ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Жисмоний тарбиянинг мақсади ёшларни жисмонан соғлом, бақувват; Ватан мудофаасига, ҳаётга ва меҳнатга тайёрлашдир. Бу мақсад мамлакатимизда кишиларнинг жисмоний тарбиясини амалга оширувчи ҳамма муассаса ва ташкилотлар учун ягонадир. Кўрсатилган мақсад асосида 1) соғломлаштириш; 2) таьлимий; 3) тарбиявий вазифалар ҳал етилади.
Суяк, бўғин тизими, тана ҳолати, шунингдек, таркибий қисмларининг турли йўналишларда ҳаракатланиш имкониятини таьминлайди. Суяк аппарати боғлам ва бўғинларини тўғри ва вақтида ривожлантириш танани меьёрда ушлаб туришни ҳамда ҳамма орган ва тизимлар ривожланишини таьминлайди. Умуртқа поғонасининг қийшайиши, букирлик, яссиоёқлик муҳим органларнинг фаолият жараёнини бузади, бу еса келажакда касал-ликка олиб келади. Болаларда суяк тизими нисбатан бўш, чунки унда бир қанча найҳужайралари бўлади: бўғинлар анча ҳаракатчан, боғлаш аппарати осон чўзилади, пайлари катталарникига қараганда бўш ва калта.
Шу муносабат билан суякнинг қотиши, умуртқа поғонаси егилувчанлиги, бўгин аппарати осон чўзилиши ва мустаҳкамланиши учун тўгри ва ўз вақтида ёрдам бериш зарурияти келиб чиқади. Ундан ташқари, тана қисмлари нисбатини тўғри ривожлантиришга, бўйи ва тана массасини бошқаришга имкон бериш зарур.
Мускул тизими тананинг айрим қисмларини маьлум ҳолатда мустаҳкамлайди ва бу ҳолани ўзгартиради, яьни мувозанатни сақлаган ҳолда ҳаракатни бажаради, шунингдек, ҳимоя вазифасини бажаради - суяк тизимини ички органлар урилишларидан, совуқ олдиришдан сақлайди. Болаларда мускуллар нисбатан бўш ривожланган ва тана массасининг 20-22-%ини ташкил етади. Айниқса, янги туғилганларда қўл ва оёқ мускуллари бўш, секин қисқариб, узоқ вақт тўғрилана олмайди.
Чақалоқнинг биринчи ойларида мускулларнинг егилиш тонуси тўғриланиш тонусидан юқори бўлади. Болалар мускулларида сув кўп бўлиб, оқсил моддалари ва ёғ кам бўлади. Айрим мускулларнинг ривожланиши бир текисда бўлмайди. Мактабгача ёшдаги болаларда мускулларнинг ҳамма гуруҳларини ривожлантириш зарур. Мускулларнинг суст ривожланган гуруҳларини мустаҳкамлашга алоҳида еьтибор бериш зарур. Юрак-томир тизими бошқа тизимларга нисбатан олдинроқ фаолият кўрсата бошлайди. Бола туғилишида юрак-томир тизими анча етук бўлади. Болаларда қон томирлари катталарникига қараганда анча кенгроқ. Шунинг учун қон босими камроқ, лекин у юрак қисқариш тезлиги билан
мослашиб боради. Юрак қисқариш ритми осон бузилади. Юрак кучланишли ишдан тез чарчайди ва тез ўзгарувчан фаолиятга бирдан мослаша олмайди. Кичкина болаларда пулс жуда тез, дақиқасига 140-160 марта уради. Аста-секин у камайиб боради, 7 ёшга келганда дақиқасига 95-85 га етади. Буларни ҳисобга олган ҳолда юрак мускулларини, шунингдек, бутун томирлар, жумладан, мия томирларини ҳам мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш керак. Юракка қон оқишини кучайтириб, унинг қисқариш ритмини яхшилаш, бирдан ўзгариб қолувчи юкламага тезда мослашув қобилиятини ривожлантириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |