Тақризчилар: Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия Институтининг пфд, профессор Ф. А. Керимов; твпктмои амалий фанлар кафедрасининг мудири профессор. Ф. Хўжаев Масьул


ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТНИНГ ШАКЛИ ВА ФУНКСИЯСИ



Download 2,03 Mb.
bet5/90
Sana22.06.2022
Hajmi2,03 Mb.
#693392
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90
Bog'liq
Жисмоний мад.назар 2

ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТНИНГ ШАКЛИ ВА ФУНКСИЯСИ
ТАВСИФИ

Ижтимоий фанларда "функсия" атамаси математика, физиология ва бошқа фанларга қараганда бошқача маьнога ега. Жамиятшуносликда бу атама (яьни "функсия") қатнашмоқ, таьсир етмоқ, фаолиятида қатнашмоқ ва шу каби тушунчалар билан чамбарчас боғланган.


Демак, жисмоний маданият мнксияси деганда инсонга ва инсоний муносабатларга нисбатан шахс ва жамиятнинг айрим талабларини қонди-рувчи ва ривожлантирувчи обектив хусусиятлами тушуниш лозим.
Бундан шу нарса келиб чиқадики, жисмоний маданият функсиялари ўз-ўзидан емас, балки маданий бойликка боғлиқ равишда фойдаланишга йўналтирилган инсоннинг фаол ҳаракат фаолияти орқали амалга оширилади. Агар бир одам гимнастика ёки бошқа спорт билан шуғулланган бўлса, жисмоний маданиятнинг бу компонентларидан фойдаланиш жараёнида унинг таьсирини тўлиқ сезади, ҳаракатдаги табиий талабларини қондиради ва шу билан бирга жисмоний маданият билан шуғулланувчи бошқа одамлар билан у ёки бу муносабатда бўлади. Шундай қилиб, жисмоний маданият функсияларида, ҳаракат жараёнида унинг мазмуни ойдинла-шиб, шахс ҳамда бутун жамият учун аҳамияти кўрсатилади.
Жисмонй маданият функсиялари бошқа функсиялар каби амалиётда маьлум шаклларга ажратилади. "Шакллар" атамалари бу ерда жисмоний маданиятнинг таркибий турларини, яьни таркибий аниқликни билдиради.
Жисмоний маданият жамият ва инсон фаолиятининг асосий соҳасидаги боғланишлар ҳамда ўзаро қонуний муносабатлар турларининг йиғиндиси саналади.
Жисмоний маданиятнинг ўзига хос функсиялари, аввало, шундай хусусиятларга егаки, улар инсоннинг ҳаракат фаоллигига оид табиий талаблари қониқтиради. Шу асосда - жисмоний ҳолат ҳамда соғлиқни мустаҳкамлаш қонуниятларига мос равишда организмни ривожлантиради ва ҳаётда зарур бўлган жисмоний қобилиятни таьминлайди. Жисмоний маданиятнинг ўзига хос функсиялари мавжуд. Улар қуйидагича фарқланади:
1. Таьлимий махсус функсиялар - умумий таьлим тизимида кўникма ва малакалар билан боғлиқ бўлган билимни мунтазам шакллантириш;
2. Амалий махсус функсиялар - амалий тизимда меҳнатга ва касбий йўналишга қаратилган;
3. Спорт функсиялари - юқори натижаларни кўрсатиш, бор имкониятини ишлата билишга қаратилган;
4. Рекреатив ва соғломлаштирувчи - тикловчи махсус функсиялар - дам олишда жисмоний машқларни ишлата олиш, тиклаш мақсадида қўллаш;
5. Жисмоний маданиятнинг жамиятда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган умумий-маданий, тарбиявий ва бошқа ижтимоий функсиялари шахснинг жисмоний тайёргарлигини, соғлигини қаноатлантиришга қара­тилган.
1. Базавий жисмоний маданиятга, биринчи навбатда, оьсиб келаётган ёш авлодга таьлим бериш ва тарбиялаш тизимига хос жисмоний маданиятнинг фундаментал қисми киритилади. Умумий жисмоний тайёр­
гарликнинг базаси - негизи ва асосий жисмоний таьлим ҳисобланади. Шундай қилиб, бу йўналишда жисмоний маданиятдан фойдаланиш асосида еришилган натижа жисмоний маданиятнинг асосий шакли -"Жисмоний маданият мактаби" дейилади. Чунки, биринчидан, 11-12 йил давомида турмушда, ҳаётда зарур бўлган ҳаракат кўникма ва малакаларга ега бўладилар; иккинчидан, танлаб олинган, яьни махсуслаштирилган спорт турларига, амалий махсус йўналишларга кўмаклашади ва уларнинг фундаментал негизи ҳисобланади. Бундай жисмоний тайёргарликни, спортга йўналишни ва бошқаларни жисмоний маданият негизи амалга оширади ва имконият яратади. Шунинг учун ҳам бу махсус функсия дейилади.
2. Спорт - жисмоний маданиятнинг компоненти сифатида
Олдин айтиб ўтилганга кўра замонавий спорт турларининг кўпчилиги жисмоний маданият махсус елементлари сифатида шакллана борган. Бошқа компонентларга қараганда спорт жисмоний сифатларни ва у билан бевосита боғлиқ бўлган инсон қобилиятларини аста ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратиб берилган.
Спортнинг махсус функсиялари "Катта спорт ютуқларида ва оммавий спортда" бир хил ифодаланмаган. Катта спортда юқори ва рекорд натижаларни кўрсатишга бутун имкониятлар сарфланади, мунтазам машқ қилиб тайёргарлик кўради. Оммавий спорт: - оммавийликни оширишга имконият яратади. Жисмоний маданият негизи умумий жисмоний тайёргарликни сақлаш ва оширишга қаратилган.
3. Касб - амалий жисмоний маданият. У хусусий касб-амалий ва ҳарбий-амалий жисмоний маданиятга бўлинади.
Касб-амалий жисмоний маданият ва базали жисмоний маданият умумий жисмоний тайёргарликни ташкил қилиш асосида касб-амалий жисмоний тайёргарлик кўрилади.
4. Соғломлаштирувчи-тикловчи жисмоний маданият. Жисмоний маданиятнинг бу бўлими жисмоний машқлардан касалликни даволовчи ва касаллик, шикастланиш, чарчаш ва бошқа сабабларга кўра бузилган ёки йўқотилган организм функсияларини тикловчи восита сифатида ажралиб чиқди - даволовчи гимнастика, вақтни назорат қилган ҳолда юриш, югуриш ва ҳ.к.
5. Фонли жисмоний маданият. Бунга гигиеник жисмоний маданият (ерталабки гигиеник гимнастика, сайрлар ва бошқа жисмоний машқлар бўлиб, катта юклама билан боғлиқ бўлмайди) ва реактив жисмоний маданият (фаол туризм, ов, жисмоний маданият, спорт ўйинлари ва кўнгил очишлар) киради.
6. Жисмоиуй-маданият ва бошқа маданият бўлимларининг бирлашган компонентлари:
А) Жисмоний маданият театрлаштирилган шакллари - Жисмоний маданият парадлари, коьргазмали спорт чиқишлари ва ҳ.к..

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish