Тақризчилар: Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия Институтининг пфд, профессор Ф. А. Керимов; твпктмои амалий фанлар кафедрасининг мудири профессор. Ф. Хўжаев Масьул


Методик принсипларнинг бир - бири билан ўзаро боғлиқлиги



Download 2,03 Mb.
bet25/90
Sana22.06.2022
Hajmi2,03 Mb.
#693392
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   90
Bog'liq
Жисмоний мад.назар 2

Методик принсипларнинг бир - бири билан ўзаро боғлиқлиги

Жисмоний тарбия принсиплари ҳақидаги фикрларни таҳлил қилиб, уларнинг мазмуни ўзаро чамбарчас боғланганлигини тушуниш қийин емас. Бу тушунарли, чунки улар туб маьнода ягона ва айрим принсиплар позитсияси жиҳатдан қаралиши мумкин бўлган у ёки бу жараённинг айрим томонларини ва қонун қоидаларини акс еттиради. Бунда, бирор тбир принсип еьтиборга олинмай қолса, юқорида кўрсатилган бошқа принсипларни ҳам тўла амалга ошириш мумкин бўлмайди, деган хулоса чиқади.


Ҳамма принсиплар биргаликда қўлланилгандагина улардан ҳар бирининг чинакам самарали боиишига еришилади. Онглилик ва фаоллик принсипи жисмоний тарбиянинг қўллашга умумий шарт-шароит яратади.
Чунки шуғулланувчиларнинг ишга онгли ва фаол муносабатда бўлишлари ўқув материалларини ўзлаштира Олишларига, олинаётган билим, малака ва кўникмаларнинг мустаҳкам бўлишига, аввалги машғулот­ларнинг кейингилари билан боғланишига, яна ҳам юксалишига еришиш ва бошқаларга имкон беради.


ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ МЕТОДЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШ АСОСЛАРИ

Жисмоний тарбия жараёнида, махсусффмашғулотларда ўқувчиларни ҳар бир ҳаракат фаолиятига ўргатиш учун ўқитувчи турли ўргатиш усулларини, йўлларини билиши керак, ўқувчилар еса ҳаракатларга ўрганиш усулларига ега бўлишлари лозим.


Қандай қилиб ўқувчиларга билим бериш, кўникма ва малака ҳосил қилиш мумкин, яьни турли ҳаракатларга ўргатиш керак? Бу ўқитувчининг енг муҳим вазифаларидан биридир. Ўргатиш усуУари турли-туман бўлиб, улардан кераклисини танлаб олиш ва унумли қўллаш, ўқитувчининг
педагогик маҳоратига боғлиқ. Ўқувчиларга тушунтириш, уларга билим бериш, муносабатда бўлиш, ўқувчиларнинг мустақил ўзлари бажаришла-рига ва ишларига таьсир етиш "метод" дейилади. Бу усулларни айрим ўргатиш вазифалари асосида амалиётда қўлланилиши ва амалга оширилиши методика дейилади.
МЕТОД - юнонча атама бўлиб, айнан «нимагадир йўл» деган маьнони англатади, яьни мақсадга еришиш йўлини билдиради. Демак, ҳар бир методда ҳар хил усуллар мавжуд. Бу усуллар фақатгина баён етиб қолмасдан, балки ўқувчиларга, болаларга ўргатиш сифатида ҳам қўлланилади. Ўргатиш жараёнида ўқитувчи бераётган билим ўқувчилар томонидан ҳар хил қабул қилинади. Бири тез ўрганади, иккинчисига кўпроқ вақт талаб етилади.
Ўргатиш самарадорлиги ўқитувчининг тўғри усулларни танлаш ва ишлата билишига боғлиқ. Бу методларни танлашда вазифалар, тарбиялашни таьминловчи ўргатиш характери, ўқув материаллари, уларнинг имконият-лари, машғулот шароитлари ҳисобга олинади.
Шунинг учун қуйидаги жисмоний тарбия методларини кўриб чиқиш, уларнинг мазмунини тўғри тушуна олиш лозим.
Жисмоний тарбия жараёнида турли методлар қўлланилади. Улар бевосита, ҳиссий қабул етиш, сўз орқали ёки амалий ҳаракат фаолиятидан фойдаланишга асосланган. Жисмоний тарбия методларига асосан амалий ҳаракат фаолияти киради, лекин бирорта таьлим-тарбияни сўз ва кўргазмали методларга асосланмасдан туриб, олиб бориб бўлмайди. Бу еса жисмоний тарбияда ўзига хос хусусиятларга ега. Шунинг учун жисмоний тарбия методлари билан бир қаторда шу жараёнга кирувчи бошқа ҳамма методларни акс еттиради.
Жисмоний тарбия ҳамма методларининг муҳим асосларидан бири жисмоний юкламани бошқариш ва уни дам олиш билан алмаштириш таркиби ташкил етади.
Жисмоний юклама деб жисмоний машқларни организмга таьсир етувчи ҳамда содир боиадиган обектив ва субектив қийинчиликларни енгиш даражасига айтилади. Жисмоний юклама организмнинг иш потенсиали сарфланиши ва чарчаш билан бевосита боғлиқ бўлиб, чарчаш жисмоний юклама билан ифодаланган тикланиш жараёни рўй берадиган дам олиш билан боғлиқ. Шундай қилиб, юклама чарчаш орқали Иш қобилиятини тиклаш ва оширишга олиб келади.
Жисмоний юкламанинг самарадорлиги унинг ҳажмига ва шиддатига тўгри келади. Юкламанинг ҳажми деб айрим машқларнинг кўп вақтли
таьсирчанлиги, шунингдек, маьлум бир вақт бажарилган жисмоний ишларнинг миқдорий йиғиндисига айтилади.
Жисмоний юкламанинг шиддати унинг ҳар бир вақтдаги таьсир кучи, функсия кучланганлиги, таьсирнинг бир вақтдаги қиймати билан харак­терланади. Шиддат кўрсаткичлари: ҳаракатнинг тезлиги, ишларнинг қуввати, қаршиликлар оғирлиги, шунингдек, машқларни бажарилиш тезлиги ва ҳ.к.
Жисмоний юклама - жисмоний тарбиянинг турли методларида стандарт ва такрорлаш машқ методи ҳар бир вақтида ўзининг ташқи параметрлари билан амалий бир хил вақтида ўзининг ташқи параметрлари билан бир хил ва ўзгарувчан бўлади. Иккала типдаги жисмоний юкламалардан фойда, чарчаш ҳосил қилган бир фаолиятдан бошқа иккинчи фаолиятга ўтиш мумкин.
Жисмоний юклама қисмлари оралиғининг узоқлиги тикланиш жараёнининг содир бўлиши қонуниятлари ва йўналтириш таьсирлари асосида ўрнатилади. Интервалнинг 4 типи мавжуд:
1. ТўИиқ интервал; 2) Қаттиқ ёки субинтервал, 3) Екстремал ёки суперинтервал; 4) Мини-макси оралиғи 1. ТўИиқ ёки ординал интервал кейинг! юклама қисмигача амалий тўлиқ иш қобилиятининг тикланиши. Бунда ишни қўшимча функсия кучланишсиз амалга ошириш имконини беради.
2. Қаттиқ интервалда кейинги юклама қисми етарлича тикланмаган вақтга тўғри келади - маьлум вақтгача ишни давом еттириш мумкин, лекин ташқи сон кўрсатишида ўзгаришсиз бўлиши ва физиологик ҳамда псIXологик кўрсаткичлари ортиб боради.
3. Екстремал ёки суперинтервал интервали - бунда кейинги юклама қисми юқори ишчанлик қобилияти фазасига тўғри келади. Тикланиш жараёнининг қонуниятлари натижасида пайдо бўлади. Шундай қилиб, жисмоний тарбия методлари асосларида жисмоний юклама ва дам олишда тўғри фойдаланиш зарур.

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish