Тақризчилар: Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия Институтининг пфд, профессор Ф. А. Керимов; твпктмои амалий фанлар кафедрасининг мудири профессор. Ф. Хўжаев Масьул



Download 2,03 Mb.
bet9/90
Sana22.06.2022
Hajmi2,03 Mb.
#693392
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   90
Bog'liq
Жисмоний мад.назар 2

Тажриба-синов методлари. Типик шароитларнинг ўзгариш даражасига кўра табиий ва лаборатория тажрибалари бир-биридан фарқ қилинади. Табиий тажрибаларда машғулотлар одатдаги шарт-шароитдан четга чиқмасдан ўтказилади ёки четга чиқиш ҳолати жуда кам бўлади. Лаборатория тажрибаси махсус шароит яратишдан ва бошқа таьсирларни бартараф қилиш, тасодифий ҳолларга чек қўйиш ва зарур материалларни йиғишни тўхтатмасликдан иборат.
Бундан ташқари, тажриба-синов олиб борувчи ҳодисалар ўртасидаги алоқалар сабабларини аниқ очиш мақсадида шароитни ўзгартириш мумкин. Зарур ҳолларда, масалан: далиллар етарли бўлган тақдирда тажрибани такрорлаш мумкин. Тажрибалар муайян асослар ёки улар орасидаги боғлиқликларни аниқлаш - мутлақ (абсолут) тажрибага ергашиш мақсадида ҳам ўтказилиши мумкин. Айрим тажрибаларнинг мақсади натижаларни қиёслашга қаратилган бўлади. Бундай натижалар қиёсий деб аталади. Тажрибаларни ўтказишдан вазифаларни аниқлаб олиш ва тадқиқот режасини, ишчи фаразни тузиш, тажриба машғулотлари методикаси, фактларни қайд етиш ва қайта кўриб чиқиш усулларини ишлаб чиқиш зарур.
Математик методлар. Тажриба-синов материаллари тўплангач, таьсир етувчи далиллар асосида ўрганиладиган кўрсаткичламинг ўзгаришдаги индивидуал натижаларга оид хулосаларнинг тўғрилигини аниқлаш мақсадида математик жиҳатдан қайта ишлаш керак. Математик қайта ишлаш маьлумотлари диаграммалар ва график ҳолда келтириш мумкин.


ЎЗБЕКИСТОНДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ТИЗИМИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Ўзбекистонда жисмоний маданият тизимини баён етиш учун бир неча даврни алоҳида ажратиб олиб ўрганишимиз мумкин.


1. Жисмоний маданият тизими деганда биз жисмоний тарбиянинг илмий методик ва идеологик асосларини тушунамиз. Собиқ Иттифоқ мамлакатида ягона жисмоний тарбия тизими яратилган бўлиб, бу тизимнинг яратилиши иттифоқдош халқларнинг жисмоний маданият соҳасида олиб борган ишларининг самарасидир.
Назария орқали еришилган ва амалиётда тасдиқланган ҳамма қимматбаҳо маьлумотлар жисмоний тарбия орқали амалга оширилади. Жисмоний маданият тизими деганда биз жисмоний тарбия бўғинлари бўйича жисмоний тарбия вазифаларини, воситаларини, иш шаклларини, методларини, машғулотлами ташкил етиш йўлларини ҳамда оиладаги жисмоний тарбияни, кадрлар тайёрлашни ва спорт иншоотлари қурилишини тушунамиз. .
Жисмоний тарбия назарияси - илмий ва ўқув фани сифатида қуйидаги бўғинларга бўлинади (3-жадвал):
1. Мактаб ёшигача бўлган жисмоний тарбия.
2. Мактаб ёшидаги болаларнинг жисмоний тарбияси.
3. Академик литсейларда ва Касб-ҳунар коллежларида жисмоний тарбия.
4. Олий ўқув юртларида жисмоний тарбия.
5. Ҳарбийва флот хизматида жисмоний тарбия.
6. Кўнгилли жисмоний тарбия ва жамиятда жисмоний тарбия ишлари. Мазкур тизим ғоявий ва илмий рнетодик асослар, шунингдек, мамлакатда фуқароларнинг жисмоний тарбиясининг амалда оширилишини назорат қилишга қаратилган ташкилотлар ва муассасалар мажмуасидир. Инқилобгача ягона жисмоний тарбия тизимига ега бўлмаган Чор Россиясида П.Ф. Лесгафт томонидан яратилган жисмоний таьлимотга унча еьтибор бермасдан ҳукмдор синфламинг жисмоний тарбияси учун турли чет ел тизимидан фойдаланилган. Инқилобнинг ғалабаси билан собиқ Иттифоқда халқ қизиқишига жавоб берувчи жисмоний тарбиянинг ягона давлат тизимининг ишлаб чиқиш шароитлари яратилган.
Россияда жисмоний тарбия тизими турли оқим таьсирлари билан курашда шаклланиб борди. Айрим олимлар жисмоний тарбия соҳасидаги илм мазмунини қисқа биологик вазифалар билан чеклашга уриндилар. Бу билан улар кишини псIXик ва жисмоний томонлари бирлигини, шахс тарбиясида ижтимоий ҳаёт шароитини етакчи ўрин тутишини, жисмоний машқ машғулоти жараёнида шахс бирлигини инкор етмоқчи бўлдилар.
Собиқ Иттифоқ жисмоний тарбия маданиятигача яратилган барча жисмоний тарбия воситаларини йўқотиб, ўрнига янги машқларни ва спорт асбобларини яратиш кераклигини исботламоқчи бўладилар. Уларнинг фикрича, футбол ўйинини ўйнаш мумкин емас, чунки у буржуазия томонидан яратилган ва ҳ.к.
Бошқалари бўлса, ғарб олдида бўйин егиб, мустабидлик даври жисмоний тарбия тизимини шаклланиш жараёнини, ҳар хил ғарб тизимига мослаштиришни таклиф етдилар

Собиқ СССР даврида бу хато йўналишлар йўқотила борди. Мамлакатда халқни жисмоний тарбиялаш тизими илмий асосланган ҳолда вужудга келди.


Мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний тарбиясининг масалаларини илмий асослашда ва мутахассислар тайёрлашда П.Е. Лесгафт, В.В. Гориневский, Е.А. Аркин каби буюк олимлараинг ҳиссаси катта.
Мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний тарбиялаш тизимининг келажакдаги равнақига, педагогика фанлари академиясининг илмий ходимлари А.Н. Бикова, Леви Гориневская, Д.В. Хухлаева, Т.Н. Осокина, Е.Л. Тимофеева, Б.Ч. Вавилова, А.А. Удялова ва бошқаларни, педиатрия ИТИ ходими З.С. Умарова, болалар ва ўсмирлар гигиенаси ИТИ ходими Г.П. Юрко ва бошқалар, жисмоний тарбия институтлари, мактабгача таьлим-тарбия кафедраларининг ўқитувчилари, Ўзбекистон педагогик фанлар илмий тадқиқот институти ходимлари ўз ҳиссаларини қўшганлар.
Ўзбекистон жисмоний тарбияси ва спортини ривожлатиши, айниқса, Республикамизнинг мустақиллик даврида жадал сурьатда давом еттирилмоқда. Бунга Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган жисмоний тарбия бўйича бир қатор қонун ҳужжатлари: "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги қонун, 1992-йил 14-январ; "Соғлом авлод учун" Президент фармонлари (28.10.1993-йил); "Таьлим тўғрисида"ги қонун ва "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури" (29.08.1997-йил) ва бошқалар исбот бўла олади. Уларда болалар жисмоний тарбиясини янада яхшилаш зарурлиги яна бир бор таькидланди. Жамият ёш авлодни жисмоний жиҳатдан соғлом, бақувват, хушчақчақ бўлиб, меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга шай туришидан жуда манфаатдордир.
Ушбу ҳужжатда жисмоний тарбия учун шароит яратиш тўғрисидаги вазифа ҳам қўйилган; спорт кунлари, анжомлар билан жиҳозлаш ва бошқалар. Олимлар ва амалиётчиларнинг биргаликдаги саьй-ҳаракатлари натижасида жисмоний тарбия тизимининг барча бўгинлари (мактабгача тарбия: муассасалари, умумтаьлим мактаблари ҳамда академик литсейлар, коллежлар ва олий ўқув юртлари) учун илмий асосланган ягона дастурлар яратилди. Кадрлар тайёрлашни амалга оширувчи педагогик коллежлар, жисмоний тарбия институтлари, педагогика институтларининг жисмоний тарбия факултетлари учун махсус дастурлар ва қўлланмалар, дарсликлар ишлаб чиқилди. Илмий текшириш институтларида жисмоний тарбияни такомиллаштириш борасида ҳамда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида ва жисмоний тарбия факултетларида тадқиқотлар олиб борилмоқда.



Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish