бириктирувчи тўқима ҳужайраларидан иборат, чегараланган, махсус тузилган, зич тугунча кўринишидаги яллигланиш ўчоғи.
ГРАНУЛ ЕМАТОЗ — гранулемалар пайдо бўли- шига олиб келадиган бир қанча касалликлар. ГРАНУЛОЦИТЛАР — цитоплазмасида донача (гранула) бўлган ок кон ҳужайралари (лейко- цитлар). Г. доналарининг шакли ва бўялишига қараб бир неча гуруҳга бўлинади: I. Нейро- фил Г. да доначалар кизгиш-бинафша рангга бўялади. Лейкоцитларнинг 65—75% ни ташкил этади. II. Эозинофил (ацидофил) Г. да катталиги 0,5—1,5 мкм келадиган оксифил доначалар


ГУМОРАЛ 69


бўлади. III. Базофил Г. жуда кўп биологик фаол моддалар саклайди.
ГРАНУЛОЦИТОЗ — периферик қонда грануло- цитлар
сонининг ортиши.
ГРАНУЛОЦИТОПЕНИЯ — периферик конда гранулоцитлар сонининг камайиши. ГРАФОЛОГИЯ — соғлом одам дастхатига қараб, унинг феъл-атвори, кобилияти ва имкония- тини билиб олишни ҳамда касал кишиларда дастхатнинг бузилиш сабабларини ўрганадиган фан; баъзи асаб ва руҳий касалликлар диагности- каси, шунингдек суд экспертизасида аҳамиятга эга.
ГРАФОМАНИЯ — ҳаддан ташқари кўп ёзаве- риш.
ГРЕЙ ТЕРНЕР СИМПТОМИ — ўткир панкреа- титда корин деворининг ён томонида анча жойда тери остига қон куйилиши.
ГРЕЙВС ҚАСАЛЛИГИ — қ. Диффуз токсик буқоқ.
ГРЕЛҚА — бемор организмининг бирор кисмини иситиш учун кўйиладиган асбоб. Тиббиётда иссик сув тўлдириладиган резина Г. ва электр т^ки б-н исийдиган Г. ишлатилади. •
ГРИПП, и н ф л ю э н ц а — юқори нафас йўлла- рининг ўткир юкумли касаллиги; бир неча хил вируслар (А, В, С, Д) қўзғатади. Ҳаводаги томчилар орқали юқади. Ҳар 2—3 йилда эпиде мия шаклида тарқалади. Бутун дунёга ёйилади- ган (пандемик) Г. 12—20—30 йилда бир марта пайдо бўлади. Касаллик кўпинча кескин бошлана- ди: бемор қалтираб иситмалайди (38—40°), боши оғрийди, иш кобилияти пасаяди, дармони курий- ди, аъзойи бадани зиркираб туради, иштаҳаси йўколади, томоғи оррийди, оғзи қақрайди, йўта- лади, кўзи ёшланади. Касалликка ҳамма ёшдаги кишилар, айниқса ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва кекса ёшдагилар кўпрок чалинади. Г. дан асорат қолиши, жумладан зотилжамга айланиб кетиши мумкин.
ГУАНИДИН — карбонат кислота амидининг диа миди; сийдикчил унуми. М. н. с. га кучли таъсир кўрсатади. Моддалар алмашинуви жараёнида муҳим роль ўйнайди.
ГУАНИН — 2-амино 6 оксипурин; гуанозин ва гуонозин фосфат нуклеотид таркибига кирадиган пурин асоси. Организмда эркин ҳолда нуклеотид шаклида ва нуклеин кислоталар таркибида бўлади.
ГУАНОЗИН — гуанин ва рибозадан тузилган нуклеозид. Г. фосфатлар: Г. моно-, ди-, три- фосфат кислоталар. Г. нуклеотидлар ва нуклеин кислоталар таркибига киради. Г. трифосфат кофермент сифатида ҳужайпада энергия алмаши- нувида, оқсил синтезида иптирок этади. ГУЛХАЙРИ — кўп йиллик ўт ўсимлик. Илдизи ва барги ишлатилади. Таркибида крахмал, қандлар ва шиллик моддалар бор. Доривор препаратлари нафас йўллари касалликларида балғам кўчи- рувчи, ич кетганда ўраб олувчи ва яллиғланишга қарши восита сифатида кўлланилади.
ГУММА — каттик тугунсимон, фасод бойлашга мойил инфекцион инфильтрат. Турли орган ва тўқималарда (кўпрок захмда) ҳосил бўлади. ГУМОРАЛ РЕГУЛЯЦИЯ — организмда физио-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


70 ГУНГЛИК




логик ва биокимёвий жараёнларнинг бошқарили- ши; суюқ муҳит қон, лимфа, тўқима суюқли- ги орқали, моддалар алмашинувининг тур- ли маҳсулотлари ёрдамида содир бўлади. Одам ва ҳайвонларда нерв-гормонал регуляциясига боғлиқ бўлиб, у б-н биргаликда ягона нейрогу- морал регуляцияни ташкил этади.
ГУНГЛИК, кар-соқовлик — туғма ёки илк гўдакликда кар бўлиб қолиш оқибатида келиб чиққан соқовлик. Бола эрта кар бўлиб қолса,


орттирган сўз бойлигйни аста-секин унутиб, гунг бўлиб қолади. Баъзан, болада аденоидлар
бўли- ши ҳам эшитмай қолишига сабаб бўлади. Гунг болаларни ёзма ва оғзаки нутққа ўргатадиган сурдологик муассасалар мавжуд. ГУРЕВИЧ СИМПТОМИ—кафтнинг ён томони б-н ўнг қовурға остини босганда кўричак соҳаси- да оғриқ кучайиши. Сурункали аппендицит белгиси. .
ГУДАК — бир ёшгача бўлган бола. Бу даврда бола организми зўр бериб ўсади ва ривожланади; боланинг кейинги ақлий ва жисмоний ривожлани- ши кўп жиҳатдан ана шу даврга боғлик.


д


ДАВИДЕНКОВ СИНДРОМИ — ирсий касал- ликлардан бирида учрайдиган белги; мас., мус- кулларнинг прогрессив дистрофиясида совуқдан бирданига фалажланиб қолиш. Миопатия б-н оғриганда қаттиқ совуққа чиқилса, тўсатдан , фалажланиш пайдо бўлиб, бутунлай юра олмай қолиш.
ДАВОЛАШ — соғлиқни тиклаш мақсадида ўтка- зиладиган тадбирлар мажмуи. Бир неча хил бўлади: Амбулаторияда Д.— даволаш-
профилактика муассасаларида ёки уйда даволаш. Мажбурий Д.— беморни розилигисиз даволаш. Руҳий беморлар, сурункали алкоголь, наркома- ния, тери-таносил касалликлари, сил касаллиги б-н оғриган беморлар шу тартибда даволаниши мумкин. Санаторий-курортларда Д.— беморларни табиий ва сунъий даво омиллари б-н санаторий ва курортларда даволаш.
даволаш-профилактика
МУАССАСАЛАРИ — аҳолига даволаш-профи- лактика ёрдами кўрсатадиган тиббий муассаса- лар. Д. -п. м. га касалхона, амбулатория, поликлиника, санатория-курорт муассасалари, диспансерлар, тез тиббий ёрдам, қон қуйиш станциялари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари ва б. киради. ДАКРИОАДЕНИТ — кўз ёши безининг яллиғла- ниши. Кўпрок ёшларда учрайди. Тепки, грипп, сил, зотилжам, ангина, скарлатина каби ка- салликлар сабаб бўлиши мумкин. Аксарият битта кўзда, баъзан иккала кўзда бўлади. Беморнинг ҳарорати кўтарилиб, боши оғрийди, лоҳас бўлаве- ради. Қовоқларнинг юқори-чакка томон бурчаги- да шиш пайдо бўлиб, катталашади ва қизариб, қизийди. Кўз соққаси пастга ва бурун томонга оғади. Қовоқ шиллик пардаси ёрглиб, йиринг чиққач оғриқ камаяди.
ДАҚРИОСТЕНОЗ — кўз ёши йўллари, кўз ёши нуқтаси, каналчалари, халтачаси ва халтача- бурун йўлларининг торайиши.
ДАКРИОЦИСТИТ — кўз ёши халтачасининг ял- лиғланиши. Кўпроқ аёлларда учрайди. Шамол- лаш ёки грипп асорати сифатида вужудга келади.


Еш халтачасини бурун бўшлиғига туташтириб турадиган тор йўлнинг бекилиб қолиши сабаб бўлади. Кўз доим ёшланиб туради, бурун девори б-н пастки қовоқ ўртасида шиш пайдо бўлиб, борган сари катталашаверади. Вақтида даво килинмаса, халтача ичида йиринг йиғилади. ДАКРИОЦИСТЭҚТОМИЯ — яллиғланган кўз ёши халтачасини (асосан 60 ёшдан ошган кишиларда) жарроҳлик йўли б-н олиб ташлаш. ДАКТИЛИТ — бармоқ тўқималарининг яллиғла- ниши. Ҳасмолнинг бир хили. Бунда бармоқ шишади, суяк йўғонлашади, оғрийди, баъзан абсцессга айланиб, тешилиб оқиши мумкин. ДАКТИЛОЛОГИЯ — кар-соқовларнинг бармоқ- лар ҳаракати воситасида гашашиш усули. ДАКТИЛОМЕГАЛИЯ — ривожланиш нуқсони; кўл ёки оёқ бармоқларининг туғма жуда катта бўлиши.
ДАКТИЛОСКОПИЯ — криминалистика бўлими; жиноятчини аниқлаш, қайд этиш ва қидириш учун қўл бармоқлари учидаги тери излари тузилишини ўрганади. Д. дан суд тиббиёти, антропология, тиббиёт генетикаси ва б. соҳаларда фойдаланилади.
ДАЛАЧОЙ — кўп йиллик ўт ўсимлик. Ер устки қисми ишлатилади. Таркибида ошловчи модда- лар, флавоноидлар, С витамин, каротин, эфир мойи, гиперицин ва б. моддалар бор. Препаратла- ри меъда-ичак касаллиги (ич кетиши ва б.), оғиз бўшлиғи яллиғланиши (гингивит, стоматит) ва б. касалликларни, шунингдек яра ҳамда қуйиш- ларни даволашда қўлланилади.
ДАЛЬТОНИЗМ — кўзнинг туғма турли ранглар- ни ажрата олмаслиги. Инглиз кимёгари ва физиги Дальтон таърифлаб берган. Асосан қизил ранг б-н яшил рангни ажрата олмаслик кузатилади. Аксарият эрқакларда учрайди. Турмушда ортти- рилган Д. шикастланиш, ўсма, глаукома, кўрув нерви атрофияси, энцефалит каби касалликлар оқибатида рўй беради.
ДАМ ОЛИШ, х ордиқ чиқариш — чарчоқ- ни йўқотиш ва куч-қувватни аслига келтириш, иш қобилиятини тиклашга имкон берадиган тиним ҳолати. Ақлий ёки жисмоний меҳнат фаолияти-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


71




нинг ўзгариши б-н боғланган ф а о л Д. о. ҳамда тамомила тинч ҳолатда, яъни с у с т Д. о. фарқ қилинади. Д. о. кундалик, ҳафталик ва йилликка бўлинади. Иш куни давомида бериладиган та- наффуслар кундалик Д. о. га, ҳафтада 2 кун Д. о. ҳафталик Д. о. га, йилда бир марта меҳнат таътилига чикиш йиллик Д. о. га киради. ДАМ ОЛИШ УЙИ — соғломлаштириш муассаса- си. Соғлом кишилар хордик чиқариши учун мўлжалланган соф ҳаволи хушманзара жойда ташкил этилган муассаса.
ДАМЛАМА — суюқ дори тури; доривор ўсимлик хом ашёсини т.урли т-рада маълум вақтгача ишлов бериб тайёрланади; таркибида асосий таъсир этувчи моддалардан ташкари, зарарсиз аралашма ва балласт моддалар (қанд, танин, пигментлар ва б.) ҳам бўлади.
ДАН СИНДРОМИ — мия яримшарлари ғкки томонлама зарарланганда (мас., қон қуйилиши ёки чукур атеросклероз оқибатида) учрайдиган касаллик аломати. Беморнинг иккала оёқ-қўли фалажланганда кузатилади.
ДАРД ТУТИШИ — туғрук бошланганидан дало- лат берадиган белги; кўзи ёрийдиган аёл қорин пастида ва бел соҳасида маълум вақт оралиғида қайта-қайта такрорланадиган ва тобора кучаяди- ган оғрик сезади, бунда бачадон қисқараётган бўлади. Д. т. дастлаб суст бўлиб, анча вақтдан кейин такрорланади (ушок дард), кейинча- лик бачадон кисқариши ҳар 5—6 минутда мунтазам такрорланиб туради ва ҳар бир кисқа- риш узокрок (30—40 сек.) давом этади (чор д а р д ). Дард тутганда бачадон бўйни очилади, бу ҳомиланинг туғилиши учун зарур шартлардан бири. Д. т. ихтиёрдан ташқари бўлади.
ДАРЬЕ КАСАЛЛИГИ — ирсий тери касаллиги, терида фолликуляр, кератоз ва дискератоз ту- гунчалар пайдо бўлиши; улар бир-бири б-н қўши- либ кетиб пилакчалар (бляшкалар) ҳосил қилади. ДАСТАРБОШ — кўп йиллик ўт ўсимлик. Гуллари ишлатилади. Таркибида эфир мойи, флавоно- идлар, аччиқ ошловчи ва б. моддалар бор. Дамламаси гижжага қарши, ўт ҳайдовчи восита сифатида ва баъзи ичак касалликларини даво- лашда қўлланилади.
ДЕБИЛЛИК — акли норасоликнинг енгил хили; руҳий жиҳатдан яхши ривожланмай колиш. Бунда нутқ анча ривожланган, бироқ сўз бойлиги кам бўлади, бемор ҳадеб бир қолипдаги гапларни гапираверади, бунга кўпинча механик хотиранинг яхшилиги ва тақлид қилиш кобилияти имкон беради. Д. да беморни ўқитиш, баъзи енгил- елпи ишларни ўргатиш, ижтимоий ҳаётга мослаш- тириш мумкин.
ДЕГАЗАЦИЯ — одамларни заҳарланишдан сақ- лаш мақсадида заҳарланган жойларни ва нарсалар устидаги ёки ичидаги заҳарловчи мод- далардан тозалаш ёки зарарсизлантириш. Та- биий, тўлик ва қисман Д. бўлади. Т а б и и й Д. та- биий омиллар (иссиклик, намлик ва ҳ. к.) таъси- рида рўй беради. Тўлиқ Д. да заҳарланган жойларни кишиларга зарар етмайдиган қилиб бутунлай зарарсизлантирилади. Қ и с м а н Д. да киши иш жараёнида бевосита мулоқотда бўлади- ган жойлар (буюмлар) зарарсизлантирилади. ДЕГЕЛЬМИ НТИЗАЦИЯ — гельминтлар (гиж- жалар) ни механик, физик, кимёвий ва биологик усулда йўқотишга, инвазион омиллар (гель-


ДЕЗАМИ НИРЛАН ИШ


минтлар тухуми ва ғумбаклари) б-н ифлосланган атроф муҳитни тозалашга қаратилган тадбир- лар.
ДЕГЕНЕРАЦИЯ — айниш, асли бузилган ҳолат. Ҳужайра, тўкима, орган ва асаб-руҳий фаоли- ятнинг бузилиши каби маъноларни ифодалайди- ган термин. Д. илгари тўкималарнинг ҳар қандай бузилишини англатиш учун қўлланилган бўлса, ҳозир унинг ўрнига дистрофия
атамасини кўллаш тавсия этилмоқда.
ДЕГИДРАТАЦИОН МОДДАЛАР —қон плазма- сининг осмотик босимини ошириб, тўқималар ва органлардан қонга суюклик ўтишини тезлашти- рувчи моддалар; асосан сийдикчил, маннит ва б. киради. Сийдик ажралишини кучайтириш мақсадида ишлатилади.
ДЕГИДРИРЛАНИШ — кайтариладиган бирик- мадан водород йўқотилиб, унинг оксидланиши. Реакция дегидрогеназалар иштирокида ўтади. ДЕГИДРОГЕНАЗАЛАР — бирикмалардан водо- родни ажратиш йўли б-н оксидловчи ферментлар. Ажралган водород иккинчи субстратга кўчирила- ди. Д. нинг икки асосий туркуми бор: бири водородни пиридин нуклеотидларга, иккинчиси флавиннуклеотидларга узатади. Қондаги баъ- зи Д. (мас., лактадегидрогеназалар)ни текши- ришнинг диагностикада аҳамияти бор. ДЕГИДРОЗ —- кам терлаш.
ДЕГУСТАЦИЯ — озиқ-овқатлар, ичимликлар, хуштаъм маҳсулотлар сифатини органолептик йўл б-н, ҳидлаб ва тотиб кўриб аниклаш. ДЕЖЕРИН РЕФЛЕҚСИ — бемор кафтини игна б-н тирналганда бармоқларда қўшимча беихтиё- рий ҳаракат ва тктраш пайдо бўлиши. Бу фалаж борлигини тасдикловчи кўшимча белги бўлиб, ихтиёрий ҳаракат йўллари зарарланганидан да- лолат беради.
ДЕЖЕРИН СИМПТОМИ—бел-думғуза ради- кулити, орка мин ўсмаси, арахноидитида бемор аксирган ёки йўталган вақтида бирданига бел- думғаза соҳасида огриқ зўрайиб кетиши. ДЕЖЕРИ Н — ТОМАС СИНДРОМИ — юриш- нинг кийинлашуви; тез чарчаш, мувозанатни сақлай олмаслик. Бемор ўгирилмоқчи бўлгани- да йиқилиб кетиши мумкин. Қўлларнинг ҳара- катлари ҳам тартибсиз бўлиб, баъзан титрайди, дастхат бузилади. Бу касаллик мияча ва унинг мувозанатни таъмпнловчи турли йўллари аста- секин заифлашиб боришидан далолат беради. ДЕЗАГГРАВАЦИЯ — беморларнинг ўз касал- ликларини ёки унинг айрим белгиларини атайлаб яшириб ёки сусайтириб кўрсатиши (яна к. Диссимуляция).
Д ЕЗАКТИ ВАЦИЯ — ташқи муҳит объектлари, кийим-кечаклар, уй-жой бинолари, организмлар ва б. ни радиоактив заҳарли кимёвий модда- лардан тозалаш.
ДЕЗАМИНИРЛАНИШ — кимёвий бирикмадан аминотуркум — ҚНг нинг йўқотилиши. Амино- кислоталар алмашинувида асосий реакция. Ок- сидланиш йўли б-н Д. да аминокислота оксидла- ниб, кетокислотага айланади. Переаминирла- нишда аминотуркум кетокислотага кўчирилиб, янги аминокислота ҳосил бўлади, аминокислота- нинг ўзи эса кетокислотага ўтади.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


72




ДЕЗИНСЕҚЦИЯ


ДЕЗИ НСЕКЦИЯ — юқумли' касаллик кўзғатув- чиларини таркатадиган зараркунандалар (кана- лар, ҳашаротлар) ни препарат ва махсус восита- лар ёрдамида йўкотиш. Бунда физик (иссик ҳаво, иссик сув), кимёвий ва биологик (микроблар, кушлар) усуллар қўлланилади.
ДЕЗИ НСЕКЦИЯ ВОСИТАЛАРИ — бўғимоёк- лиларни қириш учун қўлланиладиган воситалар. Физик Д. в. (термик, механик), кимёвий Д. в. (ин- сектицидлар ва б.) ва бнологик омиллар (ҳаша- ротларнинг табиий душманлари, вируслар, бакте- риялар ва б.) фарқланади. ДЕЗИНТОКСИКАЦИЯ — организмнинг заҳар- ларни суюлтириш, нейтраллаш ёки бирор йўл б-н чикариб юбориш орқали уларнинг ғайрита- биий биологик таъсирини камайтириб, тузилма- лар ва фаолиятга кўрсатган зарарини бартараф этишга каратилган реакцияари мажмуи. Бунда айниқса қон, жигар, буйрак, ўпка, меъда-ичак йўллари ҳамда организмнинг ўзига хос индивиду- ал имкониятлари катта роль ўйнайди. ДЕЗИНФЕКЦИЯ — ташқи муҳитда юқумли ка- салликлар кўзғатувчиларини физик, кимёвий ва биатогик усуллар б-н йўқотиш. Д. нинг профи- лактик, кундалик, якунловчи ва б. турлари фарк қилинади. Профилактик Д. да вагонлар, ошхоналар, сув ва б. юқумсизлантирилади. Кундалик Д. да бемор атрофидаги буюм- лар Д. қилинади. Якунловчи Д. эса бемор касалхонага ётқизилгандан ёки соғайиб кетгани- дан кейин амалга оширилади. ДЕЗИНФЕКЦИЯЛОВЧИ ВОСИТАЛАР юқумли касалликларни кўзғатувчи микробларни атроф муҳитдан йўкотиш учун ишлатиладиган кимёвий моддалар (хлорамин, формалин ва б.) ҳамда физик омиллар (термик, радиацион ва б.) ДЕЗОБЛИТЕРАЦИЯ — битиб кетган найсимон органлар (мас., киндик йўли, кон томири, ковук б-н киндик орасидаги йўл ва б.) ни кайтадан оч иш.
ДЕЗОДОРАЦИЯ — ёқимсиз бадбўй ҳидларни йўкотиш ёки сезилмайдиган килиш. Д. шамолла- тиш, ҳавони озонлаш, махсус дезодорант модда- лар пуркаш, чикинди ва ахлатларга ўз вақтида ишлов бериш б-н амалга оширилади. ДЕЗОКСИРИБОЗА—рибозадан иккита водо- род ажралишидан ҳосил бўлган пентоза. ДНК таркибига кирадиган нуклеотидларнинг углевод компоненти.
ДЕЗОКСИРИБОНУКЛЕИН КИСЛОТА, ДНК —
тирик организмлар ва баъзи вирусларДа бўлади- ган дезоксирибонуклеотидлар полимери. ДНК генетик ахборотни авлоддан авлодга ўтказишни ўзининг аниқ нусхасини яратиш (репликация) орқали бажаради. ДНК молекуласи аденин, гуанин, цитозин, тимин тутувчи мононуклео- тидларнинг 3', 5' фосфат диэфир кўприк ҳосил килиб боғланишидан тузилган. Уотсон-Крик ва- риантига мувофик ДНК молекуласи иккита бир- бирига мос (комплементар) полинуклеотид зан- жиридан та-шкил топган. Улар фараз килинадиган ўк атрофида бир-бирига ўралган бўлади. ДНК асосан ҳужайра ядросида жойлашиб, махсус оқсил молекулалари б-н бирга унинг хромосома- ларини ташкил қилади.


ДЕЙТЕРАНОМАЛ ИЯ — ранг ажратишнинг туғма бузилиш хилларидан бири. Киши яшил рангни кўриш ва ажратиш қобилиятига эга бўлмайди.
ДЕЙТЕРАНОПИЯ — кўзнинг яшил рангни аж- рата олмаслиги.
ДЕКАПСУЛЯЦИЯ органтарни қоплаб турув- чи парда (капсула)ни олиш операцияси.
ДЕКАРБОКСИЛАЗАЛАР а-кетокислоталар- дан СОг ажратувчи фермент. Энг муҳим Д. дан бири пируват Д. пироузум кислотани сирка альдегидига .айлантиради. Ферментнинг фаол туркуми тиамин пирофосфатдир. Орга- низмда моддалар алмашинувида иштирок этади.
ДЕҚАРБОКСИЛЛАНИШ органик кислота- лар, жумладан аминокислоталар молекуласидан карбоксил гуруҳининг ажралиши. Моддалар алмашинувида, айниқса аминокислоталарнинг ўзгариш механизмида муҳим ўрин тутади. ДЕКАРТИЛАГИ НИЗАЦИЯ — суякнинг тоғай кисмини апиб ташлаш (мас., артрозда). ДЕКОМПЕНСАЦИЯ — организмнинг функцияси ва тузилишидаги бузилишлар ёки нуқсонлар тикланиш механизмининг сусайиши ёки издан чиқиши.
ДЕКОМПРЕССИЯ — одамни ўраб турган атроф муҳитда барометрик босим кескин камайган (мас., кессондан чикиш, жуда баланд парвоз килиш ва ҳ. к.) вактда юзага келиши мумкин бўлган патологик ҳолат. Д. портлашдай бирдан, ўткир бўлиши мумкин (мас., учиш аппарати ка- бинасида гермстик бутунлик оузилганда, жар- роҳлик усули б-н аъзони, уни босиб турган туқималардан бўшатганда).
ДЕКСТРАНЛАР — баъзи бактерияларнинг маҳ- сули бўлган полисахаридлар (патиглюкин, рсо- полиглюкин ва б.). Қисман гидролизланган ҳолда дори ва қон плазмаси ўринбосари сифатида ишлатилади.
ДЕКСТРИ НЛАР — крахмалнинг чала гидроли- зидан ҳосил бўладиган маҳсулот. Сувда эрийди, гликогенознинг III типида орган ва тўқималарда йигилиб боради.
ДЕКСТРОКАРДИЯ — ривожланнш нуқсони; юракнинг деярли ўнг томонга жойлашиши.
ДЕЛИРИЙ — қ. Алаҳлаш.

ДЕЛЬТА РИТМ — бош мия потенциалларининг I—3 гц частотали 200—300 мкв амплитудагача бўлган тебранишлари. Уйку вактида ва айрим патологик ҳолатларда кузатилади.
ДЕМЕНЦИЯ — ақл, зеҳннинг пасайиши; бунда хотира бузилиб, кишининг сўз бойлиги, тасаввур ва тушунчаси, шунингдек фикрлаш жараёни


В

” ади. Д. нинг тотал ва парциал хиллари бор.
5 чиқиш сабабларига кўра Д. нинг бир нечта нозологик турлари фаркланади.
ДЕМОГРАФИЯ — аҳатининг сони, таркиби, жойлашуви, миграцион ҳаракати (кўчиши), иж- тимоий-иқтисодий, маданий ва б. хусусиятларини ўрганувчи фан. Ижтимоий гигиена, соғлиқни сақлаш, таъминот ва ҳ. к. масалаларни ҳал этишда Д. усуллари, маълумотларидан фойдала- нилади. Аҳолининг турмуши, ҳаёти, меҳнати ва соғлигига оид масалаларга баҳо бериш, шу- нингдек соғлик саклашни режалаштиришдек мураккаб вазифаларни бажаришда Д. муҳим роль ўйнайди.
ДЕМОДИКОЗ — соч фолликуллари ва ёғ безла-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




рида бўладиган каналар кўзғатадиган тери касаллиги — акариаз; бунда асосан юзда майда папула, пустула ва доғга ўхшаш эритемалар пайдо бўлади.
ДЕМОНОМАНИЯ — васваса ҳолати; бунда бе- мор ўз танасига кандайдир дев, жин кириб олган деб ишонади, ваҳима килади.
ДЕМОНОФОБИЯ — мияга ўрнашиб олган кўркув ҳолати; иблис, жиндан қўрқиш. ДЕМОФОБИЯ — мияга ўрнашиб олган кўрқув ҳолати; одамлар тўдасидан, оломондан қўрқиш, ваҳима қилиш. ’


ДЕНДРИТ— нерв хужайраларининг калта шох- чалари (яна қ. Аксон
)
ДЕНЕРВАЦИЯ — организмнинг бирор қисми ёки айрим органларида нерв толалари узилиб, нерв- ланиш жараёнининг йўқолиши; мас., тиш нерви- ни олиб ташлаш. Уч шохли нервнинг жароҳатла- нишида қўлланиладиган даво усулларидан бири. Қон томир касалликларидан бири, мас., Рейно синдромида трофик яраларни даволаш учун таъминлов.чи нерв толасини олиб ташлаш усули. ДЕНТИН — суяктўқимасинингбиртури;тишлар- нинг асосий кисмини ташкил этади; тиш коронка- сида Д. эмаль б-н, илдизида цемент б-н коплан- ган. Д. нинг 72—75 % оҳак тузларидан, қолган кисми органик моддалардан иборат ДЕНТИЦИЯ қ. Тиш чиқиши.
ДЕОНТОЛОГИЯ — тиббиёт ходимларининг бе- морга нисбатан муносабатининг ҳуқуқий ва аҳлоқий бурчлари ҳамда ўзини тутиш, мулокот килиш коидалари ҳақидаги таълимот. ДЕ11ЕРСОНАЛИЗАЦИЯ — кишининг ўз шахси- ни ёки ўз-ўзини бегонадек идрок этиши; бунда бемор ўз шахси, ўз товуши, афти-ангори, гавдаси ва ҳатто, хатти-ҳаракатларини ҳам худди бегона- дек ҳис этади, натижада «Мен — мен эмас» ту- шунчаси пайдо бўлади. Д. бош миянинг турли органик (мия тўкималарининг бузилиши б-н кеча- Диган) хасталиклари, шизофренияда, васваса ғоялари ҳамда сохта галлюцинацияда учрайди. ДЕПИГМЕНТАЦИЯ —тўқималар пигментининг кисман ёки бутунлай йўколиши.
ДЕПИЛЯЦИЯ — даволаш мақсадида сочни унинг илдизларига путур етказмасдан туриб олиб ташлаш; Д. дан кейин соч яна ўсаверади. ЦЕПОЛЯРИЗАЦИЯ (физиологияда) — мембрана потенциалининг камайиши. Мембрана- нинг ташқи сатҳидаги мусбат заррачаларнинг манфий заррачалар б-н алмашиниш жараёни. Қужайра кўзғалганда мембрананинг ўтказувчан- аиги ошиб, у мусбат зарядли натрий ионларини сужайра ичига ўтказади, натижада мембрана тотенциалларининг фарқи камайиб, қарама- сарши белгили потенциаллар фарқи вужудга (елади.


ЦЕПОНИРЛАШ—1. Қандай бўлмасин бирор лоддани (мас., қоннинг шаклли элементлари, ормонлар, ёғлар, углевод — гликогенни) вақтин- <а кон айланишидан, моддалар алмашинувидан (етлатиб, кейинроқ ишлатиш учун саклаш. 2. Тур- ш орган ва тўкималарда организмга атроф- 1уҳитдан кирадиган ёт моддалар (дори, радио- жтив ва заҳарли моддалар) тўпланиши. ГЕПРЕССИЯ — руҳий тушкунлик; ўз кобилияти- а ишонмаслик, ғамгинлик, тушкунлик, умидсиз- ик, тасаввурларнинг бир «қолип»га тушиб .олиши, истакларнинг камайиши, ҳаракатлар-


ДЕРМОГРАФИЗМ 73


нинг чегараланиши, шунингдек юрак фаолияти- нинг ўзгариши, озиб кетиш, иштаҳа йўқолиши ва б. б-н кечадиган касаллик ҳолати. Д. га сурункали ўта толиқиш, узоқ вактгача руҳий озорланиш (астения Д. си), ғам-ғусса (ре- актив Д.) сабаб бўлиши мумкин. Д. шизофрения, маниакал депрессив психоз, инвалюция даври психозлари ва б. 'руҳий хасталикларда намоён бўлади.
ДЕРАТИЗАЦИЯ — юқумли касалликларни тар- катадиган зараркунанда кемирувчиларни қириш. Кемирувчилар кимёвий ва механик воси- талар, биологик усуллар б-н йўқотилади. ДЕРЕАЛИЗАЦИЯ — руҳий фаолият (идрок этиш)нинг бузилиши; атроф-муҳит, ташки дунё, нарса ва воқеаларнинг бегоналашуви. Д. да бемор аник нарсаларни ноаниқ, бутунлай ўзгариб кетгандек ҳис этади.
ДЕРҚУМ КАСАЛЛИГИ — тери остида ёг ту- гунчалари (липомалар) ҳосил бўлиб, уларнинг каттиқ оғриши. Тугунчалар устидаги тери майда қон томирлар б-н копланган бўлиб, ўз-ўзидан кўпайиб^ оғриқ беради. Асосан аёлларда ҳайз кўриш ўртасидаги даврда учрайди. Адинамия, астемия, депрессия б-н бирга кузатилади. ДЕРМА, ҳусусий тери — умуртқали ҳайвон- лар ва одам терисининг бириктирувчи тўкимали кисми.


ДЬРМАТИТ — терининг яллиғланиш касаллик- лари; ташқи муҳит таъсиротлари (физик, кимё- вий, биологик) натижасида вужудга келади. ДЕРМАТОВЕНЕРОЛОГ—тери ва таносил (ве- нерик) касалликларининг олдини олиш ва даво- •’аш б'н шуғулланадиган мутахассис шифокор. ДЕРМАТОЗЛАР — тери ва унинг ҳосилалари — тирноқлар ва соч (тук) касалликларининг умумий номи.


ДЕРМАТОЛОГ — тери касалликларини даволов-
чи мутахассис шифокор.
ДЕРМАТОЛОГИЯ — клиник тиббиёт соҳаси; тс-
рининг тузилиши, вазифаси, соғлом ҳолати,
касалликлари, шунингдек организмнинг бошқа
касалликларида терида бўладиган ўзгаришдарни
ўрганади; тери касалликларини аниқлаш, даво-
лаш ва олдини атиш масалаларини ишлаб
чикади. Умумий ва хусусий Д. га бўлинади.
ДЕРМАТОМАНИЯ — одамнинг терисини шика-
стлаши, соч, мўй, тукларини юлиши, лаб ёки
тирпоқларини тишлаши каби ножўя хатти-ҳара-
катларга ружу килиш васвасаси.
ДЕРМАТОМИҚОЗЛАР — қ. Терининг замбириғ
касалликлари.

ДЕРМАТОМИОЗИТ — кўндаланг тарғил ва қис- ман силлиқ мускулларнинг системали зарарлани- ши туфайли ҳаракат фаолиятининг бузилиши, шунингдек баданнинг очиқ жойлари тергсида тошмалар ва шиш пайдо бўлиши б-н кечадиган коллагеноз касаллик.
ДЕРМАТОФИБРОМА — кизғиш-кўнғир тусли, ўртаси дўнг, юзаси текис ёки ғадир-будир хавфсиз ўсмасимон тузилма. Кўпинча ёш аёллар- нинг оёқларида учрайди.
ДЕРМОГРАФИЗМ — тери рангининг рефлектор ўзгариши. Мас., тери юзасида бирор буюм юритилганда ўша ерда оқ ёки кизил чизиклар


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


74




ДЕРМОСТОМАТИТ


ҳосил бўлади. Вегетатив нерв системаси ка- салликларига диагноз қўйишда Д. дан фойдалани- лади.
ДЕРМОСТОМАТИТ—1) тери касалликлари белгиларининг оғиз бўшлиғида кўриниши; 2) тери ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг бир вақтда яллиғланиши.
ДЕСЕНСИБИЛИЗАЦИЯ — организмнинг оксил ёки оқсилсиз табиатли аллергенларга нисбатан кучайган сезувчанлигини бирор восита ёрдамида йўқотиш ёки камайтириш.
ДЕСЕНСИБИЛ ИЗИРЛОВЧИ МОДДАЛАР, а л лергияга карши моддалар — аллергик реакцияларнинг олдини олиш ёки бартараф этиш учун ишлатиладиган моддалар (глюкокортико- идлар, натрий кромолин, димедрол, супрастин, дипразин, диазолин ва б.).
ДЕСКВАМАЦИЯ — эпителиал ҳужайраларнинг физиаюгик ёки патологик жараёнда кўчиши, ажралиб чиқиши.
ДЕСМОИД — пайлар, фасциялар ва апоневроз- ларнинг бириктириувчи тўқималаридан ривожла- надиган хавфли ўсма. Инфильтратив ўсиш хусу- сиятига эга.
ДЕСМОСОМА — цитоплазматик мембрананинг махсус тузилмаси. Ҳужайраларнинг бир-бирига ўзаро бирикишини таъминлайди. Д. тери эпителий ҳужайраларида, ичак ҳужайраларининг бирикиш жойларида учраб, уларни механик жиҳатдан боғлаб туради.
ДЕСМУРГИЯ — боғлов ҳақидаги таълимот. Та- на ёки оёк-кўллардаги жароҳатлар, лат еган жойлар, умуман шикастланишлар ва ярага боғлов кўйиш усулларини ўрганади. ДЕТЕРГЕНТЛАР — юкори даражадаги сирт- фаол кимёвий моддалар (диоцид, церигель, роккал ва б.); кучли ювиш, эритиш ва антисептик хусусиятга эга бўлиб, тиббиётда кенг қўлланила- ди.
ДЕТЕРМИ НИЗМ — табиат, жамият ва онгдаги жараёнлар ҳамда ҳодисаларнинг ҳар томонлама сабабли ва объектив умумий боғлиқлиги ҳакидаги фалсафий таълимот. Тиббиётда илмий дунёка- рашнинг асосини ташкил этади.
ДЕТОРСИЯ — ичак буралиб колганда уни асли ҳолига келтириш операцияси. Сийдик йўли бу- килганда ҳам Д. дан фойдаланилади. ДЕФЕКАЦИЯ — мураккаб рефлектор ҳаракат. Йўғон ва тўғри ичакнинг перистальтик ҳара- катланиши натижасида ахлатнинг орқа чиқарув тешигидан ташкарига чиқиши.
ДЕФЕКТ — нуқсон, камчилик. Психиатрияда шахсиятнинг ўзгариш шакли; руҳий фаолиятнинг ниҳоятда юзаки, ибтидоий ҳолга келиши; асосан узоқ вақт давом этган руҳий хасталиклар (мас., шизофрения) оқибатида келиб чиқади. Руҳий фаолият, хусусан фикрлаш, хотира, ақлий жара- ёнлар сусаяди, хулқ-атвор ўзгариб, меҳнат фао- лияти пасаяди.
ДЕФЕКТОЛОГИЯ — жисмоний ва ақлий норасо бўлиб туғилган баталарнинг ўсиш ва ривожла- ниш конуниятлари, уларга таълим-тарбия бериш хусусиятларини ўрганувчи фан. Д.га логопедия, сурдопедагогика, тифлопедагогика, олигофрено- педагогика каби бўлимлар киради.


ДЕФЕРЕНТИТ — уруғ отувчи каналчанинг ял- лигланиши. Кўпинча эпидидимит асорати сифати- да намоён бўлади.
ДЕФЛОРАЦИЯ — биринчи жинсий алоқа пайти- да қизлик пардасининг йиритилиши. ДЕФОРМАЦИЯ — бирор оғир касаллик (суяк сили), тугма касалликлар ёки синиш, чикиш натижасида оёқ, кўл, умуртқалар, бўғимлар шаклининг ўзгариши, қингир-қийшиқ бўлиб қолиши.
ДИАБЕТ — кўплаб сийдик ажралиши б-н давом этадиган касалликларнинг умумий номи. Бу- лардан кандли диабет б-н кандсиз диабет кўпроқ учрайди. Қандли диабет (Қ. д.) — меъда ости бези гормони — инсулиннинг мутлақо ёки нисбий етишмаслиги ва моддалар алмашинуви (биринчи галда углеводлар алмашинуви) бузилиши нати- жасида келиб чиқадиган касаллик. Ирсий мо- йиллик, нокулай меҳнат ва турмуш шароитлари, огир асабий-руҳий кечинмалар, нотўғри овкатла- ниш, вирусли ва аллергик касалликлар, интокси- кация ва б. сабаб бўлиши мумкин. Қасалликда гипергликемия, глюкозурия, полидипсия, поли- урия, кетоацидоз, озиб кетиш, тинка куриши, бадан қичишиши, фурункулёз, ретинопатия, анги- опатия ва б. белгилар юз беради. Мутлақо инсулин етишмаслиги б-н боғлик бўлган Қ. д. (I тур Қ. д.) кўпрок ёшларда учраб, оғир кечади ва беморлар умрбод инсулин апиб юрадилар. Нисбий инсулин етишмаслиги б-н кечадиган Қ. д. (II тур Қ. д.) тўқималарнинг инсулинга нисбатан сезгирлиги пасайганлиги ёки уларнинг инсулинга эҳтиёжи ошганлиги натижасида келиб чиқади. Кўпрок катта ёшдаги ва тўла одамларда учраб, I тур Қ. д. га нисбатан енгил кечади. Қандснз диабет—гипоталамус шикастланиши натижасида антидиуретик гормон (АДГ) секреци- яси кескин пасайиб кетиши туфайли келиб чиқадиган эндокрин касаллик. Чанкаш, кўп сийиш (бир кунда бир неча л гача), жинсий функциянинг пасайиши, ёш болаларда жисмоний ва жинсий ривожланишнинг оркада колиши, сийдик солиштирма оғирлигининг паст бўлиши б-н ифодаланади.
ДИАБЕТГА ҚАРШИ МОДДАЛАР — қандли диабет касаллигини давшшшда қўлланиладиган дорилар; улар кондаги қанд миқдорини камайти- риш хусусиятига эга бўлганлиги учун гипоглике- мик воситалар деб ҳам юритилади (мас., инсулин, бутамид, цикламид ва б.).
ДИАБЕТИК АНГИОПАТИЯ — қандли диабетда қон томир системасининг тарқоқ шикастланиши. Моддалар алмашинуви бузилиши натижасида қонда глобулинлар кўпайиб, альбуминлар камая- ди, йирик гликопротеидлар, мукопротеидлар. мукополисахаридлар тўпланади, холестерин, триглицерид ва б. моддалар кўпайиб, улар кон томирлар деворига йиғилади. Натижада девор калинлашиб, томирлар ўзани торайиб боради. Булар Д. а. га сабаб бўлади.
ДИАБЕТИҚ РЕТИНОПАТИЯ — қандли диабет б-н огриган бемор кўз тўр пардасининг шикастла- ниши. Қон томирлар ўзгариши оқибатида кўз тўр пардаси ангиопатияси содир бўлади. Кейинчалиь пролифератив ўзгаришлар, тўр парда ва шишаси мон танага қон қуйилиши кўз ўткирлигинп пасайтира бориб, кўрликка олиб келиши мумкин.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




ДИАБЕТОГЕН МОДДАЛАР — диабет қўзғати- ши мумкин бўлган моддалар (аллоксан ва б.). ДИАГНОЗ, т а ш ҳ и с — касаллик характери ва беморнинг аҳволи ҳақидаги қисқача тиббий хулоса, касаллик номи. Касалликнинг кечиш хусусиятларини бемордан сўраб билиш, касаллик белгиларини ҳар томонлама ўрганиш ва бошқа касаллик белгиларига таққослаш асосида Д. қўйилади. Клиник Д.— клиника шароитида текширишлар асосида кўйилган Д. И л к Д.— касалликнинг бошланишида кўйиладиган Д. Қ е ч Д.— касалликнинг охирги босқичида кўйилади- ган Д. Ретроспектив Д.— узоқ вақт давоми- да касалликни анализ қилиш йўли б-н Д. қўйиш. Патологоанотомик (ўлимдан кейинги) Д.— мурдани ёриб текширилганда белгиланган органлардаги морфологик ўзгаришлар асосида қўйилган Д.
ДИАГНОСТИКА—1) клиник тиббиётнинг бир оулими. Касалликларни ва айрим физиологик ҳолатларни аниқлаш ва диагноз
қўйиш усуллари- ни ўрганади; 2) бемор организмининг индивидуал
хусусиятини аниқлаш. Биокимёвий Д.
организмнинг суюқ муҳити ва унинг ташқарига чиқарадиган ажратмаларини биокимёвий текши- риш асосида ўтказиладиган Д. Лаборато- рия Д. си лаболатория усуллари (микроско- пик, физик, кимёвий, бактериологик, серологик) дан фойдаланиб диагноз қўйиш. М о р ф о л о - г и к Д,— орган, тўқима ва ҳужайралар тузили- шини ўрганиш усулларидан фойдаланиб диагноз кўйиш. Т о п и к Д.— патологик жараённинг жойлашган ерини аниқлаш. Ф у н к ц и о - н а л Д.— органлар функциясини текшириш йўли б-н касалликларни аниқлаш.
ДИАГНОСТИКА ВОСИТАЛАРИ — организмда- ги морфологик ўзгаришлар, органларнинг тузили- ши ва уларнинг функционал ҳататини аниқлаш учун организмга юбориладиган дорилар (рент- генконтраст моддалар; индигокармин, билитраст, кардиотраст ва б.). ’
ДИАГНОСТИКУМЛАР — серологик реакциялар учун антиген сифатида ишлатиладиган зарарсиз- лантирилган микроорганизмларнинг маълум суюқ- лиқдаги аралашмаси.
ДИАЗОЛИН — турли хил аллергик касалликлар- ни даволашда ишлатиладиган дори.модда; ди- медрол, дипразин ва супрастиндан фарқли ра- вишда тинчлантирувчи ва ухлатувчи таъсирга эга эмас. '
ДИАЛИЗ — организмдан заҳарли бирикмаларни чиқариб ташлаш, ажратиб олиш. Меъда, ичак, қоринпарда диализи ва гемодиализ бор. Кейинги йилларда қоринпарда диализи ва гемодиализ кенг қўлланила бошланди. Д. турлари ўткир буйрак етишмовчилигида, сув-электролит бузилишининг оғир кўринишида, заҳарланиш ва перитонитда яхши наф беради. Қисқа ва узоқ муддатли, профилактик, сурункали (хрониодиализ), бир *>-*• КЎП мартали Д. лар фарқ қилинади. ДИАПЕДЕЗ — шикастланмаган қил томир (ка- пилляр) лар ва майда веналар деворидан қон шаклли элементларининг ташқарига сизиб чиқи- ши.
ДИАСКОПИЯ — тери касаллигини аниқлаш усу- ли; бунда теридаги тошмани буюм ойнаси б-н босиб, яъни қонсизлантириб туриб, унинг асл ранги аниқланади.


ДИГИТОКСИН 75


ДИАСТЕМА — тишларнинг жойлашиш нуқсони, ўта кесувчи тишлар оралигининг анча очиқ бўлиши. .
ДИАСТОЛА — юрак мускули деворининг бўша- шишидан унинг бўшлиқларининг кенгайиши ва конга тўлиши. Д. юрак бўлмачаларида 0,7 сек., қоринчаларда эса 0,5 сек. давом этади. Д. да юрак бўшашиши ва кенгайиши нерв системаси оркали бошқарилади; симпатик нервлар Д. ни тезлашти- ради.
ДИАТЕЗ — организм конституциясидаги нуқсон- нинг ўзига хос кўринишларидан бири. Баъзи касалликларга мойиллик ёки одатдаги таъсирлов- чиларга гайритабиий жавоб бериш б-н ифодала- нади.
ДИАФИЗ — найсимон суякларнинг ўрта катта қисми — танаси.
ДИАФИЗИТ — диафизнинг
яллигланиши; унинг қалинлашиши ва шаклининг ўзгариши б-н ифода- ланади.
ДИАФРАГМА — кўкрак қафасини қорин бўшлиғидан ажратиб турадиган мускул тўсиқ. У қисқариб-кенгайиб нафас олишда фаол қатна- шади.
ДИАФРАГМАТИТ — диафрагманинг яллиғлани- ши; плеврит, перитонит, ўпка ва жигар абсцесси каби касалликларнинг асорати, шунингдек инфек- ция қўзғатувчиларининг гематоген ёки лимфоген йўл б-н диафрагмага ўтиши оқибатида юзага келади.
ДИАЦЕТУРИЯ сийдикда ацетосирка кислота бўлиши; қандли диабет, баъзи жигар касалликла ри, турли хил иситмаларда кузатилади. ДИБАЗОЛ (син.: бендазол гидрохлорид) —қон томирларини кенгайтирувчи, спазмолитик ва кон босимини туширувчи хоссаларга эга бўлган Дори модда; гипертония касаллигида, меъда ярасида, ичаклар спазмида ишлатиладн. ДИВАКЦИНА — иккн хил микробдан тайёрлан ган вакцина. Бир вақтда икки хил юкумли касалликка қарши эмлаш учун ишлатилади. ДИВЕРТИҚУЛ — ковак (найсимон) органлар (ичак, кизилўнгач, сийдик йўли ва ҳ. к.) девори- даги бўртма (халтум). Ковак органлар девори- нинг мускул ва эластик тўқимаси етарли ри- вожланмаганда, жароҳатланишдан кейин юпқа тортганда, орган бўшлиғидаги босим ошганда ҳосил бўлади.
ДИВЕРТИҚУЛЕЗ — бир қанча органларда ди- вертикуллар пайдо бўлиши; кўпроқ меъда-ичак йўлида кузатилади.
ДИВЕРТИКУЛ ИТ — дивертикулнинг яллиғлани- ши; кўпинча дивертикул ичидаги моддаларнинг туриб қолишидан юзага келади. ДИВЕРТИКУЛЭКТОМИЯ — дивертикулнн ке- сиб олиб ташлаш. Қизилўнгач, меъда-ичакларда- ги дивертикуллар яллиғланганда ёки улардан асорат қолганда қилинади.
ДИГИТОКСИН (син.: кардигин, кардитоксин, кордален ва б.) — қизғиш ангишвонагул ўсимли- гидан олинадиган юрак гликозиди; асосан су- рункали юрак етишмовчилигида ишлатилади. Узоқ вақт давомида қўлланилганда организм- Да тўпланиб қолиш (кумуляция) хоссасига эга.


шшш.21уои2.сот ки1иЬхопаз1


76 ДИЕТЕТИКА




ДИЕТЁТИ КА — овкатланиш тартиби ҳақидаги фан.
ДИЕТОЛОГ — мақбул ва парҳез таомлар соҳа- сидаги мутахассис шифокор.
ДИЕТОЛОГИЯ — соғ одам ва беморларнинг макбул овкатланиши тўғрисидаги таълимот. ДИЗАКУЗИЯ — эшитиш қобилиятининг бузили- ши, айрим товушларнинг кулокка чалинмаслиги. ДИЗАРТРИЯ — нутк ва сўзлаш фаолиятининг айниши; бунда сўзлар пойма-пой бўлиб, талаффуз килиш кийинлашади. Д.га товуш мускулларининг фалажи, сикилиши ва б. сабаб бўлади. ДИЗЕНТЕРИЯ, ичбуруғ —зЬ^еИа жинсига оид микроблар кўзгатадиган ўткир ёки сурункали юкумли касаллик. Асосан йўғон ичак зарарланиб, умумий заҳарланиш б-н кечади. Касаллик соглом одамга Д. бактериялари б-н ифлосланган сув, мева, сабзавот, овқатлар истеъмат килганда, тозаликка риоя килинмаганда юкади. Беморнинг ҳарорати кўтарилади, қорни бураб-бураб оғрий- ди, шиллиқ ва қон аралаш ич кетади. Ка- салликдан турли асоратлар қолади. ДИЗЕСТЕЗИЯ — сезувчанликнинг бузилиши (мас., иссиқни оғриқ ёки совук каби сезиш). ДИЗОНТОГЕНЕЗ — организм индивидуал ри вожланишининг бузилиши. Бу атама кўпинча она корнидаги давр (эмбрионал давр) ёки гўдаклик давридаги бузилишларни ифодалашда қўллани- лади.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish