Тақризчилар: Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия Институтининг пфд, профессор Ф. А. Керимов; твпктмои амалий фанлар кафедрасининг мудири профессор. Ф. Хўжаев Масьул



Download 2,03 Mb.
bet12/90
Sana22.06.2022
Hajmi2,03 Mb.
#693392
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   90
Bog'liq
Жисмоний мад.назар 2

2. Таьлимий вазифалар. Мактабгача таьлим ва бошланғич таьлим ёшидаги болаларни жисмоний тарбиялаш жараёнида таьлимий вазифаларни: ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантириш, жисмоний сифатларни ривожлантириш, тўғри қадди-қомат, гигиена кўникмаларини сингдириб бориш, махсус билимларни егаллаш, мустақиллик кўникмасини сингдириш кабилами ҳам ҳал етиб бориш зарур.
Асаб тезлигининг еластиклиги туфайли ҳаракат малака ва кўникмалари анча осон шаклланади. Кўпгина ҳаракатлар (емаклаб юриш, югуриш, велосипед учиш ва бошқалар) оддий ҳаётда болалар томонидан кўп фойдаланилади, бу еса атроф-муҳит билан алоқани енгиллаштиради ва уни билиш имконини беради. Емаклай бошлаган боланинг ўзи уни қизиқтира-ётган буюм олдига келиб кузата бошлайди. Велосипедда учувчи бола ҳавонинг, сузишни билувчи бола еса сув хоссаларини яхши билиб олади. Мустаҳкам ҳаракат кўникма ва малакалари жисмоний кучни тежашга имкон беради. Чунки ҳаракатлар осон, кучланиш катта бўлмаган ҳолда бажарилади. Машқ бажаришга асаб-мускул енергжяси кам сарфланади.
Мустаҳкам шаклланган ҳаракат малака ва кўникмаларидан фойдаланиш ҳаракат жараёнида, айниқса, ўйин фаолиятидаги кўникмаган ҳолатларда вужудга келадиган вазифаларни тушуниб олишга имкон беради.
7 ёшгача болаларда шаклланган ҳаракат малака ва кўникмалари мактабда уни такомиллаштириб бориш учун фундамент бўлади, мураккаброқ ҳаракатларни егаллашни енгиллаштиради ва келажакда спорт соҳасида юқорироқ натижага еришишга имкон беради.
Мактабгача ёшдаги болаларда шакллантириб бориш зарур бўлган ҳаракат малака ва кўникмаларининг ҳажми "Болалар боғчасида тарбия дастури"да берилган, лекин у мактабгача тарбия муассасаларидаги шароит, болалар тайёргарлиги, тарбиячилар тажрибалари ва билимларига кўра кенгайтирилиши мумкин.
Барвақт ёшдан бошлаб болаларда жисмоний сифатларни ривожлантириб бориш зарур. Агар болада асосий жисмоний сифатлар у ёки бу даражада ривожланмаган бўлса, у ҳатто оддий машқларни ҳам бажара олмайди.
Мактабгача ёшдаги болаларда ўтирган, турган ва югурган вақтда танани тўгри шакллантириб бориш жуда муҳимдир. Тўғри қадди-қомат бутун ички органлар ва бола организми тизимининг бир меьёрдаги фаолияти учун катта аҳамиятга ега. Боғчада ва оилада шахсий ва жамоа гигиенаси малака ва одатларини (қўлларни ювиш, жисмоний машқларни бажаришдан олдин зарур хонага бориш, тана, кийим, оёқ кийим, ўйинчоқ жиҳозлари, хона ва ҳ.к. тозалиги ҳақида ғамхўрлик қилиш)ни сингдириб боришга катта еьтибор бериш зарур. Болаларнинг соғлиғи кўп жиҳатдан шуларга ҳам боғлиқ.
Мактабгача ёшдаги болалар учун йил давомида жисмоний тарбия билан боғлиқ билимлами (машғулотлар фойдаси, моҳияти, жисмоний машқлар ва жисмоний тарбия сифатларининг аҳамияти ва ҳ.к) бериш ва сингдириб бориш муҳимдир. Болалар тана қисмларининг номларини, ҳаракат йўналишларини (юқорига, пастга, олдинга, ўнгга, чапга), спорт жиҳозларининг номларини билишлари зарур.
3. Тарбиявий вазифалар. Болаларда ёшлигидан кун тартибига қатьий риоя қилиш одатини, кундалик жисмоний машқлар билан шуғулланиш одатларини сингдириш учун боғчада ва уйда бу машқлар билан мустақил шуғулланиш кўникмасини ривожлантириб бориш зарур. Болаларга ўз тенгдошлари ва кичкинтойлар билан жисмоний машқлар, шу жумладан, ҳаракатли ўйинлар ташкил етиш ва ўтказишни ўргатиб бориш муҳим. Жисмоний тарбия жараёнида ахлоқий нафосат, меҳнат тарбиясини амалга ошириш учун кўпгина имкониятлар майжуд.
Жисмоний машғулотлар тўғри ташкил етилганда ижобий хусусиятларини тарбиялаш учун,. ахлоқий сифатларни, шунингдек, иродавий сифатларни намоён етишда қулай шароитлар яратилади.
Яхши йўлга қўйилган жисмоний тарбия кўп жиҳатдан болаларнинг ақлий ривожланишига, нутқни ривожлантиришга имкон беради.
Жисмоний машғулотларда болаларда псIXик жараёнлар, шунингдек, фикрлаш жараёнлари (кузатиш, таққослаш, тақлид қилиш) ривожланиб боради.
Болалар ўзлари егаллаган билим ва кўникмаларни, мустақиллик, фикр юритувчанлик, топқирликни намоён етган ҳолда ижодий фойдалана олишга интилишлари зарур.
Жисмоний тарбия нафосат тарбиясини амалга оширишга имкон беради. Жисмоний машқларни бажариш вақтида гўзалликни, қадди-қоматни, ҳаракат ифодасини, кийим, жисмоний тарбия жиҳозларини, атроф-муҳит ҳолатини қабул қилишга ўгатиш, сезиш, тушуниш ва тўгри баҳолаш қобилиятини, ҳаракат ва сўзларда учраб қоладиган қўпол ҳолатга қарши курашишни ривожлантириш зарур.
Жисмоний тарбия жараёнида меҳнатга тайёрлаш амалга оширилади: болаларда соғлиқ мустаҳкамланади, ҳаракат кўникмалари шаклланади, меҳнат учун зарур жисмоний сифатлар, ҳаракат кўникмаларини ва меҳнат жараёнларини тезда егаллаш қобилияти ривожланади. Бундан ташқари, хона ва майдонни жиҳозлаш (сакраш учун қумли чуқурчалами қуриш ва ҳ.к) билан спорт жиҳозларини тайёрлаш ва тиклаш (ирғитиш учун халтачалами тикиш, ирғитиш учун нишонлар тайёрлаш ва ҳ.к) билан улами озода сақлаш (гимнастик девор, тўплар, таёқчалар, гардишлар, велосипедлар, гимнастик тўшаклар ва ҳ.к чангини артишлари) билан боғланган ҳолда меҳнат кўникмаларини егаллайдилар. Болаларда катталар меҳнатига ҳурмат ҳисси ривожланади.
Халқимизнинг Широқ, Тўмарис, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур каби қанчадан-қанча жасур қиз-ўғлонлари Она-Ватани ва халқининг ҳимояси йўлида мардлик кўрсатиб, тарIXда ўзларининг ўчмас изларини қолдирганлар. Уламинг номларини асрлар оша муқаддас билиб, тилга оламиз.
Бу инсонлар дунёга қаҳрамон бўлиб келмаган, албатта. Улами ҳам она туққан. Оила, жамият тарбиялаган.
Мустақил Ўзбекистон қўлга киритган истиқлолни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда ёшларни ҳар томонлама камол топтириш, хусусан, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бугунги куннинг енг муҳим муаммосидир. Чунки келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом, баркамол, ватанпарвар наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир. Бугунги кунда болалар оила, боғча ва мактабда ватанпарвар қилиб тарбияланмас екан, келажакда жамият ҳам маьнавий, ҳам моддий, ҳам сиёсий йўқотишларга юз тутиши мумкин.
Мустақиллик шароитида Ўзбекистон ёшларида миллий мафкуравий қараш, миллий тафаккур, миллий ғурур, миллий ва умумбашарий қадриятларга содиқлик ҳиссини тарбиялаш ҳамда улами ватанпарвар қилиб
тарбиялаш, тарбиявий ишларнинг бош мезони сифатида қаралмоқдаки, буни ҳар бир ота-она, таьлим муассасалари, фарзандларимиз тўғри англаб етиши ва ўзининг ҳаётий дастури сифатида билмоғи керак, Муҳтарам Президентимиз таькидлаб ўтганидек, мустақил давлатимизнинг бош вазифаларидан бири "юртим деб, елим деб, ёниб яшайдиган" ватанпарвар комил инсонни тарбиялашдир.
Маьнавий-ахлоқий етукликнинг енг муҳим белгиси - ватанпарварликдир. Ватанпарварлик - туғма ирсий хусусият емас, балки таьлим-тарбия жараёнида шаклланадиган маьнавий қадриятдир. Маьлумки, бу ҳамма даврда долзарб бўлиб келган, бу хусусда кўплаб мутафаккирлар, олим-у фозиллар ўзларининг қимматли фикрларини, таьлимотларини ўз асарларида баён етишган. Жумладан, Форобий, Беруний, ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Жалолиддин Девоний, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Бурҳониддин ал-Марғилоний, Имом Замаҳшарий, Шайх Нажмиддин Кубро, Ал-Бухорий каби мағриб-у машриқ дунёсига машҳур бўлган буюк зотламинг нафақат асарлари, балки ҳаёт фаолиятлари болаларни инсонпарвар, меҳнатсевар қилиб тарбиялашда буюк қадрият сифатида хизмат қилади.
Ватанпарварлик тарбияси оиладан бошланади ва ривожланиб, мустаҳкамланиб боради, айниқса, оила тарбиясида ўспирин ёши (16-18 ёш) ватанпарварликни шакллантириш учун енг қулай ёш даври ҳисобланади. Чунки мазкур ёшда болалар турмушда ўз ўрнини топиш, касб-ҳунар егаллаш, IXтисослик танлаш ва истиқбол режаларини тузиш, келажакда жиддий муносабатда бўлиш хусусиядари кўзга ташланади. Бу ёшнинг характерли хусусиятларидан бири ўспирин ўзига-ўзи баҳо бера бошлайди ҳамда унда одоблилик, вазминлик каби ахлоқий сифатлар қарор топади.
Шунингдек, ўспирин ёшлар Ватанга, халқига, жамиятга фидойи инсон бўлиб, хизмат қилишни олий мақсад деб биладилар. Бундай ёшларнинг кўпчилиги қаҳрамонлик кўрсатишга интилиш, еркин дунёқараш асосида мустақил ҳаракат қилиш, жамоага ва турмуш ҳодисаларига романтик муносабатда бўлишлари билан бошқа даврдаги ёшлардан ажралиб туради.



Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish