4, 5 –Амалий иш Мавъзу: Резервли нусхалаш ва тиклаш сиёсати. Ахборот хавфсизлигига бўладиган рискларнинг таҳлили Резервли нусхалаш – бу маълумотлар ёки ОТ(операцион тизим)нинг жорий холатини захира нусхалаш ҳисобланади.
ОТ дан резерв нусха олинганда унинг барча компанентали, драйверлар, урнатилган қўшимча дастурлар ва созламалар захира нусхага кўчади. Резерв нусхалашдан мақсад ОТ носозликка учраганда ёки ишламай қолганда уни қайта тиклашдир.
Қуйида Windows 10 ОТ резерв нусхалаш ва тиклаш сиёсатини кўриб чиқамиз:
Windows 10 ОТ дан резерв нусха олишнинг бир қанча усул ва воситалари мавжуд. Улардан энг осон ва соддаси, бошқарув панелидаги ОТ дан образ олиш функсиясидан фойдаланишдир.
“Панел управления” бўлимидан “Резервная копия образа системы” банди танланади
ОТ образини қаерга сақлаш кўрсатилади. Бунда компъютернинг ўзининг хотираси HDD дискни, алоҳида ташқи хотира ёки DVD дискдан фойдаланиш мумкин.
Р езерв нусхани қайси дискдан олинаётганлигини ва қанча хажмни эгаллаши мумкинлини кўрсатувчи қўйидаги ойна ҳосил бўлади
“Архивироват” тугмаси босилади ва жараён тугагунча кутилади. Бу жараён қўшимча дастурлар ўрнатилмган ОТ лар учун тахминан 20 дақиқа давом этади.
Жараён тугагандан сўнг, ОТ ни тиклаш дискини дискини яратиш сўралади. ОТ ни тиклаш дискини компъютернинг системасида носозлик юз берганда уни қайта тиклаш учун ишлатилади.
Шу билан ОТ дан резерв нусхалаш якунланади. Қуйида яратилган резерв нусхадан фойдаланиш тартиби келтирилади.
Резерв нусхалаш Windows ОТ да амалга оширилганлиги учун тиклаш ҳам шу тизим учун амал қилади. Тиклашни амалга оширишнинг бир неча усуллари бўлиб улар қуйидагича:
Ишлаб турган ОТ дан “Пуск” — Параметры — “Обновление и безопасность” — “Восстановление и безопасность” кетма-кетлигида мурожат қилинади. Кейин “Особые варианты загрузки” бўлимига ўтилиб “Перезагрузить сейчас” банди танланади. Агар ушбу банд мавжуд бўлмаса иккинчи вариант: системадан чиқиб компъютерни “Перезагрузка” буйруғи билан қайта юкланади;
Системали диск ёки флешкадан компъютерга ОТ ни ўрнатаётганда тизимниг ишлаш тилини танлагандан сўнг “Восстановление системы” тугмасини босиш орқали;
Қайта тиклаш муҳитидан қуйидаги тартиб танланади: “Поиск и устранение неисправностей”— “Дополнительные параметры”— “Восстановление образа системы”.
Агар тизим қаттиқ дискдан ёки DVD дискдан резерв нусха(образ) ни топса дарҳол тиклашни бошлайди, акс ҳолда резерв нусха(образ) ни жойлашган жойини фойдаланувчининг ўзи ҳам кўрсатиши мумкин.
Тизим резерв нусха(образ) дан муоффақиятли тиклангандан сўнг система қайта юкланади. Агар тизимни юклашни BIOS дан ташқи қурилмадан юклаш созланган бўлса уни HDD дан юкланишга созланади. Қайта тиклаш якунланган сўнг тизим юкланганда резерв нусха(образ) олинган ҳолатга келади.
Резервли нусхалаш ва тиклаш сиёсатининг афзаллиги, ОТ да носозлик бўлганда уни қайта урнатишнинг олдини олади. Бундан ташқари қўшимча дастурларни қайта ўрнатиш каби муаммоларнинг олдини олади.
Бундан ташқари тизим ёки бирор дастурлар қотиб ишласа, ёки бирор носоз ишласа, агар тизим нормал ҳолатида унда “Қайта тикланиш нуқтаси” (“Точка восстановления”) яратиб қўйилган бўлса, тизимни шу ҳолатига қайтариш мумкин бўлади. Бунинг учун “Пуск”дан “Панел управления”га кирамиз. Юқорида ўнг тарафдан “Категории” ни “Мелкие значки”га алмаштирамиз. “Восстановление”-> “Настройка восстановление системы” бандини танлаймиз. Агар С диск ҳимоя тизими ўчиқ турган бўлса, “Настроить” бандига кириб, ёқамиз. Сўнг “применить” -> “OK” босамиз. Кейин “Создать” тугмасини босиб, тикланиш нуқтасига ном берамиз ва “Создать” тугмасини босамиз, тикланиш нуқтаси яратилади. Қайта тикланиш учун эса ҳудди шу жойга кириб, “Восстановить” тугмасини босамиз ва кейинги қадамларни бажариб, тизимни сақланган нуқтадаги иш фаолиятини тиклаш мумкин бўлади.
Топшириқ:
Операцион тизимдан резерв нусха олинг.
Резерв нусхадан фойдаланиб комъютерни созланг.
“Қайта тикланиш нуқтаси”ни яратинг ва шу нуқтагача қайта тикланг.
Танланган ташкилотда резерв нусхалаш амалга оширилмаганда, қандайдир ҳужум амалга оширилиш ҳолатини “Галстук-бабочка” методи асосида таҳлил қилинг.