Ўзгаришларнибилиб олиш методи дастурий тафтишчидан фойдаланишга асосланган. Бундай дастурлар, одатда, вирус жойлашадиган дискнинг барча қисмлари тавсифми аниқлайди ва эслаб қолади.
Дастур тафтишчининг даврий бажарилиш жараёнида сақланувчи тавсифлари билан диск қисмларини назоратлаш натижасидаги характеристикалар таққосланади.
Тафтиш натижасида дастурий вируслар борлиги хусусида тахминга асосланган ахборотни беради. Бу методнинг энг асосий афзаллиги вирусларнинг барча хилини ҳамда номаълум вирусларни аниқлай олиш имкониятидир.
Эвристик таҳлил методи ҳам, ўзгаришларни билиб олиш методлари каби, номаълум вирусларни аниқлаш имконини беради.
Аммо бу метод файл системаси хусусидаги ахборотни олдиндан йиғиш, ишлаш ва сақлашни талаб этмайди. Эвристик таҳлилнинг моҳияти вируслар яшаши эҳтимол тутилган маконларни текшириш ва улардаги вирусларга хос буйруқларни (буйруқлар гуруҳини) аниқлашдан иборатдир.
Резидент қоровуллардан фойдаланиш методи ҳисоблаш машинасининг асосий хотирасида доимо сақланувчи ва бошқа дастурлар ҳаракатини кузатувчи дастурларга асосланган. Бу методнинг жиддий камчилиги унда ёлғондакам тревогалар фоизининг юқорилигидир.
Дастурни вакцинациялаш деганда, унинг яхлитлигини назорат қилиш мақсадида махсус модулнинг яратилиши тушунилади. Файл яхлитлигининг тавсифи сифатида, одатда, назорат йиғиндисидан фойдаланилади. Вакцинацияланган файл заҳарланса, назорат модули назорат йиғиндисининг ўзгаришини аниқлайди ва фойдаланувчини бу хусусда огоҳлантиради.
Вирусларга қарши аппарат-дастурий воситалардан фойдаланиш вируслардан ҳимояланишнинг энг ишончли методи ҳисобланади. Ҳозир шахсий компьютерларни ҳимоялашда махсус назоратчилар ва уларнинг дастурий таъминотидан фойдаланилади. Назоратчи умумий шинадан фойдалана олади ва шу сабабли диск системасига бўлган барча мурожаатларни назорат қила олади.
Назоратчининг дастурий таъминотида ишлашнинг оддий режимида дискнинг ўзгартирилиши мумкин бўлмаган қисмлари хотирланади.
Вирусларга қарши аппарат-дастурий воситалар қуйидаги афзалликларга эга:
доимо ишлайди;
таъсир механизмидан қатъий назар барча вирусларни аниқлайди;
вирус таъсири ёки малакасиз фойдаланувчи иши натижасидаги рухсатсиз ҳаракатларни тўхтади.
Бу воситаларнинг шахсий компьютер аппарат воситаларига боғлиқлигини уларнинг камчилиги сифатида кўрсатиш мумкин.
Вируслар таъсири оқибатларини йўқотиш жараёнида вируслар йўқотилади ҳамда вирус тушган файллар ва хотира қисмлари тикланади. Вирусларга қарши дастурлар ёрдамида вируслар таъсири оқибатларини йўқотишнинг икки методи мавжуд.