Жисмоний машқлар қаердан келиб чиқади?
Машқлар жисмоний тарбия воситаси сифатида ишдрок етиши қадим замонларга бориб тақалади. Қазилмалар натижасида топилган ҳар хил уй-рўзғор буюмлари, турли ёдгорликлар, қоялардаги расмлар ва тасвирлар авлоддан авлодга ўтган.
Жисмоний машқлар меҳнат орқали вужудга келган. Жисмоний машқларнинг ривожланишига саньат, ҳарбий иш ҳамда дин ўзининг салмоқли таьсирини кўрсатади.
Лекин жисмоний машқларнинг ривожланишида моддий талабчанлик ва ҳаёт шароити ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Жисмоний машқлар келиб чиқишидан бошлаб, ижобий билим ва малака билан боғлиқ бўлган.
Жамият ва жисмоний тарбиянинг ривожланишида, жисмоний машқларнинг меҳнат ва ҳарбий ҳаракатлар билан ўзаро боғлиқлиги йўқолиб борди.
Жисмоний машқлар меҳнат ёки ҳарбий ишга боғлиқ бўлмай қолди. Ҳайвонни ушлаб олишда, душманни табиий югуришда қувиб етиш ёки ундан ўзини қутқариш туфайли қисқа, ўрта ва узоқ масофаларга югуриш келиб чиқди. Шунга ўхшаш нишонга отадиган бўлдилар. Машқларни алоҳида ажралиб чиқиши енди кишиларни меҳнатга ва ҳарбий ишга тайёрлай бошлади ва бу уларнинг жисмоний ва руҳий ривожланишларини таьминлади. Жисмоний машқлар бу еркин ҳаракатлардир. Улами бажариш, тўхтатиш, ўзгартириш киши IXтиёри билан амалга оширилади. Еркин ҳаракатлар ҳақида буюк олимлар И.М. Сеченов ва ЛП. Павлов кўп ишлар бажарганлар.
Сеченовнинг фикрича, еркин ҳаракатлар ақл ва ирода билан бошқарилади. Лекин ҳаракатларни инсон ҳаёт шароити ва тарбия таьсири остида олади. ЛП. Павлов еркин ҳаракатларнинг физиологик механизмларини
очиб берди. Унинг фикрича, еркин ҳаракатлар бош мия ярим шарларининг умумлашган ҳаракатларининг натижасидир. Бунда кўпгина анализаторларнинг биринчи ва иккнчи сигнал тизими иштирок етади. Лекин асосий ўйинни иккинчи сигнал тизими ҳал етади. Мисол: инсон ва ҳайвон. Еркин ҳаракатларни бажариш ўз ичига шартли ва шартсиз рефлексларни киритувчи мураккаб жараёндир.
Жисмоний машқларнинг организмга таьсири
Юқорида айтилганидек, жисмоний машқлар одам организмига чуқур ва ҳар томонлама таьсир кўрсатади. Мўлжалланган мақсадда улардан маьлум ижтимоий ва биологик муҳитда фойдаланилади. Шунинг учун ҳам, жисмоний машғулотларнинг оптимал самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидаги омилларни еьтиборга олиш керак:
А) Машғулотда қатнашувчиларнинг индивидуал ҳолатлари: ёши, жинси, саломатлик, жисмоний ривожланиш, тайёргарлик даражаси (ақлий, жисмоний, ҳиссий), ҳиссий ҳолатлар ва бошқалар;
Б) Жисмоний машқларнинг хусусиядари (мураккаблиги, янгилиги, техник характеристикаси);
Б) ташқи шароитлар: ишлаш, ўқиш, яшаш, дам олиш тартиби, ҳаракат фаолиятининг конкрет шароитлари Қойнинг метеорологик шароитлари, жиҳозламинг сифати, машғулот ўтказиладиган жойнинг гигиенаси, жамоатда ўзаро муносабат характери, атрофдаги шахсларнинг таьсири ва бошқалар).
ТарIXий ривожланиш жараёнида жисмоний тарбия усулларининг муҳим томонларини ташкил етувчи жисмоний машқларнинг турли мажмуаси ва тартиби яратилди.
Жисмоний машқларнинг организмга таьсири кўп қиррали бўлса-да, асосийлари қуйидагилардан иборат:
а) киши псIXикасига;
б) тана шаклига;
в) организмни физиологик функсиясига; г) соғломлаштириш аҳамиятига; д) тарбиявий таьсири.
Масалан, ерталабки гигиеник гимнастика: кўп вақт шуғулланиб борса, тана шаклининг ўзгариши, организмда физиологик функсияларнинг ўзгариши, соғломлаштириш аҳамияти ва киши псIXикасига таьсирини кўрсатишимиз мумкин. ,
Табиий ва педагогик фанлар соҳасидаги илмий билимларни кенгайтириб бориши натижасида жисмоний қобилиятни ривожлантиришга ҳар томонлама таьсир етувчи жисмоний машқлар тизими яратилди. ТарIXий ривожланиш
давомида бир қанча турдаги жисмоний машқлардан мақсадга яқинроқлари танлаб олинди ва тартибга солинди.
Жисмоний машқларни бутун организмга ва унинг айрим орган ва тизимларига таьсир етиш қонуниятларини билиш машқлардан, шунингдек, қўйилган масалаларни ҳал етишда ёрдам берувчи тўғри методик жиҳатдан ишлаб чиқилган мажмуалардан маьлум мақсадларда фойда-ланишда қўл келади.
У ёки бу жисмоний машқлардан фойдаланиш мақсади уларнинг бир ёки бир нечта асосий белгилари бўйича аниқланади. Бунда машқлар-нинг бутун организмга таьсирлар йиғиндиси ҳисобга олинади.
Жисмоний ривожланишга йўналтирилган жисмоний машқларни танлаш ва қўллашга илмий ёндашишни уларнинг инсон организмига таьсирини қатьий ҳисобга олиб бориш ҳамда машқлар самарадорлигини таьминловчи керакли шартлар яратишни талаб етади. Бу ерда ташкил етилган методика ҳал қилуВчи аҳамиятга ега.
Do'stlaringiz bilan baham: |