Термиз давлат университети «ахборот технологиялари» кафедраси



Download 24,89 Mb.
bet158/286
Sana23.01.2023
Hajmi24,89 Mb.
#901639
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   286
Bog'liq
2 5409113586750458535

Амалий қисм:
4. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Президентига юбориладиган мурожаатлар
Умумий ҳолатда мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин. Маъруза машғулотларида айтиб ўтганимиздек, электрон ҳукуматда мурожаатлар электрон шаклда бўлади. Электрон мурожаатлар – бир неча турга бўлинади. Мурожаатлар аризалар, таклифлар ва шикоятлар тарзида бўлиши мумкин.
Электрон мурожаат - электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши керак. Электрон мурожаат қонунда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилади. Ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилишга ёхуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас.
[СПиТ:
1.Фуқаролар мурожаатлари / Ариза]
Ариза — ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат.
[СПиТ:
1.Фуқаролар мурожаатлари / Таклиф]
Таклиф — давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат.
[СПиТ:
1.Фуқаролар мурожаатлари / Шикоят]
Шикоят — бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат.
Эслатиб ўтиш жоиз, мурожаатлар, уларнинг тури ва шаклидан қатъий назар, бир хил аҳамиятга эга.
Мурожаат этиш ҳуқуқининг амалга оширилиши бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини, шунингдек жамият ва давлат манфаатларини бузмаслиги керак.
Хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахслар “Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Худди шу каби, Республикамизнинг ҳар бир фуқароси давлат органларига, жумладан Ўзбекистон Республикасининг Президентига ҳам мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Бунинг далили сифатида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталида Президентга мурожаат деган саҳифа ташкил этилган. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнингнинг виртуал қабулхонаси ҳисобланади.

9.2.-расм. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталининг
Президентга мурожаат саҳифаси
Бошқача айтадиган бўлсак, жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Президентига юборилаётган мурожаатлардаги масалаларни иқтисодий, ижтимоий, молиявий ва ҳуқуқий таҳлил этиб, ҳал этилишини таъминлашга қаратилган ишларни тубдан такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ташкил қилинди.

9.3.-расм. ID.GOV.UZ тизими орқали кириш
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини 3 хил усулда: (0 800) 210-0000 ёки «1000» қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш (қўнғироқ республика бўйича бепул, фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нархи бўйича ҳақ олинади), мурожаат юбориш (pm.gov.uz порталида келтирилган шаклни тўлдириш орқали) ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ташриф буюриш орқали юбориш мумкин. Электрон шаклда мурожаат юбориш pm.gov.uz порталида келтирилган шаклни тўлдириш орқали амалга оширилади.
9.3.-9.4-расмларда кўрсатилганидек ID.GOV.UZ тизими орқали киришни амалга ошириш учун рўйхатдан ўтишингиз лозим бўлади.

9.4.-расм. Рўйхатдан ўтиш
Ҳар бир мурожаат рўйхатга олинади ва ижрога юборилиб, назоратга олинади. Барча юборилган мурожаатлар бўйича тегишли чоралар кўрилади, таклифлар эса тегишли вазирлик ва идораларнинг фаолиятида эътиборга олинади. Мурожаат юборган шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузишда айбдор бўлган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

9.5.-расм. Онлайн маслаҳатчи мулоқот ойнаси
Президент виртуал қабулхонасига миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушди. 10 ойда миллионта мурожаатнинг келиб тушиши халқнинг давлатимиз раҳбарига, мазкур янги институтга бўлган ишончни кўрсатади. Бу рақам Виртуал қабулхона аҳоли муаммоларини ҳал қила оладиган механизм эканлигини ҳам тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталининг ўнг қуйи қисмида онлайн маслаҳатчи тугмачаси жойлашган бўлиб, унга сичқонча тугмаси чертилганда 9.5.-расмдаги мулоқот ойнаси очилади. Бирор масала юзасидан маслаҳат олиш учун саволингизни юборсангиз сизга зарурий маслаҳатлар берилади.



Download 24,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish