Тарих ўқитиш методикасинининг предмети, мақсад ва вазифалар



Download 0,86 Mb.
bet8/43
Sana28.04.2023
Hajmi0,86 Mb.
#932822
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   43
Bog'liq
To\'mdan ma\'ruza

Билиш фаолияти - идрок қилиш ҳисси, назарий фикрлаш ва амалий фаолият бирлиги.
Кузатиш - бирор педагогик ҳодиса бўйича аниқ фактик материал олиш мақсадини кўзлаган идрок этишнинг шакли.
Кўникма - ўрганиш натижасида қўлга киритилган, беихтиёр, автоматик тарзда бажариладиган ҳаракат, кўникмалар бирор ҳаракатни назоратсиз, автоматик тарзда бажариш қобилиятларидир.
Кўрсатма - эҳтиёжнинг мавжудлиги ва объектив вазият ҳамда уни қондириш билан боғлиқ равишда олдиндан шахсларнинг маълум фаоллигини тайёрлаш, уларни жойлаштириш.


Такрорлаш учун саволлар
1. Тарихий тасаввур ва унинг турларини айтинг.
2.Ўқувчиларда тасаввурларни шакллантириш усул ва воситаларини айтинг.
3.Тушунчаларни шакллантиришнинг усул ва воситаларини айтинг.
4.Тушунчаларни шакллантиришда ўқувчиларнинг ёш – психологик хусусиятларини ҳисобга олишга оид мисоллар келтиринг.


4-мавзу. Тарих дарсликлари ва уларга қўйиладиган замонавий талаблар
Режа:
1. Тарих дарслиги билим манбаи ва таълим воситаси сифатида.
2. Тарих дарслигининг асосий таркибий қисмлари.
3. Ўқувчиларнинг дарслик матни ва иллюстрациялар билан ишлаш усуллари.


Ўрта таълим ва ўрта махсус таълим тизимида тарих ўқитишда қўлланиладиган матнларга - дарслик матни, тарихий ҳужжатлар, асарлар, илмий -оммабоп ва бадиий, тарихий адабиётлар ва бошқалар киради. Босма матнлар ўқувчилар тарихий билимларининг асосий манбаи бўлгани каби ўқитувчининг билим манбаини, баёнининг асосини ташкил этади. Табиийдирки, ўқитувчи шу манбалардан турли ва унумли фойдаланган тақдирдагина, унинг баёни замон талабларига, умуман ўрта таълим ва ўрта махсус таълим тизимидаги тарих таълимининг талабларига жавоб бериши, ўқитувчи баёнининг ўқувчиларга тушунарли, мазмундор, мароқли ва илмий жиҳатдан ишонарли, образли ва таъсирли бўлиши мумкин. Шунингдек матнларлар устида ишлаш ўқувчилар, билимини кенгайтиради, тарихий факт ва ҳодисаларнинг моҳиятини, уларнинг қонуниятларини чуқурроқ тушуниб олишларига ёрдам беради, миллий истиқлол тарбияси шаклланади, тарихий фикрлаш ҳосил бўлади, улар тарихий воқеаларга баҳо беришга ўрганадилар. Ўрта таълим ва ўрта махсус таълим тизимида ўқувчилар ҳар хил матнлар устида ишлаб мустақил иш кўриш малакасини ҳосил қиладилар ва тарихий тадқиқот ишларининг дастлабки методлари билан амалий равишда танишадилар.
Ўқитувчи ўқув дастур талабига мувофиқ тарих дарслиги матнини мазмунига дарслик матнини асос қилиб олади. Ўқитувчи ўзининг баёнини бошқа матнлар асосида янада аниқлаштиради ва бойитади. Дарслик матни ўқувчиларнинг дарсда ва дарсдан ташқари тарихни ўрганиш, ўзлаштириш ва уни эсда сақлаб қолишининг, билиш фаолиятининг, ижодий изланиш ишларини олиб боришнинг муҳим манбаидир. Матн ва улардаги саволлар, топшириқлар тарих курсининг мазмунини ижодий ўзлаштиришга ва олинган билимларни ҳаётда қўллашга ўргатади.
Дарслик матни устидаги ишлаш ўқув материалини ўзлаштириш ва уни эсда сақлаб қолиш, ўқув текстини таҳлил килиш ва ундан тарихий воқеа, ҳодисаларнинг муҳим белгиларини топиш, фактик материалларни ва тарихий фактларнинг муҳим белгиларини бир-бирига такқослаш, аниқлаштириш ва умумлаштириш каби турли хил мақсадларда олиб борилади. Шунингдек, матн устида ишлашда хронологияни тайёр тарихий тушунчалар таърифини ўзлаштириш ва уларни мустақил аниқлаш, дарсликда баён қилинган воқеа ва ҳодисаларнинг ривожланишини кузатиб бориш, аниқ тарихий фактлар ва статистик маълумотлар асосида ижтимоий ривожланиш тенденцияларини билиб олиш, маҳаллий, вақтли, сабаб-натижали ва тарихий алоқаларнинг қонуниятларини ўзлаштириш ва аниқлаштириш, луғат ишларини мазмунли ва суратли режалар, жадваллар тузиш ва бошқа шу каби унча мураккаб бўлмаган
ёзув ва графика ишларини олиб бориш, матн устида дастурлашган таълим элементларини амалга ошириш каби вазифалар ҳам кўзда тутилади.



Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish