ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ НАЗАРИЯСИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ
Жисмоний маданият тарIXи маданиятнинг бошқа саҳифаларига нисбатан илмий тадқиқот жиҳатидан кечроқ фан сифатида юзага келди. Унинг ривожланиши маьлум вақт махсус билимлар тизимини шакллантириш билан умуман боғлиқ бўлмаган, деб ҳисоблаш мумкин емас. Албатта, жисмоний маданият шаклланиб борган, лекин узоқ вақт емпирик характерга ега бўлган.
Жисмоний ҳаракат амалиётида кенг қўлланиши билан жисмоний маданият жамият ҳаётида муҳим ҳодиса бўлиб қолган ҳамда унинг илмий тушуниб олинишига талаб кучайган. Шу билан бир вақтда ҳақиқий имкониятлар оша бошлаган.
Мамлакатимизда жисмоний тарбия назариясининг асослари буюк олимлар ва жамоат арбоблари томонидан илгари сурилган.
Жисмоний тарбия тизимининг тузилиши, унинг илмий асослари авлодларнинг жисмоний ва ҳар томонлама гармоник ривожланиши ҳамда жисмоний таьлимнинг ривожланиши учун оптимал шароитларни яратишда кўпгина илмий ва амалий ютуқларни ўзида ифодалайди.
Жисмоний маданият назарияси ва методикасини умумлаштирувчи қонуниятлар кенгайтирилган, монографик баёнга ега бўлади ҳамда олий жисмоний маданият таьлимининг ўқув фани сифатида шакллантирилади.
Жисмоний маданият билан бевосита боғланган махсус фан орасида жисмоний тарбия назарияси умумлаштирувчилардан биридир. Лекин у жисмоний маданиятнинг умумий назариясини бутунлигича баён ета олмайди, чунки жисмоний маданият фақат жисмоний тарбия шаклида мавжуд емас. 1
Жисмоний маданият соҳасидаги яна бир умумлаштирувчи илмий билим сифатида ривожланган бўлимлардан бири "спорт назарияси" дир. Унинг тезкорлик билан ривожланишида, айниқса, сўнгги бир неча 10 йилликлар давомида катализатор сифатида олимпиада ва умуман халқаро спортда еришиладиган улкан ютуқлар хизмат қилмоқда. У ўз ҳолича табиий лаборатория бўлиб, инсон қобилиятини аниқлаш ва максимал
ривожлантиришнинг янгидан-янги йўлларини аниқлашнинг йирик тадқиқот ресурсларини жалб етади. Бу албатта спорт ҳақидаги илмий билимлами тезкорлик билан тўплашда ўз ифодасини топди.
Спорт назарияси ҳозирги кунда дунёнинг кўпгина мамлакатларида спорт бўйича профессионал мутахассисларни тайёрлашдаги асосий фан сифатида шакллана бошлади. Шу билан бир қаторда жисмоний маданиятдан фойдаланишнинг ижтимоий меҳнатда муҳим ҳамда аньанавий жисмоний тарбия ва спортга мослаштирилмайдиган компонент ва шаклларининг бир қанчаси охирги вақтда фандан фойдаланиш соҳасидан чиқариб ташлангандай бўлади.!
Аввало, гап инсонни жисмоний маданиятга мустақил яқинлаштириш шакллари, ишлаб чиқаришдаги жисмоний маданият, маданиятнинг соғломлаштирувчи-тикловчи ва айрим бошқа шакллари ҳақида боради, буларнинг ҳаммаси шахснинг бўш вақтини, дам олиш ва маданий фаолиятини кўпроқ пайдо қилади. Оммавий жисмоний. амалиётнинг бу кенгайтирилган бўлимлари муҳим илмий таьминотни талаб етади.
Жисмоний маданият боғлиқ бўлган ҳодисаларни ўрганувчи.илмий фанлар кўп вақт ичида дифференсия йўли билан олиб борилган. Бунинг натижасида жисмоний маданиятнинг айрим томонларига қисман тегишли бўлса ҳам, кўпгина хусусий фанлар вужудга кела бошлади. Шуларнинг бир қисми амалиётнинг жисмоний-спорт болимида катта ўрин егаллаб, IXтисослаштирилган касбий билимлами ўз ичига олган. Бошқа қисми махсус табиий фанларни ўз ичига олган (анатомия, физиология, биология, биомеханика, тиббиёт, гигиена, псIXилогия ва ҳ.к.) бўлиб, улар жисмоний маданият соҳасида вужудга келмасдан, балки тармоқ сифатида кенгайтирилган. Шу билан бир вақтда умумлаштирувчи фанлар шакллана бошлаган. Масалан: ХХ аср давомида; жисмоний маданият институтларининг биринчи ўқув режаларига жисмоний маданият назарияси ва умумий методикаси комплекс фан сифатида киритилган. Лекин талаб етилган аниқ материалларнинг тўлиқмаслиги ва айрим бошқа сабаблар фаннинг бутун илмий кўринишида шаклланишига ҳалақит берган. Сўнгги 10 йилликларда фаннинг турли соҳаларида информатсиянинг тез ўсиши билан боғлиқ равишда илмий билимлами интегратсиялаш оқими кучайиб боради. Гап шундаки, инсон фаолиятининг у ёки бу фаблиятига қисман таьсир етадиган хусусий илмий маьлумотларнинг тўпланиши ўз ҳолича ишнинг мазмунини тўла тушунишга кафолат бермайди ҳамда амалиётни илмий оптимизатсиялаш учун етарли асос бўлмайди. Бундан ташқари, умумий назария мантиқ жиҳатидан тартибли келтирилмаган хусусий маьлумотлар тўпламини бутунлай тушунишдан четлашиши ҳам
мумкин. Шунинг учун ҳам, замонавий дунё миқёсидаги илмда "информатсия оқими" хавфи таьсирида таҳлил қилиш йўли билан фойдаланишга ва умумий назарияларни ишлаб чиқаришга еьтибор кучайиб, улар кўпгина хусусий маьлумотларни интеграллашга, ҳақиқий дунёнинг бир бутунлигини ифодаловчи умумий консепсияга бирлаштиришга олиб келади. Шундай қилиб, жисмоний маданият назарияси деб шартли равишда кенг маьноли жисмоний маданият амалиётида назарий ифодаловчи бўлимларнинг барча тўпламига айтилади ҳамда у ёки бу қонун-қоидаларни тушунтиради, уни ратсионал тарзда бошқаришга хизмат қилади.
Жисмоний маданият назарияси шаклланишининг салмоқли таьсири сотсиология, антропология, ижтимоий псIXология, ижтимоий жараёнларни ташкил етиш ва бошқариш умумий назарияси, тарбиянинг умумий назарияси ва кўпгина бошқа умумлаштирувчи фанлар ривожланишида сезилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |