Хозирги замон укитувчиси ва унинг касбига куйилган педагогик талаблар
Инсон пайдо бўлгандан бери тарбия жараёни мавжуд, тарбия пайдо бўлган вақтдан буён ўқитувчилик-педагогик фаолият узлуксиз давом этиб келмоқда. Ўқитувчилик, тарбиячилик касби барча ижтимоий тузумларда шарафли ва ўта маъсулиятли, қийин ва мураккаб касб ҳисобланган.
Жамият, фан ва маданиятнинг ривожланиши таълим ва тарбия ишларининг қай йўсинда олиб борилишига боғлиқдир. Бу фалсафий ақида давлат аҳамиятига эга бўлган ижтимоий қонуният ҳисобланади. Давлатнинг буюк келажаги, албатта, ёшларни чуқур билимли ва баркамол шахс тақдири билан боғлиқлигини унутмаган ҳолда, ушбу муаммони маҳоратли, билимли педагоглар фаолиятига таяниб ечиш мумкинлигини унутмаслигимиз лозим. Ўқитувчи жамиятнинг ижтимоий топшириғини бажаради, шундай экан:
Баркамол авлодни щар томонлама етук тарбиялашда ўқитувчи муайян ижтимоий, сиёсий, педагогик ва шахсий талабларга жавоб бериши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек: «…ҳаётимизнинг тараққиёти ва истиқболи амалга ошираётган ислоҳотларимиз, режаларимизнинг самараси, тақдири буларнинг барчаси, авваломбор, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали, онгли мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқлигини барчамиз англаб етмоқдамиз».
«Таълим тўғрисида» ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» таълим соҳасида амалга ошириладиган ишларнинг мақсади, вазифалари ва йўналишларини белгилаб берди. Бу вазифаларни амалга ошириш, аввало ўқитувчига, унинг билими ва касб маҳоратининг шаклланганлик даражасига боғлиқ. Зеро, ўқитувчи зиммасига юклатилган вазифаларни нечоғлик виждон, ақл ва педагогик маҳорат билан бажарилиши жамият келажагини таъминловчи муҳим омилдир.
Ўқитувчилик касби улуғ ва шарафли, мураккаб, ўз ўрнида масъулиятли касблардан биридир. Дунёдаги барча инсонларни жойлардаги ҳамма касб-ҳунар, илмли, олиму-фузалолар нарса билан таққослаб бўлмайди. Ўқитувчилик касбини эгаллашга интилаётган ҳар бир инсон ўзида аввало ирода, сабр-матонат, педагогик маҳоратни, ўқитувчилик ихтисослигига хос билим, малака, кўникмаларни эгаллаши лозимдир.
Маҳоратли ўқитувчи ўзини маҳорат эгаси санаса у қуйидаги билим, кўникма, малакаларни эгаллаган бўлиши зарурдир.
Ўқитувчи дунёқараши кенг, ҳамма воқеа, ҳодиса устида эркин фикр юрита олиши зарурдир.
Мустақил Ўзбекистонимиз ўқитувчиси биринчи галда ўзи ўқитадиган фанни чуқур эгаллаган бўлгандингина ўқувчиларда умумий ва касбий таълим сифатини ошира олади ва уларда фан-техника ҳамда амалий фаолияга қизиқиш ва истак ҳосил қила олади.
Ўқитувчи ҳозирги замон фан-техника талабига мувофиқ яхши дарс бериши ва унинг ҳар минутдан унумли фойдаланиши зарур.
Ўқитувчи яхши ўқитувчи бўлиши учун педагогика, психологияга қўшиб, ўз фанининг методикасини яхши билмоғи лозим.
Ўқитувчининг умумий маданияти юқори бўлиши билан бирга бу касб адабиёт ва санъат соҳасидаги билимларга эга бўлишни талаб қилади.
Ўқитувчи педагогик одобига риоя қилиши керак. Педагоглик одоби ўқитувчилик касбига хос фазилатлардан бўлиб, у ўқитувчининг болалар билан ишлаши жараёнида унинг тажрибаси маҳорати ошади.
Ўқитувчи педагоглик маҳоратига ва ҳар томонлама билимга эга бўлиши керак, чунки унга ўқувчилар ҳар соҳада мурожаат қилишлари мумкин.
Ва ниҳоят ўқитувчида ўқувчига хос бўлган қобилиятлар мужассам этган бўлиши лозим.
Шундай қилиб, педагогик маҳорат - ўқитувчи шахсий ва касбий сифатларининг ойнаси бўлиб, унинг педагогик-психологик билимларининг йиғиндисидир. Юксак педагог маҳорат эгаси бўлиши учун:
А) ихтисослик бўйича ўқув предметини, замон, илм-фан, техника тараққиёти даражасида мукаммал билиши, унинг кесишадиган ўқув фанлари билан боғлиқлигини таъминлаш малакасига эга бўлиши;
Б) ўқув - тарбия жараёнини аниқ ташкил қилиш учун асослик педагогик-психологик, методик маълумотга эга бўлиши;
В) ўқувчини, жамоани “кўра билиш”, болалар қизиқиши, интилишлари, уларда учрайдиган қийинчиликларни тушунтириш ва ўз вақтида англай олиши, зукколик билан ҳар бир боланинг характер, хусусияти, қобилияти, иродасини тушина билиш ҳамда уларга муваффақиятли таъсир кўрсатишнинг шакл, метод, воситаларидан хабардор бўлиш;
Г) ўз шахсий сифатлари (товуши, ташкилотчилик қобилияти, бадиий эҳтиёжи, диди ва х.к.)ни такомиллаштириш малакасига эга бўлиши лозим.
Шундай қилиб, педагогик фаолият мақсадининг ўзига хослиги ўқитувчидан қуйидагиларни талаб қилади:
жамиятнинг ижтимоий вазифаларини тўла англаб, ўз шахсига қабул қилиши. Жамият мақсадларини «ўсиб» унинг педагогик нуқтаи назарига айланиши;
муайян ҳаракат ва вазифаларга ижодий ёндошиши;
ўқувчилар қизиқишларини эътиборга олиш, уларни педагогик фаолиятнинг белгиланган мАқсадларига айлантириш.
.Педагогик фаолиятнинг ўзига хослиги қуйидагиларда намоён бўлади.
Инсон табиатнинг жонсиз моддаси эмас, балки ўзининг алоҳида хусусиятлари, рўй бераётган воқеаларнинг идрок қилиши ва уларга ўзича баҳо берадиган такрорланмайдиган фаол мавжудотдир. Психологияда таъкидланганидек, ҳар бир шахс такрорланмасдир. У педагогик жараённинг ўз мақсади, иштиёқи ва шахсий хулққа эга бўлган иштирокчиси ҳамдир.
Педагог доимо ўсиб-ўзгариб борадиган инсон билан ишлайди. Уларга ёндошишда бир хил қолип, шаклланиб қолган хатти-ҳаракатлардан фойдаланиш мумкин эмас. Бу эса педагогдан доимо ижодий изланиб туришни талаб қилади.
Ўқувчиларга педагогдан ташқарии, атроф муҳит, ота-она, бошқа фан ўқитувчилари, оммавий ахборот воситалари ижтимоий ҳаёт ҳам таъсир этади. Шунинг учун ҳам педагог меҳнати бир вақтнинг ўзида жамики таъсирларга ва ўқувчиларнинг ўзида пайдо бўлган фикрларга тузатишлар киритиб боришни назарда тутади.
Ўқувчи шахсига доимо ижобий-ахлоқий таъсир кўрсата оладиган кишигина ҳақиқий тарбиячидир. Бунга эришиш учун педагог ўзининг ахлоқий сифатларини доимо такомиллаштириб бориши зарур.
Ўқувчиларни меҳнат, мулоқот, ўйин, ўқиш каби фаолият турларида иштирок этишлари тарбиянинг асосий воситаси ҳисобланади. Ҳар бир моҳир педагог ўзининг индивидуал педагогик тизимига эга бўлиши керак.
Айрим педагоглар касбий маҳорат сирларини эгаллаш учун, аввало таълим-тарбия методларини такомиллаштиришга интиладилар. Бу табиий ҳол, чунки айнан методлар ёрдамида педагог ўз ўқувчиларини турли ўқув фаолиятига жалб қилади. Шу билан бирга ўқувчиларни билим олишга қизиқтиришда ўқитувчи томонидан танланган методлар, усуллар ва топшириқлардан бошқа сабаблар ҳам таъсир этади. Педагог фаолиятининг муваффақиятли кечиши унинг шахси, характери, ўқувчилар билан муомаласига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Одатда буларнинг таълим-тарбия жараёнига таъсири аҳамиятсиздек туюлади. Аммо тажрибали педагог, унинг хатти-ҳаракати ўқувчиларга қандай таъсир кўрсатаётганлигига аҳамият бериб, унга керакли тузатишлар киритиб, такомиллаштириб боради. Шунинг учун ҳам педагогик маҳоратни ўқитувчи шахси сифатларини мажмуи сифатида қаралиб, уни ўқитувчи юқори даражада психологик-педагогик тайёргарликка эга бўлиши билан боғлиқ бўлишини унутмаслик лозим.
2222222222224Педагогик маҳорат компонентлари Н.В.Кузмина, В.А.Сластенин, И.А.Зязюн, В.И.Загвязинский, Г.И.Хозяинов, Т.Ф.Кузина, А.И.Мяшенко, Н.П.Лебедник, Т.Нойнер, Ю.К.Бабанский, Н.В.Кухаревларнинг тадқиқотларида ўрганилган. Улар педагогик маҳоратнинг асосий йўналишларини муайян мантиқий изчилликда белгилаб бердилар.
Педагогик маҳорат асосларига: касбий педагогик билимлар, инсонпарварликка йўналганлик, педагогик техника, касбий педагогик фаолиятни амалга ошириш тажрибаси, педагог шахси тааллуқлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |