Temirbeton konstruksiyalarining chegaraviy xolatlar bo‘yicha xisoblash asoslari.
ланиш ва деформацияланиш ҳолатининг 1а ва II босқичлари асос қилиб олинади. Асосий ҳисоблаш формулалари. Конструкцияларни чегаравий ҳолатнинг I группаси бўйича, яъни юк кўтариш қобилияти бўйича ҳисоблашда қуйидаги шарт бажарилиши лозим: Qmax ≤ Rmin, (3.1) бу ерда Qmax - ҳисобий юкларнинг биргаликда таъсиридан энг ноқулай ҳолатда элемент кесимида ҳосил бўладиган энг катта зўриқиш; Rmin -элемент кесими қабул қила оладиган энг кичик ҳисобий зўриқиш. Qmax зўриқиш бино ва иншоотларнинг кўлланиш соҳасини эътиборга оладиган ишончлилик коэффициенти γn, юкларнинг норматив миқдори Fп, юклар бўйича ишончлилик коэффициенти γf , юкларнинг биргаликда таъсир этишини эътиборга оладиган бирикиш коэффициенти ψ ва ҳисоблаш схемасининг факторларига боғлиқ бўлади. Rmin зўриқиш эса материалларнинг норматив қаршилигига Rn, материаллар бўйича ишончлилик коэффициентларига γi , материалларнинг ишлаш шароитини эътиборга оладиган коэффициентларга γi , материаллар қаршиликларининг биргаликда чегаравий қийматларига етишини эътиборга оладиган ψR коэффициентга, элемент кўндаланг кесимининг шакли ва ўлчамларига Cr ҳамда арматура билан жиҳозланиш коэффиииентига μs боғлиқ бўлади. У вақтда (3.1) шарт қуйидагича ёзилади Qmax (γn, Fn, γf , ψ, Cf) ≤ Rmin (Rn, γ, γi , ψ, Cr , μs) (3.2.) Бино ва иншоотларнинг қўлланиш соҳасини эътиборга оладиган γn коэффициентнинг қиймати бино ва иншоотларнинг масъулияти бўйича синфларига боғлиқ бўлади. Бино ва иншоотларнинг масъулияти бўйича синфларга бўлиниши конструкциянинг чегаравий ҳолатга келиб қолиши натижасида жамиятга келтириладиган моддий ва ижтимоий зиён миқдорига боғлиқ бўлади. Масалан, атом электр станциялари конструкцияларининг чегаравий ҳолатга келиб қолиши натижасида бузилишидан вужудга келадиган моддий ва ижтимоий зиён кўмир сақланадиган омборнинг бузилишидан ҳосил бўладиган моддий ва ижтимоий зиёндан бир неча минг марта кўп бўлади. Шунинг учун ҳам иккала бинога бир хил масъулият қўйиш нотуғри бўлади. Бино ва иншоотлар масъулиятига қараб учта синфга бўлинади. I синфга мансуб бўлган бино ва иншоотларга иссиқлик ва атом электр станцияларининг бош бинолари, телевизион миноралар ва бошқа бинолар [15] киритилган бўлиб, ишончлилик коэффициенти γn = 1,0; II синфга мансуб бўлган бино ва иншоотларга I ва III синфларга киритилмаган бино ва иншоотлар киритилган бўлиб γn = 0,95 қабул қилинади; III синфга мансуб бўлган бино ва иншоотларга саралаш ва жойлаш жараёнлари бажарилмасдан сақланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ўғит, кўмир омборлари ва бошқа бино ва иншоотлар киритилган. III синфга мансуб бўлган бино ва иншоотлар учун γn = 0,9 қабул қилинади. Хизмат муддати 5 йилгача бўлган муваққат бино ва иншоотлар учун эса γn = 0,8. Ҳисобларда элемент юк кўтариш қобилиятининг чегаравий қиймати, қаршиликларнинг ҳисобий қийматлари, деформациялар ва ёриқларнинг очилиш кенглигининг чегаравий қийматлари γn коэффициента бўлиниши ёки ҳисобий юклар ва бошқа таъсирларнинг кийматлари γn га кўпайтирилиши шарт. Ташқи юкларнинг норматив қийматлари уларнинг таъсир қилиш характерига қараб аниқланади. Юклар таъсир қилиш характерига қараб доимий, узоқ ва қисқа вақт давомида таъсир қиладиган, муҳим ва монтаж юкларга бўлинади. Доимий юкларга бино ва иншоот қисмларининг оғирликлари, тупроқнинг оғирлиги ва босими ҳамда олдиндан зўриқтирувчи кучлар киради. Узоқ вақт давомида таъсир қиладиган (давомли) юкларга вақтинча ўрнатилган тўсинлар ва пойдеворларнинг оғирликлари, қўзғалмас жиҳозларнинг оғирликлари, суюқлик ва газларнинг босими, омборхоналарга таъсир қиладиган юклар, температурнинг таъсири, пойдеворларнинг нотекис чўкиши натижасида ҳосил бўладиган юклар, бетоннинг чўкиши ва сирпанувчанлиги, турар-жой ва жамоат биноларига тасир қиладиган фойдали юкларнинг бир қисми, қор қоплами оғирлигининг 30% дан 60% гача бўлган қисми (қор қопламининг оғирлиги бўйича III...VI районлари учун), кранлардан ҳосил бўладиган юкларнинг 50% дан 70 % гача бўлган қийматлари ва бошқа юклар олинади [15]. Қисқа вақт давомида таъсир қиладиган (муваққат) юкларга жиҳозларни бошқариш зоналарида уларни тузатиш учун қўлланиладиган материаллар ва ҳизмат қиладиган одамларнинг оғирликлари, турар-жой, жамоат ва қишлоқ хўжалиги биноларининг шиптомларига одамлар, жиҳозлар ва ҳайвонлар оғирлигидан таъсир қиладиган юклар, кранлардан ҳосил бўладиган юкларнинг 30% дан 50% гача бўлган қиймати, шамолнинг босимидан ҳосил бўладиган юк, қор қоплами оғирлигининг 40% дан 70% гача бўлган қиймати (III...VI районлар учун) ва бошқа юклар қабул қилинадиТемирбетон конструкцияларни ҳисоблашда ташқи юкларнинг ҳисобий (лойиҳавий) қийматлари қўлланилади. Юкнинг ҳисобий қиймати унинг норматив қийматини ҳар хил факторлар таъсиридан ўзгарувчанлигини эътиборга оладиган юк бўйича и ш о н ч л и л и к коэффициентига кўпайтириш йўли билан топилади, яъни F=Fn∙γf . Юк бўйича ишончлилик коэффициентининг қиймати қуйидагича қабул килинади: конструкцияларнинг хусусий оғирлиги ва табиий ҳолатдаги тупроқлар учун γf= 1,1; енгил ва ғовакли материаллардан тайёрланган буюмлар ҳамда завод шароитида тайёрланадиган иссиқлик ва товушни изоляцияловчи материаллар учун γf=1,2; конструкциялар қурилиш майдонида тайёрланадиган бўлса γf = 1,3; қўйилган ҳолатдаги тупроқлар учун γf = 1,15. Конструкция массасининг камайиши натижасида унинг ишлаш шароити ёмонлашса ишончлилик коэффициентининг қиймати γf = 0,9 қабул қилинади (конструкцияларни устиворликка ҳисоблашда) меъёрий. Муваққат юкларнинг меъёрий қийматлари бино ва иншоотларнинг қўлланиш соҳаларига қараб қурилиш меъёри ва қоидаларида (СНиП) [15] берилган. Юк бўйича ишончлилик коэффициентларининг қийматлари эса қуйидагича қабул қилинади: юкнинг тўлиқ меъёрий қиймати 2 кПа дан кам бўлганда γf = 1,3; 2 кПа дан катта бўлганда эса γf = =1,2 қабул қилинади. Шамол босимидан ҳосил бўладиган юклар учун юк бўйича ишончлилик коэффициенти γf = 1,4, қор қоплами оғирлигидан ҳосил бўладиган юклар учун ҳам γf = 1,4 қабул қилинади. Темирбетон конструкцияларнинг элементлари чегаравий ҳолатларнинг иккинчи группаси бўйича ҳисобланганда юк бўйича ишончлилик коэффициента γf = 1 қабул қилинади. Табиатда ташқи юклар бино ва иншоотларга алоҳида-алоҳида эмас балким биргаликда таъсир қилади. Шунинг учун ҳам бино ва иншоотлар ташқи юкларнинг биргаликда таъсир қилишининг энг ноқулай холатига ҳисобланади. Юкларнинг биргаликда таъсир қилишининг иккита энг ноқулай бирикмаси қабул қилинган: а) доимий, давомли ва муваққат юкларни ўз ичига оладиган а с о - с и й б и р и к м а ; б) доимий, давомли, муваққат ва муҳим юклардан бирини ўз ичига оладиган м у ҳ и м б и р и к м а . Доимий ва иккитадан кам бўлмаган муваққат юкларни ўз ичига оладиган юкларнинг бирикмасида муваққат юкларнинг қиймати ёки шу юкларга мос бўлган зўриқишлар бирикиш коэффициенти ψ га кўпайтирилади. Бирикиш коэффициентининг киймати қуйидагича қабул қилинади: асосий бирикмаларда давомли юклар учун ψ1 = 0,95; муваққат юклар учун эса ψ2 = 0,9; муҳим бирикмаларда давомли юклар учун ψ1 = 0,95; муваққат юклар учун эса ψ2 = 0,8. Доимий ва битта муваққат юкни ўз ичига олган асосий бирикма учун бирикиш коэффициентининг қиймати бирга тенг қабул қилинади. Асосий бирикмаларда учта ва ундан кўп бўлган муваққат юклар олинган бўлса уларнинг ҳисобий қийматларини ψ2 бирикиш коэффициентига кўпайтириш рухсат этилади. Бунда ψ2 коэффициентнинг қиймати қуйидагича қабул қилинади: биринчи муваққат юк учун таъсир даражасига қараб ψ2 = 1,0; иккинчи юк учун ψ2 = 0,8, қолган юклар учун эса ψ2 = 0,6.
Do'stlaringiz bilan baham: |