2.Дарсларнинг типлари ва структураси. Дарс – дарсларнинг бутун тизимидаги звено бўлиб, улардан ҳар бири ўзининг маълум вазифасини ҳал қилади. Бу вазифа ўқитиш звеноларидан келиб чиқади. Бундай айрим дарслар барча звеноларни, бошқалари фақат айримларини, учинчилари фақат биттасини қамраб олиши мумкин. Дарслар қанча звенони қамраб олиши ва қандай вазифаларни ҳал этишига кўра турлича структурага эга бўлган типларга бўлинади. Структура – бу дарс қисмларининг нисбати ва ўзаро боғланиши бўлиб, улар ўз вазифаси ва ўқитувчи билан ўқувчилар фаолияти характери билан фарқ қилади.
Демак, етакчи дидактик вазифа ва структурага кўра дарслар қуйидаги типларга бўлинади:
1) комбинацион дарслар (ўқитувчи янги материални тушунтиради, мустаҳкамлайди, такрорлайди, контрол қилади);
2) янги материални ўрганиш дарслари;
3) билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш дарслари
4) машқлар ва амалий ишлар дарслари;
5) умумлаштирувчи такрорлаш дарслари;
6) лаборатория дарслари;
7) ўқувчилар билимини назорат қилиш, текшириш ва баҳолаш дарслари, бундан ташқари стандарт бўлмаган, инновацион дарс шакллари ҳам кенг қўлланилади: семинар-дарслар, конференция-дарслар, ролли ўйинлар, интеграллашган дарслар.
Аралаш ёки комбинацион дарс ўзида ўқув ишларининг турли мақсад ва турларини акс эттиради
- ўтилган материал устида ишлаш
- янги мавзуларни англаш ва ўзлаштириш
- амалий кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш
Шу билан боғлиқликда аралаш дарсда одатда қуйидаги структуравий компонентлар ажралади.
- ўқувчиларни дарсга тайёрлаш
- такрорлаш-умумлаштириш ишлари
- янги материални англаш ва ўзлаштириш ишлари
- билимларни амалиётда қўллаш кўникма ва малакаларини шакллантириш ишлари бўйича ишлар
- уйга вазифа
Янги материални баён қилиш дарслари. Ўқитувчи томонидан ўқувчиларни янги материал устида ишлашдан хабардор қилади ва ўрта ва юқори синфларда катта ҳажмли ва мураккаб материалларни ўрганишда муваффақиятли қўлланилади.
Бундай дарс структураси: ўқувчиларни дарсларга жалб этиш, дарс мақсадларини қўйиш; қисқа текшриш, уйга вазифа.
Ўрганилган материални мустаҳкамлаш ва амалий кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш дарслари унинг янада чуқурроқ англаш ва ўзлаштириш, амалий кўникма ва малакаларни амалиётда қўллаш мақсадидан келиб чиқиб, ҳамма синфларда алоҳида мавзуни ёки бўлимларни ўрганилгандан кейин ўтилган материални такрорлашга йўналтирилиб ўтказилади.
Такрорлаш, тизимлаштириш ва умумлаштириш дарслари ўқув дастурининг катта бўлимларини такрорлаш билан боғлиқ ва дарҳол мавзуларни ўрганилгандан кейин ёки ўқув йили охирида ўтказилади.
Дарс тузилиши замонавий дарс амалиёти ва назариясида принципиал, аҳамиятга эга, худдий шундай таълимда самарадорлиги ва натижа эгалигини аниқлаб беради. Дарс элементлари сифатида қуйидаги таркибий қисмлар ажратилади:
- янги материални ўрганиш;
- уйга вазифа;
- билимларни назорат қилиш;
- билимларни умумлаштириш ва тизимлаштириш;
- ўрганилган материалларни мустаҳкамлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |