Тақризчилар: Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия Институтининг пфд, профессор Ф. А. Керимов; твпктмои амалий фанлар кафедрасининг мудири профессор. Ф. Хўжаев Масьул


I бўлим. Жисмоний маданият назариясининг асослари



Download 2,03 Mb.
bet2/90
Sana22.06.2022
Hajmi2,03 Mb.
#693392
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90
Bog'liq
Жисмоний мад.назар 2

I бўлим. Жисмоний маданият назариясининг асослари
I БОБ. ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ ФАН СИФАТИДА
Жисмоний тарбия назарияси (умумий асослари) фан сифатида жисмоний тарбия, жисмоний маданият ва спорт бўйича мутахассисларни тайёрлашда ҳамда махсус билим олишда асосий фан ҳисобланади. Педагогика институт ва Университетларида жисмоний тарбия факултетларининг ўқув режаларида бу фан жисмоний тарбия назарияси жисмоний маданият ва спорт ҳақида билимларнинг тўла тизимида ўтиш курсини таьминлайди.
Унинг мазмунини жисмоний маданият назариясининг асослари, жисмоний тарбия, академик литсей ва касб-ҳунар коллежларида, катта ва кекса ёшдаги кишиларни жисмоний тарбияси ҳамда спорт машғулотлари ташкил қилади. Жисмоний тарбия ижтимоий ҳодисаларга тааллуқлидир.
Бу ҳодисалами тавсифлаш учун талаблар: жисмоний тарбиянинг келиб чиқиш сабаблари; унинг жамият ҳаётида тутган ўрни; жисмоний тарбиянинг тарIXийлиги мавжуд.
Президентимиз ўзининг "Ўзбекистон ХХИ асрга интилмоқда» номли китобида: «Маьнавият ҳақида гап кетар екан, мен, аввало, инсонни руҳий покланиш ва юксалишга даьват етадиган, инсон ички оламини бойитадиган, унинг иймон-иродасини, еьтиқодини мустаҳкамлай-диган, виждонини уйғотадиган қудратли кучни тасаwур қиламан», - деган. Бу кенг қамровли, чуқур илмий ғоя янгича фикр, таьлим-тарбиянинг янгича рнетодик асосини бошлаб берувчи йўналишлардан биридир. Жисмоний тарбиянинг ривожланишида меҳнат фаолиятининг мазмуни ва характери, фан ютуқлари ва бошқа омилларнинг аҳамияти кабиларни англаб олишлари шарт. Шуни қайд қилиб ўтиш керакки, бу омиллар жисмоний тарбияга алоҳида-алоҳида емас, балки мураккаб богианган ҳолда таьсир кўрсатади. Жисмоний тарбиянинг моҳиятини тушуниш учун, енг аввало, унинг махсус мазмунини аниқлаш лозим.
Жисмоний тарбия ҳар хил, яьни ижтимоий ва табиий фанлар томонидан ўрганилади: жисмоний тарбия назарияси, спорт физиологияси, спорт псIXологияси, жисмоний машқлар биомеханикаси ҳамда спорт турларининг назарияси, унинг методикаси ва ҳ.к.
Жисмоний маданият назарияси - педагогик фандир. У инсон баркамоллигини бошқаришнинг умумий қонунларини, шунингдек, бу қонуниятлар асосида Ўзбекистон фуқароларининг жисмоний тарбияси вазифаларини, методларини ва иш мақсадларини аниқлайди; Жисмоний тарбия
назариясининг мазмуни жисмоний камол топтирадиган ва Ватан мудофа-асига тайёрлайдиган тарбия тўғрисидаги билимларни ташкил қилади.
Жисмоний маданият назарияси жисмоний тарбия амалиётидаги ҳамма турларни ҳамда аралаш фанларнинг далилларини умумлаштиради. Буни ўрганиш барча спорт-педагогикаси мутахассисларига умумназарий асос бўлади. Чунки тарбияни, аввало, инсоннинг ўзига қаратилганлиги Президентимиз томонидан ишлаб чиқиб амалга оширилаётган "Ўзбек моделида" аниқ кўрсатилган - ўзлигини англаш, биринчидан, унинг озод, еркин, нодир, улуғ сиймолигини англаш ва ўзида унга амал қилиш сифатларини шакллантириб бориш бўлса, иккинчидан, унинг ўзига хос миллий-инсоний сифатларини очиб берувчи етник, маьнавий-инсоний асосларини англаш ва уларга амал қилишдан иборат. Жисмоний маданият назарияси ва методикаси фанининг бўлимларида жисмоний маданиятнинг умумий таьлим ҳамда касб-амалий тайёргарлигидаги ва кундалик тур-мушдаги хусусиятлари ўрганилади. Шунингдек, спорт жисмоний тарбия­нинг асосий унсурларидан бири ҳамда фаолиятнинг махсус шакли сифатида таҳлил қилинади.
Шундай қилиб, жисмоний маданият назарияси ва мефодикаси курси жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни тайёрлашда махсус касб-ҳунар таьлимининг илмий фундаментига киритувчи кенгайтирилган билимлар мажмуасини ўз ичига олади. Унинг аҳамияти фақат бу билимлар қиймати билан ифодаланмайди, у бўлғуси мутахассисга жисмоний маданиятнинг бутун соҳаларида касбий-фаолият мазмунини тўлиқ тушунишига имконият беради, унинг дунёқарашини ўзгартиради, жамият соҳасидаги бошқа ишчиларнинг умумий ишлари билан боғлайди ва шу янги типдаги билим, методларни егаллашни, зарур бўлган касбга нисбатан дунёқарашини шакллантиришга ёрдам беради. Жисмоний маданият назарияси ва методикаси - бу инсон жисмоний камолотини бошқаришнинг умумий қонуниятлари ҳақидаги фандир. Бу фанни егаллаш жисмоний тарбиянинг барча бўғинларига тегишли масалаларни ҳал қилишга тўғри ёндашиш имконини беради.



Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish