Тақризчилар: Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия Институтининг пфд, профессор Ф. А. Керимов; твпктмои амалий фанлар кафедрасининг мудири профессор. Ф. Хўжаев Масьул



Download 2,03 Mb.
bet11/90
Sana22.06.2022
Hajmi2,03 Mb.
#693392
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   90
Bog'liq
Жисмоний мад.назар 2

Нафас олиш тизими. Болаларда юқори нафас олиш йўллари нисбатан тор, унинг шилимшиқ қобиғи лимфатик ва қон томирларига бой, ноқулай шароитларда шишиб, нафас олишни кескин бузади. Ўпка ҳужайралари жуда нозик. Кўкрак қафасининг ҳаракатчанлиги чекланган. Қовурғаларнинг горизонтал жойлашуви ва нафас олиш мускуллари суст ривожланган. Саёз нафас олишда ўпканинг яхши ҳаво алмаштириши бўлмайдиган қисмида ҳаво туриб қолиши рўй беради. .,
Кўрсатилган хусусиятларга боғлиқ ҳолда кўкрак қафаси чуқур нафас олиши, нафас олиш ритмини барқарорлаштириш, ўпка ҳажмини ошириш зарур бўлиб қолади. Бундан ташқари, болаларни бурун орқали нафас олишга ўргатиш зарур.
Бурун орқали нафас олганда ҳаво бироз исийди ва нарнланади. Бурун йўлларидан ўтадиган ҳаво махсус асбоб нуқталарига таьсир етади, натижада нафас олиш маркази қўзгалиши яхшиланади, чуқурроқ нафас олинади. Оғиз орқали нафас олганда совуқ ҳаво нафас олишнинг шилимшиқ қобиғига таьсир етиб, унинг касалланиши, натижада организмга оғриқ берувчи бактериялар тушиши мумкин. Агар бола бурун орқали нафас олса, шилимшиқ қобиқдаги қилчалар ҳаводаги чангни ушлаб қолади, шундай қилиб ҳаво тозаланади.
Болаларда, айниқса, ёш болаларда овқат ҳазм қилиш органлари етарлича ривожланган. Мускул қобиғининг кучсизлиги натижасида ичак ҳаракат фаолияти тез бузилади. Ичакнинг текис мускул тўқималарини мустаҳкамлаш, унинг тўғри ишлашини таьминлаши зарур.
Тери ички органларни ва тўқималарни уларга микроорганизмлар киришидан сақлайди, тер чиқариш органи ҳисобланади, иссиқни бошқариш ва нафас олишда қатнашади. У сезгир асаб охирига бой бўлиб, улар ташқи муҳит таьсирини қабул қилади ва марказий асаб тизимига узатади, юборилаётган сигналларга жавоб реаксияси бўлади. Болалар териси жуда нозик ва тез яраланади.
Шунинг учун бола терисини жароҳатланишдан сақлаш ва унинг функсиясини тўғри ривожлантиришга имкон бериш зарур. Бола туғилганда унинг асаб тизими ўзининг бир қанча функсияларини бажаришга тайёр бўлмайди. Вегитатив асаб тизими ривожланган. Болаларга қўзғалиш ва тормозланиш учун текис болмаган жараёнлари, кам ҳаракатчанлик, тормозланишга кўра қўзғалиш юқорироқ еканлиги хосдир. Шу боис мактабгача ёшда асаб жараёнини такомиллаштиришга, фаол тормозланишни, шунингдек, ҳаракат анализаторлари, сезги органларини ривожлантиришга имкон бериш зарур. Мактабгача ёшдаги болаларда иссиқни бошқариш кам ривожланган бўлгани учун организмни ташқи муҳитнинг ноқулай шароитларига мослаштириш, яьни чиниқиш тавсия етилади. Ўзбекистонда мактабгача тарбия консепсиясига кўра мактабгача тарбияни мақсади болани шахс сифатида оёққа турғазишдир. Олдиндан тузилган дастурга асосан жамоа мактабгача тарбия тизими оилавий тарбия билан боғлиқ ҳолда олиб борилгандагина болаларга ҳам жисмоний, ҳам тарбиявий ёрдам бериш мумкин.
Мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялашда етник ва етнопсIXологик хусусиятларни ҳисобга олиш зарур. Боланинг псIXик ва шахсий ривожланишида оиладаги тарбия ўзининг аҳамияти жиҳатидан юқори бўлиши керак. Оилада бола биринчи марта ўз халқининг маданияти ва турмуши билан тўқнашади, миллий одатлами ўзлаштира боради. Оиладаги тарбия бола ҳимоясини амалга оширади - жисмоний ва ҳиссий қулайликлар яратади. Шу нарсани таькидлаш керакки, собиқ умумиттифоқ дастури Ўзбекистон шароитида оқланмади. Минтақавий хусусиятлар (Жўгрофия, йил фаслларининг давомийлиги), жисмоний тарбия тизимига оригинал ёндашишни талаб етади, унинг муваффақиятли бўлишига боланинг псIXологик соғлиги кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади.
Иқлим шароити болалар фаолиятининг кўп қисмини очиқ ҳавода ташкил етишга имконият яратади (бунга барча амалий машғулотлар киради). Болалар фаолиятини мумкин қадар табиий шаклларга яқинлаштириш боланинг ҳаракатга бўлган талабини ҳисобга олишдир.
Болаларни ўз кучига қараб ишга жалб етиш доимо емотсионал ҳиссиёт ҳосил қилади ҳамда фаол болалар талабини амалга оширади. Мактабгача тарбия муассасаларида ёшликдан бошлаб соғлиқни сақлаш аньанавий тус олиш лозим.
Шундай қилиб, соғломлаштириш вазифалари - бола ҳаётини муҳофаза қилиш, соғлигини мустаҳкамлаш, жисмоний ривожланишини яхшилаш, организм иш қобилиятини ошириш, шунингдек, чиниқтириш енг муҳим вазифалардандир.
Болани соғлом, чаққон, мард, кучли бўлиши кун тартибига риоя қилиш, ҳаракатли халқ ўйинларини севиб бажариши учун шароит яратиш керакки, бунинг учун иродани намоён етишга, жисмоний ва псIXологик характердаги қийинчиликни енгишга интилиш зарур.
Бунда қиз ва ўғил болаларни жисмоний тарбия асосида уларга хос хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Жуда кичик ёшдан бошлаб болаларда соғлиқ учун зарур кўникмаларни шакллантириб бориш даркор. Гигиеник тарбияларда келажакда соғлом турмуш тарзига еришиш учун қўйилган талабларни шакллантириш озодалик маданияти асосидир. Гигиеник ва Жисмоний соғломлаштириш соғлиқни сақлаш тизими ва халқ таьлимининг биргаликда олиб борадиган ишларига боғлиқ. Юқорида айтилганларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти илмий-методик лабораторияси «Фарзандингиз соғлом бўлишини истасан-гиз" деб номланган рнетодик тавсия ишлаб чиқди ва нашр қилди. У 3-6 ёшли болаларга мўлжалланган, чунки жисмоний тарбия бешикдан бошланади. Шунинг учун оилада ўтказиладиган қўшимча жисмоний машғулотлар ҳақида рнетодик тавсияномалар, шунингдек, болаларда жисмоний маданият ва спорт, мустақилликни тарбиялаш соҳасидаги билимларни шакллантириш бўйича ўқув қолланмасини яратиш лозим.

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish