Ҳаракат фаолиятларини тартиблаштирилган усуллари ва ҳаракатни ўзлаштириш йўллари. Жисмоний тарбия методлари юклама ва дам олишни юқорида кўрсатилган усуллари билан бир қаторда ҳаракат фаолиятларини ўзлаштиришнинг турли усуллари ва умумбошқаришни маьлум шакллари мавжуд.
Ҳаракат фаолиятларини ўзлаштиришда 2 та қарама-қарши шакллар мавжуд: 1. Таркибий елементларга дастлабки бўлиниш йўли билан ўргатиш. 2. Бўлакларга ажратмасдан бутунлигича ўргатиш.
Бу иккала ёндашиш ҳам ўрганилаётган ҳаракат хусусиятига уларнинг мураккаблиги ёки оддийлиги, шуғулланувчиларнинг дастлабки тайёргарлик савиясига ва бошқа шартларга боғлиқ ҳолда қўлланилади. Ҳозирги даврда жисмоний тарбиянинг IXтиёрий бирор бир тизими турлича методларни ўз ичига олади. Лекин ҳар бир метод ўз ҳолича етук бўлмасдан, ҳар бир муваффақият илмий асосланган ва амалиётда тасдиқланган методлар комплексини қўллаш натижасида амалга оширилади.
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ МЕТОДЛАРИ
Сўз методи. Жисмоний тарбия жараёнида тарбиячининг асосий фаолияти сўз билан амалга оширилади: сўз ёрдамида билимлар берилади, тушунишни фаоллаштиради ва чуқурлаштиради, вазифалар берилади, уларнинг бажарилиши бошқарилади, натижалар таҳлил қилинади ва баҳоланади, болаларнинг интизоми бошқарилади. Сўз шуғулланувчилар фаолиятини тушунишда, баҳолашда ва ўзича бошқаришда керакли вазифани ҳал етади. Шу билан бир қаторда сўз ўзининг қўлланилишига кўра у ёки бу усуллар ва методлар ёрдамида фойдаланилади: дидактик ҳикоя, суҳбат, муҳокама ва ҳ.к киради. Сўз методи нисбатан юқори синфларда кўпроқ қўлланилади, чунки бу синфларда барча бажарилаётган ҳаракатлар мустаҳкамланади, такомиллаштирилади.
Сўз методига 1) инструксия бериш, 2) қўшимча тушунтириш, 3) кўрсатма ва буйруқлар, 4) Оғзаки баҳолаш, 5) ўз-ўзига гапириш ва ўз-ўзига буйруқ бериш. 6) рағбатлантириш, 7) чақириш, ҳайдаш, 8) сўз орқали жабр етказиш, 9) умумий буйруқ, 10) таҳлил қилиш, 11) сўз орқали ўзаро муносабат, 12) машғулдтни бошқариш ваҳ.к.
КЎРГАЗМАЛИЛИКНИ ТАьМИНЛАШ МЕТОДИ
Жисмоний тарбия жарёнида кўргазмалилик методи кенг қўлланилади, яьни ҳамма сезги органларига таьсир етиб, бор нарсалар билан алоқа ўрнатилади. Бунда кўриш, ҳаракат ва бошқа сезгилардан кенг фойдаланилади. Кенг маьнодаги кўргазмалиликни амалга оширишда машқларнинг характеристикаси, бажариш шароитларига асосланган методлар мажмуасидан фойдаланиб, бу методлар қуьйидаги гураҳчаларга бўлинади. Улар бевосита намойиш қилиниши, ўқитувчи томонидан ёки бир ўқувчи ёрдамида методик кўрсатилиши мумкин. Машқлар бажарилиши, ҳаракат таьсири, қоидалар ва шартлари ҳақида дастлабки тасаввурларни шакллантириш
учун ёрдамчи воситалардан, яьни бевосита кўргазмали методдан кенг фойдаланилади. Бундай бевосита намойиш методлари қуйидагиларга бўлинади:
1) расм, схема, фоторасмлар ва шу каби кўргазма қуролларини намойиш етиш;
2) буюм моделлар ва макетларни намойиш етиш;
3) кино ва видеомагнитафонли намойиш;
4) танлаб олинган ва сенсор намойиш;
5) йўналтирилган "сезиш" ҳаракат методлари;
6) ориентировка методлари;
7) лидер ва кундалик сенсор тартиблаштирилган методлар;
8) тез информатсия методи, ўйин методи.
Кўргазмали метод нисбатан бошланғич синфларда кўпроқ қўлланилади. «Юз марта ешитгандан кўра бир марта кўрган яхши» деган халқ мақоли бор. Албатта, бу сўз методи билан бирга қўлланилади.
Кўргазмали методнинг турлари бевосита ва билвосита бўлади. Бевосита кўргазма - бу ўқитувчининг ўзи машқларни ёки асосий ҳаракатни бевосита ўзи кўрсатиб беришини ёки бирор бир ўқувчилар ёрдамида кўрсатиб бериш тушунилади.
Билвосита кўргазма - бу турли расмларда, доскада, макетларда, плакатларда, диафилмларда ва бошқа техник қуроллар орқали кўрсатиш тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |