Temirbeton paydo bo‘lishi va rivojlanishining qisqacha tarixi


Temirbeton konstruksiyalari ishlab chiqarish uslublari



Download 19,47 Mb.
bet4/19
Sana30.11.2022
Hajmi19,47 Mb.
#875278
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Konstruksiya uchun

Temirbeton konstruksiyalari ishlab chiqarish uslublari. Темирбетон конструкциялари я х л и т , й и ғ м а - я х л и т в а й и ғ м а бўлиши мумкин. Яхлит темирбетон конструкциялар қурилиш олиб бориладиган жойда тайёрланиб, қуйидаги тартибда бажарилади. Биринчи навбатда конструкция шаклидаги қолип ясалади ва конструкциянинг арматуралар билан жиҳозланиш схемасига биноан қолипга арматуралар жойлаштирилади. Ундан сўнг қолиплар бетон қоришмаси билан тўлдирилиб зичлаштирилади. Маълум вақт ўтгандан кейин, бетон етарли мустаҳкамликка эришгандан сўнг, қолип ечиб олинади. Натижада яхлит темирбетон конструкцияси ҳосил бўлади. Яхлит темирбетон конструкцияларининг баъзи бир камчиликлари уларни қурилиш соҳасида кенг қўлланишини чеклаб қўйди. Бу камчиликларга яхлит темирбетон қурилмаларини тиклаш учун кўп меҳнат, қолипларни тайёрлаш учун эса, кўп материал сарф қилиниши мисол бўлади. Ундан ташқари бетоннинг қотиши ва лойиҳавий мустаҳкамлигига эришиши учун маълум вақт талаб қилиниши қурилиш муддатини узайтириб юборади. Шунинг учун яхлит темирбетон йиғма элементларга ажратиш қийин бўлган ва катта бикрлик талаб қилинадиган бино ва иншоотларни тиклаш учун қўлланилади. Кейинги йилларда техника ва технологиянинг кескин ривожланиши натижасида яхлит темирбетон ўзининг янги мавқеига эга бўлмоқда. Турар жой бинолари, саноат ва гидротехник иншоотлар ҳамда бошқа бино ва иншоотларни тиклашда яхлит темирбетон кенг қўлланилмоқда. Бино ва иншоотларни тиклаш жараёни янги хилдаги йиғма сирпанувчан кўчма қолипларни қўллаш ва бетон қоришмасини баландга қўтаришда насослардан фойдаланиш эвазига индустриялаштирилмоқда. Металл сарфи бўйича яхлит темирбетон йиғма ва йиғма-яхлит темирбетонларга нисбатан тежамлидир. Йиғма темирбетондан тикланадиган бино ва иншоотлар алоҳида қисмларга ва элементларга ажратилади. Ажратилган қисм ва элементлар махсус ихтисослашган заводларда тайёрланиб қурилиш майдонига олиб келинади. Кўтариш кранлари ёрдамида бу элементлар бинонинг лойиҳаси бўйича монтаж қилинади. Элементлар бир-бири билан уларни тайёрлаш жараёнида элемент танасида қолдирилган металл деталларни пайвандлаш йўли билан бириктирилади. Бино ва иншоотларни қисм ва элементларга ажратишда уларни тайёрлаш, тошиш ва монтаж қилишда қўлланиладиган машина ва механизмларнинг юк қўтариш қобилияти эътиборга олиниши тавсия қилинади. Бино ва иншоотларни йиғма темирбетон конструкциялардан тиклаш индустриялаштирилган бў- 7 либ, машина ва механизмлардан унумли фойдаланишга имконият яратилади. Йиғма элементларни завод шароитида тайёрлаш уларнинг сифатини оширади ва замонавий техника ва технологияни қўллашга шароит туғдиради. Йиғма темирбетоннинг яна бир қулайлик томони шундан иборатки, йилнинг совуқ фаслларида ҳам бино ва иншоотлар бемалол тикланиши мумкин. Йиғма темирбетондан тикланадиган биноларда меҳнат сарфи яхлит темирбетонга нисбатан 3...4 марта камдир. Йиғма темирбетон конструкцияларни қўллаш элемент турларининг сони чекланган ва улар ҳар хил мақсадда ишлатиладиган бино ва иншоотларни тиклаш учун қўлланилган ҳолдагина мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун конструкцияларнинг схемалари, ровоқлари ва уларга таъсир қиладиган юклар унификациялаштирилган ва турларга ажратилган бўлиши лозим. Йиғма темирбетон конструкциялар завод шароитида стенд, конвейер, агрегат-поток ва бошқа технология схемалар бўйича тайёрланади. С т е н д технологияси бўйича катта ўлчамдаги оғир конструкциялар - фермалар, катта ровоқли тўсинлар ва узунлиги 12 метрдан катта бўлган устунлар тайёрланади. Бунда конструкция қўзғатилмайди ва бетон қотиб лойиҳавий мустаҳкамлигига эришгунча бир жойда туради. Технология жараёнларни бажарувчи агрегатлар эса стенд ёқалаб бир қолипдан иккинчисига ҳаракат қилади. К о н в е й е р технологияси бўйича бир хил турдаги конструкциялар - том ва шиптом панеллари, ички ва ташқи девор панеллари ва бошқа элементлар тайёрланади. Бунда қолип бир агрегатдан иккинчисига маълум тезликда махсус транспорт воситалари ёрдамида ҳаракат қилади ва талаб қилинадиган технологик жараёнлар бажарилади. А г р е г а т - п о т о к технологияси майда серияли темирбетон буюмларни тайёрлашда қўлланилади. Бунда технологик жараёнлар заводларнинг маълум бўлимлари ёки цехларида бажарилади. Қолип буюм билан бирга бир постдан иккинчисига кранлар ёрдамида поток бўйича ҳаракат қилади. Йиғма темирбетон конструкциялар ўзининг афзаллиги билан бирга камчиликлардан ҳам холи эмас. Йиғма темирбетон конструкцияларидан тикланадиган бинолар учун жуда кўп металл сарф қилинади. Металлнинг асосий қисми конструкция ва элементларни бир-бирига бириктириш учун ишлатидадиган деталлар тайёрлашга сарф қилинади. Шунинг учун йиғма темирбетондан узлуксиз бикр конструкциялар ҳосил қилиш жуда мураккаб булиб, металл сарфини оширади. Йиғма-яхлит темирбетондаян тикланадиган бино ва иншоотлар ҳам қисм ва йиғма элементларга ажратилиб завод шароитида индустриал усуллар билан тайёрланади. Лекин йиғма элементларнинг кўндаланг кесимлари лойиҳавий ўлчамларига нисбатан маълум бир миқдорга кичик қилиб тайёрланади. Йиғма элементлар қурилиш майдонига олиб келиниб ўзининг бино лойиҳаси бўйича ўрнига монтаж қилингандан сўнг яхлит бетон ёрдамида унинг ўлчамлари лойиҳавий қийматларига етказилади. Бунда йиғма элементлар қолиплар вазифасини бажаради. Маълум шарт-шароитларга амал қилинганда йиғма элемент билан яхлит бетоннинг бир-бирига бирикиши жуда яхши таъминланади. Йиғма-яхлит темирбетон конструкциялар ўзларида йиғма ва яхлит темирбетоннинг энг яхши афзалликларини мужассамлаштирган бўлиб, бино ва иншоотларни тиклашда кенг қўлланилади. Йиғма элементларни тайёрлашда юқори, яхлит қисми учун эса паст мустаҳкамликка эга бўлган бетонларни қўллаш йиғма-яхлит темирбетон конструкцияларнинг иқтисодий самарадорлигини оширади. Йиғма-яхлит темирбетон конструкцияларни катта миқдордаги юклар таъсир қиладиган бино ва иншоотларни тиклаш учун қўллаш мақсадга мувофиқдир.




  1. Download 19,47 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish