Тақризчилар: Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия Институтининг пфд, профессор Ф. А. Керимов; твпктмои амалий фанлар кафедрасининг мудири профессор. Ф. Хўжаев Масьул



Download 2,03 Mb.
bet17/90
Sana22.06.2022
Hajmi2,03 Mb.
#693392
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   90
Bog'liq
Жисмоний мад.назар 2

Ҳ аракатли ўйинлар. Бу турли емотсионал ҳаракатлардан иборат мураккаб фаолиятдир. Бу фаолият белгиланган қоидалар асосида тўсатдан ўзгарадиган шароит ва вазиятларда бажарилади. Гимнастикадан фарқли ўлароқ, ўйинларни ўтказишда жисмоний юкламаларни тақсимлаш қийин бўлади.
Ҳаракатли ўйинлар бошқа жисмоний машқлардан шуғулланувчилар фаолиятини ташкил етиш ва бошқариш хусусиятлари билан фарқланади. Ўйин давомида тўсатдан ўзгарадиган вазиятларда ҳаракат қилиш ва тезкорлик, чаққонлик каби жисмоний фазилатларни намоён қилган ҳолда қисқа муддатда ҳаракат вазифаларини ҳал етиш зарурияти вужудга келади. Бу ҳаракат кўникмаларини мустаҳкамлайди. Ўйин пайтида болалар фаолияти образли, сюжетли ёки ўйин вазифалари асосида ташкил етилади ва бу болаларнинг жисмоний машқларни иштиёқ билан ва узоқ муддат бажариши учун ижобий ҳис-туйғулар уйғотади. Бу, ўз навбатида, уларнинг организмига таьсирини кучайтиради, чидамлиликни ривожлан­тиришга ёрдам беради. „
Ўйин қоидаларига риоя қилиш бир-бирини тақозо етадиган ҳаракатни юзага келтиради, ахлоқий фазилатлар ўзаро ёрдам, онгли интизом ва бошқаларни тарбиялашга ёрдам беради. Ўйин пайтида болаларга ҳаракат усулларини танлашда мустақиллик, зеҳнлилик кўрсатиш имконияти яратилади. Ўйин фаолиятида комплекс характерга ега турли ҳаракатлар уйғунлиги кузатилади.
Ўйиннинг юқорида кўрсатиб ўтилган хусусиятлари ундан кичик мактаб ёшидаги болалар билан олиб бориладиган ишда фойдаланиш имконини беради. Спорт жисмоний машқларнинг бирор турида юқори натижага еришишга қаратилгани билан тавсифланади. Кишининг маьнавий ва жисмоний кучларига юксак талаблар қўяди. Шунинг учун у муайян ёш босқичининг ривожланиш даражасидагина қўлланиши мумкин. Бу еса жисмоний тайёргарликка мувофиқ шароит талаб қилади. Спорт жисмоний камолот топишга хизмат қилади ва маьнавий-иродавий фазилатиарни тарбиялашга ёрдам беради. Шунинг учун спорт билан шуғулланиш, айниқса, киши организмининг ҳамда инсон шахсининг шаклланиш даврида фойдалидир.
Жисмоний маҳоратни шакллантириш ва жисмоний тарбиянинг хилма-хил вазифаларини ҳал етиш мақсадида ўқувчилар билан ишлашда турли гимнастика машқлари, спорт ўйин елементларидан фойдаланилади. Бунинг натижасида жисмоний машқлар ва кейинги ёш босқичларида хилма-хил спорт турлари билан шуғулланиш учун замин яратилади.
Туризм - ҳаракат кўникмаларини мустаҳкамлашга ва табиий шароитларда жисмоний фазилатлар ривожланишига имкон беради. Мактабда болалар билан турли ҳаракат усулларидан фойдаланган ҳолда, шаҳар ташқарисига сайрлар уюштирилади. Сайр чоғида йўл-йўлакай турли машқларни бажариш мумкин: тўсиқлардан сакраш, арқончалар билан сакраш, копток билан машқлар, ҳаракатли ўйинлар. Табиатнинг соғлом­лаштириш кучлари жисмоний тарбия жараёнида икки йўналишда олиб борилади:
1. Жисмоний машқлар машғулотини ташкил етиш ва мувофиқ шароитда ўтказилиши, яьни муҳитнинг табиий омиллар: жисмоний машқлар таьсирини кучайтиради.
2. Иккинчи йўналиш организмни чиниқтиришга нисбатан мустақил восита сифатида фойдаланилади. Мисол, касалхоналарда, курортларда ва бошқа турли дам олиш масканларида ҳаво ва қуёш ванналари, сув ва чиниқтириш тадбирлари, артиниш, чиниқтириш тадбирлари кенг ўрин егаллайди. Жисмоний машғулотларда табиатнинг соғломлаштириш кучларини тўғри ишлата билиш киши организмига жисмоний машқларнинг ижобий таьсирини оширади.
Табиатнинг соғломлаштириш кучлари (қуёш, ҳаво, сув) бола организмига жисмоний машқларнинг таьсир етиш самарадорлигини оширишнинг муҳим воситасидир. Очиқ ҳавода, қуёшли кунларда жисмоний машқлар ўтказиш вақтида болаларда ижобий ҳиссиёт вужудга келади, кўпроқ кислород ютилади, модда алмашинуви орқали айрим органлар ва организм тизимларининг қуwатини ошириш имкониятлари ошади. Қуёш, ҳаво, сув организмни чиниқтириш учун, юқори ва паст ҳарорат еса организм мослашувчанлигини ошириш учун фойдаланилади. Натижада иссиқлик бошқарувчи аппарат мустаҳкамланади ва инсон организмини об-ҳавонинг кескин ўзгаришига ўз вақтида жавоб бериш қобилиятига ега бўлади. Бунда табиатнинг табиий омилларини жисмоний машқларга мослаштириш орқали чиниқиш самараси оширилади.
Табиатнинг табиий кучларидан мустақил воситалар сифатида фойда­ланилади. Сув терминг ифлосдан тозалаш учун, ундаги қон-томирларини кенгайтириш-торайтириш ва ҳоказо учун қўлланилади. Ўрмонлар, боғлар, истироҳат боғлари ҳавоси махсус моддага ега бўлиб, микробларни йўқотишга, қонни кислород билан бойитишга ёрдам беради.
Қуёш нурлари тери остида С витаьминини ҳосил қилишга ёрдам беради. Табиат кучларидан мутаносиб ҳолда фойдаланиш муҳимдир.
Гигиеник омиллар жисмоний тарбия вазифаларини ҳал етишда зарурий шарт ҳисобланади. Улар жисмоний машқларнинг шуғулланувчилар орга­
низмига таьсири самарадорлигини оширади. Хоналар, спорт жиҳозлари, ўйин-чоқлар, ўқувчилар кийимлари ва поябзалларининг тозалиги касалликла-нинг олдини олади. Гигиеник талабларни бажариш болаларда ижобий ҳиссиёт уйғотади ҳамда жисмоний машқларни ўзлаштириш учун қулай шароит яратади. Гигиеник омиллар шахсий ва жамоат гигиенасини ўз ичига қамраб олади.
Гигиена омиллари муҳим аҳамиятга ега: улар барча орган ва бутун тизимларнинг нормал ишлашига ёрдам беради, боланинг нормал ривожланиши ва ўсишига кўмаклашади. Уларни тўғри ёритиш кўп касалликларнинг содир бўлишига йўл қўймайди, ўқувчиларнинг ҳаракат қилишлари учун қулай шароит яратади. Кундалик режимга қатьий риоя қилиш уюшқоқликка, интизомлиликка ўргатади.
1. Шахсий гигиена машғулот тартиби, дам олиш жойининг тозалиги ўқув ва овқатланиш хонаси гигиенаси, майдонча, кийимлар, спорт жиҳозлари ва анжомлари, бадан ва кийимларнинг тозалиги ва ҳ.к.ларнинг организмга жисмоний самарадорлигини оширади.
Агарда жисмоний машқлар тоза, ёруғ хоналарда ўтказилса, жисмоний ҳаракат сифатларининг ривожланиши ва бу машқларни ўзлаштириш енгилроқ бўлади, ишчанлик ошиб боради. Улар соғлиқни яхшилашда ва киши умрини узайтиришда катта аҳамиятга ега.
Гигиеник омиллар мустақил аҳамиятга ега: ҳамма тизим ва органларнинг нормал ҳолатда ишлашига кўмаклашади. Масалан: сифатли ва мунтазам овқатланиш барча органларга озуқавий моддаларни ўз вақтида етказиб беришни таьминлайди, боланинг тўғри ўсиши ва ривожланишига ёрдамлашади, шунингдек, овқат ҳазм қилиш тизими шахснинг фаолиятига ижобий таьсир етиб, касалланишнинг олдини олади. Нормал, тинч ухлаш асаб тизимларининг ишчанлигини оширади валдаин олишга имкон яратади. Хонанинг тўғри ёритилганлиги кўз касалликлари келиб чиқишининг олдини олади ва болаларнинг зийраклиги учим қулай шароит яратади. Булар соғлиқни яхшилашда ва киши умрини узайтиришда катта аҳамиятга ега. Спорт билан шуғулланишда машқ бажариш, дам олиш ва овқатланиш катта аҳамиятга ега.
2. Жамоат гигиенаси: - машқлар бажариш жойининг ёрағлиги, тозалиги, спорт анжомлари билан жиҳозланиш ёки хонанинг гигиеник талабга жавоб бериши ва ҳ.к.
Муҳитнинг табиий омиллари ва гигиеник шароитлар жисмоний тарбиянинг асосий махсус воситалари бўлмаса ҳам, уларнинг таьсири катта аҳамиятга ега.
Жисмоний машқлар - жисмоний тарбиянинг асосий воситаси ҳисобланади. Агар табиатнинг соғломлаштириш кучлари, гигиеник омиллар орқали соғломлаштириш вазифаларини ҳал етилса, жисмоний машқлар еса ҳар бир ҳаракат малакаларига ўргатиш, ҳаракат сифатларини тарбиялаш, кишини жисмоний ва руҳий ривожлантиришда асосий вазифаларни ҳал етади. Юқоридаги кўрсатилган жисмоний тарбия воситалари соғломлаштириш ва таьлим-тарбия бериш вазифаларини амалга оширишнинг асосий шартидир. Жисмоний тарбия жараёнида ақлий, естетик, ахлоқий воситалар қўлланилади, бу еса барча тарбия турларининг бирлигини кўрсатади.
Жисмоний машқлар, жисмоний тарбия воситаси сифатида шуғуллануV-чиларнинг фаол ҳаракат фаолиятларини ташкил етади. Жисмоний машқлар бажариш хусусиятларини ва яхши натижаларга еришиш усулларини шуғулланувчиларнинг онгига етказиш керак.
Жисмоний машқларни онглилик характерини қатор псIXик жараёнлар йиғиндисида кўриш мумкин. Масалан: баландликка сакраш. Жисмоний машқлар онгли равишда бажариладиган еркин ҳаракат фаолияти бўлиб, жисмоний тарбиянинг қонуниятларига мувофиқ ишлатилади.
Бошқача айтганда, жисмоний машқлар - бу махсус танлаб олиниб, таьлим-тарбия вазифаларини бажарадиган ҳаракатдир. Ҳозирги замон жамоат ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, комплекс механизатсиялаштириш, електроника ва кибернетикадан фойдаланишдир. Бунда жисмоний кучлар қисқаради (камаяди), узоқ муддатли диққатга, функсияламинг ҳаракатчанлиги ва асбоблар кўрсаткичини тезда қамраб олиш талаблари ортиб боради. Нозик сезги органлари бу шароитларда катта аҳамиятга ега. Жисмоний машқларнинг айрим турлари одамларда мавжуд бўлган ҳаракат, жисмоний фаолиятнинг камчиликларига қарши курашишда ҳам қўлланилади. Бунда улар "компенсатсиялашган" функсияни бажаради.
Ишлаб чиқаришда жамоатда ва бошқа жойларда ҳаракатларни чегаралаш натижасида жисмоний етишмаслик келиб чиқади. Бу еса кўпгина орган ва тизимларнинг функсиясини, псIXологик функсиясини пасайтиради, ташқи салбий таьсир остида турғунлик пасаяди. Шундай қилиб, ҳаёт ўргатган шарт-шароитлар ва организмни турли морфологик ва функсионал ривожлантиришга зарур бўлган воситалар орасидаги қарама-қаршиликлар мавжуд бўлади. Бу салбий ҳодисаларгаь қарши курашда инсоннинг жисмоний ва псIXилогик қобилиятини оширишда қўлланиладиган жисмоний машқлар муҳим аҳамиятга ега. .
Жисмоний тарбия жараёнида ҳамма воситалар иштирок етади, жисмоний машқлар тарбиялаш ва ўргатишда ўзига хос аҳамиятга ега. Бунинг сабаблари қуйидагилар:
1. Жисмоний машқлар инсоннинг атроф-муҳитга нисбатан ҳаракат тизимини ифодалайди.
2. Жисмоний машқлар ижтимоий-тарIXий жараёнда жисмоний тарбия соҳасидаги такрорланиш, қайтарилишдир.
3. Жисмоний машқлар шуғулланувчиларнинг танасига таьсир қилиб қолмай, шахс сифатида шаклланишида ҳам аҳамиятлидир.
4. Жисмоний машқларнинг педагогик фаолиятидаги алоҳида аҳа-мияти тарбияланувчиларнинг жисмоний такомиллашувига қаратилганлиги-дадир.
5. Жисмоний машқлар кишининг ҳаракатга бўлган талабини қонди-рувчи воситадир.



Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish