Термиз давлат университети «ахборот технологиялари» кафедраси



Download 24,89 Mb.
bet150/286
Sana23.01.2023
Hajmi24,89 Mb.
#901639
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   286
Bog'liq
2 5409113586750458535

Полиморф вируслар ҳам малакали мутахассислар томонидан яратилади ва доимий танитувчи гуруҳлар - сигнатураларга эга бўлмайди. Оддий вируслар яшаш маконининг заҳарланганлигини аниқлаш учун заҳарланган объектга махсус танитувчи иккили кетма-кетликни ёки символлар кетма-кетлигини (сигнатурани) жойлаштиради. Бу кетма-кетлик файл ёки секторнинг заҳарланганлигини аниқлайди. Полиморф вируслар вирус танасини шифрлашдан ва шифрлаш дастурини турлантиришдан фойдаланади. Бундай ўзгартириш эвазига полиморф вирусларда кодларнинг мувофиқлиги бўлмайди.
Маълум вируслар билан ишлашда қулайликни таъминлаш мақсадида вируслар каталогидан фойдаланилади. Каталогда вирусларнинг қуйидаги стандарт хусусиятлари тўғрисидаги маълумот жойлаштирилади:

  • номи;

  • узунлиги;

  • заҳарланувчи файллар;

  • файлдаги ўрни;

  • заҳарлаш методи;

  • резидент вируслар учун асосий хотирага жойлаштириш усули;

  • келтириб чиқарадиган натижалари;

  • зараркунандалик вазифалари бор (йўқ)лиги ва хатоликлар.

Каталогларнинг мавжудлиги вирусларни тавсифлашда уларнинг стандарт хусусиятлари ва таъсирларини тушириб қолдириб, фақат ўзига хос хусусиятларини кўрсатишга имкон беради.
Компьютер вирусларига қарши курашиш усуллари.
Ҳозирги кунда компьютер вирусларини аниқлаш ва улардан ҳимояланиш учун махсус дастурларнинг бир неча хиллари ишлаб чиқилган бўлиб бу дастурлар компьютер вирусларини аниқлаш ва йўқотишга имкон беради. Бундай дастурлар вирусга қарши дастурлар ёки антивируслар деб юритилади. Антивирус дастурларига AVP, Doctorweb, Nod32, Касперский ва ҳ.з. дастурларни киритиш мумкин. Умуман барча вирусга қарши дастурлар заҳарланган дастурлар ва юклама секторларнинг автоматик тарзда тикланишини таъминлайди.
Вирусларга қарши курашишнинг асосан қуйидаги усуллари мавжуд:

  1. Мунтазам профилактика ишларини, яъни вирусга текширув ишларини олиб бориш.

  2. Таниқли вирусни зарарсизлантириш.

  3. Таниқли бўлмаган вирусни зарасизлантириш.

Вируслар билан курашиш методлари ва воситалари.
Вируслар тарқалишининг оммалашуви, улар таъсири оқибатларининг жиддийлиги вирусга қарши махсус воситаларни ва уларни қўллаш методларини яратиш заруриятини туғдирди. Вирусга қарши воситалар ёрдамида қуйидаги масалалар ечилади:

  • компьютер системаларидаги вируслар аниқланади;

  • вируслар таъсири оқибатлари йўқотилади.

Вирусларни уларнинг таъсири бошланиши биланоқ ёки, лоақал, зараркунандалик вазифалари бошланмасданоқ аниқлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Барча хил вирусларнинг аниқланишини кафолатловчи вирусга қарши воситалар мавжуд эмаслигини таъкидлаш лозим.
Компьютер системаларида вирусларни аниқлашнинг қуйидаги методлари мавжуд:

  • сканерлаш;

  • ўзгаришларни билиб қолиш;

  • эвристик таҳлил;

  • резидент қоровуллардан фойдаланиш;

  • дастурни вакцинасиялаш;

  • вируслардан аппарат-дастурий ҳимояланиш.

Сканерлаш вирусларни аниқлашнинг энг оддий методларидан ҳисобла­нади. Сканерлаш сканер-дастур томонидан амалга оширилади. Бу сканер-дастур вирусларнинг танитувчи қисмини - сигнатурани қидириш мақсадида файлларни кўриб чиқади. Кўпинча сканер-дастурлар аниқланган вирусларни йўқотиши мумкин. Бундай дастурлар полифаглар деб аталади. Сканерлаш методи сигнатуралари ажратилган ва доимий бўлган вирусларни аниқлашда қўлланади.

Download 24,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish