Armatura tutashishi рматура стерженлари бир-бири билан асосан учма-уч ҳолатда контакт пайвандлаш усули билан уланади (1.20 расм). Завод шароитида контакт пайвандлаш махсус пайвандловчи машиналар билан амалга оширилади. Бунда пайвандланадиганстерженларнинг энг кичик диаметри d1 = 10 мм қабул қилиниб, стерженлар диаметрларининг нисбати d1/d2 = 0,85 бўлиши шарт.
Монтаж қилиш шароитида арматура стерженлари бир-бирига учма-уч ҳолатда электр ёйи ёрдамида пайвандлаб уланади. Диаметри 20 мм дан катта бўлган стерженларни пайвандлашда мисдан тайёрланган ванна шаклидаги инвентар қолиплар қўлланилади. Диаметрлари 20 мм дан кичик бўлганстерженларни пайвандлаш 1.20, е, и расмларда кўрсатилган. Диаметрлари 36 мм дан кичик бўлган А-I, А-II ва А-III синфли арматуралар стерженлари мустаҳкамлик тўлиқ фойдаланилмайдиган жойларда пайвандланмасдан бириктирилиши мумкин. Бунда стерженлар l = (20…50)d узунликда бирбирига кийгизиб бирлаштирилади. Чўзиладиган элементларда арматура стерженларини пайвандламасдан бир-бирига кийгизиб биринтириш рухсат этилмайди.
Арматурали тўрларни пайвандламасдан бирбирига бириктириш схемалари 1.21 ва 1.22-расмларда кўрсатилган.
Temirbetonni armatura beton bilan ulanishi (tishlashishi).Арматура билан бетоннинг боғланиши темирбетоннинг асосий хоссаси бўлиб, конструкцияларнинг ишлаш шароитига катта таъсир кўрсатади. Арматура билан бетоннинг боғланиши бетонда пластикдеформацияларнинг ривожланиши ва ёриқларнинг пайдо бўлишидан зўриқишларни арматура билан бетон ўртасида қайта тақсимланишида ҳам катта рол ўйнайди. Ундан ташқари арматуранинг бетонга яхши боғланиши конструкцияларда пайдо бўладиган ёриқларнинг очилиш кенглигини чеклайди ва арматураларни таранглашдан ҳосил бўладиган зўриқтирувчи кучларни бетонга узатилишини таъминлайди. Арматура билан бетоннинг боғланиш мустаҳкамлиги асосан қуйидаги омиллар асосида таъминланади: 1 - арматура сиртидаги қовурғаларнинг бетонга тишлашиб қолиши натижасида бетоннинг сиқилиш ва кесилишдаги мустаҳкамлиги; 2 - цемент гелининг ёпишқоқлиги хоссасига эга бўлиши натижасида бетоннинг арматурага ёпишиши. Бетоннинг чўкиши натижасида арматура ҳар томонлама қисилади ва унда ҳосил бўладиган ишқаланиш кучлари арматуранинг бетонга боғланиш мустаҳкамлигини оширади деган тушунча мавжуд. Кейинги вақтларда ўтказилган тажрибалардан олинган натижалар шуни кўрсатадики, бетоннинг чўкишидан арматура сиртида кўпчилик ҳолларда ишқаланиш кучлари ҳосил бўлмас экан. Аксинча, бетоннинг чўкиши арматурани бетонга боғланишига салбий таъсир кўрсатар экан. Сирти силлиқ бўлган арматура стерженларининг бетонга боғланиш (бирикиш) мустаҳкамлиги сирти текис (силлиқ бўлмаган) бўлган стерженлар боғланиш мустаҳкамлигига нисбатан 5 мартагача кам бўлганлиги тажрибалар асосида аниқланган. Сирти текис бўлган арматура стерженларининг боғланиш мустаҳкамлиги эса, сирти қовурғали бўлган арматура стерженларининг боғланиш мустаҳкамлигига нисбатан 2...3 марта кам бўлади. Демак, арматуранинг бетон билан боғланиш мустаҳкамлиги асосан арматуранинг сиртига боғлиқ бўлиб, арматуранинг сиртида ҳар хил шаклдаги қовурғалар ҳосил қилиниши унинг бетоонга боғланиш мустаҳкамлигини кескин оширади. Арматуранинг бетонга боғланиш мустаҳкамлиги тажрибалар асосида аниқланади. Бунда бетон танасига маълум узунликда жойлаштирилган арматурали стержен суғуриб олишга синалади (1.23 расм). Бетонга жойлаштирилган стерженни суғуришдаги зўриқишлар арматурадан бетонга уринма кучланишлар орқали узатилади. Бу уринма кучланишлар арматуранинг бетонга жойлаштирилган узунлиги бўйича нотекис тарқалиб (1.23 расм), арматуранинг бетонга бирикиш жойидан маълум масофада энг катта қийматга эришади ва арматуранинг бетонга жойлашиш узунлигига боғлиқ бўлмайди. Арматуранинг бетонга боғланиш мустаҳкамлиги уринма кучланишларнинг ўртача қиймати билан ифодаланади: l бу ерда F- бўйлама суғурувчи куч; d - арматура стерженининг диаметри; lan - арматура стерженининг бетонга боғланиш узунлиги. Оддий бетонлар ва сирти текис бўлган арматуралар учун τgm = 2, 5...4 МПа, сирти қовурғали бўлган арматуралар учун эса τgm=7 МПа га тенг бўлади. Бетон мустаҳкамлигининг ошиши билан боғланиш мустаҳкамлигининг ўртача қиймати ошади. Арматура билан бетон боғланиш мустаҳкамлигининг ўртача қиймати темирбетон конструкцияларни амалий ҳисоблашда ишлатилади. Арматураларнинг бетонга нисбатан силжиш қаршилигини оширишнинг энг ишончли йўли, бу сирти текис бўлган арматураларнинг учларида илгаклар ҳосил қилиш, пайвандланган синч ва тўрларни ишлатиш ҳамда махсус анкерлардан фойдаланишдир