Temirbeton paydo bo‘lishi va rivojlanishining qisqacha tarixi


Armatura po‘latlaribning mexanik xossalari



Download 19,47 Mb.
bet10/19
Sana30.11.2022
Hajmi19,47 Mb.
#875278
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
Konstruksiya uchun

Armatura po‘latlaribning mexanik xossalari.



  1. Texnologik alomatlar buyicha armaturani tasniflash. Собиқ СССРда дунёда биринчи бўлиб қиздириб ишлов бериш йўли билан арматура мустаҳкамлигини оширишнинг янги термомеханик усули билан мустаҳкамликни ошириш технологияси яратилган ва жорий қилинган эди. Бу технология бўйича пўлат махсус қиздирилмасдан, чиғирлаш жараёнида пўлатда йиғилган иссиқлик ҳисобига чиниқтирилади. Бундай технология билан пўлат мустаҳкамлигини ошириш таннархи ва унга кетадиган меҳнат сарфи ФРГ ва Японияда қўлланиладиган усул таннархидан 10 марта камдир. Бу технология бўйича ҳар йили диаметрлари (10... 18) мм бўлган Ат-V ва Ат-VI синфли арматуралардан 0,5 млн. тоннагача ишлаб чиқарилади. Арматура мустаҳкамлигини механик чўзиш йўли билан оширишда унда оқувчанлик чегарасига мос бўлган σsy кучланишдан катта бўлган чўзувчи кучланишлар ҳосил килинади (1.13, а расм) ва арматура бу кучланиш таъсиридан бўшатилади. Кучланиш таъсиридан бўшаган стержен ўзининг дастлабки ҳолатига К-Л тўғри чизиқ бўйича қайтади. Стерженда 0-Л кесмага тенг бўлган қолдиқ пластик деформация ҳосил бўлади. Стержен қайта юкланганда Л-К тўғри чизиқ бўйлаб эластик ҳолатда деформацияланади. Чунки стержен пластик деформациялардан биринчи марта юкланганда ҳоли бўлган эди. Бунда арматуранинг чўзилиш диаграммаси дастлабки диаграммадан фарқ қилиб оқувчанлик ва мустаҳкамлик чегаралари анча ошади



  1. Armatura po‘latlarining mexanik xossalari. Арматуранинг физик ва механик хоссалари пўлатнинг кимёвий таркиби, ишлаб чиқариш усули ва унга ишлов берилишига боғлиқ. Соф металнинг (ферритнинг) чўзилишдаги чегаравий мустаҳкамлиги нисбатан юқори бўлмайди. Арматура тайёрланадиган пўлатнинг чўзилишдаги мустаҳкамлигини ошириш ва нисбий чўзилишини камайтириш мадқсадида пўлатнинг таркибига углерод ва легирловчи (боғловчи) қўшимчалар (марганец, кремний, хром, титан ва ҳ.о) қўшилади. Аммо пўлат таркибига қўшиладиган углерод унинг пластиклик ва пайвандланиш хоссаларини ёмонлаштиради. Шунинг учун пўлат таркибидаги углероднинг миқдори чегараланган бўлиб (0,2...0,35) % ташкил қилади. ФРГ, Япония ва бошқа иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқариладиган арматура таркибидаги углерод миқдори 0,26% дан ошмайди. Пўлат таркибига қўшиладиган марганец (Г) ва хром (X) унинг деформацияланиш хоссасини унча кўп камайтирмаган ҳолда мустаҳкамлигини оширади. Кремний (С) эса, пўлатнинг мустаҳкамлигини ошириб пайвандланиш хоссасини камайтиради. Қиммат турадиган легирловчи қўшимчаларнинг сарфини камайтириш мақсадида пўлат мустаҳкамлиги унга термик ишлов бериш ва чўзиш йўли билан оширилади. Арматурани қиздириб ишлов беришда, дастлаб арматура (800...900)°С температурагача қиздирилади ва кескин совутилади. Ундан кейин арматура (300...400)°С гача қиздирилиАрматура учун ишлатиладиган пўлатларнинг асосий механик хоссалари чўзилишдаги «σs – εs» диаграммаси билан характерланади. Пўлатларнинг чўзилишдаги «σs – εs» диаграммаси стандарт пўлат намуналарни чўзишга синашдан қурилади. «σs – εs» диаграмманинг характерига қараб арматура учун ишлатиладиган пўлатлар уч группага бўлинади: 1 - яққол ифодаланган оқувчанлик чегарасига эга бўлган юмшоқ пўлатлар; 2 - оқувчанлик чегараси яққол ифодаланмаган пўлатлар (легирловчи қўшимчалар қўшиш ва қиздириб ишлов бериш йўли билан мустаҳкамлиги оширилган пўлатлар); 3 - бузилиш ҳолатигача эластик ҳолатда чизиқли деформацияланадиган пўлатлар (юқори мустаҳкамликка эга бўлган симлар). Яққол ифодаланган оқувчанлик чегарасига эга бўлган пўлатлар учун (синфлари А-I, А-II ва А-III бўлган арматуралар) асосий мустаҳкамлик характеристикаси сифатида физик оқувчанлик чегарасига мос бўлган кучланиш қабул қилинади. Оқувчанлик чегараси яққол ифодаланмаган пўлатлар учун (А-IV, А-V, А-VI, Ат-IV, Ат-V, Ат-VI синфли ва бошқа арматуралар) асосий мустаҳкамлик характеристикаси сифатида шартли эластиклик чегараси σ0,02 ва шартли оқувчанлик чегараси σ0,2 қабул қилинади; σ0,02 - арматурада 0,02% қолдиқ деформация ҳосил қилувчи кучланиш миқдори; σ0,2 - арматурада 0,2% қолдик деформация ҳосил қилувчи кучланиш. Сим арматуралар учун асосий механик характеристика сифатида симнинг узилиш ҳолатига мос бўлган σsu кучланиш - вақтинчалик қаршилиги қабул қилинади. Бундан ташқари чўзилиш диаграммасини характерлашда арматуранинг чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси σsu, бир текисда нисбий узайиши εsu, узилгандан кейинги нисбий узайиш деформацияси δ ҳам қўлланилади. Арматура учун ишлатиладиган пўлатларнинг механик характеристикаларини аниқ тасаввур қилиш мақсадида 1.14 расмда пўлатларнинг чўзилишдаги диаграммалари келтирилган.

  2. Armatura po‘latlarining sinflari. Armaturalarning fizik-mexanik xossalari po’latning kimyoviy tarkibi, ishlab chiqarish va ishlov berish usullariga bog’liq. A–I, A–II, A–III sinfli yumshoq po’latlarda uglerod 0,2...0,4% ni tashkil etadi. Uglerodning miqdori oshirilsa, po’latning mustahkamligi ortib, qayishqoqligi va payvandlanuvchanligi kamayadi. Agar po’lat tarkibiga marganes va xrom qo’shilsa, uning qayishqoqligi kamaymagan holda mustahkamligi ortadi; kremniy ko’shilsa, po’latning mustahkamligi ortib, payvandlanuvchanligi yomonlashadi.

Po’latning mustahkamligini qizdirib toblash yoki oddiy cho’zish yo’li (1.4-rasm, 1-egrilik) bilan oshirsa ham bo’ladi. Po’latni qizdirish yo’li bilan toblaganda, uni 800...900°S ga qadar qizdiriladi, so’ngra keskin sovutiladi; keyin yana 300...400°S ga qadar qizdirib, asta sovutiladi (4-egrilik). Buning natijasida po’lat armaturaning mustahkamligi ortadi.

Download 19,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish