Temirbeton paydo bo‘lishi va rivojlanishining qisqacha tarixi



Download 19,47 Mb.
bet9/19
Sana30.11.2022
Hajmi19,47 Mb.
#875278
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
Konstruksiya uchun

Armatura turlari. Тайёрланиш усулига қараб арматуралар иссиқ ҳолатда чиғирлаш йули билан олинадиган стерженли ва совуқ ҳолатда чўзиб тайёрланадиган сим арматураларга бўлинади. Сиртининг кўринишига қараб, арматуралар сирти текис ва сиртида даврий қовурғалар ҳосил қилинган арматураларга бўлинади. Сиртида даврий қовурғалар ҳосил қилинган арматуралар сирти текис бўлган арматураларга нисбатан бетон билан яхши боғланади. Қўлланиш усулига қараб, арматуралар таранглаштириладиган, таранглаштирилмайдиган оддий арматураларга ажратилади. Стержен ва сим шаклидаги арматуралар эгилувчан арматуралар деб аталади. Темирбетон конструкцияларни жиҳозлаш учун эгилувчан арматуралардан ташқари чиғирлаш ва пайвандлаш йўли билан тайёрланадиган қўштавр, швеллер, бурчак ишлатилади. Бу хилдаги арматуралар бикр арматуралар деб аталади. Стерженли арматуралар "А" ҳарфи ва рим рақами билан белгиланади ва олти синфдан иборат бўлади: А-I, А-II, А-III, А-IV, А-V, А-VI. Стерженли арматураларнинг мустаҳкамликлари термик ишлов бериш ва чўзиш йўли билан оширилиши мумкин. Термик ишлов берилган арматуралар "А" ва "т" харфлари ҳамда рим рақами билан белгиланиб, тўрт синфдан иборат бўлади: Ат-III, Ат-IV, Ат-V, Ат-VI. Чўзиш йўли билан мустаҳкамлиги оширилган арматура битта синфдан иборат булиб, А-Шв кўринишда белгиланади. Совуқ ҳолда чўзиб тайёрланадиган сим арматуралар "В" харфи ва рим рақами билан белгиланади: Вр-I, В-II, Вр-II. Синфлари А-I ва В-II бўлган арматураларнинг сиртлари текис бўлиб, қолган синфларга мансуб бўлган арматураларнинг сиртларида даврий қовурғалар ҳосил қилинган бўлади. Таранглаштирилмайдиган арматуралар сифатида А-I, А-II, А-III, Ат-IVc, А-V, А-VI ва Вр-I синфли арматуралар қўлланилади. А-I ва А-II синфдаги арматуралар эса кўндаланг стерженлар сифатида ишлатилади. Бўйлама арматура сифатида бошқа синфдаги арматураларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда А-I ва А-II синфдаги арматуралар бўйлама арматуралар сифатида ҳам қўлланилиши мумкин. Ат-IVс синфли арматуралар пайвандланган синч ва турларнинг бўйлама арматуралари сифатида, А-IV, А-V ва А-VI синфли арматуралар эса, тўқилган синч ва турларнинг бўйлама арматуралари сифатида ишлатилади. Синфлари А-V ва АVI бўлган арматуралар фақат сиқилишга ишлайдиган элементларни жиҳозлаш учун ишлатилади. Таранглаштирилмайдиган арматуралар сифатида синфи А-III бўлган арматурани қўллаш мақсадга мувофиқдир. Таранглаштириладиган арматураларнинг синфлари конструкциянинг узунлигига мос равишда танланади. Узунлиги 12 метргача бўлган конструкцияларни жиҳозлаш учун асосан Ат-IV ва Ат-V синфдаги арматуралар ишлатилади. Шу билан бирга таранглаштириладиган арматуралар сифатида синфлари В-II ва Вр-II бўлган симлар, К-7 ва К-19 синфдаги арқон арматуралар ҳамда синфлари АIIIв, А-IV, А-V ва А-VI бўлган стержен арматураларни ишлатиш рухсат этилади. Узунлиги 12 метрдан катта бўлган конструкциялар учун синфлари В-II ва Вр-II бўлган симлар ҳамда К-7 ва К-19 синфдаги арқон арматуралар ишлатилади. Шу билан бирга синфлари А-IV, А-V, А-VI, Ат-VIс ва А-IIIв бўлган арматураларни ишлатиш ҳам рухсат этилади. Агрессив муҳитда ишлайдиган конструкцияларни жиҳозлаш учун А-IV ва термомеханик усул билан мустаҳкамлиги оширилган Ат-VIк, Ат-Vсс ва Ат-IVк синфли арматуралар ишлатилади. Арматура синфларига қўшилган «к» ҳарфи арматуранинг коррозия таъсиридан ёрилишга чидамлилиги юқори эканлигини, "с" ҳарфи арматураларни пайвандлаш мумкинлигини, "ск" ҳарфлар эса арматурани ҳам пайвандлаш, ҳам коррозиядан ёрилишга чидамлилигини кўрсатади.




  1. Download 19,47 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish