Yaqin yillarda temirbeton rivojlanishining yo‘nalishlari.
Beton tuzilishi. Бетоннинг структураси унинг мустаҳкамлиги ва деформацияланишига боғлиқ. Бу боғлиқликни билиш учун бетоннинг қотиш жараёнида рўй берадиган физик ва кимёвий ўзгаришларини кўриб чиқамиз. Бетон қоришмаси сув билан аралаштирилганда цемент билан сув бирикмасидан цемент хамири ҳосил бўлиб, цемент билан сув орасида кимёвий реакция бошланади. Натижада, цемент минерали билан сув бирикмаси—гелсимон цемент клейи ҳосил бўлади. Бу бирикманинг бир қисми кристалл ҳолатида ажралиб чиқади. Бунда цемент хамири кагга тўлдирувчиларнинг сирт қисмини ўраб олади ва қотиши натижасида цемент тошига айланади. Вақт ўтиши билан цемент хамирининг қотиши жараёнида гел ўз ҳажмини камайтириб қуюқлашиб боради. Бунда 16 кристалл ҳосил бўлиш жараёни гел массасини қамраб олади, натижада қаттиқ кристалл ўсимталар ҳосил бўлади. Бетон структурасининг муҳим белгиларидан бири—бу цемент тошининг, яъни бетоннинг капилляр-ғовакли материал эканлигидир. Бетондаги ғоваклар ўлчамлари ва шакли билан бирбиридан тубдан фарқ қилади. Ғовакларнинг ҳосил бўлишига асосан бетон таркибида сув миқцорининг мавжудлиги сабаб бўлади. Одатда бетон қоришмасида сувнинг миқцори W /C = 0,15 ... 0,20 ни (цемент оғирлигига нисбатан) ташкил қилади. Аммо бундай бетонни қолипларга ётқизиш қийин бўлганлиги сабабли сувнинг микдори W /C = 0,35 ... 0,60 гача оширилади. Натижада цемент билан реакцияга киришмаган ортиқча сув бетон танасида маълум бир ҳажмни эгаллайди. Қотиш жараёнида бу ортиқча сувнинг бир қисми бетон танасидан буғланиб' чиқишида бетонда бўшлиқ ва ғоваклар ҳосил қилади. Бу ғоваклар бир-бирига туташганда ўлчамлари 0,1 — 1,0 мкм дан 20—50 мкм гача бўлган капиллярлар ҳосил қилади. Бу ғоваклар сув ёки ҳаво билан тўлган бўлади. Шундай қилиб, бетон структураси кристалл ўсимталар, гел, сув ва ҳаво билан тўлган кўп микдордаги ғоваклар ва капиллярларни мужассамлаштирган цемент тошидан ва тўлдирувчилардан иборат. Бундан кўринадики, бир жинсли бўлмаган бундай жисмда ташқи кучлар таъсирида бетон мураккаб кучланиш ҳолатида бўлади. Бетон танасида ғовак ва бўшликдарнинг сони кўп бўлганлиги учун бир ғовак атрофида ҳосил бўладиган чўзувчи кучланиш иккинчи ғовақцаги кучланиш билан қўшилиб кетади. Натижада сиқилган бетонда бўйлама сиқувчи ҳамда кўндаланг чўзувчи кучланишлар ҳосил бўлади. Бетоннинг чўзилишдаги қаршилиги унинг сиқилишдаги қаршилигига нисбатан бир неча марта кам бўлганлиги сабабли чўзувчи кучланишлар таъсиридан бетонда микроёриқлар пайдо бўлади. Агар тўлдирувчиларнинг мустаҳкамлиги — Ra ва эластик модули — Еа, цемент тошнинг мустаҳкамлиги — Rc ва 2-ТБК 17 эластиклик модули — Ес дан катта, яъни Ra> Rc ва Е > Е с бўлса (бу оғир бетонлар учун характерли), ёриқлар тўлдирувчи билан цемент тоши чегарасидан ёки цемент тоши бўйлаб ривожланади. Агар Ra< Е с бўлса, ёриқлар тўлдирувчи ҳамда цемент тоши бўйича ривожланади (бу енгил бетонлар учун характерли). Ҳозирги вақтда қўлланилаётган бетон мустаҳкамлиги назариясида унинг структураси эътиборга олинмайди. Бетоннинг мустаҳкамлиги унинг структурасига боғлиқлиги масаласи шу вақтгача ўз ечимини топгани йўқ. Бу масаланинг ечими айниқса Марказий Осиё иқлими шароитида ишлатиладиган бетонлар учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Чунки бетон қуруқ ва иссиқ иқлим шароитида иссиқлик ва намлик таъсирида (ташқи кучлар таъсиридан ташқари) қўшимча ички кучланишлар ҳолатида бўлади. Бу ҳолат ҳисоб ишларида етарли даражада эътиборга олинмайди. Шу кунгача бетоннинг мустаҳкамлиги ва деформацияланиши ҳақида маълумот фақат бетон намуналарини сиқиш натижалари орқали аниқланади. Бунда бетоннинг физик ва механик хоссаларининг ўртача қийматлари топилади ва улар темирбетон конструкцияларини лойиҳалаш учун ҳозирги кунда асос қилиб олинган