Мавзу: Инфлациянинг таргетлаш сиёсати
Режа:
Кириш
I боб Инфацион таргетлаш тушунчаси, зарурлиги ва жамиятдаги орни
1.1 инфлацион таргетлашнинг босқичлари
1.2 макроиқтисодий барқарорлик ва ахоли фаравонлигини таминлашнинг заруруий шарт шароитлари.
1.3 инфацион таргетлаш ва унинг ўзига ҳос ҳусусиятлари.
II боб
Жаҳон мамлакатларида олиб бирилаётган пул кредит сиёсати.
2.1 озбекистон республикасида инфлацияни таргетлаш сиёсатида юзага келадиган ҳавф ҳатарлар таҳлили
2.2 инфлациянинг мақсади ва ёналишларини танлашнинг авфзалликлари таҳлили
III боб
Ўзб. Респ. Президентининг инфлацион таргетлаш режимига босқичма босқич отиш орқали пул кредит сиёсатини такомиллаштириш тогрисидаги фармойишининг моҳияти
3.1 инфацион таргетлаш режимини қоллаш
3.2 инфлациянинг таргетлашнинг аналатик модели
КИРИШ
Ҳозирги замон инфляцияси нафақат товарлар ва хизматларга болган баҳоларни мунтазам осиши натижасида пулнинг сотиб олиш қобилиятини пасайиши билан бир қаторда ишлаб чиқариш жараёнидаги номутаносиблик, пул муомаласи, молия ҳамда кредит соҳасидаги салбий омиллар билан таснифланади.
Инфляциянинг юзага чиқишининг асосий сабаблари болиб иқтисодиёт тармоқлари, жамгарма ва истемол, талаб ва таклиф, давлат даромадлари ва харажатлари, хожаликларнинг пул массаси ва унга болган талаби ортасидаги мутаносиблик ҳамда марказий банкнинг кредит експансияси ҳисобланади. Ушбу такидлаб отган омиллар оз моҳиятига асосан инфляцияга, унинг даражасига турлича тасир етиши мумкин.
Иқтисодиётимизнинг жаҳон хожалик ва иқтисодий-молиявий тизимига интеграциялашув жараёни тобора чуқурлашиб бораётганини инобатга оладиган болсак, жаҳон молиявий инқирози, аввало унинг оқибатлари бизга ҳам салбий тасир корсатаётгани ҳақида гапириб отиришнинг ҳеч қандай зарурати болмаса керак, деб ойлайман.
Aввало, инфляцияни жиловламасдан туриб, макроиқтисодий барқарорликка еришиш мумкин емас.
Жаҳон тажрибасини пухта ўрганиб, халқаро експертларни жалб етган ҳолда, монетар сиёсатни такомиллаштириш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш консепсиясини ишлаб чиқишимиз зарур.
Инфлясияни келтириб чиқарувчи асосий омиллар инвестицион фаолликнинг ошиши натижасида иқтисодиётда вужудга келадиган юқори талаб ва тартибга солинадиган нархларнинг либераллаштирилиши бўлиши кутилмоқда. Бунда давлат корхоналарининг ислоҳ қилиниши (ш.ж. хусусийлаштириши) доирасида капитал қўйилмалар ҳажмининг ўсиши инвестицион фаолликни рағбатлантирувчи асосий омил бўлади.
Бундай тасир, авваламбор, умуман дунё бозоридаги талаб ва нархларнинг кескин тушиб кетишида ва табиийки, мамлакатимиз експорт қиладиган маҳсулотларнинг муҳим турларига нисбатан ҳамда експортга ёналтирилган йетакчи тармоқлар ва улар билан боглиқ турдош корхоналар фаолиятида намоён болмоқда. Бу еса, оз навбатида, бутун иқтисодиётимизнинг мутаносиб ва самарали ривожланишига салбий тасир корсатмоқда, козда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш, оз олдимизга қойган мақсадларга еришиш ёлида коплаб муаммоларни тугдирмоқда.
Курс ишининг асосий мақсади Инфлациянинг турлари унинг келиб чиқиш сабаблари ва Озбекистон шароитида уни бартараф етиш ёлларини ишлаб чиқишдан иборат.
Курс ишининг мақсадидан келиб чиқиб қуйидагилар вазифа етиб белгиланди:
Инфляцияниг келиб чиқиш сабабларини органиб чиқиш;
Узбекистоннинг инфляция даражасини таҳлил қилиш;
Озбекистонда инфляцияни камайтиришнинг чора-тадбирларини органиш.
Инфлясион таргетлаш режимини қўллаш макроиқтисодий барқарорлик ва аҳоли фаравонлигини таъминлашнинг зарурий шарти
Макроиқтисодий барқарорлик – иқтисодиётнинг барқарор ўсиши ҳамда аҳоли фаравонлиги ошишининг кафолатидир.
Макроиқтисодий барқарорлик – иқтисодиётнинг барқарор ўсиши ҳамда аҳоли фаравонлиги ошишининг кафолатидир. Мамлакатда инфлясия даражасини пасайтириш Марказий банкларнинг бош мақсадига айланган. Инфлясиянинг юқори даражада намоён бўлиши иқтисодий ўсишнинг секинлашига ва аҳоли даромадларининг реал қийматининг тушиб кетишига олиб келади. Ўзбекистон Республикасининг мустақилликдан кейинги даврида юқори инфлясия даражаси кузатилганлиги ва фақатгина 2003-2016 йилларда инфлясия битта рақам билан ифодаланишига эришган. Аммо 2017 йилдан мамлакатимизда инфлясия даражасининг ошиши кузатилган. Бунга йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларни, ҳусусан кенг қамровли давлат дастурларининг бажарилиши, нақд пул масаласининг хал этилиши, миллий валютамизнинг эркин конвертирланиши таъминланиши ва бошқа шу каби долзарб масалаларни сабаб сифатида келтиришимиз мумкин.
Иккинчи Жаҳон урушидан кейин марказий банкларнинг иқтисодиётдаги аҳамияти кучайиб борди. Улар юқорида келтирган мақсадга эришиш йўлида бир қанча усуллардан фойдаланишган. Жумладан 1970 йиллардаги “нефт инқирози” натижасида кўплаб ривожланган давлатлар иқтисодиётида кузатилган юқори даражадаги инфлясияга Марказий банклар асосан пул массаси ўсишини таргетлаш орқали курашган ва бу ўзининг ижобий натижасини берган. Аммо 1990 йилдан кейин марказий банклар инфлясияни билвосита эмас балки бевосита тартибга солиш учун тўғридан-тўғри инфлясияни таргетлашга ўтишган. Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инфлясия даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5 фоиз даражадаги доимий инфлясион мақсадни (таргет) ўрнатиш йўли билан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб пул-кредит сиёсати механизмларини босқичма-босқич инфлясион таргетлаш режимига ўтказишни ўз олдига мақсад қилиб кўйган. Бунга Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3272-сонли Қарори асос бўлганлигини таъкидлашимиз лозим.
Инфлясион таргетлаш асосидаги ғоя шветсиялик иқтисодчи, капитал, нарх даражаси ва иш хақининг умумий назариясини илмий тадқиқ қилган олим Викселл Кнутга таълуқлидир. К.Викселл 1896 йилда Шветсия иқтисодчилар ассотсиатсиясида Марказий банкнинг бош мақсади миллий валютани товар ва хизматларга нисбатан барқарорлигини таъминлаш ҳисобланиши кераклигини таъкидлаб ўтган. Ўша даврда Марказий банклар миллий валютанинг истеъмол товарларига қараганда олтин нархига нисбатан барқарорлигини сақлашни бош мақсад сифатида билишган. Унинг бу қарашлари 1914 йилга қадар, яъни олтин стандартида инқироз кузатилганига қадар қўллаб-қувватланмаган. 1931 йилда Шветсия Рикс банки бу олимнинг миллий валюта барқарорлигини истеъмол товарларига нисбатан таъминлаш кераклигини амалиётга жорий қилди ва 1931 йил сентябр ойида ўз олдига бош мақсад сифатида мамлакатда нарх барқарорлигини таъминлаш қилиб белгилади. 1938 йилда Шветсия Рикс банки нарх даражасининг барқарорлигини таъминлашга эришиб, истеъмол товарлар нархини 1928 йилдаги нарх даражасига қайтаришга муваффақ бўлган. Шундай қилиб, биз Шветсияни инфлясияни таргетлаган давлатлар ичида биринчилардан бўлганлигини келтиришимиз мумкин. Чунки, инфлясион таргетлаш хусусиятлари билан 1931 йилда Шветсия Рикс банкининг нарх барқарорлигини таъминлаш хусусиятлари бир-бирига жуда яқин ҳисобланади.
Юқорида таъкидлаганимиздек, 1990 йилда Янги Зеландия биринчилардан бўлиб инфлясион таргетлашга ўтган бўлса, 2005 йилга қадар асосан индустриал ривожланган давлатлар Марказий банклари бу каби таргетлашга ўтишган.
2005 йилдан ҳозирги даврга қадар инфлясион таргетлашга ўтган давлатлар қаторида ривожланаётган давлатларнинг улуши катта қисмни ташкил этмоқда.
Охирги йилларда турли давлатлар Марказий банклари валюта курсини таргетлашдан ёки пул массаси ўсишини таргетлашдан кўра тўғридан-тўғри инфлясияни таргетлашни ўз олдига асосий мақсад сифатида белгиламоқда. Ҳусусан, 2010 йилда Халқаро Валюта Фондига аъзо давлатлар Марказий банкларининг 16,4 фоизи инфлясион таргетлаш режимига ўтишган бўлса, 2018 йилга келиб, 21,4 фоиз давлатлар Марказий банклари инфлясион таргетлаш режимини амалиётга қўллашган. Ажабланарлиси бу жараён доимий ўсиш тенденсиясига эга бўлмоқда. Бундан, дунёнинг кўпчилик давлатлари алмашинув курсини таргетлаш эффект бермаётганлигини ва инфлясияни тўғридан-тўғри таргетлаш лозимлигини тан олаётганлиги борасида хулоса чиқарсак бўлади.
Бир қатор мутахассисларнинг фикрига кўра, кўплаб мамлакатларнинг пул-кредит сиёсатини инфлясион таргетлаш сифатида изоҳлаш мумкин. Масалан, Американинг Стендфорск Университетининг машҳур профессори Дж.Тейлор, Америка Қўшма Штатларининг пул-кредит сиёсати инфлясион таргетлашнинг эмпирик қоидаси сифатида тавсифланади, деб ҳисоблайди. Ушбу қоидага биноан, Федерал Захира Тизими ЯИМ ўзгаришининг унинг потенсиал кўрсаткичидан четлашишига ҳамда мавжуд инфлясия даражасининг прогноз кўрсаткичидан четлашишига жавобан, тизимли равишда федерал фонд фоиз ставкани (федерал Фунд Рате) тўғирлаб боради.
Нима учун бир қатор мамлакатлар учун инфлясион таргетлаш режимига ўтиш замон талаби бўлиб қолмоқда? Ўйлаймизки, кўпчилик давлатлар учун, шунингдек аксарият олимлар учун, мамлакатда нархларнинг барқарорлигига (яъни паст ва бир маромдаги инфлясия даражасига) эришиш, иқтисодий ўсишни таъминловчи биринчи омил ҳисобланади. Амалиёт эса шуни кўрсатмоқда-ки, иқтисодий сиёсатнинг, яъни бандликнинг юқори даражаси ёки ялпи ишлаб чиқаришнинг ўсиши каби мақсадларга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар, барқарор нархлар тамойилига зид келмоқда. Баъзи бир иқтисодчилар, пул-кредит сиёсати ёрдамида бирданига бир неча мақсадларда ҳаракат қилиши, инфлясиянинг ўсишига олиб келади, деб ҳисоблайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сонли “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш бўйича бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланди. Хусусан, мазкур Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ички нархларнинг барқарорлигини таъминлашда ўрта муддатли истиқболда пул-кредит сиёсати мақсадларига эришиш принцип ва механизмларини хорижий марказий банклари томонидан қўлланиладиган инфлясиявий таргетлаш режимига ўтиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Инфлясион таргетлаш, инфлясия ҳали ўзи ҳақида билдирмасдан туриб, инфлясион чоралар кўриш имконини беради. Иқтисодий назарияга кўра, инфлясион таргетлаш етарли даражада оддий жараён ҳисобланади. Унинг моҳияти қуйидигидан иборат: Марказий банк кутилаётган инфлясия динамикасининг прогнозини белгилайди; инфлясион прогноз инфлясиянинг мақсадли кўрсаткичлари (имкон қадар эришилиши кутилаётган) билан таққосланади; инфлясион прогноз ҳамда инфлясиянинг мақсад кўрсаткичлари ўртасидаги фарқ пул-кредит сиёсатида қанчалик тузатишлар олиб борилиши кераклиги ҳақида дарак беради. Инфлясион таргетлашнинг моҳияти шундан иборатки, бунда Марказий банк инфлясиянинг мақсадли кўрсаткичини белгилайди, ва унга эришиш учун барча инструментлардан фойдаланади. Инфлясион таргетлашдан фойдаланаётган мамлакатлар, Марказий банклар мурожаат қиладиган стандарт усулларга қараганда пул-кредит сиёсатининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради, деб ҳисоблайдилар.
Инфлясион таргетлаш икки асосий шартнинг бажарилишини талаб қилади. Биринчидан, Марказий банк мустақил пул-кредит сиёсатини олиб бориш учун етарли даражада автономияга эга бўлиши лозим. Марказий банкларнинг ҳеч бири хукумат таъсиридан тўлиқ ҳоли бўлиши мумкин эмас, у ҳеч бўлмаса инфлясиянинг мақсадли даражасига эришиш учун зарур бўладиган режалаштирилган инструментларни танлашда эркинликка эга бўлиши мақсадга мувофиқдир. Биринчи шартни бажариш учун, мамлакат “фискал устунлик” тамойилидан бош тортиши, яъни бюджет-солиқ сиёсати пул-кредит сиёсатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги керак. Фискал устунликдан бош тортиш деганда хукумат кенг даромад базасига эга эканлигини ва доимий равишда сенораждан келадиган даромадларга таянмаслиги назарда тутилади.
Ўзбекистон Республикаси мисолида, бошқа ривожланаётган давлатлар сингари, ёқилғи маҳсулотлари нархлари, электр-энергия нархлари ва бошқа шу каби бирламчи маҳсулотлар нархлари Молия вазирлиги томонидан белгиланади. Қизиқарли жиҳати шундаки, бу каби товарлар аксарият ишлаб чиқарилаётган товар ва хизматлар тан нархида ўтиради. Демак, бу каби бирламчи товарлар нархларининг ошиши мамлакатда умумий нарх даражасининг ошишига олиб келади. Яъни фискал устунлик давом этаверса, бюджет-солиқ сиёсати инфлясион босимни кучайтиради, бу эса пул-кредит сиёсатининг самарадорлигини тушириб юборади. Иқтисодий тил билан айтганимизда бу йўл билан инфлясиянинг вужудга келиши номонетар инфлясия дейилади.
Шундай экан, Марказий банк инфлясион таргетлашга ўтиши икки хил шаклда амалга оширилади. Айрим давлатларда инфлясион таргетлашга фақат Марказий банк жавобгар ҳисобланса, кўпгина ривожланаётган давлатларда инфлясион таргетлашни Марказий банк ҳукумат билан бирга амалга оширади. Бизнинг мамлакатимизда ҳам инфлясион таргетлашни Марказий банк ҳукумат билан биргаликда амалга оширади. Бунинг тасдиғи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёзевнинг 2019 йил 18 ноябрдаги “Инфлясион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-5877-сонли Фармонида Молия вазирлигига, Энергетика вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020-2021 йилларда тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни, инфлясия мақсадларига таъсирини ҳисобга олган ҳолда эркинлаштириш графигини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилганлигини келтиришимиз мумкин.
Инфлясион таргетлашнинг самарадорлигини белгилаб берувчи иккинчи шарт, Марказий банк бошқа, яъни пул массаси ўсиши, бандлик даражаси ёки валюта алмашинув курси каби иқтисодий кўрсаткичларни таргетлашдан воз кечишидан иборат. Масалан, агар Марказий банк бошқариладиган валюта курси режимини сақлаб турган бўлса, замонавий шароитларда халқаро капиталларнинг юқори ҳаракатчанлиги билан у бир вақтнинг ўзида инфлясион таргетлашдан фойдалана олмайди. Гап шундаки, Марказий банк икки ёки ундан ортиқ мақсадларни ушлаб турган бўлса, вазият ёмонлашганда уларнинг қайси бирини афзал кўришини, бозор билмайди. Бизнинг фикримизча, Марказий банк танлаши керак: ёки бошқариладиган алмашинув курс режимини қўллаш, ва бу билан инфлясион мақсаддан бош тортиши, ёки инфлясион таргетлаш режимини қўллаб, бошқариладиган алмашинув курси режимидан воз кечиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сонли “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш бўйича бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланди. Хусусан, мазкур Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ички нархларнинг барқарорлигини таъминлашда ўрта муддатли истиқболда пул-кредит сиёсати мақсадларига эришиш принцип ва механизмларини хорижий марказий банклари томонидан қўлланиладиган инфлясиявий таргетлаш режимига ўтиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Марказий банк олдида мустақилликдан кейин яна бир мақсад доим бўлган. Бу миллий валютанинг хорижий валюта курсига нисбатан алмашинув курсидир. Биз каби ривожланаётган давлатларда миллий валюта алмашинув курси доим марказий банклар олдидаги муҳим вазифалардан бири бўлиб келмоқда. Хатто 2017 йил 5 сентябрда миллий валюта курсининг эркинлаштирилиши ҳамда унинг эркин алмашинувини йўлга қўйилишига қарамасдан, Марказий банк доим интервенсия ўтказиш орқали унинг алмашинув курсини эътибордан четда қолдиргани йўқ.
Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан миллий валютада АҚШ долларига нисбатан алмашинув курси пасайишининг олдини олиш мақсадида 2017 йил 2847,8 млн. АҚШ доллари миқдорида соф интервенсия амалга оширган бўлса, 2018 йилда 3162,4 млрд.АҚШ доллари миқдорида ҳамда 2019 йилнинг икки чорагида 1572,4 млрд. АҚШ доллари миқдорида соф интервенсия ўтказган.
Ўзбекистон Республикаси охирги 2 йилда доимий равишда амалга оширилган интервенсия натижасида валюта захирасининг камайиши ва бу ҳолатнинг доимийлигини инобатга олиб 2019 йил август ойи охирида валюта курсини эркин сузиб юрувчи курсга ўтказди. Аммо шунга қарамай Марказий банк миллий валюта курсини қўллаб-қувватлашни тўхтатгани йўқ. Ҳусусан, 2019 йил сентябр ойида 188 млн. АҚШ доллари миқдорида соф интервенсия ўтказган.
Бу билан айтишимиз мумкинки, Марказий банк инфлясияни таргетлашга ўтаётганлигига қарамасдан миллий валюта алмашинув курсини эътибордан четда қолдиргани йўқ.
Бироқ Марказий банкнинг чегараланмаган эркинлиги жамият учун ортимал ҳисобланмайди. Ҳусусан, ХВФ мутахассислари пул-кредит ва бюджет-солиқ сиёсатининг ўзаро бир-бирига таъсирини моделлаштириб, жамиятнинг фаровонлиги нуқтаи назаридан – Марказий банк томонидан мамлакатда ялпи ишлаб чиқаришнинг ўсиш заруратини ҳисобга олган ҳолда оптимал инфлясион мақсадларга эришиш энг яхши қарор бўлади, деган фикрга келдилар.
Икки асосий талаб қондирилгач, назарий жиҳатдан мамлакатлар инфлясион таргетлашдан фойдаланишга киришишлари мумкин. Амалиётда эса, инфлясион таргеташга масъул ташкилотлар бир қатор тайёргарлик чоралари кўришлари лозим, ҳамда таҳлилий модел яратиш уларнинг ичидан асосийси ҳисобланади. Инфлясион таргетлаш икки компонентни ўз ичига олган етарли даражадаги оддий таҳлилий моделга асосланади. Биринчи компонент – бу иқтисодиёт қандай ишлаётганлигини, унга пул-кредит сиёсати қандай таъсир кўрсатаётганлигини тасвирловчи моделдир. Иккинчи компонент – устувор аҳамият бериладиган, Марказий банкнинг якуний мақсадларини, яъни мақсадли функсияси тасвирланишини намоён этади. Биринчи иқтисодий моделда Марказий банк пул-кредит сиёсатининг инструментларидан бирини қўллаган ҳолда, мисол учун қайта молиялаштириш фоиз ставкасини, маълум бир даврдан сўнг ЯИМга импулс реакцияси ўрганилади. Ўз навбатида ЯИМнинг ўзгариши (ёки ҳақиқий ЯИМнинг ўзининг потенсиал қийматидан оғиши) маълум бир давр ўтиб инфлясияга ҳам таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, қайта молиялаштириш ставкасининг ўзгариши ялпи талаб ва ялпи таклифга таъсир этган ҳолда маълум даврдан кейин мамлакатда инфлясиянинг ўзгаришига олиб келади.
Моделнинг иккинчи таркибий қисми, Марказий банкнинг мақсадли функсияси – икки йўналишда ҳаркатланади. Биринчидан, Марказий банк маълум берилган кўрсаткич атрофида инфлясияни барқарорлаштиришга интилади. Иккинчидан, Марказий банк иқтисодий ўсишни максимал ўсиш потенсиали кўрсаткичи атрофида барқарорлаштиришни истайди. Ишлаб чиқариш ёки иш билан бандлик каби реал сектордаги ўзгарувчанларни барқарорлаштириш Марказий банкнинг якуний мақсадлари рўйхатига ҳар доим ҳам киравермайди. Бироқ, амалиётда Марказий банк реал секторнинг ортиқча тебранишларидан қутулишга ҳаракат қилади. Инфлясион таргетлаш, Марказий банкни реал сектор муаммолари қизиқтирмаган пайтда, “қаттиқ” даражасидан, ушбу реал сектордаги кескин тебранишларни силлиқлаштириш истаганда, “эгилувчанлик” даржасигача ўзгариши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш фоиз ставкаси ўзгаришининг иқтисодиётга таъсирига баҳо берадиган бўлсак, ушбу асосий фоиз ставканинг реал иқтисодиётга таъсири ва бунинг натижасида мамлакатдаги инфлясия даражасига таъсири кучли эканлиги шубҳа остида қолмоқда. Ҳусусан, мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга асосий талабнинг аҳоли томонидан билдирилишини инобатга олсак, тижорат банклари томонидан истеъмол кредитларининг ЯИМга нисбати 5-6 фоиз атрофида эканлиги Марказий банк фоиз ставкаси ўзгаришининг аҳоли талабига таъсирини сусайтириб юбормоқда. Шунингдек, тижорат банклари томонидан жами иқтисодиётга ажратилган кредитларининг ЯИМга нисбати 40-45 фоиз атрофида бўлиши, тадбиркорларнинг инвестицион харажатларига фоиз ставка орқали таъсири сустлигини билдиради. Шу билан бирга тижорат банкларининг умумий активлари ЯИМнинг 50 фоизини ташкил этиши Марказий банк тижорат банклари орқали иқтисодиётдаги ялпи талабга таъсири ҳамда бунинг натижасида мамлакатдаги инфлясия даражасига таъсири пастлигини келтириб чиқармоқда.
Марказий банк инфлясион таргетлаш режимини қўллаш жараёнида оралиқ мақсад сифатида аҳолининг ҳамда юридик шахсларнинг инфлясион кутилмаларидан оралиқ мақсад сифатида фойдаланади. Шундай экан Марказий банк доимий аҳоли ва юридик шахсларнинг инфлясион кутилмаларини таҳлил қилиб бориш инфлясион таргетлашнинг зарурий шарти ҳисобланади. Шунинг учун ҳам айрим иқтисодий адабиётларда инфлясион таргетлашни (инфлатион таргет) инфлясион прогнозлашни таргетлаш (инфлатион фореcаст таргетинг) деб ҳам аташади.
Ривожланаётган мамлакатлар инфлясион таргетлаш режими қўлланадими? – деган саволни ўз олдимизга қўйишни мақсадга мувофиқ деб билдик. Ривожланаётган давлатлар пул-кредит сиёсати ва молиявий бозорлари бир-биридан фарқ қилади. Бир томондан, сўнгги вақтда ушбу давлатлар иқтисодиётида бир-бирига ўхшаш ўзгаришлар юз бермоқда. Ҳусусан, молия секторидаги ислоҳотлар, халқаро капитал бозорларига кириши, пул-кредит сиёсатининг билвосита инструментларига ишончнинг ортиши каби ўзгаришлар билан тавсифланмоқда. Бироқ, бошқа томондан эса ривожланаётган мамлакатлар баъзан фоиз ставкаларининг даражаси, ички молия бозорининг ривожланиш даражаси, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар каби кўрсаткичлари билан кескин тарзда бир-биридан фарқ қилмоқда. Натижада, нафақат инфлясион таргетлашдан фойдаланиш имкониятларини баҳолаш, балки ривожланаётган мамлакатларнинг мақбул таснифланишини олиб бориш ҳам қийин бўлиб қолади. Натижада, таҳлил ҳозирча ноаниқ эмпирик тадқиқотларга эмас, балки умумий дискуссион мулоҳазаларга асосланмоқда.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, фискал устунликдан озод бўлиш ва иқтисодий сиёсатнинг, ҳусусан валюта курсини бошқариш каби бошқа мақсадларга нисбатан қаттиқ мажбуриятларнинг қўйилмаганликлари инфлясион таргетлашга ўтишнинг зарурий шарт-шароитлари сифатида намоён бўлмоқда.
Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, маркоиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодий ўсиш ва инфлясия даражасининг оптимал барқарорлигига эришиш хозирги замон иқтисодиётининг долзарб масалаларидан бири ҳисобланиб, бу йўлда мамлакатда фискал ва монетар сиёсат олиб борилади. Ривожланган давлатлар тажрибасини эътибор қаратсак, АҚШ ва кўпгина Европа давлатларида монетар сиёсатга катта устунлик берилган бўлса, яъни Марказий банк иқтисодиётда доминант ҳисобланса, Осиё давлатларида, ҳусусан Япония, Жанубий Корея, Хитой каби давлатларда ҳамда Росссия ва бизда ҳам фискал сиёсатга катта аҳамият берилиб келмоқда. Аммо 2017 йилдан эътиборан Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлари, жумладан 2017 йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3270-сонли қарори, 2017 йил 13 сентябрдаги “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3272-сонли қарори, 2019 йил 18 ноябрдаги “Инфлясион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-5877-сонли фармони Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг иқтисодиётни тартибга солишдаги аҳамиятини янада оширди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги янги таҳрирда қабул қилинган “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги ЎРҚ-573-сонли қонуни валюта муносабатларини тартибга солишда Марказий банкга катта эркинлик берилган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 ноябрдаги янги таҳрирда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Марказий банк тўғрисида”ги ЎРҚ-582-сонли қонуни Марказий банк бош мақсадини аниқ белгилаб берган бўлиб, бунда унинг бош мақсади мамлакатда нарх барқарорлигини таъминлаш эканлиги келтирилган.
Инфлясион таргетлашнинг самарадорлигини белгилаб берувчи иккинчи шарт, Марказий банк бошқа, яъни пул массаси ўсиши, бандлик даражаси ёки валюта алмашинув курси каби иқтисодий кўрсаткичларни таргетлашдан воз кечишидан иборат. Масалан, агар Марказий банк бошқариладиган валюта курси режимини сақлаб турган бўлса, замонавий шароитларда халқаро капиталларнинг юқори ҳаракатчанлиги билан у бир вақтнинг ўзида инфлясион таргетлашдан фойдалана олмайди. Гап шундаки, Марказий банк икки ёки ундан ортиқ мақсадларни ушлаб турган бўлса, вазият ёмонлашганда уларнинг қайси бирини афзал кўришини, бозор билмайди. Бизнинг фикримизча, Марказий банк танлаши керак: ёки бошқариладиган алмашинув курс режимини қўллаш, ва бу билан инфлясион мақсаддан бош тортиши, ёки инфлясион таргетлаш режимини қўллаб, бошқариладиган алмашинув курси режимидан воз кечиш лозим.
Ўйлаймизки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мамлакат иқтисодиётида нарх барқарорлигини таъминлашда муҳим икки зарурий шартга эътибор қаратиши лозим.
Булар, биринчидан иқтисодий ўсиш ва инфлясия даражаси ўртасидаги оптимал балансга эришиш ҳамда иккинчидан инфлясиянинг прогноз кўрсаткичи билан унинг мақсадли кўрсаткичи ўртасидаги тавофутни камайтиришда Марказий банк пул-кредит сиёсати трансмиссион механизми ривожланган бўлиши мақсадга мувофиқдир. Чунки ривожланган давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда Марказий банк “арсенал”ида инфлясияга етарлича таъсир кўрсатадиган трансмиссион механизм каналларини ривожлантириш ҳаётий муҳим ва долзарб саналади
Инфлятсион таргетлаш бу нима?
Ҳозирги кунда инфлятсион таргетлаш пул-кредит сиёсатини олиб боришнинг энг оммабоп усулларидан бири бо'либ, ушбу усул жаҳондаги 40 дан ортиқ мамлакатларда қо'лланилмоқда.
“Таргет” со'зи инглиз тилидан олинган бо'либ, “мақсад” деган ма'нони англатади. Инфлятсион таргетлаш режимида инфляциянинг мақсадли ко'рсаткичи (таргет) о'рнатилади.
19
Инфляциянинг мақсадли ко'рсаткичи (таргети)га эришиш учун пул-кредит сиёсати механизмлари босқичма-босқич ушбу режимга о'тказилиб, инфляцияни пасайтиришда самарали инструмент сифатида фойдаланилади.
О'з навбатида, ушбу режимнинг қо'лланилиши нархлар барқарорлигини та'минлаш орқали о'рта муддатли истиқболда мустаҳкам ва барқарор иқтисодий о'сиш учун қо'шимча шароитлар яратиши мумкин.
Шу билан бирга, Марказий банк инфляция даражасининг энг мос мақсад (таргет)ини аниқлаб олиб, унга пул-кредит сиёсати инструментларини қо'ллаш, иқтисодий ривожланишни мунтазам таҳлил қилиш ва пул-кредит сиёсати режаларини кенг ёритиш орқали эришади.
Бу режим о'зининг қабул қилинган стандартлари ва тартибларига эга. Масалан, макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш тизимидан кенг фойдаланган ҳолда қарор қабул қилиш, сузувчи валюта курсидан фойдаланиш, коммуникациявий сиёсат тамойиллари, валюта интервенсияси стратегияси ва бошқалар.
Марказий банк инфляциянинг эришилиши зарур энг мос мақсад (таргет)ини (масалан, инфляциянинг 5 фоизли даражасига эришиш) о'рнатиб, ушбу таргетни пул-кредит сиёсати инструментларидан фойдаланган ҳолда сақлаши лозим.
Инфлясион таргетлашнинг самарадорлигини белгилаб берувчи иккинчи шарт, Марказий банк бошқа, яъни пул массаси ўсиши, бандлик даражаси ёки валюта алмашинув курси каби иқтисодий кўрсаткичларни таргетлашдан воз кечишидан иборат. Масалан, агар Марказий банк бошқариладиган валюта курси режимини сақлаб турган бўлса, замонавий шароитларда халқаро капиталларнинг юқори ҳаракатчанлиги билан у бир вақтнинг ўзида инфлясион таргетлашдан фойдалана олмайди. Гап шундаки, Марказий банк икки ёки ундан ортиқ мақсадларни ушлаб турган бўлса, вазият ёмонлашганда уларнинг қайси бирини афзал кўришини, бозор билмайди. Бизнинг фикримизча, Марказий банк танлаши керак: ёки бошқариладиган алмашинув курс режимини қўллаш, ва бу билан инфлясион мақсаддан бош тортиши, ёки инфлясион таргетлаш режимини қўллаб, бошқариладиган алмашинув курси режимидан воз кечиш лозим.
Нархлар барқарорлигини та'минлаш инфлятсион таргетлаш режимига о'тишда самарали усуллардан бири бо'либ, у о'з навбатида, "О'збекистон Республикаси Марказий банки то'г'рисида"ги Қонунга мувофиқ, Марказий банкнинг банк тизими ва то'лов тизимлари ишлашининг барқарорлигини та'минлаш сингари асосий мақсадлари қаторида туради.
Нима учун аксарият мамлакатлар инфлятсион таргетлаш режимини тадбиқ этмоқда?
21Гап шундаки, паст даражадаги ва прогоноз қилинадиган (барқарор) инфляция мамлакатда барқарор иқтисодий о'сиш учун жуда зарурий омил ҳисобланади. Бинобарин, инфлятсион кутилма тижорат банклари томонидан кредит ажратишда ундаги фоиз ставкасига қо'шилади ҳамда юқори инфлятсион кутилма кредит фоиз ставкасининг юқори бо'лишига олиб келади.
Шундай қилиб, тадбиркорлар қарз маблаг' (кредит)лардан фойдаланганликлари учун ҳисобланган фоиз ставкаларининг юқори (юқори инфляция та'сирида) бо'лиши, уларни қайтариш билан бог'лиқ то'ловларга та'сир қилади.
Агар фоиз ставкалари (кредит учун ҳисобланган) юқори бо'лса, тадбиркорлар камроқ кредит оладилар. Бу эса уларнинг инвестициявий қобилиятига та'сир этган ҳолда, узоқ муддатли иқтисодий о'сишга салбий та'сир қилади. Зеро, биз бугун киритаётган инвестициялар - эртанги кунда товар ва хизматларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш манбаларини яратишда муҳим восита бо'либ хизмат қилади.
Барқарор иқтисодий о'сиш учун паст даражадаги ва прогоноз қилинадиган (барқарор) инфляция марказий банклар учун зарурий шартлардан бири ҳисобланади.
Шу сабабли, паст даражадаги ва прогноз қилинадиган (барқарор) инфляцияни та'минлаш аксарият марказий банклар томонидан уларнинг узоқ муддатли мақсади (таргет) сифатида белгиланади.
Нима учун инфлятсион таргетлаш режимидан фойдаланиш керак?
Инфлятсион таргетлаш режими бир неча макроиқтисодий мақсадларга эришиш имконини беради:
нархларнинг кескин ошиши ва юқори инфляцияни олдини олиш;
пул бозорини шакллантириш, пул бозорини сегментлаш сабабларини бартараф этиш;
ички ва ташқи омилларни ҳисобга олган ҳолда, аҳоли ва тадбиркорларнинг то'лов қобилиятини қо'ллаб-қувватлаш ҳамда молия секторининг барқарорлигини та'минлаш.
Инфлятсион таргетлаш режими қандай амалга оширилади?
Инфлятсион таргетлаш режимини амалга ошириш учун, биринчи навбатда, қуйидаги шартлар бажарилиши зарур:
инфляциянинг доимий таргетини белгилаш ва уни кенг жамоатчиликка етказиш (инфляция, унинг омиллари ҳамда ко'зланган инфлятсион таргет ҳақида аҳолини мунтазам равишда хабардор қилиш)
инфлятсион жараёнларни бошқариш ва пул бозорида фоиз ставкаларини тартибга солиш мақсадида пул-кредит сиёсати бо'йича инструментлардан (РЕПО ва валютавий своп ауксионлари, депозит ауксионлари, ҳамда Марказий банк облигатсияларини жойлаштириш бо'йича ауксионлар) кенг миқёсда фойдаланиш;
пул-кредит сиёсати соҳасида обектив қарорлар (хо'жалик юритувчи субектлар ҳолатини таҳлил қилиш: уй хо'жаликлари соҳаси, тадбиркорлик соҳаси, давлат бошқаруви соҳаси ва ташқи дунё) қабул қилиш учун батафсил макроиқтисодий таҳлил қилиш ҳамда ички ва ташқи бозорларда мавжуд бо'лган очиқ ма'лумотларни ҳисобга олган ҳолда прогнозлаш;
пул-кредит сиёсати мақсадлари (нархлар барқарорлиги, кредитларнинг оммабоплиги, паст даражадаги инфляция, аҳолининг миллий валютага бо'лган ишончини ошириш ва ҳоказо)ни кенг жамоатчиликка етказиш учун коммуникациявий сиёсатни такомиллаштириш, макроиқтисодий ҳолатни прогноз қилиш имкониятини та'минлаш ҳамда бозор иштирокчилари ишончини шакллантириш.
Инфлятсион таргетлаш режими шароитларида пул-кредит сиёсатининг қандай инструментлари қо'лланилади?
22
Инфлятсион таргетлаш режимида инфляция даражасини ушлаб туриш учун пул-кредит сиёсатининг асосий инструментларидан бири бо'либ, Марказий банк томонидан белгиланадиган асосий ставка ҳисобланади. Марказий банк асосий ставкани о'згартириш орқали тижорат банклари томонидан омонат ва кредитлар бо'йича таклиф этиладиган фоиз ставкаларига та'сир ко'рсатиши мумкин. Бу о'з навбатида, умумий талаб орқали иқтисодиётдаги нарх даражасига та'сир ко'рсатади.
Ўзбекистонда инфлятсион таргетлаш режими
Юқоридагилардан келиб чиқиб, инфлятсион таргетлаш деганда – олдиндан белгиланадиган инфляция даражаси (таргет)ни кенг жамоатчиликка э'лон қилиш, ҳамда ушбу ко'рсаткичга эришиш ва уни сақлаб қолиш жараёни тушунилади.
О'збекистон Республикаси Марказий банки томонидан инфлятсион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтилаётган бо'либ, 2023 йилда 5 фоиз даражадаги инфлятсион мақсад (таргет)га эришиш режалаштирилган.
Инфлясион таргетлаш ва унинг ўзига хос хусусиятлари
26.12.2019 11:49 2.7К
Халқаро валюта фондининг расмий статистик маълумотларига кўра, 2018 йилда инфлясион таргетлаш режмини қўллаётган мамлакатлар сони 41 та бўлиб, унинг 30 таси ривожланаётган мамлакатлардир.
Инфлясион таргетлаш ва унинг ўзига хос хусусиятлари
Халқаро валюта фондининг расмий статистик маълумотларига кўра, 2018 йилда инфлясион таргетлаш режмини қўллаётган мамлакатлар сони 41 та бўлиб, унинг 30 таси ривожланаётган мамлакатлардир.
ХВФ экспертларининг фикрига кўра, инфлясион таргетлашдан пул-кредит сиёсатининг индикатори сифатида фойдаланиш учун иккита шароит мавжуд бўлиши лозим. Биринчидан, Марказий банк мустақил пул-кредит сиёсатини амалга ошириш имкониятига эга бўлиши лозим. Марказий банк ҳукумат мақбул деб ҳисоблаган инфлясия даражасига эришиш учун монетар инструментларни эркин танлаш ҳуқуқига эга бўлиши лозим. Мамлакатда бюджет-солиқ сиёсатининг талаблари пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқишда устувор йўналишлар сифатида инобатга олинмаслиги лозим. Бошқача қилиб айтганда, мамлакатда «бюджет гегемонлиги» тушунчаси мавжуд бўлмаслиги лозим.
Иккинчидан, инфлясиянинг мақсадли кўрсаткичи индикатор сифатида танлаб олиниши учун иш ҳақининг ўсиши, аҳоли бандлиги даражаси ва алмашув курси бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланмаслиги лозим. Бунинг сабаби шундаки, миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан курсининг белгиланиши Марказий банкни, ўзининг пул-кредит сиёсатини, ана шу кўрсаткични бажариш учун мослаштиришга мажбур қилади. Бу эса, ўз навбатида, Марказий банкка инфлясиянинг мақсадли кўрсаткичини таъминлаш учун монетар инструментлардан эркин ва тўлиқ фойдаланиш имконини бермайди. Натижада, пул-кредит сиёсатининг тактик мақсадларининг мазмунида икки ёқламалик, қарама-қаршилик юзага келади.
Инфлясион таргетлаш муваффақиятли қўлланилган давлатлар сифатида Янги Зеландия, Канада, Буюк Британия, Финландия, Шветсия, Австралия ва Испания тилга олинади.
Австралия, Финландия ва Шветсияда Марказий банк инфлясиянинг мақсадли кўрсаткичини ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаш хусусидаги розилигини олмасдан туриб эълон қилган.
Канада ва Янги Зеландияда мақсадли кўрсаткичга эришиш учун 18 ойлик муддатни белгиланган. Мазкур муддат тугагандан сўнг, инфлясиянинг даражасини босқичма-босқич пасайтириш мақсадида, Янги Зеландияда яна 12 ойлик, Канадада – 18 ойлик муддат белгиланган.
Белгиланган янги муддатлар тугагандан сўнг ҳар иккала мамлакатда инфлясиянинг мақсадли кўрсаткичини таъминлашга муваффақ бўлинди ва ҳар иккала мамлакатда яна беш йиллик даврга инфлясиянинг мақсадли кўрсаткичи белгиланган.
Австралия, Финландияда инфлясиянинг мақсадли кўрсаткичи аниқ даража сифатида олинган.
О'збекистон Республикаси Марказий банки томонидан инфлятсион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтилаётган бо'либ, 2023 йилда 5 фоиз даражадаги инфлятсион мақсад (таргет)га эришиш режалаштирилган.
Канада, Янги Зеландия, Шветсия, Буюк Британияда инфлясия бўйича мақсадли кўрсаткич йўлакча сифатида белгиланган.
Россия Марказий банки томонидан қўлланилаётган инфлясион таргетлаш режимида 2017 йилнинг охирига бориб, инфлясиянинг йиллик даражасини 4 фоизга етказиш мақсади қўйилган эди. 2016 йилда амалга оширилган чора-тадбирлар ушбу мақсадга эришиш имкониятини юзага келтирди. Яъни, 2016 йилнинг якунига келиб, Россияда инфлясиянинг йиллик даражаси 5,4 фоизни ташкил қилди. Ҳолбуки, 2015 йил 31 декабр ҳолатига кўра, Россияда инфлясиянинг йиллик даражаси 12,9% бўлган эди.
2016 йилнинг июн ойига келиб, инфлясиянинг даражасини сезиларли даражада пасайтиришга эришилганлиги Россия Марказий банкига қайта молиялаш ставкасини пасайтириш имконини берди.
Россияда 2016 йилда инфлясион таргетлаш самарасини таъминлаган омиллар қуйидагилардан иборат:
Табиий монополиялар маҳсулотлари ва хизматлари баҳоларининг паст ўсиш суръатларини таъминланганлиги. 2016 йилда мазкур баҳоларнинг ўсиш суръати 1,3 фоизни ташкил этди.
Миллий валютанинг номинал алмашув курсининг барқарор бўлганлиги (2016 йил давомида 1 АҚШ долларини 64-67 рубл даражасида бўлиши таъминланди.).
Пул массасининг паст даражадаги ўсиш суръатининг таъминланганлиги. 2016 йилда пул массасининг ўсиш суръати (М2 пул агрегати бўйича) 9,2 фоизни ташкил этди. 2015 йилда ўсиш суръати 11,5 фоизни ташкил этган эди.
Захира фонди маблағлари ҳисобидан давлат бюджети дефитситини молиялаштириш орқали пул базасининг кўпайишига йўл қўйилмаганлиги (2015 йилда йўл қўйилган эди).
Қозоғистонда инфлясиянинг мақсадли кўрсаткичи ўрта муддатли даврга мўлжалланганлиги сабабли, эконометрик таҳлил чораклик даврдаги маълумотлар таҳлили асосида амалга оширилмоқда.
Шунингдек, прогнознинг аниқлик даражасини ошириш учун аҳоли ўртасида, инфлясион ва девалватсион кутишларни баҳолаш мақсадида, сўровлар ўтказилмоқда.
Ҳозирги даврда, Қозоғистонда инфлясион таргетлаш режими қўлланилаётганлиги сабабли миллий валютанинг алмашув курси бўйича мақсади кўрсаткичлар белгиланмаган. Миллий валюта-тенге эркин сузиш режимига эга.
Инфлясион таргетлаш режимига ўтиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантиришнинг замонавий, инновацион ривожланиш йўлига ўтиш босқичида инфлясияга қарши курашнинг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда.
Тўлиқ инфляцияни таргетлашни қўллайдиган мамлакатларда бозор иштирокчилари унга жуда ишонч билдирадилар. Инфляция даражалари аниқ белгиланади ва унга қатъий амал қилинади. Натижада Марказий банк ҳам қўйилган мақсадга эришиш борасида жуда катта масъулиятга эга бўлади ва уни амалга оширади. Тўлиқ инфляцияни таргетлаш режимини илк бор Янги Зеландия қўллай бошлаган. Бугунги кунга келиб эса, тўлиқ инфляцияни таргетлаш режимини фақатгина Бразилия, Канада, Чехия, Норвегия, Польша,
Швеция, Буюк Британия, Жанубий Африка каби давлатлар қўллашади.
Инфляцияни таргетлаш қонунларига биноан тўлиқ инфляцияни таргетлаш режимида мақсадли йўналиш оралиғи жуда ҳам тор бўлиб, бу кўрсаткич 0-3% оралиғида деб белгиланган.
Эклектик инфляцияни таргетлаш режими инфляцияни маълум даражада паст суръатларда ушлаб туришга имкон беради. Лекин, эклекти инфляцияни таргетлаш режимида мақсадли даражага эришиш борасидаги аниқлик тўли инфляцияни таргетлаш режимига қараганда пастроқ бўлади. Эклектик инфляцияни таргетлаш режимини кўпроқ юқори молиявий барқарорликга эга
бўлган мамлакатларда қўллаш мумкин. Бу эса ўз ўрнида бошқа иқтисодий ўсиш, тўлов баланси, бандлик каби макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳам барқарор ушлаб туришга ёрдам беради. Эклектик инфляцияни таргетлаш режимини 20 дан ошиқ мамлакатлар амалиётда қўлламода, улар қаторига
Индонезия, Руминия, Сингапур, Словакия, Швейтсария, Япония ва бошалар. Йенгиллаштирилган инфляцияни таргетлаш режими ўтиш режими сифатида ам ўлланилади. Кўп олларда инфляцияни таргетлаш режиминнг бу тури ривожланаётган мамлакатларда тузилмавий иқтисодий ислоҳотлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сонли “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш бўйича бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланди. Хусусан, мазкур Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ички нархларнинг барқарорлигини таъминлашда ўрта муддатли истиқболда пул-кредит сиёсати мақсадларига эришиш принцип ва механизмларини хорижий марказий банклари томонидан қўлланиладиган инфлясиявий таргетлаш режимига ўтиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877-сонли “Инфлясион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, илғор хориж тажрибасига таянган ҳолда, инфлясион таргетлаш режимини жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги йўналишларга қаратилган мувофиқлаштирилган тайёргарлик ишларини амалга ошириш вазифаси қўйилди:
– инфлясиянинг номонетар омиллари ролини босқичма-босқич пасайтириш, шу жумладан, тарифларни тартибга солишни ислоҳ қилиш, иқтисодиётнинг реал секторида таркибий иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш ва ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш;
– Марказий банкнинг макроиқтисодий таҳлил ва коммуникация сиёсати сифатини ошириш;
– регуляторнинг кредит бозорига самарали таъсир этишини таъминлаб берувчи, пул бозорини тартибга солишнинг янги инструментларини жорий этиш.
Мазкур Фармонга асосан, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш учун иқтисодиётни тартибга солишнинг бозор механизмлари ва инструментларини қўллашни кенгайтириш, шунингдек, пул-кредит сиёсати самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инфлясия даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5 фоиз даражадаги доимий инфлясион мақсадни (таргет) ўрнатиш йўли билан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб пул-кредит сиёсати механизмларини босқичма-босқич инфлясион таргетлаш режимига ўтказишни таъминлаш талаби қўйилди.
Шунингдек, Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Марказий банкининг инфлясияни пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича биргаликдаги ҳаракатлари консепсияси тасдиқланди ва ушбу Консепсияга мувофиқ, 2020 йилда инфлясияни пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» маъқулланди.
Шуниси аҳамиятлики, Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб тижорат банклари томонидан (миллий валютада) янгидан бериладиган барча турдаги кредитлар, шу жумладан давлат дастурлари доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкалари Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган даражада белгиланади (ипотекани кредитлаш бўйича давлат дастурлари ҳамда пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларини етиштириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга ажратиладиган кредитлар бундан мустасно) ва 2021 йил 1 январдан, зарур ҳолларда, фоиз харажатларининг маълум бир қисмини компенсатсия қилиш механизмларини жорий этиш орқали тижорат банкларига фоиз ставкаларини мустақил белгилаш ҳуқуқини берган ҳолда кредитларни имтиёзли фоиз ставкаларида бериш амалиёти бекор қилинди.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз тарихида биринчи марта давлат бюджети тақчиллиги бўйича меъёрий талаб жорий этилди. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига фискал баланс тақчиллигини 2022 йилда 1,5 фоиздан ошмайдиган даражагача босқичма-босқич камайтиришни таъминлаш вазифаси юкланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инфлясион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонининг яна бир муҳим жиҳати шундаки, унда пул-кредит сиёсатини инфлясион таргетлаш режимига мослаштиришнинг қуйидаги йўналишлари ўз аксини топган:
– 2020 йилнинг 1 январига қадар пул бозори фоиз ставкаларига таъсир кўрсатувчи бозор инструментлари, шу жумладан Марказий банк облигатсиялари, овернайт депозитлар, доимий тусдаги депозит ауксионлари, давлат қимматли қоғозлари ва хорижий валюта гарови остида кредит ауксионлари ва овернайт кредитлари;
– 2020 йил давомида фоиз ва валюта хатарларини бошқаришда ҳосилавий инструментлар (своп, опсион ва фючерслар) ва тижорат банкларининг валюта курси шаклланишидаги ролининг босқичма-босқич ошириб борилиши;
– бир ой муддатда Марказий банкнинг банклараро пул бозорига мунтазам интервенсияси орқали мослашувчан фоиз сиёсатини амалга оширишда асосий фоиз ставкасининг фоиз коридори механизми;
– 2020 йилнинг 1 апрелига қадар халқаро молия институтларининг техник кўмаги ҳамда илғор халқаро тажриба асосида эконометрик моделлаштириш инструментларини ривожлантиришни назарда тутувчи макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш тизими;
– икки ой муддатда Марказий банк томонидан иқтисодиётдаги жорий ҳолат, инфлясион жараёнларнинг асосий омиллари ва пул-кредит сиёсати чораларининг ўз вақтида ёритилишини кўзда тутувчи коммуникатсион сиёсатнинг замонавий тамойиллари;
– инфлясия ва инфлясион кутилмалар омилларини доимий ўрганиб бориш, халқаро молия институтлари ва бошқа давлатлар марказий банклари техник кўмагини жалб этиш орқали илғор хорижий тажрибани ўрганиш.
Жаҳон амалиёти мамлакатда олиб борилаётган пул – кредит сиёсатининг кўп қиррали бўлмаслиги бир қанча кутилмаган салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкинлигидан далолат беради. Кўплаб ривожланган мамлакатлар тажрибасида ҳам йўл қўйилган хатоликлардан бири сифатида уларнинг пул – кредит сиёсатларини кўп ҳолларда фақатгина инфляция суръатларини туширишга қаратилганлигида кўришимиз мумкин. Дарҳақиқат, ушбу тарзда
олиб борилган сиёсат ўз самарасини бериши ўларо, мамлакатда дефляция олатини юзага келтира бошлади. 2003 йил май ойида “Япония молиячилар ва иқтисодчилар жамияти”да сўзга чиқган АҚШ Федерал Захира Тизими раиси Б.Бернанке ўз нутқида дефляциянинг ўткир фазасини бошдан кечираётган
мамлакатлар учун пул – кредит сиёсатининг миқдорий йўналишларини (инфляцияни таргетрлаш ёки нархларни миқдорий аниқлаш) қанчалар муҳимлигини таъкидлаб ўтган эди. 1990 йиллар бошларига келиб инфляцияни барқарорлаштиришнинг анъанавий методлари, шу қатори пул агрегатларини таргетлаш методи ҳам глобаллашув шароитида, шунингдек молия соҳасида ҳам ўзининг кам самаралилигини кўрсатди. Мамлакатлар секин-аста инфляцияни таргетлаш сиёсатига ўта бошладилар. 1990 йил Янги Зеландия Захира Банки (ЯЗЗБ) илк бор инфляцияни таргетлаш сиёсатини қўллашни бошлаганини расман эълон қилди. Инфляцияни таргетрлаш сиёсатига ўтишнинг белгиси сифатида ҳукуматни ёки Марказий банкнинг келажакда инфляцияни ёки нархларнинг ўсишини бир маромда ушлаб турилишини эълон қилишини қилади. Бу эса ўз ўзидан иқтисодиётнинг барча секторига занжирсимон салбий таъсирини кўрсатиши мумкин.
Гленн Рудебуш ва Карл Уолш берган таърифга кўра, инфляцияни
таргетлаш – бу оммага эълон қилинган инфляция мақсадли кўрсаткичларига эришиш борасида Марказий банк томонидан олиб бориладиган пул – кредит сиёсати доирасида қарор қабул қилиш учун лозим бўлган моделдир. Бу Марказий банк томонидан инфляция мақсадли кўрсаткичларига эришиш учун қабул қилинадиган, пул – кредит органлари уни назорат қилишга масъул бўлган операсцион инструментдир.
Инфляцияни таргетлаш сиёсатини қўллаган мамлакатларнинг мақсади бир бўлишига қарамасдан амалиётда уларни қўллашга мажбур қилган сабаблар бирбиридан кескин фарқ қилишини кўришимиз мумкин. Масалан, Германияда инфляцияни таргетлаш сиёсатига ўтишнинг сабаби бўлиб, қатъий белгиланган валюта курсидан воз кечиш сиёсати ҳизмат қилган бўлса, Канада учун эса ушбу ҳолат пул массасини таргетлаш сиёсатини қўллашдаги омадсизликлар туфайли инфляцияни таргетлаш сиёсатини қўллаш жорий қилинган. Буюк Британиянинг инфляцияни таргетлаш сиёсатига ўтишига туртки бўлган асосий сабаблардан бири бу пул массасини таргетлашдаги омадсизликлар, ҳамда “евро зонаси”даги иштироки мажбур қилган. Инфляцияни таргетлаш сиёсатини қўллаганда, кучайтиради
Инфляцияни мақсадли йўналишларини танлашда назарий жиҳатдан олиб қараганда инфляциянинг нол даражаси билан мос тушувчи “нархлар барқарорлиги” категориясини аниқлаш муаммоси вужудга келади. Амалиётда истеъмол нархлари доимо оз бўлсада (масалан, 2% га) кўтарилиб туради.
Мақсадли йўналиш доирасида истеъмол нархлари пасайтириш (масалан, 1% га) еч андай аҳамиятли имкониятларни бермайди, фақатгина унга илинган харажатлар ажми кўпаяди. Таргетлашнинг муҳим омили инфляциянинг мақсадли йўналишларининг тебраниш чегараларининг мавжудлигидир.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шундан гувоҳлик берадики, мақсадли йўналишларнинг энг мақбул чегаралари инфляция даражасини мамлакатда 1% дан ошмаслигидир. Инфляция суръатларини бундай даражада ушлаб турилишига мақбул ҳолат эканлигига сабаб, уларда қисқа муддатли тебранишларга дош бера олиш қобилиятининг юқорилигидир. Инфляция даражалари мақсадли йўналишлари чегараларининг кенгайиб бориши эса бозор иштирокчилари томонидан инфляцияни барқарорлаштириш сиёсатини олиб боришда ишончнинг етишмаслиги каби салбий ҳолатлар билан кузатилади.
Инфляцияни таргетлаш вақтинчалик чегаралари мамлакатдаги инфляция суръатларига боғлиқ бўлади. Аввалига, (Янги Зеландия ва Канада) инфляция даражалари мақсадли йўналишларига эришиш муддати 18 ой деб белгиланган эди. Кейинчалик, бу муддат 12-18 ойга, кейинроқ инфляцияни таргетлашнинг ўрта муддатли ҳолатига тўғри келувчи 5 йиллик муддатга ўзгартирилган эди.
Бугунги кунга келиб деярли 28 та мамлакат ўзларининг пул – кредит сиёсатларида инфляцияни таргетлаш сиёсатидан фойдаланиб келмоқдалар. Улардан 8 таси ривожланган, қолганлари эса ривожланаётган ҳамда ўтиш давридаги давлатлардир. Инфляцияни таргетлаш сиёсатини олиб боришда ўтган йиллардаги мамлакатнинг иқтисодий ҳолати ҳақидаги ахборотлар ва
уларнинг таҳлили жуда муҳим ҳҳисобланади. Чунки, улар иқтисодийматематик моделларни қўллаган ҳолда муҳим иқтисодий кўрсаткичлар ўртасидаги аниқ боғлиликни кўрсатиб беришга ҳизмат қилади. Кўрсаткичларни талил қилиш доираси, энг аввало, мамлакат иқтисодиётини қанчалар кенг қамровлилигига, ҳамда мавсумий тебранишларни ҳисобга олмаган ҳолда қуйидаги кўрсаткичларга боғлиқ бўлади:
1. Реал ЯИМ;
2. ЯИМ дефлятори;
3. Истеъмол нархлар индекси;
4. Саноат ишлаб чиқаришнинг ҳажми;
5. Ишсизлик даражаси; улгуржи нархлар;
6. Кенг қамровли пул массаси (М2-М4);
7. Пул массаси (чекланган доирада) (М0-М1);
8. Марказий банк ҳисоб (базавий) ставкаси;
9. Қиса ва узоқ муддатли фоиз ставкалари;
Юқоридаги маълумотларга кўра, шуни айтиш мумкинки, инфляцияни таргетлаш режимини қўллайдиган иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо мамлакатларда инфляцияни ўртача йиллик суръатлари 9.21 % ни ташкил қилган бўлса, инфляцияни таргетлаш сиёсатини қўллай бошлаганларидан сўнг ушбу кўрсаткич сезиларли даражада камайганлигини, яъни 3.22% ни ташкил қилаётганини кўришимиз мумкин бўлади. Бу эса, ўз навбатида амалиётга жорий қилинган режимни нақадар самарали эканлигини кўрсатади. Шунингдек, таҳлил натижасида инфляцияни таргетлаш режимини қўлламайдиган давлатларда ҳам инфляция йиллик суръатлари камайиб бориш камайиш даражасидаги фарқ инфляцияни таргетлаш режимни қўллаётган давлатлар инфляция суръатларидаги каби катта эмас.
Амалиётда инфлятсион таргетлаш икки асосий характерга ега. Айнан мана шу икки асосий характер инфляцияни таргетлашни боша пул – кредит сиёсати режимларидан ажратиб туради.
1. Марказий банк нархлар барқарорлигига эришиш борасида қарор қабул қилади ва унга амал қилиши мажбурийдир. Нархлар барқарорлиги инфляция бўйича кўрсатилган миқдорий кўрсаткичларга еришиш борасидаги заруриятга айланиб қолади. Белгиланган йўналиш аниқ бир даража (нуқтавий аҳамият)
бўлиши билан бирга йиллик инфляция учун маълум бир оралиқ ҳам бўлиши мумкин. Инфляция бўйича нуқтавий мақсадли кўрсаткичларни белгилаб олиш пул – кредит сиёсатининг энг биринчи ва асосий мақсади нархлар барқарорлиги эеканлигини кўрсатади. 2. Пул – кредит сиёсатининг асосий мақсадлари бўлиб, маълум вақт оралиғида инфляцияни башорат қилиш ҳизмат қилади. Ушбу сабабга кўра инфляцияни таргетлашни базан “Инфляция башоратларини таргетлаш” деб ҳам юритилади. Қисқа муддатли даврда инфляция нархлар ва иш ҳақи бўйича тузилган шартномаларга кўра белгиланганлиги сабабли пул – кредит сиёсати кутилаётган келажакдаги инфляцияга таъсир кўрсатиши мумкин.
Юқорида кўрсатилган инфляциянинг икки асосий характеристикасига кўра нима сабабдан АҚШ Федерал Захира Тизими ҳам, Европа Марказий Банки ҳам инфляцияни таргетлаш режимини тўлақонли ўз амалиётида қўлламаслиги аниқ бўлади. Биринчи ҳолатда, АШҚ Федерал Захира Тизими инфляция бўйича миқдорий аниқланган мақсадларни белгилаб олади холос. Европа Марказий банки эса асосий эътиборини М3 пул агрегатининг ўсишини назорат қилишга қаратар эди. Лекин, сўнги йиллардаги иқтисодиётда бўлиб ўтаётган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда кўпрқо эътибор инфляцияни таргнтирлаш режимига аратилмода. ИТ режимини ўллашда уни масъулият жиҳатдан ва ушбу режимнинг егилувчанлиги жиатидан бир неча гуруларга ажратиш мумкин. “қатъий таргетлаш” (стриcт таргетинг) деганда инфляцияни мақсадли кўрсаткичларини ани, яъни қатъий белгилаб олиш тушунилади. Бунда пул – кредит сиёсатининг энг асосий ва аниқ мақсади мана шу белгиланган миқдорий кўрсаткичларга эришиш ҳҳисобланади. “Эгилувчан таргетлаш” (Флехибле
Do'stlaringiz bilan baham: |