Ҳаракат кўникмалари ва малакалари. Машқларни ҳаракат кўник-маси ва ҳаракат малакаси бўлган тақдирдагина бажариш мумкин. Бу кўникма ва малакалар ҳаракатларни бажаришнинг муайян усулларини ифода етади.
Ҳаракат кўникмалари. Кишида ҳаракат тажрибаси ва билимлари тўпланиб, жисмоний жиҳатдан зарур даражада ривқж топгач, кишида бирор бир ҳаракат вазифаси ҳал қилиш имконияти яратилади. Бирор ҳаракат фаолиятида қатнашишни амалга ошириш учун киши илгари ҳосил қилган кўникмалар ва малакалардан жисмоний ва маьнавий-иродавий сифатларда ижодий фойдалана олади. Кейинчалик еса янги, илгари таниш боимаган ҳаракат фаолиятини бажаришга имкон яратади. Бунда ҳамиша бутун фаолият давомида маьлум даражада ақлий меҳнат билан иш кўриш талаб қилинади.
Билим ва тажрибалар асосида егалланган ҳаракат кўникмалари - яьни ҳаракат фаолияти жараёнида ҳаракатларни онгли равишда, автоматлаш-маган ҳолда бошқариш қобилиятидир. Жисмоний тарбия жараёнида 2 хил кўринишда бўлган ҳаракат кўникмалари: а) яхлит ҳаракат фаолиятини амалга ошира олиш. б) ҳар хил мураккабликда бўлган алоҳида ҳаракатларни бажара олиш кўникмалари ҳосил қилинади.
А.) Биринчи кўринишдаги кўникма мураккаб, ўзгарувчан шароитларда тўсатдан боиадиган вазифаларни ҳал қилиш зарорлиги билан боғлиқ. Бундай ҳаракат фаолияти ҳар доим онгли, лекин автоматлашмаган равишда бажарилади ва стандарт характерда бўла олмайди. Бу кўникмалар умумий малакага айланмайди. Ўрганилган ҳаракат ва жисмоний сифатларнинг чаққон ва ижодий равишда қўлланилиши бу ҳар хил ко ьникмаларга хос хусусият бў либ қолади.
Б) Алоҳида ҳаракатларни бажара олиш кўникмалари, одатда, малака ҳосил қилишга олиб келади. Ўрганиш жараёнида бу кўникмалар ҳаракат техникасини дастлабки умумий тарзда егаллашдан тортиб, мукаммал равишда егаллагунга қадар ривожланади. Оддий ёки мураккаб ҳаракатларни
бажара олиш қобилияти бу ҳаракатларни бажариш учун бурун ҳаракат актини, бажариш диққатини тўла талаб қилмагунга қадар кўникма доираси бўлади.
ҲАРАКАТ МАЛАКАЛАРИ
Ҳаракат машқларини кўп маротаба стереотип тарзда такрорлаш малака ҳосил қилишга олиб келади. Ҳаракат малакаси - бир бутун ҳаракат вақтида ҳаракатларни автоматлашган усулда олиб борилишидир.
Ҳаракат акти стереотип равишда такрорланаверса, унинг бажарилиши аста-секин одатга айланиб қолади; ҳаракат актининг бирор бир қисми қандай бажарилиши устида тобора камроқ фикр юритилади; етарли даражада ўйлаб, синаб кўрилган ва одат бўлиб қолган ҳаракатларга фикрни қаратишга ендиликда зарурият қолмайди ва аста-секин ҳаракат автоматлашиб боради. Шундай қилиб, кўникма рефлектори ҳаракат актлари тизими билан мустаҳ-камланган малакага айланади. Автоматлашган ҳолат малаканинг асосий хусусиятларидир. Автоматлашиш билан умуман ҳаракат актини онгли равишда бажаришга чек қўйилмайди, лекин ҳар бир алоҳида ҳаракатни бажаришда онгнинг иштирокига еҳтиёж қолмайди.
Малака ҳосил бўлиш даврида онг йўқ бўлиб кетмайди, балки ўз ролини алмаштиради.
Малаканинг ҳосил бўлиши жараёнида алоҳида ҳаракатларнинг автоматлашиши билан бирга бу ҳаракатлар тузилишининг нисбатан доимий фазовийлиги, вақтлилиги ва кучлилиги билан бир бутун ҳаракатларга бирлашиш юзага келади. Бу ҳаракатларнинг енгил, ритмик, тежамли бўлишини таьминлайди. Малака ўсишининг енг юқори босқичида сузишда "сувни ҳис етишда" ўйинда "ўйинни ҳис етиш", конки билан фигурали учишда "белни ҳис етиш" сингари IXтисослашган соҳага хос тасаwурлар пайдо бўлади.
Ҳаракат малакасининг барқарорлигини харажат амалининг ўзгаруV-чанлигидан ажратиб бўлмайди. Малаканинг мустаҳкамланиб бориши билан ҳаракат актининг, унинг техникаси асосини сақлаган ҳолда, ҳар хил вариантини кўриш имконияти пайдо бўлади.
(Масалан: гимнаст турникда кўтарилиш машқини ҳар хил ҳолда бажара олади, чанғичилар ва югурувчилар жойнинг релефига мувофиқ ҳолда югуриш техникасини ҳам бошлаш ва тугаллаш осон бўлиб қолади. Бу ўзгарган ҳаракатни бошқа ҳаракатлар билан қўшиб бажаришга имкон беради, самарали ҳаракат қилиш имконияти кенгаяди. Бу ўзгарувчан-ликка ҳаракат актининг тайёрланиши, тўлдирилиши ва якунланишига оид вазифалар орқали еришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |